Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Қалб касалликлари ва мунофиқлик

Одил Нажмуддин

Калб касалликлари

Бизни исломга хидоят килган, Куръонни таълим берган, уни калбларга нур ва хидоят хамда турли иллатларга шифо килган Аллохга хамдлар бўлсин!

Берган неъматлари ва килган яхшиликлари учун Унга хамдлар айтамиз, шукрлар киламиз.

Гувохлик бераманки, шериксиз яккаю-ягона бўлган Аллохдан ўзга хак маъбуд йўк, барча мулк Уники, хамдлар ёлгиз Унга хосдир. У хамма нарсага кодирдир. Гувохлик бераманки, Мухаммад алайхис-салоту вас-салом Унинг бандаси, элчиси ва халки орасидан танлаб олиб вахийсини ишониб топширган пайгамбаридир.

Аллох пайгамбарлар оркали одамларни залолатдан хидоятга, жахолатдан маърифатга олиб чикди, кўру басир кўзларни, том битган кулокларни ва гофил калбларни уйготди. Пайгамбаримизга, уларнинг оиласига, сахобаларига ва то киёмат уларга чиройли суратда эргашиб, йўлларидан юрган кишиларга Аллохнинг рахмати ва кўпдан-кўп саломлари бўлсин!

Эй биродар, калб касаллигидан саломат бўлиш учун кўп куч ва вактимизни сарфламогимиз лозим. Зеро, калбнинг исломдаги ўрни улугдир. Калб Парвардигор назари тушадиган тавхид, иймон ва ихлос ўрнашадиган жойдир.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Расулуллох саллаллоху алай ва саллам айтдиларки:

«Аллох таъоло сизларнинг ташки кўринишингиз ва молларингизга карамайди, балки калбларингизга ва амалларингизга карайди». (Имом Муслим ривояти)

Ибн Каййим рахматуллох алайх ёзади: “Аллохнинг хузурида амаллар сони ёки турли-туманлиги билан эмас, балки амал эгасининг содиклиги, ихлоси ва Аллохнинг буюклигини идрок кила билиши билан бир-биридан афзал бўлади”.

Шайхул-ислом ибн Таймия рахматуллохи алайх: “Калб бу асл-асосдир” деган. Абу Хурайра розияллоху анху: “Калб аъзоларнинг подшоси, аъзолар эса унинг аскарларидир. Агар подшох яхши бўлса, аскарлари хам яхши, подшох ёмон бўлса, аскарлари хам ёмон бўлади” дедилар.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Огох бўлинглар, инсон танасида бир парча гўшт бор, агар у яхши бўлса, бутун тана яхши бўлади, бузилса бутун тана бузилади. Билинглар-ки у калбдир”. (Яъни калбнинг яхши бўлиши аъзоларнинг Аллохга итоат килишини таминлайди).

Хофиз ибн Хажар рахимахуллох деди: “Хадисда, калбга алохида эътибор берилди. Чунки у инсон жисмининг амиридир. Амир яхши бўлиши билан унинг кўл остидагилар хам ўнгланади. Унинг ёмон бўлиши билан бутун халк ёмон бўлади. Бу ўринда калбнинг кадри баландлиги ва халол мехнатнинг унга таъсири борлигига эътибор каратиляпти ва уни яхшилашга таргиб килинияпти”.

Эй азиз биродарлар, – Аллох таоло сизларни ўз рахматига мушарраф айласин – билингларки, калб уч турлик бўлади:

1 – Соглом калб.

2 – Ўлик калб.

3 – Касал калб.

Биринчи : Соглом калб:

«Ва (барча жонзот) тирилтириладиган Кунда мени шарманда килмагин. У кунда на молу-давлат ва на фарзандлар фойда бермас. Лекин (у кунда) Аллох хузурига соглом калб билан келган кишиларгагина (мана шу соглом калб билан келишларигина фойда берур)». (Шуъаро:87-89)

Хофиз ибн Касир рахматуллох алайх, ушбу ояти каримадаги соглом калб иборасини: “Кибрдан ва ширкдан саломат бўлган калб” — деб шархладилар.

