Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Чин муҳаббат тақозоси

مقتضيات الحب الصادق

Шайх Муҳаммад Ҳассон
Ислом Нури таржимаси

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир.

Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Сўзларнинг рости Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтгувчидир.

Аммо баъд…

Азиз оға-инилар, муҳтарама опа-сингиллар, барчангизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, даврамизга хуш келибсиз, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Унинг гўзал исмлари ва олий сифатларини восита қилиб сўрайман, бу дунёда барчамизни доимо Ўзининг тоатида бирга қилсин, охиратда эса Ўзининг жаннатида ва улуғлик ҳовлисида ҳам ҳаммамизни жамласин ва даъватчилар саййиди бўлган зот билан бирга қилсин. Зотан, У бунинг хожаси ва бунга қодирдир.

Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Бугунги хутбамизни «Чин муҳабат тақозолари» деб атадик. Одатимизга кўра, уни қуйидаги бир неча моддага бўлиб олиб борамиз:

  • Биринчи: Ширкдан безорлик.
  • Иккинчи: Тавҳидни рўёбга чиқариш.
  • Учинчи: Шариатни ҳоким қилиш.
  • Тўртинчи: Дўстлик ва душманлик.
  • Бешинчи: Иккиланмай қулоқ солиш ва бурилмай итоат қилиш.
  • Олтинчи: Жон, мол ва бола-чақа муҳаббатидан юқори бўлган, ғулув ва ҳаддан ошишсиз муҳаббат.

Сўзларимга диққат-эътибор қаратишингизни умид қиламан. Зеро, суҳбатимиз мавзуси бугунги кунимиз учун ғоят долзарб мавзулардан биридир. Чунки, шу кунларда уммат Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавлидлари муносабати билан йиғилишлар ўтказаётгани гувоҳ бўлмоқдамиз. Ваҳоланки, у бундан ҳаё қилмоғи керак эди. Чунки, уммат бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларини бир четга суриб қўйгани ҳолда, уялмасдан у зотнинг туғилган кунларини нишонламоқда!

Севикли дўстим! Мен сизга ҳозир чин севгининг талаб ва тақозоларини баён қиламан, агар уларни маҳкам тутсангиз ва уларга амал қилсангиз, сиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақиқий севувчилар сафида бўласиз ва шу севгингиз сабабли охиратда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўласиз.

«Саҳиҳайн»да Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Қиёмат қачон?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Сен унга нима ҳозирладинг?!», дедилар. «Унга кўп амал ҳозирламадим, бироқ мен Аллоҳ ва Расулини яхши кўраман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши ўзи яхши кўрган кишиси билан бирга бўлади», дедилар (Бухорий: 10/461, Муслим: №2640).

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шу гапларидан хурсанд бўлганимизча бирон нарса билан хурсанд бўлмаган эдик. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни, Абу Бакрни, Умарни яхши кўраман, гарчи уларнинг амалича амал қилмаган эсам-да, охиратда улар билан бирга бўлишимни Аллоҳдан умид қиламан».

Севикли дўстим! Чин севгининг тақозолари бор, чин севгининг шартлари бор.

Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади» (Оли Имрон: 31).

Агар Аллоҳ азза ва жалла сизни яхши кўришини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизга муҳаббат қўйишларини истасангиз, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изларига эргашинг, у зотнинг йўлларидан юринг, шунда йўлнинг охирида Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳавзлари устида сизни кутиб турганларини кўрасиз, иншооллоҳ.

Чин севгининг тақозо ва талабларидан воқиф бўлинг, шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавлидлари муносабати билан йиғилишлар ўтказаётган умматнинг даъвоси ҳақиқатан нақадар бўш ва пуч эканини билиб оласиз. Аслида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қадрлари бизнинг қалбимизда Парвадигор таоло у зотни қай даражада улуғлаган бўлса, шу қадар улуғ бўлмоғи зарур эди.

Чин севгининг талаб ва тақозолари нималардан иборат?

Биринчи: Ширкдан пок бўлиш

Бу чин севгининг энг биринчи тақозосидир. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг йўлларига ва суннатларига муҳаббатни даъво қила туриб, қалбингиз ширк аралашмаларидан тозаланмаган бўлса, бу даъво бекордир.

