Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Қалб касалликлари ва мунофиқлик (4)

Калб касалликларидан яна бири ўзига бино кўймок:

Дунёда ўзига бино кўйиш ва манманликдан кўра амалларни бузувчирок нарса йўк. У гунохларни унитиш ва уларга бе парво бўлишга чакиради. Бу касалликка мубтало бўлган киши баъзи гунохларини арзимас билиб эсламайди хам, эсига тушганларини эса парво килмай, уларни йўкотишга харакат килмайди. Аллох гунохларимни кечириб юборади деб ўйлайди.

Агар баъзи яхши амалларни килган бўлса, уларни жуда катта санаб, килган ишини Аллохга миннат килади. Аллох унга шу амалларни килишга кудрат ва имконият бериб кўйганини эса эсламайди. У ўша амаллари билан завкланиб кетиб, окибатини “накд” деб ўйлайди. Чунки ўзига бино кўйган киши ўз нафси ва фикрига алданиб колиб, Аллохнинг макри ва азобидан хотиржам бўлади, ўзини Аллохнинг хузурида олий макомдаман деб ўйлайди. Бундай одамни манманлик ўзига хамду сано айтишгача олиб боради. Ўзига махлиё кимсалар бировлар сўзига кулок тутишдан, билмаган нарсаларини сўрашдан уяладилар. Окибат хато йўлларида бардавом бўлиб хаётларини халокат билан якунлайдилар.

Калб касалликларидан яна бири магрурликдир:

Абу Хурайра разияллоху анху дан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

“Кибр билан кийимини тўпигидан паст килиб юрган кишига киёмат куни Аллох таъоло карамайди”. (Имом Бухорий ва Имом Ахмад ривоятлари)

Ибн Умар разияллоху анху дан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

«Сизлардан олдин ўтган халклардан бир киши кибр билан кийимини тўпигидан паст килиб юрарди, Аллохнинг буйруги билан уни ер ютиб юборди ва киёмат кунигача ерга киришда давом этади». (Имом Бухорий ва Имом Насоий ривоятлари)

Калб ўзининг мусулмон табиати билан хидоятни кабул килувчи, унга кўйилган шахват ва хавои нафсдан юз ўгирувчидир. Калбда фаришталар ва шайтон аскарлари ўртасида жанг бўлади. Кейин голиб тараф калбни ўзига ватан килиб олади, бошкаси эса унга ўгирликча хужум килиб туради. Аллох таъоло айтганидек:

«…ўзи жин ва инсанлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (качон Аллохнинг номи зикр килинса) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан панох беришини сўраб илтижо килурман». (Нос:3-6) Яъни качон Аллох зикр килинса кочиб, яшириниб олади, гафлат бўлса хурсанд бўлиб, эркин юради. Шайтоннинг аскарини калбдан факат Аллохнинг зикри кувиб чикара олади, зеро, зикр бор ерда унга ўрин йўк.

Эй Аллохнинг бандалари, огох бўлинг, кўп калбларни шайтонлар забт этиб, эгаллаб олган. Натижада калблар дунёни афзал билиб, охиратни ташлашга чакирадиган васвасалар билан тўлган. Шайтон калбни эгаллаб олишининг асосий сабаби шахват ва хавои нафсга эргашишдир. Энди бу калбларни хидоятга очиб бўлмайди. Калбни обод килиш эса Аллох таоълонинг зикри биландир.

Жобир ибн Убайда ал-Адавий деди: “Мен Ало ибн Зиёдга калбимда васваса борлигидан шикоят килган эдим. У шундай деди: Бу мисоли ўгрилар кирган уйга ўхшайди. Агар унда бирон нарса бўлса, иложини килиб ўша нарсани олиб кетади, илашадиган нарса бўлмаса, ноумид бўлиб кайтади”. Яъни хавои нафсдан холи калбга шайтон киролмайди, шунинг учун Аллох таъоло деди:

«Менинг (иймон-эътикодли) бандаларим устига сен учун хеч кандай хукумронлик бўлмас». (Исро:65)

Калб муолажаси

Эй Аллохнинг бандаси, агар калбингизни даволашни ва унинг согайишини истасангиз, Аллохга илтижо килинг, нафл ибодатларга мухаббат кўйинг, кечаси одамлар ухлаётганда туриб, кўзда ёш билан намозлар ўкинг. Кўп зикр килиб, яхши инсонлар билан бирга бўлинг, чунки уларнинг сухбати касал калбнинг согайишига яхши ёрдамчидир.

«Сиз ўзингизни эртаю-кеч Парвардигорлари юзини истаб, Унга илтижо киладиган зотлар билан бирга тутунг! Кўзларингиз, хаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб, (ўзга ахли дунёларга бокмасин)!». (Кахф:28)

Азиз биродар, сиз калбингизга ёмон шубха, харом шахват ва бузгунчи офат киришидан эхтиёт бўлинг, гафлатдан ва гофил бандалардан йирок юринг. Чунки гафлат илмга карши ва уни йўкотувчидир. Аллох таъоло гафлат ахлини коралади, уларга итоат этиб фикрларини кабул килишдан кайтарди.

«Гофиллардан бўлманг». (Аъроф:205)

«Ва Биз, калбини Бизни зикр этишдан гофил килиб кўйган, хавойи нафсига эргашган ва килар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!». (Кахф:28)

Бир олимдан инсон суратларига ошик бўлиш хакида сўралганида у дедики: “Аллох зикридан гофил калбларни Аллох таъоло ўзгаларга бандачилик килиш билан балолаб кўяди”. Гофил калб шайтоннинг уясидир, чунки шайтон унга турли васвасаларни ва ботил хаёлларни ташлаб туради. Качон Аллох зикр килинса, кочиб яширинади, Аллох зикр килинганида у кичкина бўлиб кетади. У доим банданинг гафлатда бўлишини кутиб туради. Фурсат келиши билан унинг калбига орзу-хаваслар, шахватлар ва ботил хаёллар уругини сочади. Натижада калбда чакир тиканлар ва бало-мусибатлар ўсиб чикади. Ботил ўй-хаёллар бутун калбни коплаб, уни кўр килиши учун шайтон доим уларни сугориб, парваришлаб туради.

Эй Аллохим, калбларимизни такво билан зийнатлагин ва уни поклагин, Сен энг яхши поклагувчидирсан. Сен уларнинг хожаси – эгасисан. Эй Аллохим, калбларимизни мунофиқликдан, кўзларимизни хиёнатдан ва тилларимизни ёлгондан саклагин. Эй Аллохим, Куръонни калбларимизга зиё, кўзларимизга нур килгин! Бизни унга амал килувчилардан ва унга чакирувчилардан килгин. Эй Аллохим, бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни магфират килгин. Эй Аллохим, пайгамбаримиз Мухаммадга, у зотнинг оила аъзоларига ва барча сахобаларига салоту саломларингни юборгин. Омийн.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.