Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Қалблар имтиҳони (4)

Дилнинг қотиши

Дилнинг қотиши шундай иллатки, ундан кўплаб касалликлар пайдо бўлади, уларнинг аломатлари намоён бўлади. Ундан Аллоҳ сақлаган ва сабабларини қилган кимсаларгина саломат қоладилар. Бу касалликнинг хатари қуйидаги оятларда очиқ кўринмоқда:

«Сўнгра шундай мўъжизаларни кўргандан кейин ҳам дилларингиз қотди. Бас, у диллар тош кабидир ёки ундан-да қаттиқроқдир» (Бақара: 74);

«Бизнинг балойимиз етганда ҳам тазарру қилмадиларми?! (Албатта тавба-тазарру қилишлари лозим эди), лекин уларнинг диллари қотиб қолган ва шайтон қилиб юрган ишларини ўзларига чиройли кўрсатиб қўйгандир» (Анъом: 43);

«Бас диллари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган (яъни Аллоҳни эслашни тарк қилган) кимсаларга ҳалокат бўлгай!» (Зумар: 22);

«(Шунингдек улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?» (Ҳадид: 16).

Аллоҳдан энг узоқ бўлган қалб – қотган қалбдир.

Ноҳақлик тарафида бўлиш

Бу – хатарли, шахсларни ҳам Умматни ҳам баб-баробар ўлдирувчи ва ҳалок қилувчи иллатдир. У икки қисмдир:

1 – Баъзи дунёвий ғоялар тарафида бўлиш

Масалан, миллатчилик, ватанпарварлик, илмонийя (секуляризм) ва бошқа адашган ғоялар. Бугун буларнинг бозори қизиган. Биз шу кунларда «Ватан яхлитлиги» деган сўзни кўп эшитмоқдамиз. Бу – бир ўлкада яшаш асосига қўйилган муҳаббатдир. Яъни сиз ватандошингиз бўлган ҳар бир кимсани у ҳоҳ мусулмон, ҳоҳ кофир ва ҳоҳ фосиқ бўлсин севасиз! Муҳими, ватандош бўлса, бас! Ҳолбуки, сизга ватандош бўлмаган энг тақводор мусулмон биродарингизга бунчалар муҳаббатда бўла олмайсиз!!

Бу – ВАТАН асосида суюш ва нафратланишдир. Ҳатто, улардан бири — тилинг кесилгур — шундай деди: «Ҳар қандай муҳаббат тугаб, йўқ бўлиб кетади, фақат ватан муҳаббати боқий». Яъни, тупроқ ва Ер муҳаббати боқий, холос. Аллоҳ таоло бу сўзларни айтганнинг ичини фасод ва йиринглар билан тўлдирсин! Демак, барча муҳаббат, ҳатто Аллоҳ ва Расулининг муҳаббати ҳам ўтаверсин! Фақатгина ВАТАН муҳаббати қолсин! Бу ширкнинг янги кўринишидир.

Пуч муҳаббат билан қалбини тўлдирган бу бечора бизнинг Қуръон Каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакиси ҳақидаги: «Абу Лаҳабнинг қўли қурисин! Қуриди ҳам» оятларини ўқиб, Абу Лаҳабни АРАБ бўлсада ёмон кўриб, ундан нафратланишимизни, ҳабашистонлик Билол, Рум (византия)лик Суҳайб ва форслик Салмонни мақтаб, Аллоҳдан уларга розилик тилаб ва Қиёмат куни бизни уларнинг сафида жамлашини сўраб дуолар қилишимизни қаердан билсин!!

Бу сўзлардан биз ватанни севмаймиз деган маъно тушунилмасин. Чунки ВАТАН севгиси табиий ва қонимизда бор бўлган севгидир. Бироқ, ватан севгиси Аллоҳ ва Расули севгисига тобе бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва муҳожирлар ўз ватанларини, Ер куррасининг энг афзал ери Макка шаҳрини фақат Аллоҳ ва расулининг розилиги учун тарк этиб, Мадина шаҳрига ҳижрат қилдилар.

2 – Мусулмонларнинг бир-бирларига қарши тарафкашлик қилишлари

Баъзи даъватчилар ва айрим толиби илмларни бир-бирларига қарши тарафкашлик қилаётганларини кузатиш мумкин. Бир киши бировни бошқасидан кўра кўпроқ яхши кўради, чунки биринчи одам ўзининг гуруҳидан! Бошқаси гарчи ундан кўра тақводорроқ ва афзалроқ бўлса-да! Бу – катта хатодир! Мана бу одам анавини яхши кўради, чунки у ҳам мана бунинг шайхи ёки устозига эргашади. Мана бу одам анавини яхши кўрмайди! Чунки «у» бунинг шайхи ёки устозини ёмон кўради!