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Нафийнинг (яъни, «ла илаҳа» деб илоҳларни рад қилишнинг) ўзигина ёки найифсиз исботнинг (яъни, Аллоҳ бор дейишнинг) ўзигина тавҳид бўлолмайди. Балки, тавҳид нафийни ҳам, исботни ҳам бир вақтнинг ўзида жамлаган бўлиши лозим.

Уламоларимиз безатишдан олдин бўшатиш зарур, дейдилар.

Бўшатиш – тоғутлар, олиҳалар, маъбудлар, бут-санамларни инкор қилиш билан ҳосил бўлади.

Қалбингизни текшириб кўринг, уни мазкур нарсалардан бўшатдингизми? Олиҳа ва тоғутларга кофир бўлдингизми ва қалбни ёлғиз Аллоҳнинг ўзига холис қилдингизми?

Тоғут – ҳазрат Умар айтганларидек, шайтондир.

Имом Молик айтганларидек, у Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган барча нарсадир.

Ибн Қаййим айтганларидек, у маъбуд, бошлиқ, итоат қилинадиган шахс каби банданинг ҳаддидан ошишига сабаб бўладиган нарсадир.

Эй Аллоҳни ва Пайғамбарини яхши кўрадиган биродар, сиз ер юзидаги барча тоғутларга кофир бўлмоғингиз зарур бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитувчи, билувчидир» (Бақара: 256).

Эътибор беринг, Аллоҳ таоло тоғутга кофир бўлишни Аллоҳга иймон келтиришдан аввал зикр қилди. Чунки, (қалбни иймон билан) безатишдан олдин бўшатиш зарур.

Сиз Аллоҳга тенг қилинадиган барча нарсаларга кофир бўлишингиз зарур. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир» (Бақара: 165).

Эй Аллоҳ, Ўзингга ва Пайғамбарингга бўлган муҳаббатни, шунингдек Сени севганларни яхши кўришни бизга насиб айлагин.

Ҳақиқий мўмин қалби Аллоҳ ва Расулининг муҳаббати билан тўлган кишидир. Эътибор берсангиз, жуда кўп инсонларнинг қалби Аллоҳ ва Расулидан бошқаларнинг муҳаббати билан тўлиб-тошган бўлади. Ахир, «қора булбул»нинг ўлими сабабли ўз жонига қасд қилган аёл ҳақида эшитмаганмисиз?!

Ахир стадионда футбол мусобақаси томоша қилиб ўтириб, севимли жамоаси дарвозасига гол киритилганда фарёд қилиб, жон таслим қилиб қўйган ишқибоз ҳақида эшитмаганмисиз?!

«Менга ҳамма арабни бир халққа айлантирадиган байрамни ҳадя қилинг,

Иброҳимнинг дини жасади устидан юриб ўтинг,

Ўрталаримизни бирлаштирадиган куфрга салом бўлсин,

Унинг ортидан дўзахни қучоқ очиб кутиб оламиз» деган мазмунда шеър айтганларини эшитмаганмисиз?!

Ёки: «Шериксиз Баъс партиясига иймон келтирдим,

Ва араб миллатчилигини ягона дин деб қабул қилдим» деган мазмунда шеър айтганларини эшитмаганмисиз?!

Ёки: «Миср фиръавний бўлиб қолаверади. Агар Ислом фиръавнийлигимиз йўлига тўғаноқ бўлса, биз Исломни четга улоқтириб ташлаймиз ва Миср албатта фиръавний бўлиб қолади», деган сўзларни эшитмаганмисиз?!

Ёки: «Ғарбликларда бўлган ҳамма нарсани, ҳатто ўпкаларидаги шамоллашни-ю, ичакларидаги нажосатларигача қабул қилиб олишга азм қилдик», деган сўзларини эшитмаганмисиз?!

Ахир Парвадигорингиз айтмаганми: «Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир», деб?! (Бақара: 165).

Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, у зотга мурожаат қиларкан, гап орасида: «Аллоҳ ва сиз хоҳласангиз» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени Аллоҳга тенг қилдингми?! Йўқ, фақат Аллоҳ хоҳласагина!», дедилар (Бухорий «Ал-адабул-муфрад»да (№787), Аҳмад (№1/214), Ибн Можа (№2117) ривоятлари, Албоний «Ас-саҳиҳа»да (№139) ҳасан санаган).

Сиз Аллоҳга тенг кўрилаётганларга кофир бўлдингизми? Сохта «парвардигор»ларга кофир бўлдингизми?

Аллоҳ таоло айтади: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини… Парвардигор деб билдилар» (Тавба: 31).

Адий ибн Ҳотим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кирганида у зот шу оятни ўқиётган эканлар. Шунда Адий: «Ё Расулуллоҳ, биз Аллоҳни қўйиб, уларга ибодат қилмас эдик», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар Аллоҳ ҳаром қилган нарсани уларга ҳалол қилиб беришмасмиди ва Аллоҳ ҳалол қилган нарсани уларга ҳаром қилишмасмиди, шунда уларга итоат қилмасмидилар?!», дедилар. Адий: «Ҳа, шундай қилишарди», деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана шу уларга ибодат қилишларидир», дедилар (Термизий (№3094), Ибн Жарир (№16631), Суютий «Ад-дуррул-мансур»да (3/230) келтирганлар).

Севикли биродарим! Сиз ибодатни ёлғиз Аллоҳнинг ўзига бағишладингизми? Аллоҳнинг амрларини ўрнига келтирдингизми?

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйсунувчиларнинг аввали пешқадамиман» (Анъом: 162, 163).

Яна айтаман: Агар қалбингиздаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатингизни текшириб кўрмоқчи бўлсангиз, ўзингизга савол бериб кўринг, сохта илоҳлардан, Аллоҳга тенг кўрилаётган «худо»лардан покланганмисиз ва чин севгининг тақозоларидан иккинчиси бўлмиш «Тавҳидни ягона Аллоҳ учун рўёбга чиқариш»га муваффақ бўлганмисиз?

Иккинчи: Тавҳидни ягона Аллоҳ учун рўёбга чиқариш

Чин севги тақозоларидан яна бири шудир, яъни тавҳидни барча қисмлари билан бирга Аллоҳ жалла ва ало учун рўёбга чиқариш ва рубубият тавҳидига иқрор бўлишдир.

Рубубият тавҳиди маъноси – яратиш, ризқ бериш, буюриш, бошқариш, тадбир қилиш, ўлдириш, тирилтириш Аллоҳникидир, деб иқрор бўлиш ва эътиқод қилишдир.

Аллоҳ таоло айтганидек: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Бутун иш Аллоҳнинг (қўлида) (Оли Имрон: 154).

Тавҳидни Аллоҳ учун рўёбга чиқардингизми?

Балки, сизга ҳозир: «Рубубият тавҳидига Арабистон оролидаги мушрик ҳам иқрор бўлган», деб айтсам ҳайрон бўларсиз?

Агар Абу Жаҳлдан: «Яратувчинг ким?» деб сўрасангиз, «Аллоҳ», деб жавоб берган бўларди.

Агар тўғри келган бир мушрикдан: «Сенга ким ризқ беради?» деб сўрасангиз, «Аллоҳ», деб жавоб берган бўларди.

Аллоҳ таоло айтади:

«Қасамки, агар улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз албатта «Аллоҳ» дерлар» (Луқмон: 25).

«Қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва ерни яратган, қуёш ва ойни (Ўз измига) қаратган зот ким?» — деб сўрасангиз, албатта улар: «Аллоҳ», деб (жавоб қилурлар). Бас (шундоқ экан, ўша Аллоҳга ибодат қилишнинг ўрнига) қаёққа бурилиб кетмоқдалар-а?!» (Анкабут: 61).

«Қасамки, агар сиз улардан: «Осмондан сув ёмғир ёғдириб ерни «ўлганидан» сўнг «тирилтирган» зот ким?» — деб сўрасангиз, албатта улар: «Аллоҳ», деб (жавоб қилурлар). Сиз (уларга: «Эътироф этганларингиз учун) Аллоҳга ҳамду сано бўлсин», деб айтинг. Йўқ, уларнинг кўплари ақл юргизмайдилар» (Анкабут: 63).

