Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳадя ва совғага доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Ҳадя – мол-мулкни тасарруф қилишга лаёқатли шахс ҳаётлик пайтида бировга маълум бир молни ихтиёрий равишда беришидир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳадя қилардилар ва ҳадяни қабул қилардилар. Ҳадя қилиш тарғиб қилинган суннатлардан бўлиб, унинг ортида кўп яхшиликлар бордир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир-бирингизга ҳадя берингиз, ўзаро муҳаббатингиз ортади», деганлар (Бухорий «Ал-адабул-муфрад»да (1/208, 594), Байҳақий (6/196) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни қабул қилардилар ва ундан кўра яхшироқ нарсани қайтарардилар» (Бухорий (2585) ривояти). У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир-бирингизга ҳадя берингиз, зеро ҳадя нафратни кетказади», деганлар (Табароний «Ал-авсат»да (2/146, №1526) Анас розияллоҳу анҳудан, Термизий (2130) ва Аҳмад (2/405, №9250) шу маънода Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Ҳадя ҳадя қилувчининг изни билан ҳадя қилинувчи киши уни қабул қилиб олганидан сўнг амалга ошган саналиб, ҳадя қилувчи шахс шундан сўнг уни қайтариб олишга ҳақли бўлмайди. Аммо, ҳали қўлига тегмасидан туриб қайтариб олиши мумкин. Бунга Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис далил бўлади: «Абу Бакр розияллоҳу менга Олиядаги мол-мулкидан 20 васақ хурмо мевасини узиб олишни ҳадя қилдилар. Бетоб бўлиб қолгач: «Эй қизим, мен сенга 20 васақ хурмо мевасини узиб олишни ҳадя қилган эдим. Агар уларга эга бўлган ёки қўлингга олган бўлсанг эди, сеники бўлар эди. Зеро, бугун энди у меросхўрларнинг молига айланди, уни Аллоҳнинг Китобига кўра тақсимланглар», дедилар» (Молик «Муваттоъ»да (2/752, 1438), Ибн Аби Шайба (4/281, №20135) ривоятлари).

Агар ҳадя ҳадя қилинган кишининг қўлида аввалдан омонат ёки ориятга олинган ҳолда бўлса, шундан сўнг эгаси уни унга ҳадя қилса, унинг қўлида эканлиги қабул қилиб олганликка кифоя қилади.

Қарздорга зиммасида бўлган қарзни ҳадя қилиб юбориш дуруст бўлади ва шу билан унинг зиммаси хориж бўлади. Олди-сотди қилиш мумкин бўлган ҳар қандай нарсани ҳадя қилиш жоиз бўлади.

Келажакдаги бирон шартга боғлиқ қилинган ҳадя яроқли бўлмайди. Яъни, масалан: «Агар фалон иш ҳосил бўлса, сенга шунча нарса ҳадя қиламан», дейишга ўхшаган.

Ҳадяни вақтинчаликка бериш дуруст бўлмайди. Яъни, масалан: «Сенга шунча нарсани бир ойга – ёки бир йилга – ҳадя қилдим» деса бўлмайди. Чунки, ҳадя – бировга мулк қилиб беришдир, бу эса худди байъ каби вақтинчаликни қабул қилмайди. Лекин, вафотига боғлиқ қилинган боғлиқлик бундан истисно қилинади. Агар: «Агар вафот этсам, сенга шунча нарсани ҳадя қилдим», деса, жоиздир ва бу васият ҳукмида бўлади.

Фарзандларининг баъзисига ҳадя қилиб, баъзисини тарк қилиш ёки ҳадя беришда бирини бошқасидан афзал кўриш жоиз бўлмайди. Балки, улар ўртасида адолат қилиши ва ҳаммасини бир хилда кўриши лозим. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Отам молининг бир қисмини менга садақа қилди. Шунда онам: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бунга гувоҳ қилмагунингизча рози бўлмайман», деди. Отам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни менга берган молига гувоҳ қилиш учун у зот ҳузурларига борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳамма фарзандларингизга шундай қилдингизми?» дедилар. Отам: «Йўқ», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳдан қўрқинглар ва фарзандларингиз орасида адолат қилинглар», дедилар. Отам қайтиб келиб, берган молини қайтариб олди» (Бухорий (2587) ва Муслим (1623) ривоятлари).

Ушбу ҳадис ҳадя беришда фарзандлар ўртасида адолат қилиш фарзлигига ва улардан баъзи бирларини хослаш ё афзал кўришга гувоҳ бўлиш ҳаром эканига далил бўлади.