Аслида, мусулмонларни иймонлари учун суюш, кофирларни эса куфри учун ёмон кўриш керак. Ноҳақлик тарафида бўлиш мумкин эмас! Чунки у, УММАТни парчалаб ташлайди. Аллоҳ таоло айтди: «Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли-имрон: 104).

Шуни яхши билиш керакки, тоифачилик-ҳизбларга бўлишиниш билан яхши ишларда рақобатлашиш ўртасида катта фарқ бор. Рақобат яхши ва мақтовга сазовор ишдир. Аллоҳ таоло айтди:

«Ва Парвардигорин­гиз томонидан бўлғувси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмонлар ва Ер баробарида бўлган) жаннатга шошилингиз!» (Оли Имрон: 133);

«(Эй инсонлар), Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз!» (Ҳадид: 21).

Тоифачилик эса – мазамматли нарса бўлиб, қанча-қанча халқлар, жамиятлар ва шахсларни ҳалок қилди ва уларнинг ҳоли шоир қуйидаги байтларда айтган маъноларга ўхшаб қолди:

Ғазийя нима бўлса, мен ҳам айни ўшаман,

У тузалса тузалиб, адашса адашаман.

Бўлинишнинг олдини олиш Аллоҳ таолога холис бўлиш, нафс-ҳаводан қутулиш, соғлом манҳажда юриш, ҳақиқатни кишиларнинг сўзлари билан эмас, кишиларни ҳақиқат орқали таниш билангина бўлади.

Сиз ҳадис шарифда келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини эсланг: «Шайтон мусулмонларнинг Араб ярим оролида ўзига ибодат қилишларидан ноумид бўлди. Фақат улар ўртасини бузишдан (ноумид бўлмади)»[1]. (Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Ва ниҳоят, бирон киши: «Хўш, буларнинг давоси нима? Сиз касалликка ташхис қўйдингиз, давосини айтмайсизми? Бизга ундан қутулиш йўлларини кўрсатмайсизми?», деб савол бериши табиийдир.

Мен қалб касалликларининг даволарини атрофлича биламан, деб даъво қила олмайман. Фақат уларнинг баъзи даволаш йўллари ҳақида қисқача сўз юритмоқчиман, холос.

Қалб касалликларининг давоси

Биринчи: Қалбнинг соғломлиги – унинг Аллоҳга бўлган иймонидадир. Ундан эса қуйидаги нарсалар келиб чиқади:

Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг баркамоллиги. Бу Аллоҳ учун ва Аллоҳ йўлида севиш ҳамда Аллоҳ учун ёмон кўриш билан рўёбга чиқади.

Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ қалб иллатларининг асосий давоси – қалбнинг Аллоҳга бўлган муҳаббат билан тўлиб-тошиши эканини таъкидлайди: «Иймонли кишиларнинг Оллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир». (Бақара: 165).

Аллоҳга бўлган муҳаббат василалари жуда ҳам кўп. Улардан баъзилари булардир: Қуръон Карим тиловати, тафаккури ва маъноларини тушуниш, фарз ибодатларидан сўнг Аллоҳ таолога нафл ибодатларни қилиш билан яқинлашиш, ҳар бир ҳолатда мудом Аллоҳ зикри билан машғул бўлиш, нафс майилликларидан Аллоҳ севган нарсаларни афзал кўриш, қалб Аллоҳнинг исм ва сифатларини уқиши, мушоҳада этиши ва таниши, Аллоҳ ҳузурида қалбнинг синиқлиги ва бошқа воситалар (Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ, «Мадорижус-соликийн»: 3/18, Нафоис нашриёти).

Иккинчи: ихлос

Аллоҳ таоло айтди: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйсунувчиларнинг аввали — пешқадамиман»« (Анъом: 162, 163).

Амалларингизда Аллоҳ учун холис бўлинг, дилингиз роҳатланади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло айтади: «Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) адо этишга буюрилган эдилар» (Баййина: 5).

Учинчи: Аллоҳнинг шариатига чиройли эргашиш

Банданинг амал ва эътиқоди Аллоҳ ва Расули амр қилганидек бўлсин. Аллоҳ таоло айтди:

«Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади …» (Оли Имрон: 31);

«Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар» (Ҳашр: 7);

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир» (Аҳзоб: 36).

