Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳаж ва умра қилувчилар учун қўлланма

Абдуллоҳ Камолиддин Юсуф
таржимаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

МУҚАДДИМА

Ягона Аллоҳга ҳамду санолар, Пай-ғамбаримизга ҳамда узотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин!

Муҳтарам ҳожи!

Қўлингиздаги мўжаз рисола Саудия Арабистони Дин ишлари вазирлиги тавси-яси билан уламолар ҳайъати тарафидан ёзилган ) (دليل الحاج والمعتمر وزائر مسجد الرسول номли китобчанинг 2005-йилги 25-қайта нашри-дан таржима қилинган. Бунда сиз ҳаж ва умра ибодатларини адо этишда ўзингиз учун зарур барча йўл-йўриқларни топасиз, деган умиддамиз. Китобчанинг иккинчи қисмида берилаётган сўзлашгич эса, тар-жимон тарафидан тузилган бўлиб, сафар асносида сизга ёрдами тегса, муродимиз ҳосилдир.

Бу ҳаракатларимиз манбаи эса, Ярат-ганнинг қуйидаги тавсиясидир:

{وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَىۖ وَلاَ تَعَاوَنُوا عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِۚ} [الماءدة:2]

Таржимаси: «…Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2).

Эслатма: Бу ва бундан кейинги оят, зикр ва дуолар талаффузини муҳтарам ўқувчиларимиз бирор устоздан ўрганиб олишларини илтимос қиламиз.

Азиз ҳожи биродар! Умид қиламизки, китобчамиздан фойдаланиб, ҳаж ва умра ибодатларини ихлос билан тўғри адо эта-сиз ва иншааллоҳ, ҳажингиз мақбул бў-лади. Мақбул ҳажнинг мукофоти эса жан-натдир.


МУҲИМ ТАВСИЯЛАР


Аллоҳ ўз фазлу карами ила сизни Байтуллоҳ зиёратига муваффақ этгани учун беҳад шукроналар айтиб, қуйидаги тавсияларни тақдим этамиз. Шояд, ибо-датларингиз нуқсондан холи бўлса.

1. Унутманг, сиз Ягона Аллоҳнинг буйруқ ва чақириғига “лаббай” деб, Ундан савоб умидида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига эргашиб, муборак Ҳаж сафарига чиқдингиз.

2. Эҳтиёт бўлинг, шайтони лаин арзимас нарса деб ораларингизни бузма-син, сафарингиз давомида у сизга қаттиқ ёпишади. Хушёр бўлиб, одамлар билан Аллоҳ учун дўстлашиб, ўзаро жанжал, ноўрин бахс ва ғиллу-ғашлардан сақла-нинг. Билингки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг бирор-тангиз то ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагу-нича мўмини комил бўла олмайди», деганлар (Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

3. Дин ва Ҳаж амалларингизни тўғри ва камчиликсиз адо этишингиз учун бил-маган нарсангизни сўраб ўрганишдан асло уялманг. Аллоҳ таоло айтади;

﴿فَسْئَلُوا اَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ﴾ (النحل43)

Таржимаси: «Агар билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан сўран-гизлар» (Наҳл: 43).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Аллоҳ кимга яхши-ликни ирода қилса, уни динда фақиҳ (олим) қилиб қўяди» (Имом Бухорий ривояти).

4. Билингки, Аллоҳ таоло бизларга баъзи амалларни фарз ва баъзи амалларни суннат қилган. Фарз амални барбод қилиб, суннатни қилган кишидан Аллоҳ суннат амални ҳам қабул қилмайди. Баъзи ҳожиларимиз бунга эътиборсизлик билан қараб, ўзлари билмаган холда гуноҳкор бўлиб қоладилар. Масалан, Ҳарам ичида Хажарул асвадни ўпаман деб бир қанча одамларга озор берадилар, дастлабки тавофларни тез қиламан деб қанчалаб ҳожиларни туртадилар, Мақоми Иброҳим ортида намоз ўқийман деб кўплаб ҳожи-ларнинг қоқилиб, уриниб, қийналишлари-га сабаб бўладилар. Қилмоқчи бўлган бу амаллари суннат, лекин бир мўъминга озор бериш харом. Суннатни бажараман деб харом иш қиламизми? Бунга бепарво бўлмайлик!

5. Ҳарам ичида ҳам, бошқа жойларда ҳам, имкон бўла туриб, эркак киши аёл киши билан ёнма-ён ёки аёл кишининг орқасида намоз ўқиш жоиз эмас. Аёллар эркакларнинг ортида намоз ўқийдилар.

6. Каъбанинг Рукни Ямоний деб аталадиган бурчагидан ўтаётганда унга ўнг қўлини қўйиб, “Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” дейиш суннат. Лекин нарироқдан ўтаётган ҳожи унга ишора қилмайди, такбир ҳам айтмайди.


