Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Қалб касалликлари ва мунофиқлик (5)

Мунофиқлик

Куръони Каримнинг бир канча оятларида (яъни уч юз киркка якин оятда) мунофиқлик ва мунофиқлар хакида – уларнинг сифатлари, хулклари, шунингдек улар кофирларнинг ёмонларидан эканлигини, борар жойлари дўзахнинг хам тубидалигини баён килиб ўтилган. Мусулмонларнинг улар билан балоланиши очик кофирлар билан балоланишидан огиррок бўлгани, зарарлари хам каттарок бўлгани боис Аллох таъоло муъминларни огохлантириб айтадики: «…Улар душмандирлар. Бас, улардан эхтиёт бўлиниг!». (Мунофиқун:4)

Ибн Касир рахимахуллох бу хакида шундай дейди: “Аллох субханаху ва таъоло мунофиқларнинг ташки холатлари билан алданиб колмасликлари учун муъмин бандаларини уларнинг сифатларидан огох этган. Зеро улардан эхтиёт бўлмаслик, уларни аслида кофир бўлгани холда “муъмин” деб эътикод килишдан кўнгилсиз холатлар юзага келади. Фожир ва фосик кимсалар хакида яхши гумонда бўлишлик мумкин бўлмаган ишлар жумласидандир”.

Шубха йўкки, Аллох таъолонинг мунофиқлар сифатларини баён килиб беришида улкан фойдалар бордир:

– Аллох таъоло муъминларни огох этиб, мунофиқларнинг сифатлари ва ахволлари хакида хабар берди.

– Мунофиқларнинг йўлидан юриш хамда уларнинг сифатлари билан сифатланишнинг ёмон окибатидан огохлантирди.

– Муъминларни ростгўй бўлишга, калбларини поклашга ва хамда Аллохга таваккул этишга ундади.

Мунофиқликнинг шаръий маъноси: “Калбдаги нарсанинг тескарисини сўзлаш ёки килиш”. Мунофиқ кимсанинг ичи билан ташкариси бир хил бўлмайди. Шунинг учун Аллох таъоло муъминларни сидк – ростгўйлик билан сифатлаганидек, мунофиқларни кизб – ёлгончилик билан сифатлаган:

«…Аллох у мунофиқларнинг шак-шубхасиз ёлгончи эканликларига хам гувохлик берур». (Мунофиқун:1)

«Одамлар орасида шундай кимсалар хам борки, ўзлари муъмин бўлмаганлари холда ” Аллохга ва охират кунига иймон келтирдик”, дейдилар». (Бакара:8)

Мунофиқликнинг келиб чикиши

Маккадаги мусулмонлар Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам билан Мадинага хижрат килган ва мадиналикларнинг уйларига Ислом кириб борган пайтда уларнинг орасида шундай кимсалар колдики, Аллох уларнинг Бадр жангидаги галабасидан кейин жонларини ва обрўларини саклаб колиш максадида зохиран Исломни кабул килдилар. Ибн Хишом ўз тарихларида улар хакида шундай ёзадилар:

“Уларга – Мадинадаги яхудларга хали хам жохилиятда юрган Авс ва Хазраж кабиласидан баъзи кимсалар келиб кўшилди. Улар ота-боболарининг динида колиб, ўлимдан кўкрканлари боис мунофиқ бўлишди. Улар зохирларида мунофиқона мусулмонликни намойиш килган эдилару, ичлари – калблари яхудлар билан бирга эди: «Иймон келтирган зотларга йўликканларида “Биз хам иймон келтирдик”, дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошликлари) билан холи колганда эса: “Биз албатта сизлар билан биргамиз, факат (уларнинг устидан) кулмокдамиз, холос” дейишада». (Бакара:14)”

Мунофиқлик аслида яхудлар таълими, хийлаю найрангларидан бўлиб, келиб чикиши хам уларга бориб такалади.

Мунофиқларнинг улар билан бўлган алокаси – чин дўстлар алокаси каби кучли эди: «(Эй Мухаммад), мунофиқ кимсалар ўзларининг ахли китоблардан (яхудийлардан) бўлган кофир биродарларига: “Касамки, агар сизлар (Мадинадан) кувиб чикарилсангизлар, албатта бизлар хам сизлар билан бирга чикиб кетурмиз ва сизлар тўгрингизда (сизларни ёрдамсиз колдириш, сизлар билан бирга чикиб кетмаслик биздан сўралса) хеч качон хеч кимга итоат этмасмиз. Агар сизларга карши жанг килинса, албатта биз сизларга ёрдам берурмиз”, — дейишларини кўрмайсизми?». (Хашр:11)

Уларни факат ягона умумий – муштарак максад – Ислом ва мусулмонларга хийла килишгина жамлайди, ўшанинг устида бир-бирларини дўст тутишади:

«(Эй Мухаммад), Аллохнинг газабига дучор бўлган кавмни (яхудийларни) дўст тутган кимсаларни (мунофиқларни) кўрмадингизми? Улар (мунофиқлар) сизлардан (яъни мусулмонлардан) хам, улардан (яъни яхудийлардан) хам эмасдирлар! Яна улар (ўзларининг мунофиқ эканларини) билиб турган холларида (“Бизлар мусулмонлармиз”, деб) касам хам ичарлар. Аллох улар учун каттик азобни тайёрлаб кўйгандир! Дархакикат, уларнинг килган амаллари на кадар ёмондир! Улар ўзларининг (ёлгон) касамларини калкон килиб олишиб, (одамларни) Аллохнинг йўлидан тўсдилар. Бас, улар учун хор килгувчи азоб бордир!». (Мужодала:14-16)

Мунофиқликнинг турлари

Мунофиқлик икки турли бўлиб, бири катта (эътикодий) мунофиқлик, иккинчиси кичик (амалий) мунофиқлик.