Келинглар, ўзимизга бир савол берайлик: «Қилаётган ҳар бир ният ва амалларимизда Аллоҳ шариатига мувофиқ иш юритаяпмизми?!».

Баъзилар ишларини гарчи Аллоҳ ва Расулининг амрларига зид бўлса-да, рафиқаларининг ҳоҳишларига, баъзилар раҳбарларининг, баъзилар қабила урф-одатларига, баъзилар эса ўз жамоасининг низомларига мувофиқ олиб боради.

Агар улардан бирортаси билан баҳс қилиб: «Дўстим, нега бундай қилаяпсиз?!- десангиз, у: «Менинг раҳбарим шундай қилишга буюрди!», деб жавоб беради. Сиз унга: «Бундай қилиш ҳаром-ку?!», десангиз, у: «Мен унинг ҳаром эканини биламан, бироқ нима ҳам қила олардим. Агар унинг айтганларини қилмасам мансабим кўтарилмайди ёки ишдан қувилишим мумкин ёхуд шунга ўхшаш бирон бир иш бошимга келиши мумкин», дейди. Роббисининг розилигидан раҳбарининг истакларини устун қўйган одамдан қандай қилиб Аллоҳ ва Расулининг амрларига риоя қилишини кутиш мумкин?!

Ҳар биримиз ўз ишларимизни кўздан кечиришимиз ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга чин дилдан эргашишимизни амалда кўрсатишимиз керак: «Сизлардан бирингизнинг ҳохиш-ҳавоси то Мен олиб келган нарсага тобеъ бўлмагунича комил мўъмин бўла олмайди»[2].

Бошқа бир ҳадисда: «Ким бизнинг динимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у нарса рад қилингандир», дейилган.

Қалб ўзи дуч келувчи имтиҳон ва синовлардан саломат ўтиши учун мазкур асосларни рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган қуйидаги омиллар мавжуд:

1- Аллоҳнинг зикри

Аллоҳнинг зикри – занг босган дилга сайқал беради, уни қамраб олган гуноҳларни кетказиб, инсонни Роббисига яқинлаштиради. Хусусан, зикрни англаб қилса ва уни кечаю-кундуз, ҳар бир ҳаракат ва ҳолатларида унутмаса.

Аллоҳ таоло айтди:

«Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зик­рига ва нозил бўлган Ҳақ Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими?!» (Ҳадид: 16).

«Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз» (Исро: 82).

Аллоҳ таоло Қуръон Каримда Аллоҳни кам зикр қилувчи мунофиқларни мазаммат қилди ва қалблар имтиҳонининг қатъий давоси «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур» (Раъд: 28) эканини кўрсатиб берди.

Аллоҳ зикрининг энг улуғларидан бири – Қуръон ўқишдир. Аллоҳ таоло айтди: «Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларида қулфлари бордир, (шунинг учун у дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?!» (Муҳаммад: 24).

Биз кўпчиликнинг рўзнома, ойномалар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг кўплаб турларини малол олмай, чарчамай узоқ вақт ўқишларига гувоҳ бўламиз. Бироқ уларнинг бирортаси Қуръон Каримнинг бирор порасини ёки бир неча саҳифасини ўқиганини кўрмаймиз. Ва ҳатто Қуръон ўқиш учун ўтирса тезда малол олиб, бошқа ишни қилиш учун ўрнидан турганини кўрасиз. Салаф уламоларидан бири: «Агар қалбларимиз тоза бўлса эди, ҳеч қачон Қуръон ўқишдан малолланмаган бўлар эдик», деган эди.

[1] – Кўпчилик тоифачилик билан бирор йўлга мансублик ўртасини аралаштириб қўяди. Ҳатто уларнинг бири ҳақида гап кетса, иккинчиси тушуниладиган даражага етиб келинди. Бўлиниш мазамматли, мусулмонларнинг кофирларга қарши бўлинишлари бундан мустасно. Аҳли суннат ва жамоатга мансуб бўлиш шаръий нуқтаи назардан жоиз, бироқ жоҳилий ва бидъий мансублик мазаммат қилинган

[2] – Нававий: «Бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир. Уни «Китобул-ҳужжа»да соғлом санад билан ривоят қилганмиз. Уни ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ ҳам «Жомеъул-улум вал-ҳикам» китобида нақл қилди: 1574- бет, Фурқон нашриёти

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.