Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Қарзга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Қарзнинг луғавий маъноси – узиш ва кесишдир, чунки, қарз берувчи қарз олувчига ўз молидан узиб беради.

Шаръий таърифи эса – молни ундан фойдаланиб, кейин ўрнига қайтариб берадиган одамга бериш, демакдир.

У меҳр-мурувват турларидан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни «маниҳа» (саховат, марҳамат) деб атаганлар (Бухорий (2629-2634) ва Муслим (1019-1020 ) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Қарз бериш мустаҳаб ва савоби улуғ ишлардан.

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُقْرِضُ مُسْلِمًا قَرْضًا مَرَّتَيْنِ إِلاَّ كَانَ كَصَدَقَتِهَا مَرَّةً.»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қай бир мусулмон бир мусулмонга икки марта қарз берса, унга бир марта садақа қилгандек бўлади» (Ибн Можа (2430) Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Айтишларича, қарз бериш садақа қилишдан кўра афзалроқ. Чунки, фақат муҳтож одамгина қарз сўрайди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ نَفَّسَ عَنْ مُؤْمِنٍ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ الدُّنْيَا، نَفَّسَ اللهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ.»

Саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Ким бир мўминдан дунё ғамларидан бир ғамни аритса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни аритади» (Муслим (2699) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Бухорий (2442) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан шу маънода ривоят қилганлар).

Қарз бериш маъруф амалдир, бу билан мусулмон кишининг қийинчилигига барҳам берилади, ҳожатини ўталади.

Қарз сўраш макруҳ бўлган сўраш (тиланиш) турига кирмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қарз олганлар (Бухорий (2630) ва Муслим (1771) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Қарз саҳиҳ-яроқли бўлиши учун қарз берувчи кишининг молни ихтиёрий бера оладиган кишилардан бўлиши шарт қилинади, яъни, масалан, етимнинг валийси етимнинг молидан қарз бериши дуруст бўлмайди.

Шунингдек, қарзга берилажак мол кейин унинг бадали эгасига қайтарилиши мумкин бўлиши учун унинг миқдори ва сифатини билиш шарт қилинади. Қарзга олинган мол қарздорнинг зиммасидаги бировнинг ҳаққи бўлиб қолади ва имкони бўлиши билан, кечиктирмасдан уни эгасига қайтариши фарз бўлади.

Қарз берувчи қарз олувчига берган қарзига қўшимча тўлов беришини шарт қилиши ҳаром бўлади. Уламолар ижмоъларига кўра, қарзга қўшимчани шарт қилиш ва уни олиш рибо бўлади. Ҳозирги пайтда банкларнинг фойда эвазига қарз беришлари очиқ рибодир. Хоҳ у истеъмолга оид қарз бўлсин, хоҳ уларнинг ибораси билан айтганда, ривожлантиришга (тараққиётга) оид қарз бўлсин, фарқсиздир. Қарз берувчи – хоҳ банк бўлсин, хоҳ шахс бўлсин, хоҳ ширкат (компания) бўлсин – берган қарзига шартлашилган қўшимчани олиши жоиз эмас. Бу қўшимчани қандай ном билан номламасинлар, хоҳ, фойда деб, хоҳ совға деб, хоҳ уй-жойда яшаб туриш деб, хоҳ машинани миниб туриш деб номланган бўлмасин, модомики, шу қўшимча ёки шу ҳадя ёки шу фойдаланиш шартлашиш орқали келган бўлса, мумкин бўлмайди.

Ҳадисда келганки: «Фойда олиб келган ҳар қандай қарз рибодир» (Байҳақий (5/350) Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

عَنْ أَنَس بْن مَالِكٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا أَقْرَضَ أَحَدُكُمْ قَرْضًا، فَأَهْدَى لَهُ، أَوْ حَمَلَهُ عَلَى الدَّابَّةِ، فَلَا يَرْكَبْهَا وَلَا يَقْبَلْهُ، إِلاَّ أَنْ يَكُونَ جَرَى بَيْنَهُ وَبَيْنَهُ قَبْلَ ذَلِكَ.»

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда айтилади: «Сизлардан бирингиз қарз берган бўлса, сўнг (қарз олган киши) унга ҳадя берса, уни қабул қилмасин ёки уловга миндирса, уни минмасин! Фақат ўрталарида илгаридан жорий бўлиб келган иш бўлса (майли)» (Ибн Можа (2432) ривояти). Бу ҳадиснинг бошқа кўплаб шоҳидлари (яъни, қўллаб-қувватловчилари) ҳам бор.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ سَلاَمٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: «إِنَّكَ بِأَرْضٍ الرِّبَا بِهَا فَاشٍ، إِذَا كَانَ لَكَ عَلَى رَجُلٍ حَقٌّ، فَأَهْدَى إِلَيْكَ حِمْلَ تِبْنٍ، أَوْ حِمْلَ شَعِيرٍ، أَوْ حِمْلَ قَتٍّ، فَلاَ تَأْخُذْهُ فَإِنَّهُ رِبًا.»

