Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Чиройли муомала

Ислом кучайиб Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига Маккани забт этишга рухсат бергач ва ўзига озор берган мушриклар устидан ғалаба қозониб Маккага кирган вақтида уларга:

– Эй қурайш, мени сизларга нима қилмоқчи деб ўйлайсизлар?-дедилар набий
соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

– Яхшилик қиласиз деб ўйлаймиз! Сиз олийжаноб биродаримизсиз ва олийжаноб
биродаримизнинг ўғлисиз,- дейишди улар.

– Боринглар, сизлар озодсизлар,- дедилар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва
саллам.

Улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олийжаноблиги, кечиримлилиги ва гўзал муомалали эканларини кўргач исломга кирдилар.

Мана бу ҳикоятдан кўриниб турибдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайшга юмшоқлик билан муомала қилдилар. Ҳолбуки улардан ўч олишга қодир эдилар. Чунки улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва саҳобаларга қаттиқ озор бериб уларни ватанларидан ҳайдаб чиқарган эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уларга қилган гўзал муомалалари одамларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб Аллоҳнинг динига киришларига сабаб бўлди.

Гўзал муомала: Бу сен одамларга сабр-тоқат, одоб ва юмшоқлик билан муомала қилишинг, уларнинг ёмонликларини кечириб, яхшиликларига раҳмат айтишинг ва уларга ёрдам бериб улардан зарарни даф этишинг учун бор кучингни сарфлашингдир.

Қуйидаги нарсалар гўзал муомала жумласидандир:

1. Тижоратчи одам одамлар билан муомала қилганда омонатли бўлиши. Яъни ёлғон гапирмайди, хиёнат қилмайди, уларга очиқ чеҳрада бўлади ва уларни чиройли қарши олади.

2. Ҳунарманд одамлар берган буюртмаларни пухта қилмоғи ва уларга ваъда қилган вақтига риоя қилиши керак.

3. Табиб касалларга мулойим бўлсин. Уларга ғамхўрлик қилсин, кўп ҳақ сўраб уларни қийнаб қўймасин ва камбағалларнинг касалларига эътибор бериб уларни бепул даволасин.

4. Бажариш вақти келганда ҳар ким ўз зиммасидаги бурчни кечиктирмасдан бажарсин, чунки бу нарса одамлар кўз олдида унинг қадрини кўтаради.

5. Ўқувчи мактабда ўртоқларига нисбатан одобли бўлиши, улардан ўзини катта тутмаслиги ва улардан биронтасига озор етказмаслиги керак.

6. Ҳар бир инсон қўшнисига нисбатан одобли бўлиши, уни ҳурмат қилиши, касал бўлса, уни бориб кўриши, кўринмай қолса, унинг ҳолидан сўраши, ундан бирон нарсани қарзга олган бўлса, уни ўз вақтида қайтариб бериб, бу яхшилиги эвазига унга раҳмат айтиши керак.

7. Инсон ўзига фикрда қарши бўлган одам билан юмшоқлик ва мулойимлик билан мунозара қилсин. Чунки бу нарса унинг қалбини юмшатади.

Аллоҳ таъоло Мусо билан Ҳорунга Фиръавн билан гаплашиш хусусида васият қилиб шундан дейди:

“Унга юмшоқ сўз гапиринглар. Шояд панд насиҳат олса ёки
қўрқса..”

8. Сен ёмонликни яхшилик билан даф қил. Чунки бу нарса душманингни дўстга айлантиради. Аллоҳ таъоло айтади:

“Яхшилик билан ёмонлик баробар эмас. Сиз ёмонликка яхшилик
билан жавоб қайтаринг. Шунда сиз билан унинг ўртасида адоват бўлган инсон
гўёйинки яқин дўстдек бўлиб қолади”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

-Сизларнинг менга энг суюклироғингиз энг ахлоқи гўзалроғингиздир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.