Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Энг улуг китоб

Болалар, дунёдаги энг улуг китоб кайси китоб?

КУРЪОНИ КАРИМ!

Тўппа-тўгри! Бу жавобни ким айтган бўлса хам унга катта рахмат! Бу дунёда Куръонга тенг келадиган мукаммал китоб йўк. Чунки Куръон Аллохнинг сўзи. Бу оламда Аллохга тенг келадиган хеч ким йўк-ку. Демак, Унинг китобига тенг келадиган китоб хам бўлмайди. Куръонни Аллох Таоло етти кават осмонннинг устидан Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга туширган. Бу китобни энг улуг фаришта Жаброил алайхиссалом олиб келганлар. Аллох Куръонда ер юзида яшайдиган хамма инсонларга насихат килади.

Куръон – Аллохнинг мўъжизаси. Хеч ким бу китобга ўхшаган китоб ёза олмайди. Куръон одамлар ёзган китобларга ўхшамайди.

Куръонда нималарни айтилган? Куръонда кадимда ўтган пайгамбарлар ва уларнинг кавмлари хакида кизикарли хикоялар бор. Иброхим пайгамбар ёш бола бўла туриб кандай килиб бутларни синдирганлар? У киши оловдан кандай килиб сог чикканлар? Нима учун Мусо пайгамбарни чакалоклик вактларида сандикчага солиб, дарёга окизиб юборишган? Фиръавн, деган кофир подшо нима учун ёш болаларни сўйдирган? Кейин Аллох унинг ўзини кандай килиб дарёга чўктириб ўлдирган? Аллох мўминларни кофирларнинг зулмидан кандай куткарган? Хайвонлар, кушлар хам ибодат килишадими? Улар кандай гапиришади? Ўликлар кандай килиб тирилади? Куръонда мана шулар хакида ажойиб суралар бор.

Куръон ОЯТ ва СУРАлардан ташкил топган. Бир ёки бир неча сўздан тузилган жумлани оят, деб аталади. Бир неча оятлар кўшилиб, сура бўлади. Куръонда 114 та сура бор. 6 мингдан кўп оят бор.

Одамлар Аллохга кандай ибодат килишлари керак? Дунёда кандай яшашлари лозим? Ота-онага кандай яхшилик килинади? Кўшнилар, кариндошлар ва бошка одамлар билан кандай муомала килинади? Мусулмон подшохлар халкка кандай йўл кўрсатиши керак? Давлатни кандай бошкариш лозим? Мусулмонларга душман бўлаётганларга нима жавоб килиш керак? Буларнинг хаммасига Куръонда жавоб бор. Ха, Куръон жуда кўп илмларни, маъноларни ўз ичига олади. Уни ким кўп ўкиса, ўшанча кўп илмли бўлади. Мусулмонлар Куръонни ўкиб ундаги коидаларга амал килишади. Шунда улар бу дунёда хеч адашмайдилар. Аллох: «Бу Куръон энг тўгри йўлга бошлайди» – деган. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Сизларнинг яхшиларингиз Куръон ўрганган ва уни ўргатган кишилардир», – деб айтганлар.

Куръонга иймон келтирган инсонларга Аллох бу дунёда бахтли хаёт беради. Охиратда уларни жаннатга киритади. Куръонга ишонмаган, амал килмаган одамларга бу дунёда хам, Охиратда хам азоб бўлади.

Куръон тиловат килинганда осмондан савоб ва нур ёгилади. Куръон ўкилган уйда фаришталар бўлади. Куръон касалларга шифодир. У калбларга хурсандлик олиб киради. Куръонни чиройли ўкиган болаларни Аллох хам, фаришталар хам суйиб эшитиб туришади.

9 – коида. Куръон – Аллохнинг мукаддас сўзи. Унда Аллох
дунёдаги хамма одамларга хитоб килган. Куръонда хамма нарсага жавоб бор. Куръон
Киёмат куни келгунича ўкилади ва амал килинади.

Саволлар
  1. Куръон каердан келган, у кандай китоб?
  2. Куръонда нималар бор, уни нима учун ўкилади?

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.