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу айтади: «Агар сенинг бир кишида ҳаққинг бўлса, у сенга бир кўтарим сомон ё бир кўтарим арпа ё бир кўтарим йўнғичқа ҳадя қилса, уни олмагин. Чунки, у рибодир» (Бухорий (3814) ривояти). Бу сўз ҳам марфуъ ҳадис ҳукмида бўлади. Бинобарин, қарз берган киши қарздоридан на ҳадя, на бошқа бирон фойдаланишни – агар шу нарса берган қарзи туфайли бўлса – қабул қилиши жоиз бўлмайди. Чунки, қарз муҳтож кишига мурувват ақди-битимидир ва Аллоҳга қурбат (яқинлик) ҳосил қилишдир. Агар унда зиёдаликни шарт қилса ёки қасд қилса ва шунга интилса, қарзни ўз ўрнидан, яъни, қарз сўровчининг ҳожатини чиқариб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилишдан қарздордан фойдаланишга айлантирган бўлади, у ҳолда бу иш қарз бўлмай қолади.

Мусулмон киши бунга ҳушёр қараши ва эҳтиёт бўлиши, қарз беришида ҳам, бошқа солиҳ ишларида ҳам ниятини холис қилиши лозим. Чунки, қарздан мурод моддий ўсиш эмас, маънавий ўсишдир. У муҳтожнинг ҳожатини раво қилиш ва дастмояни яна қайтариб олиш билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилишдир. Агар қарз беришдан мақсад шу бўлсагина, Аллоҳ молга барака ва покиза ўсиб-кўпайишни туширади.

Шуни яхши билиб олиш керакки, қарздордан олиш мумкин бўлмайдиган зиёдалик шарт қилиб қўйилган зиёдаликдир. Масалан: «Мен сенга шунча миқдорда қарз бераман, шарти шуки, сен уни шунча қўшимчаси билан қайтарасан» ёки «ҳовлингдан ёки дўконингдан менга жой берасан» ёки «менга фалон нарсани ҳадя қиласан» деб шарт қилинган қарздир.

Ёки оғзаки айтилмаса ҳам, кўпайтириб олишга қасд қилиш ёки шунга интилиш ҳаракатлари ҳам мамнуъ ва қайтарилгандир.

Аммо, агар қарз олган киши ўзи хоҳлаб ва кўнглидан чиқариб, қарз берган кишининг шартисиз, қасдисиз ва интилишисиз, бирон нарса қўшиб берса, уни олишнинг зарари йўқ. Чунки, бу қарзни чиройли адо этиш жумласидан саналади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бировдан туя қарзга олиб, кейин олганларидан яхшироғини қайтариб бердилар ва:

«فَإِنَّ خَيْرَكُمْ أَحْسَنُكُمْ قَضَاءً»

«Яхшиларингиз (қарзини) чиройлироқ адо қилувчиларингиздир», дедилар (Бухорий (2306) ва Муслим (1601) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бу эса урф-одатда ва шариатда мақтовли бўлган улуғ ахлоқлар жумласидан бўлиб, фойда олиб келадиган қарз жумласидан саналмайди. Чунки, бу қарз берувчи томонидан шарт қилинмаган ва қасд қилинмаган, балки, қарздор томонидан қилинган ихтиёрий иш эди.

Шунингдек, агар қарздор қарз берувчига ундан қарз олишидан олдин ҳам қилиб юрган одатий бир инъом-эҳсонини қилса, уни бундай қилишга ундан олган қарзи ундамаган бўлса, унинг берганини олишнинг зарари йўқ.

Қарздор зиммасидаги қарзини адо қилишга, имкони бўлганидан сўнг уни кўп чўзмасдан ва кечиктирмасдан эгасига қайтаришга ҳаракат қилиши лозим. Чунки, Аллоҳ таоло: «Эҳсон-яхшиликнинг жазоси-мукофоти фақат яхшиликдир», дейди (Раҳмон: 60).

Баъзи одамлар умуман ҳақ-ҳуқуқларга, хусусан қарз ишига жуда бепарво
қарайдилар. Бунинг оқибатида эса жуда кўп одамлар бировларга қарз бериш ва
муҳтожларга енгиллик яратиб беришдан тўхталиб қоладилар. Шундан кейин муҳтожлар
рибовий-судхўр банкларга боришга ва улар билан Аллоҳ таоло ҳаром қилган
муомалаларни қилишга мажбур бўлишади, чунки улар қарзи ҳасана берадиган одамни
топишолмайди. Қарз берувчилар эса қарзни чиройли адо қиладиган одамни
топишолмайди. Шундай қилиб, одамлар ўртасида яхшилик ва мурувват кўтарилиб
кетади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.