Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳаволага доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Ҳавола луғатда «айланиш» маъносидаги «таҳаввул» сўзидан олинган бўлиб, қарзни бировнинг зиммасидан бошқа бировнинг зиммасига ўтиши маъносини англатади. Шу туфайли фуқаҳолар ҳам унга: «қарзни бир зиммадан бошқа зиммага ўтиши» деб таъриф берганлар.

У суннат ва ижмоъ далили билан жоиздир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «… وَمَنْ أُتْبِعَ عَلَى مَلِيٍّ فَلْيَتَّبِعْ»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биронтангиз (тўлашга қодир бўлган) бойга эргаштирилса, эргашсин» (яъни бойга ҳавола қилинса, ҳаволани қабул қилсин), деганлар (Бухорий (2287) ва Муслим (1564) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бир лафзда: «Қай бир кишининг ҳаққини бойга ҳавола қилинса, унинг ҳаволасини қабул қилсин» (Аҳмад (2/463), №9973), Байҳақий «Кубро»да (6/70) ривоятлари).

Бир қанча уламолар ҳаволанинг собитлигига ижмоъ борлигини айтганлар

Бунда одамларга мурувват кўрсатиш, уларнинг муомалаот йўлларини енгиллаштириш, бағрикенглик, ҳожатларини барор қилишда, қарзларини ўташда ва роҳатларини бажо келтиришда ҳамкорлик қилиш бордир.

Айримлар ҳаволанинг қиёсга мувофиқ келмаслигини, чунки қарзни қарзга сотиш бўлиб қолишини айтганлар. Қарзни қарзга сотиш ман қилинган, бироқ, бу ҳаволада қиёсдан ташқари жоиздир, дейдилар. Аллома Ибнул Қаййим буни рад этган ва ҳаволанинг қиёсга мувофиқ жорий бўлишини, чунки, у ҳақни ўтаб қўйиш жинсидан эканини, байъ жинсидан эмаслигини баён қилган.

У айтади: «Агарда қарзни қарзга байъ қилиш бўлганда ҳам шариат соҳиби на лафзи билан, на лафзининг маъноси билан бундан қайтарди, балки шориънинг қоидалари унинг жоизлигини тақозо этади. Зеро, ҳавола қарзни кўчишини ва ҳавола қилувчининг зиммасидан ҳавола қилинувчининг зиммасига ўтишини тақозо қилади» (Иъламул-муваққиъийн: 2/9).

Ҳавола бир неча шартлар билан саҳиҳ бўлади:

Биринчи шарт: Ҳавола қилинган шахснинг зиммасида ўрнашган қарз эвазига бўлиши. Чунки, ҳаволанинг тақозоси – ҳавола қилинаётган киши зиммасига қарзни лозим қилишдир. Агар қарз бўйнига ўрнашган бўлмаса, у соқит бўлишга нишона бўлади ва унга ҳавола қилиб бўлмайди. Байъ қилинган молнинг пулига хиёр муддати ичида ҳавола қилиш мумкин эмас, ўғилдан отасига отанинг розилигисиз ҳавола қилиш ҳам мумкин эмас.

Иккинчи шарт: Ҳавола қилинаётган ва унга ҳавола этилаётган қарзларнинг ҳар иккиси бир-бирига тўғри келиши, яъни, бир жинсдан бўлмоғи керак, дирҳамларни дирҳамларга ҳавола қилиш каби.

Васфда ҳам бир хил бўлиши керак, масалан, зарб қилинган дирҳамларни зарб қилинган дирҳамларга, саудия пулини айни саудия пулига ҳавола қилиш каби.

Вақтда ҳам бир хил, яъни, нақд ва насияликда бир-бирига тўғри келиши лозим. Агар иккала қарздан бирининг тўлов вақти келган, иккинчиси муддатли бўлса ёки бирининг тўлов вақти бир ойдан кейин, иккинчисининг тўлов вақти икки ойдан кейин бўлса, ҳавола саҳиҳ бўлмайди.

