Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Фиқҳ муяссар – енгил фиқҳ

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وأصحابه ومن والاه وبعد:

Биринчи кисм: ибодатлар

Ибодатлар куйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Тахорат
  2. Намоз
  3. Закот
  4. Рўза
  5. Хаж
  6. Курбонлик ва акика
  7. Жиход
Тахорат
Тахоратнинг маъноси ва шариатдаги тушунчаси

Тахорат: Покизалик, озодалик деган маъноларни англатади.

Тахоратнинг шариатдаги тушунчаси: Бадандаги, намоз ва шунга ўхшаш ибодатлардан ман килувчи сифатларни кеткизишдир.

Сувлар

Сувнинг турлари:

Сув уч турли бўлади:

1- Покловчи; У ўзининг яратилиши сувлик холида турган сув бўлиб тахоратсизлик ва покиза жойга етган нажосат (нопоклик)ни кеткизади. Аллох таъоло айтадики: «Сизларни поклаш учун устингизга самодан сув-ёмгир ёгдирди». (Анфол:11. )

2- Пок; У покиза нарсалар аралашиши сабабли ранги ёки таъми ёки хиди ўзгарган сув.

Бу турдаги сув ўзи пок, лекин ўзидаги сифатларидан бирининг ўзгариши сабабли тахоратсизликни кеткизмайди.

3- Нажас (нопок); у нопок нарса билан ўзгарган сув.

Нопок сувни, ундаги ўзгаришни кеткизиш ёки (покиза) сув кўшиб ундаги ўзгаришни кеткизиш билан покланади.

Мусулмон киши сувнинг поклиги ёки нопоклигида шак килса, аникликни танлайди. Асли покиза нарсалардаги аниклик покизаликдир.

Сувнинг тахорат учун дуруст бўлгани билан дуруст бўлмаганини ажрата олмаса уни ташлаб таяммум килади. Кийимни покизаси билан нопокини ёки харомини ажрата олмаса, кийим аслида пок бўлганлиги учун, у билан бир вактда намозини ўкийди.

Тахоратнинг турлари

Шариатда тахорат (покланиш-тозаланиш) икки турли маънавий ва хиссий бўлади.

Хиссий деб аъзойи баданни тозалигига айтилади. Маънавий деб калбларни гунох ва кибрлардан тозалашга айтилади.

Намоз ўкиш ниятида килинадиган тахорат хам хиссий тахоратлар жумласидан бўлиб, у икки турга бўлинади:

1-Тахоратсизликни кетказиб тоза бўлиш. У уч хилдир:

  • Катта тахоратсизликдан покланиш, уни гусл (ювиниш) деб аталади.
  • Кичик тахоратсизликдан покланиш, уни тахорат деб аталади.
  • Мазкур икки тозаланишга имкон бўлмаганда кўлланадиган покланиш, уни тайаммум деб аталади.

2-масх тортиш.

3-сув сепиш ёки куйиш.

Идишлар

Идишдан мурод емиш ёки ичимлик турадиган буюм. Фукахолар идиш сўзини доим шу маънода истеъмол киладилар.

А- Идишларнинг турлари:

  1. Тилла ва кумушдан ясалган идишлар.
  2. Тилла суви юритилган идиш.
  3. Кумуш суви юритилган идиш.
  4. Ясалган моддаси ёки ясалиши кимматбахо бўлган идишлар.
  5. Теридан бўлган идиш.
  6. Суякдан бўлган идиш.
  7. Мазкур идишлардан ташкари сопол, ёгоч, ёкут, гавхар, мис ва бошка оддий идишлар.
Б-Идишларнинг шаръий хукми:

Тилла кумуш ва уларнинг суви юритилган идишлардан ташкари хамма тоза идишларни, кимматбахо бўлса хам, арзон бўлса хам ишлатиш мубох (жоиз)дир. Бу хукм Хузайфа -розияллоху анху- пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килган хадисга асосланади: «Тилла ва кумуш идишларда ичманглар ва бу иккисидан бўлган товокларда еманглар. Чунки бу (нарса)лар дунёда улар (кофирлар) учун, охиратда сизлар учун» Бухорий ва Муслим ривояти. Рўзгор буюмларида ишлатиш харом килинган нарсаларни бошка ўринларда хам ишлатиш харом бўлади. Мисол учун дўмбира ва бошка асбобларда. Мазкур хадиснинг умумийлигига кўра бу хукм эркак ва аёлларга баробар.

Асли пок нарсани поклигида шак килинса токи уни нопоклиги аник бўлгунига кадар у нопок хисобланмайди. Чунки у аслида пок бўлган.

В- Гайридинларнинг идишлари.

У ахли китоблар ва гайридинларни ўз ичига олади.

Бу идишларнинг шаръий хукми: Уларнинг нопоклиги аник билинмаса, уларни ишлатиш мумкин (мубох-жоиз). Чунки, идиш аслида пок бўлган.

Шунингдек гайридинларнинг кийимларининг нопоклиги аник билинмаса пок хисобланади.

Гўшти (халол бўлган) ейиладиган ўлаксаларнинг терисини ошлаш билан покланади.

Тирик хайвондан кесиб олинган нарса ўлаксадек харом бўлади. Аммо, юнг ва тукларни тирик хайвондан олинган бўлса хам пок бўлади.

Жобир -розияллоху анху- пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килган хадисга кўра сув идиш ва бошка идишларни огзини беркитиш суннат. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтганларки: «Сув идишни беркит ва Аллохнинг исмини зикр кил (Бисмиллах дегин). Идиш устига бир чўп ташлаб бўлса хам уни беркит ва Аллох исмини ёд ет». Бухорий ва Муслим ривояти.