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва Ерни ким яратган?» деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва доно (Аллоҳ) яратган», дерлар» (Зухруф: 9).

Бир куни Ахнас ибн Шариқ Абу Жаҳл билан ёлғиз қолган пайтида унга деди: «Эй Абул Ҳакам! Ҳозир иккимиздан бошқа ҳеч ким йўқ, биров бизнинг сўзимизни эшитмайди. Сендан Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, айт-чи, Муҳаммад ростгўйми, ёлғончими?!».

Шунда Абу Жаҳл деди: «Қуриб кетгур эй Ахнас, Муҳаммад албатта ростгўй!».

Шундан сўнг Аллоҳ таолонинг мана бу оятлари нозил бўлди: «Зотан, улар сизни ёлғончи қилмайдилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қиладилар» Анъом: 33).

Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ростгўйликларини яхши билишарди.

Ҳатто, айримлари: «Аллоҳга қасамки, мен Муҳаммаднинг пайғамбарлигига ўғлимнинг ўз ўғлим эканига иқрор бўлишимдан кўра кўпроқ иқрорман, чунки Муҳаммаднинг ростгўйлигига Аллоҳнинг Ўзи гувоҳлик берган», деб айтишган.

Бироқ, минг афсуслар бўлсинки, ҳозирда Исломга мансуб бўлган кўпчилик инсонлар Раҳмон ва Раҳим Зотга нисбатан рубубият тавҳидини рўёбга чиқармайдилар.

Севикли дўстим! Сиз шу билан бирга улуҳият тавҳидига (яъни, ибодат тавҳидига) ҳам иқрор бўлмоғингиз зарур.

Яъни, ибодатни ҳар иккала рукни – комил муҳаббат ва тўла синиқлик билан ва ҳар иккала шарти – ихлос ва иттибоъ (пайғамбарга эргашиш) билан ўша ибодатга сазовор зот бўлмиш Аллоҳнинг ёлғиз ўзига бағишламоғингиз зарур.

Ўзингизга савол бериб кўринг, сиз ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан мадад тиладингизми? Ёлғиз Аллоҳнинг ўзидангина ёрдам сўрадингизми? Тилагингизни ёлғиз Аллоҳдан сўрадингизми? Аллоҳнинг ўзигагина атаб қон чиқардингизми? Назрингизни ёлғиз Аллоҳ учун қилдингизми? Ёлғиз Аллоҳ номи билангина қасам ичдингизми? Фақат Маккадаги Байтуллоҳнигина тавоф қилдингизми? Қуйидаги сўзларни тилингиз айтдими, қалбингиз тасдиқладими ва амалларингиз исботладими?

Эй Аллоҳ, мен Сендан ўзгага ишониб қолишдан покланаман.. Сендан ўзгадан умидвор бўлишдан ўзимни поклайман..

Сендан ўзгага бўйин эгишдан покланаман.. Сендан ўзгага ишимни топширишдан покланаман..

Сендан бошқасига таваккул қилишдан покланаман..

Сенинг тоатингдан бошқа ҳолда ўзимни хор тутишдан покман.. Сенинг саховатли қўлларингдан бошқасидан умидвор бўлишдан покланаман..

Сенинг улуғворлигингдан бошқасидан хавф қилишдан покланаман.

Аллоҳнинг амрига бўйсундингизми? Аллоҳнинг улуғ исмларига ва комил сифатларига уларнинг лафз ва маъноларини ҳеч қандай ўзгартиришсиз иймон келтирдингизми? Аллоҳнинг Ўзи ва Унинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам У учун исботлаган нарсаларни исботладингизми?

Аллоҳ азза ва жалланинг мана шу тавҳидини рўёбга чиқармай туриб Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат даъвосини қилиш мутлақо мумкин эмасдир.

Учинчи тақозо: Шариатни ҳоким қилиш

Шариатни бир четга суриб қўйгани ҳолда Муҳаммад Мустафога нисбатан севгини даъво қиладиган уммат ёлғончи умматдир!