Косимий эса: “Куфр ва мунофиқлик касалидан, ёмон хислатлардан холи бўлган калб билан келган кишиларгагина” — деб шархлаганлар.

Аллома ибн Каййим рахматуллох алайх деди: “Соглом калб унда заррача хам ширк бўлмай, хохиш-ирода, мухаббат, таваккул, хак йўлига кайтиш, бўйсуниш, кўркув умид билан бандачилигини холис Аллох учун адо этиш каби сифатларга эга бўлган калбдир. Бундай соглом калб эгаси яхши кўрса, факат Аллох учун яхши кўриб, ёмон кўрса хам Аллох учун ёмон кўради. Берса, Аллох учун бериб, бермаса, Аллох учун бермайди. Факат шу билан чекланиб колмасдан Расулуллох саллаллоху алайи ва салламга адоватда бўлган кишиларга бўйсуниш ва улардан хукм сўраб боришдан саломат бўлиши хам лозим. Яна соглом калб ширк, гина, хасад, бахиллик, кибр, дунё ва мансабни яхши кўриш хамда Аллохдан йироклаштирадиган барча иллатлардан саломат бўлган калбдир. Бундай соглом калб эгаси дунёда хам, кабрда хам, охират кунида хам жанатда бўлади. Инсон хакикий калб саломатлигига эришиш учун куйидаги бешта нарсадан:

1 – Тавхидга зид ширкдан,

2 – Cуннатга зид бидътдан,

3 – Aмр ва нахийга зид шахватдан,

4 – Зикрга зид гафлатдан,

5 – Ихлосга зид хавои-нафсдан сакланмоги лозим.

Калб соглом бўлишининг кўп яхши фойдалари бордир:

Биринчи: Калб ва нафс хотиржамлиги.

«Аллох (шундай) бир мисол келтирди: бир киши (кул) борки, унинг устида талашувчи шериклар (хожалар-эгадорлар) бор. Яна бир киши (кул) борки, бутунича бир киши (хожа) никидир. Иккисининг мисоли баробар бўлурми?! (Йук, баробар бўлмас. Худди шунингдек бир неча “худо”ларга сигинадиган мушрик билан ёлгиз Аллохга бандалик киладиган муъмин хам баробар бўлмас). Хамд (ёлгиз) Аллох учундир. Бирок, уларнинг кўплари билмаслар, (бас ана шу сабабдан турли “худо”ларга сигинурлар)». (Зумар: 29)

Ибн Каййим рахимахуллох деди: “Аллох ўзи яхши кўрган бандаларига пок хаётни ваъда килди”.

«Эркакми ё аёлми, кимда-ким муъмин бўлган холида бирон яхши амал килса, Биз унга (бу дунёда калби хотиржам бўладиган, – агарчи мол-дунёси кам бўлса хам, – саодатлик ) покиза хаёт ато этурмиз ва (охиратда эса) килган амалларининг энг чиройлиги баробаридаги мукофот билан мукофатлаймиз. (яъни, бу дунёда хам, охиратда хам, унга яхшилик ато этурмиз)» (Нахл: 97)

«(Иймон билан) Чиройли амал килганлар учун бу дунёда чиройли мукофот (покиза хаёт) бўлур. (Бирок), шубха йўкки, охират диёри (дунё ва унда бор нарсалардан кўра) яхширокдир. Такволик кишиларнинг диёрлари (охиратдаги жойлари) накадар яхши!» (Нахл: 30)

Демак, такволик кишилар дунё ва охират рохатига ва покиза хаётга эга бўлурлар. Чунки калб поклиги, кувончи, лаззати, хотиржамлиги, мунавварлиги харом шахватларни ва ботил шубхаларни тарк килиш билан бўлади. Хакикий рохат хам ана шудир! Бадан рохатини бунга солиштириб бўлмайди.