Истинжо (мустахаб) ва хожат одоблари

Истинжо (мустахаб): У кишининг олди ва орка пешобидан чикувчи нажосатни сув билан кеткизиш.

Истижмор: У кишининг олди ва орка пешобидан чикувчи нажосатни кесак, тош ва когоз каби нарсалар билан кеткизиш.

Халога (Бисмиллахи, Аъузу Биллахи минал-хубси вал-хоба-а-иси) деб чап оёк билан кириш суннатдир.

Халодан ўнг оёк билан чикиб (Бисмиллахи, ал-хамду лил-лахиллазий азхаба аннийл-аза ва а-а-фа-а-ний) деб айтиш суннатдир.

Казойи хожат килаётган кишига чап оёгига тиянган холда ўтириб хожат чикармоги суннат.

Агар у очикликда бўлса, одамлар кўзидан йироклашиб тўсинган холда бўлиши ва ўзига нажосат сачрамаслиги учун майин тупрокли ерни танлаши хам суннатдир.

Заруратсиз Аллохнинг исми ёзилган нарса билан хожатга кириш, у ерда гапириш, жинисий аъзони ўнг кўл билан ушлаш, ўнг кўл билан нажосатдан тозаланиш, чумоли ва бошка хашаротларнинг уяларига сийиш, буларнинг хаммаси макрух амаллардир.

Сахро каби очикликда киблага юзланиб ёки орка ўгириб хожат чикариш харом, девол билан ўралган ерларда жоиз, лекин ундан сакланиш афзалдир.

Йўлларда, одамлар фойдаланадиган соя-салкин жойларда хамда мевали дарахтлар остида ва шу каби ўринларда хожат чикариш харом.

Икки хожат йўлини уч марта тоза кесак ёки шунга ўхшаш нарса билан яхшилаб тозаланади. Агар учтада тоза бўлмаса кўпрок кесак ишлатилади. Кесакни ток ишлатиш суннат.

Мева ва сабзавотлар каби таомлар, хамда хайвонлар тезаги билан нажосатдан тозаланиш харом. Нажосатни кесак, тош, когозлар билан кеткизиш жоиз. Аввал кесак сўнгра сув билан тозалаш афзал.

Кийимга етган нажосатни ўзини ювиш вожиб. Агар нажосат кийимнинг каерига етгани билинмаса унинг хаммасини ювилади.

Кишининг ўтириб бавл килиши суннат, устига сачраш хавфи бўлмаса тик туриб сийиши макрух эмас.

Фитрат суннатлари

а– Фитратнинг маъноси: Фитрат киши хаётида амал килиб юриши лозим бўлган тозалик одатларидир.

б– Фитрат суннатлари:

  1. Мисвок: У огизни тозаловчи ва Роб таъолони рози килувчидир. Мисвокни хар вакт ишлатиш суннат. Тахорат килаётганда, куръон ўкиш, масжидга ва уйга кириш олдидан, уйкудан уйгонганда ва огиз хиди ўзгарганда ишлатиш суннати муаккададир.
  2. Жинсий аъзо атрофидаги тукларни олиш.
  3. Кўлтик тукларини юлиш.
  4. Тирнокларни олиш ва панжалар орасини ювиш.
  5. Мўйлабни кискартириш ва соколни борича кўйиш.
  6. Сочни ювиб-тараб тоза тутиш. Сочни баъзи кисмини олиб, баъзи кисмини кўйиш макрух.
  7. Хатна: Ўгил боланинг жинсий аъзосининг учки кисмини ўраб турувчи ет-пардани кесиб ташлаш.

Аёлларнинг хатнаси: Киз болаларнинг жинсий аъзосининг тепа кисмидаги этни кесиш. Хатна билан шугулланувчи табиблар хар икки ўринни яхши биладилар. Хатна поклик ва озодалик бўлиб унинг фойдали томонлари жуда кўп. Хатна эр кишиларга суннат, аёлларга килиш жоиз бўлган яхши амал.

Тахорат

Тахоратнинг маъноси: У лугатда покликни англатади. Шариатда эса покловчи сувни баданнинг тўрт аъзосига шариатда кўрсатилган махсус равишда ишлатиш.

Тахоратнинг фазилати: Тахоратнинг накадар улуглигига Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килинган ушбу хадис далолат килади: «Сизлардан бирингиз тахорат килиб, килган тахоратини мукаммал килса, сўнгра «Ашхаду ан ла-а илаха иллаллоху вахдаху ла шарийка лаху , ва ашхаду анна Мухаммадан абдуху ва росу-луху» (маъноси: Хеч кандай хак илох йўк, магар Аллохнинг шериксиз ёлгиз ўзи борлигига гувохлик бераман, ва албатта Мухаммад унинг бандаси ва элчиси эканига гувохлик бераман) деса унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у уларнинг хохлаганидан киради» имом Муслим ривояти.

Сувни исроф килмай мукаммал тахорат килиш кишини киёмат кунида тахорат ўринларидан нур таралиб, умматлар ичида ажралиб туриш шарафига муяссар килади. Бунга Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу сўзлари далолат килади: «Менинг умматим киёмат кунида (тахорат аъзолари) тахорат асарларидан оппок нурланган холларида чакириладилар» Бухорий ва Муслим Абу Хурайра -розияллоху анху- дан ривоят килишган.

Давоми бор.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.