Эътикодий мунофиқлик:

Ибн Ражаб рахимахуллох айтади: Инсон Аллохга, фаришталарига, китобларига, пайгамбарларига, охират кунига, кадарнинг яхшию ёмонлигига иймон келтиришни даъво килади-да, калбида уларнинг барчасини ёки баъзисини бузадиган нарсани яшириб юради. «Эй Пайгамбар, кофир ва мунофиқларга карши курашинг ва уларга каттик кўл бўлинг. Уларнинг жойлари жаханнамдадир. Накадар ёмон окибат бу! Улар (яъни мунофиқлар сизга етиб келган хакорот сўзларини) айтмаганларига касам ичадилар. Холбуки, куфр сўзини аник айтган эдилар ва Исломга кирганларидан сўнг яна куфрга кайтган эдилар хамда ўзлари ета олмаган нарсага (яъни пайгамбар жонига суикасд килишга) касд килган эдилар». (Тавба:73-74)

Бу оятдан хам кўриниб турибдики, мунофиқлар кофирларнинг энг ёмонларидан хисобланадилар. Зеро, улар кофирликлари устига ёлгон, хиёнат, муъминларни алдаш каби ёмон хислатларни хам зиёда этишган. Аллох таъоло муъминлар уларнинг хийла-найрангларига алданиб колмасликлари учун уларнинг сифатлари хакида оятларда муфассал гапириб ўтган.

Катта мунофиқликнинг кўринишлари

Мунофиқликнинг баъзиси катта бўлади, унинг сохиби – масалан Абдуллох бин Убай ва бошка шу каби мунофиқлар – дўзахнинг энг тубида бўлади. Бу навнинг кўринишлари:

• Пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламни ёки у зот олиб келган баъзи нарсаларни ёлгонга чикариш.

• Расулуллох саллалоху алайхи ва салламни ёки у зот олиб келган баъзи нарсаларни ёмон кўриш.

• У зот хабарларини тасдик этишнинг вожиблигини эътикод килмаслик.

• У зот буюрукларига итоат килишнинг вожиблигини эътироф этмаслик.

• Ислом динининг заифлашувига хурсанд бўлиш ёки унинг кучайиб, голиб бўлишини ёмон кўриш.

Булар Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам даврларида хам бўлган, у зотдан кейин хам давом этиб келган, балки у зотдан кейин янада кўпрок бўлади… .

Мунофиқларнинг холатлари ва сифатлари зикр килинган оятларга хамда бу оятлар хусусидаги муфассирларнинг сўзларига караб бошка кўринишларни хам кўшиш мумкин:

• Кофирларни кувватлаб, уларга муъминларнинг зарарига ёрдам бериш.

• Муъминларни иймонлари, Аллох ва расулига итоат килганлари учун устиларидан кулиб масхара килиш.

• Аллох ва расулининг хукмидан юз ўгириш.

Бу сифатлар кишини диндан чикариб юборади – Аллох сакласин.

– Кофирларни кувватлаб, муъминларнинг зарарига уларга ёрдам бериш.

Бу мунофиқларнинг хос сифатларидан биридир. Зеро улар сиртларида муъминлар билан бирга бўлсалар-да, ботинларида кофирлар билан биргадирлар. Улар кофирлар учун кўз-кулок, ёрдамчи, мусулмонларнинг сир-асрорлари, заиф тарафларини очиб беришади.

«Эй муъминлар, яхудий ва насороларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан кимки уларни дўст тутса, у албатта улардан(хисобланур). Албатта Аллох золим кавмни хидоят килмас. Бас, сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: “Бизга бирон бало етишидан кўркамиз”, деган холларида улар (кофирлар) томонига шошаётганларни кўрасиз». (Моида:51-52)

«Бундай мунофиқларга улар учун азоб борлигидан “хушхабар” бериб кўйинг! Улар муъминларни кўйиб, кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-кудрат (азизлик) излайдиларми?! (Овора бўладилар). Зеро бор куч-кудрат (азизлик) Аллохникидир!». (Нисо:138-139)

Бундай дўст тутишлик ўз сохибининг эътикоди бузуклигини кўрсатиб турибди. Чунки муъминларни яхши кўриш уларни дўст тутиш ва ёрдам беришни талаб этадиган бўлса, кофирларни ёмон кўриш улардан ва уларнинг тутган йўлларидан пок бўлиш, уларга карши курашишни такозо килади. Агар биров муъминларга адоват килиб, уларни ёмон кўрса хамда кофирларни дўст тутиб, муъминларга карши уларга ёрдам берса, иймонининг асли хам бузилиб кетади.