Ушбу лаззатлардан тотиб кўрган кишилар шундай деган эдилар:

“Агар шохлар ва уларнинг фарзандлари биз тотган лаззатдан тотиб кўрганларида эди, ўша лаззатни тортиб олиш учун бизга карши килич кўтариб жанг килган бўлардилар”.

Сиз, Аллох таъолонинг: «Яхшилар (Аллох таъоло хамда бандаларнинг хукукларини поймол этмайдиган муъминлар) албатта, жаннатдадирлар. Фожирлар (Аллох таъоло хамда бандаларнинг хукукларини поймол этгувчи кофирлар) албатта, дўзахдадирлар!», (Инфитор:13,14) деган сўзини факат киёмат кунига хос деб ўйламанг. Зеро муъминлар дунё, кабр ва охиратда хам рохатда, кофирлар эса хар учала маконда жаханнамдадирлар.

Дунёда калб хотиржамлигидан улугрок ва лаззатлирок рохат борми?! Хакикий хаёт соглом калб хаёти эмасми?!

Иккинчи: Калб кувончи ва унинг равшанлиги:

«Аллох осмонлар ва ернинг нуридир( хиссий хам маънавий нурдир. Чунки Аллох таъоло зотан нурдир, бандалардан ўзини пардалаб олган хижоби хам нурдир. Аллох таъолонинг нури билан арш, курси, куёш, ой ва ёруг жахон мунаввардир, жаннат хам унинг нури билан нурафшондир. Шунингдек маънавий нур хам Ундандир зеро, Унинг китоби, шариъти, пайгамбарлари ва муъмин бандаларининг калбларидаги маърифат нурдир) У зот нурининг (муъминлар калбларидаги иймон ва куръон нури) мисоли худди бир токча, ичида бир чирок (токча ичида чирок нури таркалиб кетмайдиган даражада жамланур), бу чирок бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан яралган юлдузга ўхшайди. У (чирок) на шаркий ва на гарбий бўлмаган (яъни на куёш чикиш ва на ботиш томонида балки, куёш чикканидан то ботгунига кадар унга тегиб турадиган, заминнинг муносиб бир ўринига жойлашган) муборак зайтун дарахти (мойи)дан ёкилур. Унинг мойи (мусаффолигидан), гарчи унга олов тегмаса-да, (атрофни) ёритиб юборгудекдир. (Олов теккач эса) нур устига нур (бўлур). Аллох Ўзининг (бу) нурига Ўзи хохлаган кишиларни хидоят килур. Аллох одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисоллар келтирур. Аллох барча нарсани билгувчидир». (Нур:35)

Ибн Каййим рахимахуллох айтди: “Убай ибн Каъб деди: Аллох нурининг мусулмон калбидаги мисоли: Банданинг калбига омонат килиб кўйилган Аллохни таниш, Уни яхши кўриш, Унга иймон келтириш ва Уни зикр килиш нурига ўхшайди. Бу нур Аллох бандаларига нозил килиб, шу нур билан улар калбини тирилтирган ва калбларига мустахкам ўрнатган Ўзининг нуридир”.

Калб равшанлашса, чор атрофдан яхшиликлар келиб, уни зулмат коплаганда эса, хамма тарафдан мусибат ва бало булутлари ёгилади. Агар калбингизда иймон нури мустахкам бўлса, бидъату залолат, хавои-нафсга эргашиш, хидоятдан йироклашиш, саодат сабабларидан юз ўгириб, бахтсизлик сари кетаётганингизни очиб беради. Бирок, бу нур йўколса, сиз гўё зулматда адашиб юрган кўр одам кабисиз”.

Ибн Таймия рахимахуллох айтади: “Инсон калбининг тирик ва равшанлиги калб тузалишининг аслидир”.

«Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра Биз уни (динга хидоят килиш билан) тирилтириб, унга нур (иймон) ато этганимиз, (у) ана шу (иймон нури сабаби) билан одамлар орасида юрган, бир киши, зулматларда (колиб), ундан чика олмайдиган кимсага ўхшайдими?!».

Сахих дуолардан бирида: “Куръонни калбимиз бахори ва нури килгин”, дейилган.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.