Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Шафеъликка оид ҳукмлар ҳақидаги боб

Шуфъа – шафеълик луғатда «жуфтлик» маъносидаги «шафъ» сўзидан олингандир, чунки, шафеъ шафеълиги билан байъ қилинган нарсани ўзининг мулкига қўшиб олади.

Шафеълик саҳиҳ суннат билан собит бўлиб, Аллоҳ таоло уни шерикликка тааллуқли бўлган мафсада-ёмонлик олдини олиш учун машруъ қилган.

Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шариатнинг гўзаллиги, адолатпарварлиги ва бандаларнинг манфаатларини рўёбга чиқариб бериши жумласига унинг шафеъликни олиб келгани ҳам киради… Зеро, шариат соҳибининг ҳикмати мукаллафлардан имкон қадар зарарни кўтаришни тақозо этади… Шерикчилик кўп ҳолларда зарарнинг ўчоғи бўлганидан, бу зарар баъзан тақсимот йўли билан, баъзан шерикларнинг ўз улушини алоҳида қилиб олиши билан, баъзан шафеълик билан кўтарилади… Агар ўзининг улушини сотмоқчи бўлса, шериги унга бошқалардан кўра ҳақлироқ бўлади… Ундан шерикликнинг зарари кетади, сотувчи ҳам зарарланмайди, чунки у тўлов воситасида ўзининг ҳаққига эришган бўлади. Бу энг катта адолат ва ҳукмлар ичида ақлга, фитратга ва бандаларнинг манфаатларига энг мувофиқ келувчи гўзал ҳукмдир» (Иъламул-муваққиъийн: 2/139).

Шундан маълум бўладики, шафеъликни соқит қилиш учун ҳийла қилиш шариат соҳиби қасд қилган ушбу маънога зид ва қарама-қаршидир.

Шафеълик арабларда жоҳилият даврида ҳам маъруф эди. Бир киши агар ҳовлисини ёки боғини сотмоқчи бўлса, қўшниси ҳамда сотаётган нарсасида унга шерик ва соҳиб бўлган киши келиб, унга шафеъ ва унга энг лойиқ киши бўларди. Бу ишни шуфъа деб, уни талаб қилиб келганни эса «шофиъ» деб аталарди.

Фуқаҳолар истилоҳида шуфъа (шафеълик) – шерик ўз шеригининг ҳиссасини молиявий эваз муқобилига унинг қўлига ўтган кишидан қайтариб олишга ҳақли бўлишидир. Шафеъ сотаётган шеригининг улушини ботинда ақд-битим қарор топган баҳога олади.

Сотиб олувчи шафеъ бўлинган бўлакни шафеъга ботинда келишиб олган баҳосига бериши фарз бўлади. Чунки, Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлинмаган ҳар бир нарсада шафеъликни ҳукм қилдилар. Агар чегаралар тушган ва йўллар ажралган бўлса, шуфъа йўқдир» (Бухорий (2214), Муслим шу маънода (1608), Аҳмад (3/372, №14999) ривоятлари).

Ушбу ҳадисда шафеъликнинг шерикка собит бўлишига ва шафеълик фақат ер-мулкда бўлишига, ундан бошқа нарсаларда, матолар, ҳайвонлар ва шу кабиларда бўлмаслигига далил бордир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «То шеригига эълон қилмагунича сотиши ҳалол бўлмайди», дедилар (Жобир розияллоҳу анҳунинг Муслим ривоятидаги ҳадиси (1608)). Ушбу ҳадис киши ер-мулкини то шеригига таклиф қилмагунича сотиши мумкин эмаслигига далил бўлади.

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шариат соҳиби шерикка ўз улушини то шеригига эълон қилмагунича сотишини ҳаром қилди. Агар эълон қилмай сотиб юборса, шериги унга ҳақлироқ бўлади. Агар шериги сотишига изн берса ва: «Менинг олиш мақсадим йўқ», деса, сотилганидан кейин талаб қилишга ҳақли бўлмайди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмлари тақозосидир, бунга ҳеч қандай муориз (зид) бўлувчи ҳукм йўқдир ва бу қатъан тўғри ҳукмдир» (Иъламул-муваққиҳийн: 2/140).

Ибнул Қаййим айтган бу фикр, яъни, шафеънинг байъдан олдин соқит қилиши билан шафеълк соқит бўлади, деган гап ушбу масаладаги икки сўзнинг биридир. Иккинчи сўз – жумҳурнинг сўзи – шуки, бу билан шафеълик соқит бўлмайди ва сотишга изн беришнинг ўзиёқ уни ботил қилмайди, валлоҳу аълам.