– Ислом динининг сусайишига хурсанд бўлиш ёки диннинг голиб бўлишини ёмон кўриш.

Аллох таъоло бу сифатни мунофиқлар хакида бир канча оятларда баён килиб берган. Зеро, улар кофирларни дўст тутганлари сабабли мусулмонларни заифлаштиришга, уларнинг орасида фитна кўзгашга интиладилар.

«Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни хафа килади. Агар сизларга бирон ёмонлик етса, бундан хурсанд бўладилар. Агар сабр-токат килсангиз ва Аллохдан кўрксангиз уларнинг найранглари сизларга хеч кандай зарар кила олмайди. Албатта Аллох улар килаётган амалларни ихота килгучидир». (Оли Имрон:120)

«Агар сизга бирон яхшилик (галаба ёки ўлжа) етса, бу уларни хафа килур. Агар сизга (Ухуд жангида бўлганидек) бирон мусибат етса: “Ишнинг олдини олибмиз” дейишиб, хурсанд бўлган холларида юз ўгириб кетурлар». (Тавба:50)

Бу сифатни хозирда сиёсатшунос, журналист ва бошка ёлгончиларда кузатишимиз мумкин. Зеро улар бирон-бир диёрда мусулмонлар яхшиликни кўлга киритадиган бўлсалар, бу хакида гамгин холда ўта совукконлик билан гапирадилар. Баъзан бунинг акси юзага чикса, кофирларнинг муваффакиятларини гурур билан ёритиб беришга харакат киладилар. Улар ўзларининг бу килмишларини мусулмонлардаги баъзи хато ва камчиликлар борлиги билан окламокчи бўладилар. Лекин уларнинг аксарияти мутлако дин ва дин гамидан йирокдирлар. Улар кўпинча яхуд ва насоролардан иборат дўстларини рози килишга интилишади. Бу эса уларнинг калбидаги амаллари – яхши кўриш ва хурсанд бўлиш ёки ёмон кўриб, газабланишнинг нотўгри эканини кўрсатиб туради.

Амалий мунофиқлик:

Инсон ўзини солих килиб кўрсатиши ва айни пайтда ичида бунга зид бўладиган нарсани яшириб юриши амалий мунофиқликдир. Улар куйидаги беш сифатдир:

• Сўзлаганда ёлгон сўзлайди.

• Агар ваъда берса, хилоф килади. Бу икки хил бўлади:

– Ваъда берадию, бирок нияти ваъдага вафо килмаслик бўлади.

– Ваъда килади. Ниятида аввал вафо килиш бўладию, бирок кейинчалик узрсиз ваъдасига вафо килмайди.

• Хусуматлашиб колса, фожирлик (зўравонлик) йўлини тутади. Яъни хакни билиб туриб, ундан касддан юз буради, хатто хакни ботилга, ботилни эса хакка айлантирмокчи бўлади.

• Ахд богласа, бузади. Ахдига вафо килмайди. Ахдни бузиш –гарчи кофирлар билан бўлса хам–, харомдир.

• Омонатга хиёнат килади.

Бу турдаги мунофиқлик инсонни диндан чикариб юбормайди.

Имом Нававий дейдилар: «Олимлар, калби ва тили билан динни тасдикловчи муъмин бу ишларни килиб кўйса, ундай кимсага “кофир” ёки “дўзахда абадий колувчи мунофиқ” деб хукм килинмаслигига иттифок килишган».

Ёлгончилик, ваъдага вафо килмаслик, риё, хиёнат каби кичик мунофиқлик турлари мусулмонлар жамиятида кенг таркалиб кетган. Бу хислатлар гарчи кичик мунофиқлик туридан бўлса-да, баъзан диндан чикариб юборувчи катта мунофиқликга олиб боради.

«Аллохга берган ваъдаларига хилоф килганлари ва ёлгон гапирувчи бўлганлари сабабли (Аллох) уларга то Унинг ўзига рўбарў бўладиган кунгача дилларида мунофиқлик бўлишини окибат килиб кўйди». (Тавба:77)

Катта ва кичик мунофиқлик ўртасидаги фарклар:

– Катта мунофиқлик ўз сохибини диндан чикариб юборади, кичиги эса чикармайди.

– Катта мунофиқлик барча амалларни бехуда-бесамар кеткизади.

– Катта мунофиқлик эътикодда зохир ва ботиннинг хар хил бўлиши, кичиги эса амалларда зохир ва ботиннинг бир хил бўлмаслигидир.

– Катта мунофиқлик ўз сохибини – агар шу холда ўладиган бўлса – дўзахда абадий колдиради.

– Катта мунофиқлик муъмин тарафидан содир этилмайди. Кичик мунофиқлик эса гохо муъмин тарафидан хам содир этилиши мумкин.

Аллох таъоло барчамизни мунофиқликнинг хар иккила туридан хам саломат килсин! Омийн.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.