Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Қўшничилик ва йўлларга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Қўшничилик ва йўлларга доир аҳкомлар жуда муҳим бўлгани учун фуқаҳолар бу мавзуларга ҳам алоҳида аҳамият берганлар.

Гоҳо қўшнилар ўртасида охир-оқибат адоват ва низога етиб бормаслиги учун ҳал қилиниши ва барҳам берилиши лозим бўлган муаммолар пайдо бўлади.

Уларнинг ечими бир неча йўллар билан бўлади. Жумладан:

– Улар ўртасида адолат ва фойдани рўёбга чиқарадиган сулҳни ижро қилиш;

– Агар қўшни ўз қўшнисининг еридан ёки майдонидан сув ўтказишга муҳтож бўлса ва бунинг учун бирон эваз-тўловга келишиб олсалар, бу сулҳ жоиз бўлади, чунки, бу эҳтиёж тақозосидир.

Агар бу эваз-тўлов унинг ер эгасининг мулкида қолавериши билан бирга ундан фойдаланиб туриш муқобилига бўлса, бу ақдни ижара деб жэътибор қилинади, агар эгасининг мулкидан чиқса, байъ деб эътибор қилинади.

– Агар қўшни ўз қўшнисининг мулкидан йўлакка муҳтож бўлса ва буни байъ йўли билан ёки сулҳ йўли билан бунга (пул) сарфласа, жоиз бўлади, чунки эҳтиёж шуни талаб қилади.

Ер эгаси қўшнисининг ҳожатмандлигидан фойдаланиб қолиши ва уни ортиқча тўлов билан қийнаши, ёки уни ўша йўлакдан фойдаланишдан ман қилиши, қўшнисининг манфаатларига халал етказиши керак эмас. Агар бировнинг дарахтининг шохи қўшнисиникига ўтиб кетган бўлса, дарахт эгаси ўша шохни кесиб ташлаш ёки бошқа томонга буриш билан йўқ қилиши ва бировнинг мулкини бўшатиб қўйиши лозим. Агар шох эгаси бундай қилишдан бош тортса, шох уникига ўтиб турган қўшни юқоридаги йўллар билан унинг зарарини кетказишга ҳақли бўлади. Чунки, бу бировнинг мулкини босиб олиш манзилатида бўлиб, имкон қадар енгил йўл билан уни даф қилишга ҳақли бўлади. Агар шохнинг қолаверишига келишиб олсалар, бу ҳам жоиз, бирон тўлов эвазига бўладими ё унинг ҳосили ўртада бўлишига келишиб оладиларми, фарқсиз.

– Илдизнинг ҳукми ҳам агар қўшнининг мулкига ўтиб қолган бўлса, шохнинг ҳукми билан бир хил.

– Инсон ўзининг мулкида қўшнисига зарар келтирадиган бирон ишни қилиши жоиз эмас. Яъни, масалан, ҳаммом, новвойхона, ошхона, чойхона каби зарари ўтиб турадиган бинолар, шунингдек, шовқин-сурони ва ҳаракати билан уни безовта қиладиган корхона қуриши ёки қўшнисининг уйига қаратиб деразалар очиши жоиз эмас.

– Агар қўшни билан ўрталарида муштарак (шериклик) девор бўлса, унинг изнисиз ундан дарича очиши ёки унга қозиқ қоқиши мумкин эмас. Ўртадаги шериклик деворга ёки қўшнисининг девори устига ёғоч ўрнатиши мумкин эмас, фақат жуда зарур бўлган ҳолларда, шусиз устини ёпиш имкони бўлмаса ва девор ўша ёғочнинг оғирлигини бемалол кўтара олса, шундагина ёғоч қўйишга рухсат берилади. Чунки, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қўшни қўшнисини унинг деворига ёғочини ўрнатишидан ман қилмасин», деганларини ривоят қилгач: «Нима бўлдики, сизларни бундан юз ўгираётганингизни кўрмоқдаман?! Аллоҳга қасамки, мен буни сизларнинг елкангизга ортаман», дедилар (Бухорий (2463) ва Муслим (1609) ривоятлари). Демак, ушбу ҳадис далил бўладики, қўшни қўшнсини унинг деворига ёғоч ўрнатишидан ман қилиши мумкин эмас, агар кўнмаса, ҳоким уни мажбурлайди. Чунки, бу қўшничилик ҳукми билан қўшнига собит бўлган ҳақдир.

Йўлларга тааллуқли бўлган ҳукмлар:

– Мусулмонларнинг юрадиган йўлларини тўсиб-торайтириш жоиз бўлмайди, балки йўлни очиб қўйиш ва ундан озорларни бартараф қилиш лозим бўлади, чунки бу нарса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек, иймондандир (Бухорий (9) ва Муслим (35) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан шу мазмунда ривоят қилганлар).

– Киши ўзининг мулкида йўлни торайтириб қўядиган нарсани пайдо қилиши жоиз эмас. Масалан, йўлнинг устини ёпиб, ундан ўтувчи карвон ва юкларнинг ўтишини қийинлаштириш ёки ўтиришга мўлжалланган супача (скамейка) ўрнатиши каби.

– Ўткинчиларнинг йўлига от-улови ёки автомашинаси учун турар жой қилиб олиши мумкин эмас, чунки бу йўлни торайтириб, ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳеч ким мусулмонларнинг йўлига биносининг бирон қисмини чиқариб қўйиши мумкин эмас, ҳатто девор қилаётган пайтда унинг кўча томони сувоғининг қалинлигини ҳам ҳисобга олиш лозим» (Мажмуъул-фатава: 30/10).

– Йўлга дарахт экиш, бино қуриш, ўра қазиш, ўтин тахлаб қўйиш, унда ҳайвон бўғизлаш, ахлат ва чиқиндиларни ташлаш ва шу каби йўловчиларга зарар етказувчи ишларни қилиш мумкин эмас.

Маҳаллий ҳукумат идоралари ва шаҳар тартибига масъул бўлган шахслар бундай ишларнинг олдини олишлари ва қонунбузарларни қаттиқ жазога тортишлари лозим бўлади. Ҳозирда бу муҳим ишга бепарволик билан қаралиши оқибатида жуда кўпчилик одамлар йўлларни ўз шахсий манфаатлари учун банд қиладиган бўлиб кетганлар, уларга ўз машиналарини тўхтатиб қўйишади, тош, ғишт, темир, цемент каби қурилиш ашёларини тўкиб қўйишади, чуқурлар қазишади ва ҳоказо.

Баъзи одамлар эса чиқинди ва ахлатларини шундоққина йўл устига чиқариб тўкишади ва мусулмонларга зарар етишига лоқайдлик билан қарашади.

Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган ишлардир.

Аллоҳ таоло айтади: «Мўмин ва мўминаларга (озорни лозим қиладиган) бирон гуноҳ қилмасаларда озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб: 58).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон – мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган кишидир», деганлар (Бухорий (10) ва Муслим (40) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Яна айтганлар: «Иймон етмишдан ортиқ бўлакдир, афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ» дейиш, энг қуйи бўлаги йўлдан озорни четлатиш, ҳаё ҳам иймоннинг бир бўлагидир» (Бухорий (9) ва Муслим (35) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини эҳтиром қилишга ва уларга озор етказишдан
тийилишга чорловчи бундан бошқа ҳам кўплаб ҳадислар бор бўлиб, мусулмонларнинг
йўлларини торайтириш ва улара тўсиқлар ўрнатиш уларга етадиган азиятларнинг энг
катталаридан саналади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.