Молиявий ишларида, обрў-номуслар масаласида, қону-жонлар хусусида, ахлоқий масалаларда инсонлар ишлаб чиққан фожир ва золим қонунларни ҳоким қилгани ва Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг шариатларини ҳаётдан четлатгани ҳолда, ҳар йили Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлидларига йиғиладиган уммат зиёнкор умматдир!

Умматни маймун ва тўнғизларнинг оға-инилари бўлган, Аллоҳ тарафидан пешоналарига хорлик ва хўрлик битиб қўйилган кимсаларга оёқости бўлаётганини кўриб турибсиз.

Уммат Парвардигорининг манҳажига ва Пайғамбарининг шариатига қайтмагунича, Аллоҳга тавбасини эълон қилмагунича ва бу тавбасини воқеъда Аллоҳнинг амрига тўла бўйсуниш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларига тўла эргашиш билан рўёбга чиқармагунича у учун на зафар, на иззат, на салоҳият ва на саодат бўлажак!

Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Юсуф алайҳиссалом тилидан шундай ҳикоя қилади: «Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ турли-туман «худолар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми? Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку? Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одам­ларнинг кўплари буни билмайдилар» (Юсуф: 39-40).

Агар уммат Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатни эълон ва даъво қилар экан, аввало ўзидан сўраб кўрсин, у Пайғамбари Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларига нисбатан қай ўринда турибди?!

Кофир ғарб қозонида эриб йўқолаёзган, иззат ва кароматнинг асл-асосини тарк қилган уммат!!

Ғарбга мафтун бўлган ва ғарб деса оғзидан суви келадиган, ғарбни оғиз тўлдириб мақтайдиган уммат!! Гўёки ғарб асло адашмайдиган ва умуман нотўғри иш қилмайдиган илоҳга айланиб қолган унинг учун!!

Исломдаги дўстлик ва душманлик тушунчаси қаерда қолди?!

Суҳбатимиз давоми ана шу ҳақда боради.

Тўртинчи: Дўстлик ва душманлик

Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51).

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир» (Бақара: 120).

«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз» (Оли Имрон: 28).

Парвардигоримизнинг Қуръони бу… Кеча-кундуз тиловат қилиниб турган илоҳий калом бу..

Дўстлик ва душманлик тушунчаси (алвалоъ вал бароъ) қалбга ўрнамагунича тавҳид ҳосил бўлмайди. Бусиз мўминнинг эътиқоди дуруст бўлмайди.

Яъни, мўмин киши Аллоҳни, Расулини ва мўминларни дўст деб билмоғи, ширкдан ва мушриклардан ўзини бутунлай пок ва хориж қилмоғи зарур!

Шеър мазмуни:

Ҳабибнинг душманларини яхши кўра туриб, у зотга муҳаббат даъво қиласанми?! Бу асло имконсиз ишдир!

Шу ҳолингда яна у зотнинг дўстларига адоват қиласан! Қани муҳаббат эй шайтоннинг иниси?!

Чин муҳаббат ўзинг севган кишининг севгисига тўла-тўкис мувофиқ бўлишингдир.

Унинг севганига мухолиф бўлганинг ҳолда муҳаббатини даъво қилсанг, бўҳтон қилган бўласан.

Ҳа, агар даъвонгда содиқ бўлсайдинг, Аллоҳга кофир бўлганларни душман деб кўрган бўлардинг!

Ва ҳақ аҳлини зоҳир-у ботинингда дўст тутган ва уларга адоват қилиб, куфрга ёрдам бермаган бўлардинг!

Сен айтаётган сўзни айтган ҳар бир киши мусулмон бўлавермайди, мусулмон бўлишнинг шартлари бор:

Ҳар қандай ўринда кофирлардан ажралиб туриш, бу ҳақда саҳиҳ насс (шаръий очиқ далил) келган,

Ва улар ичида тавҳидни ошкор қилиш ва уларни бунга махфий-у ошкора даъват қилиш.

Агар билсанг, ҳақиқий дин, ҳидоят ва Иброҳимнинг миллати шудир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.