Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Қалб касалликлари ва мунофиқлик (3)

Иккинчи: Ўлик калб

Ўлик калблар роббисини танимайди, Унинг буйрукларини бажармайди, У яхши кўрадиган ва рози бўладиган амалларни килмасдан, шахватлар ортидан юради, Аллох рози бўладими, йўкми кизикмайди. Бундай кимсалар мухаббат, хавф, умид, улуглаш ва Аллох олдида ўзини хор тутиш каби хислатлар билан Аллохдан ўзгага сигинувчидирлар. Агар яхши кўрса, бировнинг хохиши учун яхши кўради, ёмон кўрса хам ўшанинг хохиши учун ёмон кўради. Берса бировнинг хохиши учун беради, бермаса хам ўшанинг хохиши учун бермайди. Ўзганинг хохиши унинг учун Аллох розилигидан афзалрок ва суюклирокдир.

Хавои-нафс унинг иймони, шахват рахбари, жахолат сарбони ва гафлат карвонидир.

Насихатга кулок тутмасдан, шайтонлар этагини тутади. Газабланишию рози бўлишига ягона сабаб факат ўткинчи дунё матоларидир. Ховои-нафс уни хак каршисида кўру кар килиб кўяди.

Солихлардан бири деди: “Одамлар кизик, танаси ўлган кишига йиглайдилару калби ўлган кишига йигламайдилар, холбуки калбнинг ўлиши ёмонрокдир”.

Бундай калб эгаси билан бирга бўлиш касаллик, у билан дўстлашиш захар, унинг давраси эса халокатдир.

Учинчи: Касал калб:

Бу калбда хам хаёт, хам иллат бор. Унга гох буниси ёрдам беради, гох униси. Унда Аллохни яхши кўриш, Унга иймон келтириш, ихлос килиб Унга таваккул килиш хам бор, – булар калбни тирилтиргувчи сифатлардир – шу билан бирга бу калбда шахватларни яхши кўриш, уларни бошка нарсалардан устун кўйиб, ортидан югуриш, хасад, манманлик ва ер юзида фасод килишни яхши кўриш каби нарсалар хам бор, булар эса калбни халокатга олиб боргувчи сифатлардир.

Шайхул-ислом ибн Таймия рахимахуллох деди: “Калбнинг бузилиши калб касалининг бир тури бўлиб, у кишининг тасаввури ва идрокини бузади, натижада хак билан ботил ўртасидаги фаркни идрок эта олмай, фойдали хакни ёмон кўриб, зарарли ботилни хуш кўрадиган бўлиб колади. Шунинг учун баъзида калб касали шак-шубха деб тафсир килинади. Мужохид ва Катода Аллохнинг ушбу сўзини тафсир килиб: “Уларнинг калбларида касал бор”(Бакара:10), у шак баъзида эса зино шахвати деб айтганлар. Аллохнинг ушбу сўзида хам: «Калбида касали бор киши таъма килиб колмаслиги учун» (Ахзоб:33), яъни шахват касали деб тафсир килинган.

Калб касал бўлса, кишига илм, маърифат, хикмат, Аллох таъолони яхши кўриш ва буни барча шахватлардан устун кўйиш каби ишлар огир келади.

Кабих ишлар калби касал одамнинг дилини огритмайди, хак ва акидани билмаслик унга алам килмайди.

Кўпинча калб касалга чалинади, огирлашади, баъзида ўлиб хам колади. Эгаси эса буни сезмайди. У дунё билан жуда банд бўлганидан калби касал ёки соглом эканига кизикмайди хам. Айрим холларда калби касаллигини сезади, лекин унга даволаниш огир туюлиб, даво машаккатидан кўра, иллатлик калб билан колишни афзал кўради. Чунки калб шифоси хавои-нафсга карши чикиш билан бўлиб, нафсга бу сира ёкмайди.

Ибн Каййим Жавжийя рахимахуллох айтади:

«Калблар уч турлидир:

Биринчи: Иймон ва барча эзгу ишлардан холи калб. Бу – зулмат билан копланиб, шайтон васваса килишидан хотиржам бўлиб колган калбдир. Чунки шайтон унинг калбини ўзига ватан килиб олган, унда хохлаган хукмини юргизади ва хохлаган ерига жойлашади.

