Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Шайтон нима учун яратилган?

Болалар, биз биринчи дарсда ўкидикки, Аллох одамларни яратмасдан олдин фаришталар билан бирга ИБЛИСни хам яратган. Иблис жин ва шайтонларнинг отаси бўлади. Аллох Иблисни оловдан яратган. Иблис (Шайтон) – жуда ёмон махлук. У Аллохнинг айтганини килмайди. Хеч кимга бўйсунмайди. Факат ёмон ишларни килади. Яхши одамларни ёмон кўради.

Аллох Одам отамизни яратгандан сўнг фаришталарга: «Одамга сажда килинглар!» – деб буюрди. Хамма фаришталар дархол Одам алайхиссаломга хурмат саждасини бажо килдилар. Ўшанда Иблис хам фаришталарнинг орасида эди. Бирок у Одам Атога сажда килмади. Аллох ундан сен нима учун Одамга сажда килмадинг, деб сўраганда у: «Мен Одамдан кўра яхширокман-ку», – деди. Яна у: «Мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан!» – деб Аллохга гап кайтарди. Иблис Аллохнинг айтганини килмагани учун кофир бўлди. Шундан кейин Аллох уни Ўзининг хузуридан хайдаб юборди. Унга лаънатлар айтди. Ана шу вактдан бошлаб Иблис Одам отамизга душман бўлиб олди. Иблиснинг хам болалари бўлади. Унинг болаларини шайтонлар, дейилади. Шайтон ва унинг болалари бу дунёда одамлар билан бирга яшайди. Чунки Шайтон Аллохдан бу дунёнинг охири бўлгунча яшаб юришга рухсат сўради. Аллох: «Майли, сен маълум вактгача одамлар орасида яшаб тур», деб айтди. Шунда Шайтон: «Мен энди доим одамларни тўгри йўлдан адаштиришга харакат киламан», деди. Аллох: «Менинг яхши бандаларимни адаштиришга сенинг кучинг етмайди!» – деб айтди. У яна Иблисга: «Мен жаханнамни сен ва сенга эргашганлар билан тўлгизаман!» – деди.

Энди Шайтон ўз болалари билан то Киёмат куни келгунича хар хил ёмон ишларни, зарарли ўйинларни одамларга чиройли кўрсатиб, уларни алдаб юради. Инсонларни харом ишларни килишга кизиктиради. Аллохнинг динидан кайтаради. Уларни бир-бирлари билан уруштиради. Ёмон одамлар шайтоннинг айтганини киладилар. Шайтон мусулмонларни хам бир-бирларига ёмон кўрсатишга, уруштиришга харакат килади. Сизлар бир-бири билан урушаётган болаларни кўрганмисизлар? Ана ўша болаларни шайтон уруштираётган бўлади. Ўша болалар дарров бир-бирлари билан ярашиб олишлари керак.

Аллох нега шайтонларни яратган? Бунинг сабаби шуки, Аллох одамларни синаб кўради. Кани, улар Аллохнинг айтганини киладиларми ёки шайтоннинг айтганиними? Агар улар Аллохнинг айтганини килсалар, Аллох уларга ёрдам беради. Шайтоннинг йўлига юрсалар, Аллох уларни шайтонларга ташлаб кўяди.

«Аувзу биллах…» ва «Бисмиллах…»ни кўпгина айтадиган, намоз, Куръон ва дуоларни ўкиб юрадиган яхши болаларни алдашга шайтоннинг кучи етмайди.

Аллох одамларга насихат килиб: «Шайтоннинг алдовларига эргашиб кетманглар! У сизларга очик-ойдин душмандир», – деб айтган.

5 – коида. Аллох одамларни синаш учун шайтонларни яратган.
Кимки Шайтоннинг йўлига кирса, у Шайтон билан бирга дўзахга тушади. Кимки
Аллохнинг айтганини килса, Аллох уни шайтонлардан саклайди.

Саволлар
  1. Шайтон ким? У нима учун кофир бўлган?
  2. Аллох шайтонларни яратмаса бўлмасмиди?

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.