Иккала қарзнинг миқдори ҳам бир хил бўлмоғи шарт. Яъни, масалан, юз сўмни тўқсон сўмга ҳавола этиб бўлмайди. Чунки, бу худди қарзга ўхшаган қулайлик яратиб бериш битимидир. Агар ўртада ортиқ-камлик жоиз бўлганида, ўзининг мавзусидан – яъни, қулайлик яратиб беришдан – чиқиб, зиёдалик талаб қилишга ўтиб қолган бўлар эди. Бундай қилиш эса худди қарзда жоиз бўлмагани каби жоиз эмас. Лекин, зиммасидаги қарзнинг бир қисмини ҳавола қилса ёки унинг зиммасидаги қарздан бир қисмига ҳавола қилса, бу нарса жоиз бўлади ва қарзнинг қолган қисми ўз ҳолича эгаси зиммасида қолади.

Учинчи шарт: Ҳавола қилувчининг розилиги. Чунки, ҳақ унинг зиммасидадир. Шундай экан, у зиммасидаги ҳақни албатта ҳавола йўли билан тўлаши лозим эмас. Унга ҳавола қилинаётган кишининг розилиги эса шарт эмас. Агар ҳавола бой ҳамда тўлашни чўзиб юрмайдиган кишига қилинаётган бўлса, ҳақдорнинг розилиги ҳам шарт эмас. Балки, ҳақдор бу ҳаволани қабул қилишга мажбур бўлади ва ҳаққини у ҳавола қилинган шахсдан талаб қилиши керак бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَطْلُ الغَنِيِّ ظُلْمٌ، فَإِذَا أُتْبِعَ أَحَدُكُمْ عَلَى مَلِيٍّ فَلْيَتْبَعْ»

«Бойнинг (қарзни тўлашни) пайсалга солиши зулмдир, биронтангиз (тўлашга қодир бўлган) бойга эргаштирилса, эргашсин» (яъни бойга ҳавола қилинса, ҳаволани қабул қилсин), деганлар (Бухорий (2287) ва Муслим (1564) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бир лафзда: «Қай бир кишининг ҳаққини бойга ҳавола қилинса, унинг ҳаволасини қабул қилсин» (Аҳмад (2/463), №9973), Байҳақий «Кубро»да (6/70) ривоятлари).

Бойдан мурод – тўлашга қодир ва пайсалга солиш билан танилмаган кишидир. Агар ҳавола қилинаётган киши бой бўлмаса, ҳақдор унга ҳавола қилинишни қабул қилишга мажбур эмас. Чунки, бунда унга нисбатан зарар бор.

Шу муносабат билан, зиммаларида одамларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бўлган ва уларни тўлаб қўйишга қодир кишиларга насиҳатимиз шуки, ҳақларни ўз эгаларига ёки ҳавола қилинган кишиларга адо қилиш билан зиммаларини хориж қилишга шошилсинлар, пайсалга солиш ва ғирромлик қилиш билан ўз обрўларига путур етказмасинлар. Кўпинча ҳақ эгаларидан уларга ўз ҳақларини кечиктириш билан ва қарздорларнинг ўз қарзларини шаръий узрсиз тўламасликлари оқибатида етказилаётган зулмлар хусусда шикоятлар эшитамиз. Шунингдек, бойларнинг уларга ҳавола қилинган қарзларни тўлашни пайсалга солишлари ва ҳақдорларни қийнашларини, бунинг оқибатида ҳавола дегани одамлар ундан қочадиган бир шарпага айланиб қолганини эшитамиз.

Агар ҳавола ўзининг мазкур шартлари жамланган саҳиҳ ҳолида бўлса, ҳақ ҳавола қилувчининг зиммасидан ҳавола қилинаётган кишининг зиммасига кўчиб ўтади ва ҳавола қилувчининг зиммаси бу ҳақдан хориж бўлади. Чунки, ҳаволанинг маъноси – ҳақнинг бир зиммадан иккинчи зиммага кўчиши, демакдир. Шундан кейин ҳақдор ҳаққини ҳавола қилувчи кишидан талаб қилиши жоиз бўлмайди, чунки унинг ҳаққи бошқа одам зиммасига кўчиб ўтган бўлади. У энди ўз талабини ҳавола қилинувчи кишига қаратиши, уни ундан ундириши ёки у билан бирон хил тўлов шаклига келишиб олиши лозим бўлади.

Шариатга мувофиқ бўлган ҳавола саҳиҳ-дуруст тўлов ва машруъ йўлдир. Уни тўғри
ишлатилганда, ундан чиройли фойдаланилганда ва алдову ғирромликка йўл
қўйилмаганда, одамлар учун кўп қулайликлар вужудга келади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.