Шафеълик шаръий ҳақ-ҳуқуқдир, уни эҳтиром қилиш вожиб, уни соқит қилиш учун ҳийла қилиш ҳаром. Чунки, шуфъа шерикдан зарарни даф қилиш учун машруъ бўлган. Агар уни соқит қилиш учун ҳийла ишлатилса, унга зарар етади ва унинг шаръий ҳаққига тажовуз қилинган бўлади. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уни ботил қилишда ҳеч қандай ҳийла жоиз эмас, мусулмоннинг ҳаққини ботил қилиш мумкин эмас» (Ибн Қудома, Ал-муғний: 7/485). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Яҳудлар қилган ишни қилиб, озгина ҳийла билан Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалол қилиб олманглар» (Ибн Батта «Ибтолул-ҳиял»да (24-б) ривоят қилган, Ибн Касир «Тафсир»да келтириб, иснодини яхши санаган).

Шафеъликни соқит қилиш учун қилинадиган ҳийлалардан бири – ўз улушини бировга ҳадя қилгандек кўрсатиб, аслида уни сотиб юборишдир.

Шафеъликни соқит қилиш учун қилинадиган ҳийлалардан яна бири – шерик тўлашга қодир бўлмаслиги учун зоҳирда баҳони кўтариб қўйишдир.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шафеъликни соқит қилиш учун қилинадиган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатлар ботилдир» (Мухтасарул-фатавал-мисрия: 362-б).

«Ибора ўзгаргани билан ақдларнинг ҳақиқатлари ўзгармайди» (Иъламул-муваққиъийн: 3/299).

Шафеълик мавзуси – бўлиш иши жорий бўлмаган ердир, ундаги дарахт ва бинолар ҳам унга тобеъ бўлади. Агар ер бўлинган бўлса, лекин қўшнилар ўртасида шериклик йўл, сув (ариқ) каби нарсалар қолган бўлса, уламолар сўзларининг саҳиҳроғига кўра, шафеълик қолади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар чегаралар тушган ва йўллар ажралган бўлса, шуфъа йўқдир», деганлар (Бухорий (2214), Муслим шу маънода (1608), Аҳмад (3/372, №14999) ривоятлари). Бунинг маъноси шуки, агар чегаралар тушмаган бўлса ва йўллар бўлинмаган бўлса, шафеълик қолаверади.

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қўшнилар ўртасидаги шафеъликдаги энг тўғри сўз шудир ва бу Басра аҳлнинг сўзидир ва шайхулислом Ибн Таймиянинг ихтиёридир» (Иъламул-муваққиъийн: 2/150).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мулкдаги ҳақлардан бир ҳақда, яъни, сувда, йўлда ва шу кабиларда шериклик бўлиши билан қўшничилик шафеълиги собит бўлади, Аҳад бунга насс келтирган» (Ал-фатавал-кубро: 5/422). Ибн Уқайл, Абу Муҳаммад ва бошқалар шу фикрни танлаганлар. Ҳорисий айтади: «Мана шу фикрга қайтиш тайинлидир, унда ҳадислар ўртаси жамланган, яъни, қўшничилик қачонки, йўл ва шу кабиларда шерикли бўлсагина, шафеъликни тақозо қилади, чунки, шафеъликнинг машруъ бўлиши зарарни даф қилиш учун бўлган, зарар эса кўп ҳолларда эга бўлинган мулкда ёки йўл ва шу кабиларда аралашиб кетиш ҳолатларида келиб чиқади».

Шафеълик байъни билган заҳоти талаб қилиш билан собит бўлади. Агар байъни билган вақтида талаб қилмаса, шафеълик соқит бўлади. Агар байъни билмаса, гарчи бир неча йил ўтиб кетса ҳам, унинг шафеълиги сақланиб туради. Ибн Ҳубайра айтади: «Уламолар иттифоқларига кўра, агар шафеъ ғойиб бўлса, қайтиб келганидан сўнг шафеълик қилишга ҳақли бўлади» (Ихтилафу аимматил-уламаъ: 2/22).

Шерикларга шафеълик мулклари миқдорига қараб бўлади. Чунки, шафеълик у
сабабли мулкка эга бўлинадиган ҳақдир, шу боис шафеълик мулкларнинг миқдорига
қараб бўлди. Агар шериклардан биронтаси ундан воз кечса, бошқаси унинг ҳаммасини
олиши ёки ҳаммасини тарк қилиши керак. Чунки, бир қисмини олишда харидорга зарар
етказиш ҳосил бўлади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.