Агар бир киши бировга ҳадя берган бўлса ва ҳадя қилинган киши уни қабул қилиб олган бўлса, энди эгаси уни қайтариб олишга ҳақли бўлмайди. Чунки, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган марфуъ ҳадис борки: «Ҳадя бериб кейин қайтариб оладиган одамнинг мисоли еб тўйганидан сўнг қусадиган, кейин ўша қусуғини яна қайтиб ейдиган итга ўхшайди» (Бухорий (2587) ва Муслим (1623) ривоятлари). Ушбу ҳадис берган ҳадясини қайтариб олиш ҳаромлигига далил бўлади. Шариат соҳиби бундан фақат отани истисно қилган, ота ўз фарзандига берган ҳадясини қайтариб олиши жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Берган ҳадя ё совғасини қайтариб олиш ҳеч кимга ҳалол бўлмайди, фақат ота фарзандига берган нарсасини қайтариб олса жоиз», деганлар (Абу Довуд (3539), Насоий (3703), Термизий (2132), Ибн Можа (2377), Аҳмад (1/237, №2119) Ибн Умар ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар, Термизий саҳиҳ санаган).

Шунингдек, ота фарзандининг молидан фарзандга зарар етказмайдиган ва унга зарурий бўлмаган нарсани олиши ва унга эгалик қилиши жоиздир. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Кишининг энг покиза емиши касби ортидан топган (ризқ)идир. Фарзанди ҳам кишининг касбидандир» (Абу Довуд (3529), Насоий (4450), Термизий (1358), Ибн Можа (2290) ривоятлари). Бундан бошқа яна бир талай ҳадислар борки, улар мазмунига кўра, ота фарзандининг молидан олишга ва унга эгалик қилишга ҳақли экани маълум бўлади. Балки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сен ҳам, молинг ҳам отангникидир» (Ибн Можа (2292, Ибн Абий Шайба (4/516, №22694) ривоятлари) деган сўзлари ота фарзанднинг нафақат молига, балки ўзига ҳам эгадор бўлишини тақозо қилади. Демак, керак бўлса фарзанд жони ва моли билан отасига хизмат қилиши, унинг ҳожатларини раво қилиши фарз бўлади.

Бироқ, ота фарзанднинг молидан фарзандига зиён етказадиган ёки фарзандининг ҳожати тушиб турган қисмига эгалик қилишга ҳақли бўлмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Ўзига) зарар етказиш ҳам, (бировга) зарар бериш ҳам йўқдир», деганлар (Ибн Можа (2340), Аҳмад (5/326, №22778) Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Фарзанд отасидан қарзини ва шу каби нарсаларни талаб қилиши жоиз эмас. Чунки, бир киши отасидан қарзини талаб қилиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига етаклаб келди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен ҳам, молинг ҳам отангникидир», дедилар. Демак, бу ҳадис фарзанд отасидан қарзини талаб қилишга ҳақли бўлмаслигига далил бўлади. Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга буюрди: «Ота-онага яхшилик қилинглар» (Бақара: 83). Фарзанд ота-онанинг зиммасидаги ўз ҳаққини талаб қилмаслиги ҳам уларга бўлган яхшиликлардан саналади. Фақат отанинг зиммасида фарз бўлган нафақа бундан мустасно бўлиб, агар фарзанд касб қилишдан ожиз бўлса ва ота нафақа қилишга қодир бўлса, отадан ўз нафақасини талаб қилишга ҳақли бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳиндга: «Ўзингга ва болангга кифоя қилгудек миқдордаги нарсани инсоф билан (эрингнинг мулкидан унинг розилигисиз) олавер», деганлар (Бухорий (5364) ва Муслим (1714) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

Ҳадя нафрату адоватни кетказиб, меҳр-муҳаббатни олиб келади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир-бирингизга ҳадя берингиз, зеро ҳадя нафратни кетказади», деганлар (Табароний «Ал-авсат»да (2/146, №1526) Анас розияллоҳу анҳудан, Термизий (2130) ва Аҳмад (2/405, №9250) шу маънода Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Ҳадяни, гарчи оз бўлса-да, рад қилиш лойиқ эмасдир. Чунки, Оиша розияллоҳу
анҳодан ривоят қилинишича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни қабул
қилардилар ва унинг мукофотини чиройли қилардилар» (Бухорий (2585) ривояти). Бу
иш динимизга тааллуқли гўзал ишлар ва улуғ ахлоқлар жумласидандир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.