Иккинчи: Иймон нури билан нурланган калбдир, эгаси унда иймон чирогини ёккану лекин унда халигача шахватлар зулмати ва хавои-нафс шамоллари бор. Шайтон келиб унга хужумлар килиб туради. Бу жангда баъзан у голиб келса, баъзан шайтон голиб келади.

Бундай калблар кўп ва турли-туман. Айримлари аксар холда голиб бўлса, баъзилари эса доим маглуб туради. Шундай калблар борки, улар душмандан голиб хам, маглуб хам эмаслар.

Учинчи: Иймон билан лиммо-лим калб. Унда шахват ва зулматлар йўк, иймон доим нур сочиб туради ва бу нурнинг алангаси бўлиб, агар унга шайтон васвасаси якинлашса ёниб кетади. У бамисоли юлдузлар билан химояланган осмон кабидир. Шайтон осмонга якинлашса, тошбўрон килиб, куйдириб юборилади. Осмоннинг эса муъминдан хурмати улуг эмас».

Калб касалликларидан бири кибрдир. Кибр калбнинг энг дахшатли ва энг огир касалидир. У калб билан иймоннинг ўртасидаги калин парда ва инсонни хакни кабул килишидан тўсиб турадиган тўсикдир.

Бу касалликнинг аломати ўзини катта тутиш, бошкаларни менсимаслик ва хакни тан олмасликдир.

Кибр кишининг ўзига бино кўйишидан пайдо бўлади. Энг дахшатлиси мутакаббир хакни тан олиш, тавхид, Роббисига бўйсунишдан бош тортиш билан хатто Роббисидан хам ўзини катта олишга харакат килади.

Кибр иблис томонидан Аллохга осийлик килинган биринчи маъсиятдир.

«Эсланг, (Эй Мухаммад алайхиссалоту вас-салом) Биз фаришталарга: “Одамга сажда килинглар!” дейишимиз билан улар сажда килдилар. Факат Иблис бош тортиб, кибр килди ва кофирлардан бўлди», (Бакара:34)

«(Аллох) деди: Бас, ундан (жаннатдан) тушгин! Сен учун у ерда(жаннатда) такабурлик килишинг жойиз эмас. Бас, чик! Албатта сен хор бўлгувчилардандирсан!». (Аъроф:13)

Аллох таъоло мутакаббир, малъун иблисга ниятининг акси билан муомала килди ва уни хор-тахкирланган холда чикариб ташлади. Куръони Каримда Аллохнинг шайтонга килган хитоби куйидагича баён килинган: “сен хор бўлгувчилардандирсан”, “жаннатдан жирканч ва Аллохнинг рахматидан кувилган холда чик” (Аъроф:18) ва бундан бошка оятлар.

Демак мутакаббир ўзи хохлаган улугликка эришолмайди балки унга максадининг акси хосил бўлади.

«Аникки уларнинг дилларида бир кибр (яъни ўзларини сиздан катта олиш) бордир, улар ўшанга (яъни ўзлари орзу килган катталикка) етувчи эмасдирлар». (Гофир:56)

Бундан бошка ўринларда хам кибрдан келиб чикадиган кўп окибатларни баён килди, – Аллох бизни хам, сизларни хам ундан сакласин. Кибр инсонларни Аллохнинг оятларини тушинишдан ва улар билан хидоятланишдан тўсиб туради.

«Энди ерда нохак кибру хаво килиб юрадиган кимсаларни Ўз оят-муъжизаларимдан буруб юборурман (яъни англаб етмайдиган килиб кўюрман)». (Аъроф:146)

Кибр дўзахга кириш сабабларидан биридир.

«…Ё жаханнамда мутакаббир кимсалар учун жой йўкми!?». (Зумар:60)

Абдуллох ибн Масъуд разияллохудан ривоят килинган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Калбида мисколи зарра кибри бўлган киши жаннатга кирмайди”.

Шунда бир киши туриб:

“Киши либосини гўзал, пойабзалини эса чиройли бўлишини истайди”, — деди.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам:

“Аллох таъоло гўзалдир ва гўзал нарсани яхши кўради, кибр эса хакни тан олмаслик ва одамларни камситишдир”, — дедилар. (Имом Муслим ривоятлари)

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.