Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Қалб касалликлари ва мунофиқлик (2)

Учинчи: Хакни таниш, хак билан ботил орасини ажратиш, оятларни хакки рост кўра билиш ва хадислардан панд-насихат олиш:

Бу ўзидан аввалги фойдага чамбарчас боглик, чунки юкоридаги сифатлар калб тирилиб, иймон ва куръон нури билан мунаввар бўлганлигининг натижасидир.

«Эй, (Ийсо алайхиссаломга) иймон келтирган зотлар, Аллохдан кўркинглар ва Унинг пайгамбари (Мухаммад алайхиссалоту вассалом)га хам иймон келтиринглар, (шунда) У зот сизларга ўз рахматидан икки хисса ато этур ва сизларга бир нур (пайдо) килиб берурки, у (нур – яъни хидоят нури – воситаси) билан (тўгри йўлда хидоятланган холингларда) юрасизлар, хамда сизларни магфират килур. Аллох магфиратли мехрибондир». (Хадид: 28)

Аллома Мухаммад Амин Шинкийтий рахимахуллох Аллох таъолонинг: “ва сизларга бир нур (пайдо) килиб берурки, у (нур воситаси) билан юрасизлар” деган сўзини “яъни сизларга хак билан ботилнинг орасини ажратадиган илм ва хидоятни беради ” деб шархлаганлар.

Жамолиддин Косимий рахимахуллох эса шундай дейди: “Нур – бу жахолат ва залолат кўрлигидан кўзни очадиган, хакни излаган кишига уни кўрсатиб берадиган нарсадидир”. Аллох таъолонинг конунига мувофик акллари нуксондан, калблари иллатдан саломат бўлган кишиларгина илмдан ўзларига панд-насихат олиб, унга амал киладилар.

Эй Аллохнинг бандалари, калб согломлигининг маълум белгилари бор: Аллохга ўзини бутунлай топшириш, Унинг хукмига бўйсуниш, хар кандай холатда хам розилик ва хуррамлик ила Расуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларига мурожаат килиш калбнинг кай даражада эканини кўрсатиб берувчи белгилардандир.

Соглом калб аломатларидан яна бири: Локайдликни хис этиб, кўрсатмаларга тўлик амал килиш, гунохларга жиддий караб, калбларнинг хакдан бурилиб кетишидан ва гайбларни билиб турувчи зотнинг хузурида туришдан кўркишдир.

«Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йирок бўлур (яъни тунлари тахажжуд намози учун, ширин уйкуларини бузуб, ётган жойларидан турадилар). Улар Парвардигорларига кўркув ва умидворлик билан дуо-илтижо килурлар ва Биз уларга ризк килиб берган нарсалардан инфок-эхсон килурлар». (Сажда:16)

«Албатта Парвардигорларидан кўркиб хавфда тургувчи кишилар. Парвардигорларининг оятларига иймон келтирадиган кишилар. Парвардигорларига ширк келтирмайдиган кишилар. Хамда, берган садакаларини (киёмат кунида хисоб-китоб учун) Парвардигорга кайтувчи эканликларидан диллари кўркиб турган холда берадиган кишилар. Ана ўшаларгина (барчадан) ўзгувчи бўлган холларида яхшиликлар килишга шошурлар». (Муъминун: 57-61)

Оиша разияллоху анхо: “Ё Расулуллох, Аллох таъолонинг : “Берган садакаларини (киёмат кунида хисоб китоб-китоб учун) Парвардигорга кайтувчи эканликларидан диллари кўркиб турган холда берадиган кишилар” – деган оятнинг маъноси: зино, ўгирлик килган хамда арок ичиб ва кўрккан кишими, деб сўрадим — дедилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: “Йўк, эй Сиддикнинг кизи – у рўза тутиб, намоз ўкийдиган ва амали кабул бўлмай колишидан кўркиб садакалар берадиган кишидир”, — дедилар. (Имом Ахмад ривоятлари).

Бухорий рахимахуллох ўз сахихида бир бобни: “Муъмин киши ўзи сезмаган холда амали бекор бўлишидан хавф килиш боби” деб номлаган.

Иброхим Таймий деди: “Мен качон сўзимни амалимга солиштирсам, ёлгончи бўлиб колишдан кўркдим”.

Ибн Мулайка деди: “Мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сахобаларидан ўттизтасини кўрдим, уларнинг хаммаси мунофиқликдан кўркарди, биронтаси хам менинг иймоним Жаброил ёки Мийкоил фариштанинг иймонига ўхшаш демасди”.

Анас разияллоху анху айтадилар: “Сизлар шундай ишларни киласизларки, улар сизларга килдан хам ингичка яъни, кичкина кўринади. Лекин биз Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам замоналарида бундай ишларни халок килгувчи гунохлардан деб хисоблардик”. (Имом Бухорий ривоятлари)

Калб согломлигининг аломатларидан яна бири: Калб хотиржамлиги, Куръон ўкиганда хушуъ килиш, таъсирланиш ва Куръон ахлоки билан ахлокланиш.

«Улар (яъни Аллох хидоят килганлар) иймон келтирган ва калблари Аллохнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огох бўлингизки, Аллохни зикр килиш билан калблар ором олур». (Раъд: 28)

Имом Шавконий рахимахуллох айтади:

«Аллохнинг: “Огох бўлингизки, Аллохни зикр килиш билан калблар ором олур” сўзининг маъноси: Куръон тиловати, хамд, такбир айтиш, Аллохни ёлгиз деб билиш ёки бу нарсаларни бошкалардан эшитиб Аллохни зикр килиш ила калблари хотиржам бўлиш демакдир».

Огир кунда сабр килиш ва фаровонликда шукр килиш калб согломлигининг яна бир белгисидир. Чунки соглом калб эгаси Аллохнинг хохиши унинг хохишидан афзалрок эканлигини яхши билади.

Ибн Каййим Жавзийя рахимахуллох дейди: «Кишининг дунёдан узилиб бутунлай охиратга богланиб колиши, гўё у охират ахлидану, бу дунёда керак нарсасини олиб тезда ўз ватанига кайтадиган мусофирдек яшашидир». Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Абдуллох ибн Умар разияллоху анхумога айтганларидек:

“Сен дунёда бир гариб ёки йўловчидек бўлгин” (Имом Бухорий ривоятлари)

Аллох зикридан чарчамаслик, Ундан бошкани суймаслик ва доим Роббисини эслатиб турадиган хамда хакикат-хидоят хакида сухбатлашадиган кишиларнигина ёктирмок хам калбнинг саломатлиги белгиларидандир.

Киши намозга кирса ундан дунёнинг бутун гам-ташвишлари кетади, намоздан чиккиси келмайди. Намозда рохат, хамда калб хурсандчилигини топмок хам калб саломатлигидандир.

Соглом калбли муъминнинг ягона гам-ташвиши Аллох розилигига етишмок бўлади.

Калби соглом инсонлар молидан кўра вактини бехуда кетказишдан кўркадилар.

Амал килишдан кўра, амални ислох килишга кўпрок эътибор бериш, яъни амалини ихлос билан адо килиб, амалида мухсин – у Аллохни кўриб тургандек ёки Аллох мени кўриб турибди деган эътикодда – бўлишга харакат килиш, шу билан бирга Аллохнинг улкан мархаматию, ўзининг кай даражада локайдлигини хис этиб туриш хам соглом калб сифатидандир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.