ҲАЖ ВА УМРА


Азиз биродар!

Ҳаж ибодатини уч турли ният билан бажариш мумкин, ундан ўзингизга муно-сиб келганини танлаб бажаришингиз мум-кин:

1) Таматтуъ

2) Қирон

3) Ифрод

ТАМАТТУЪ. Ушбу ният билан ҳаж қилишни истаган киши ҳаж ойларида (шаввол ва зулқаъда ойи ҳамда зулҳижжа ойининг ўн куни) умра нияти билан эҳром кияди ҳамда умра амалларини бажаргач, эҳромдан чиқади. Ўз кийими билан бема-лол юриб, саккизинчи зулҳижжа (Минога чиқиладиган) куни Макка шаҳридан ёки унинг атрофидан ҳаж учун янгидан эҳром кийиб, Ҳаж амалларини бажаради. Бир сўз билан айтганда, бир мавсумда алоҳида умра ва алоҳида ҳаж ибодатини адо этган бўлади.

ҚИРОН. Бу ниятда ҳаж қилган киши ҳаж ойларида ҳаж ва умра учун эҳром кийиб, ўша эҳром билан умра ва ҳаж амалларини тамомлаб, қурбон хайити кунидан сўнг эҳромдан чиқади.

ИФРОД. Бу ниятда ҳаж қилган киши ҳаж ойларида фақат ҳаж нияти билан эҳром кияди. Қурбон хайити кунига қадар эҳромда қолади.

Мазкур 3 турли ҳаж кўринишларидан энг афзали ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига буюрган ва таъкидлаганлари – Таматтуъ нияти билан ҳаж қилишдир.


УМРА ҚИЛИШ ТАРТИБИ


1. Мийқот – ҳаж ва умра учун махсус кийим – эҳром боғлаш керак бўлган ўрин бўлиб, ундан ўтиб, эҳромсиз ҳолда юрган ҳожи ва умрачилар гуноҳкор бўлади. Улар қуйидагилар:


  1. Зоту Ирқ.

  2. Ал­Жуҳфа.

  3. Зул­Ҳулайфа.

  4. Қарнул-Маназил.

  5. Яламлам.

Йўлингиз ушбу ўринлардан қай бири устидан ўтса, ўша ерга етганингизда, ғусл қилиб, покланиб, имкони бўлса хушбўй-ланиб, ҳамма кийимларингизни ечиб, «эҳ-ром» деб аталмиш, бири елкага, иккин-чиси белга ўраб олинадиган икки бўлак матога ўранасиз. Эҳромнинг ранги оқ бўлиши афзал. Аёллар эса ўзлари хоҳлаган кийимларини кийишлари мумкин, бироқ кийимлари содда, эътибор тортмайдиган, эркаклар кийимига ўхшамайдиган ва кофирлар кийимига ўхшамайдиган бўли-ши шарт.

Эҳром кийгач, «Лаббайка умротан» деб, умра қилишни ният қиласиз. Сўнг талбия айтасиз:

لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ، إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكُ، لاَ شَرِيكَ لَكَ.


«Лаббайкаллоҳумма, лаббайк! Лаб-байка ла шарийка лака лаббайк! Иннал-ҳамда ван-неъмата лака вал-мулк, ла ша-рийка лак!». (Биз Сенинг итоатингдамиз, Парвардигоро, биз Сенинг итоатингдамиз! Сенинг шеригинг йўқ. Биз Сенинг ито-атингдамиз. Ҳамд ҳам, неъмат ҳам, мулк ҳам Сеникидир. Сенинг шеригинг йўқ-дир).

Эслатма: Бундан буён юқоридаги каби дуо, оят ва зикрлар араб ёзуви билан бирга ўзбек ёзувида ҳам берилади. Ўзбек ёзувидаги харфлар арабча товушларни аниқ ва тўғри ифодалай олмаслиги сабабли азиз ўқувчиларимиздан илтимосимиз шуки, келтириладиган оят, дуо ва зикрларнинг тўғри талаффузини албатта, биладиган биродарларидан ўрганиб олсинлар.

Талбияни, шунингдек, бошқа дуо, ис-тиғфор ва зикрларни ҳам эркаклар овоз чиқариб, аёллар овоз чиқармай айтадилар.

2. Макка шаҳрига келгач, Масжидул-Ҳаромга кириб, Каъбани тавоф қиласиз, яъни уни етти марта айланасиз. Тавофни «Ҳажарул-асвад» рўбарўсидан «Аллоҳу акбар» деб бошлайсиз ва етти марта та-воф қилиб, тавофни яна ўша жойда якунлайсиз. Тавофингиз асносида хоҳла-ган дуо ва зикрларни ўқийсиз, фақат Рук-нул-Ямонийдан Ҳажарул-асвадга кел-гунча ушбу дуони ўқиш суннатдир:

﴿رَبَّنَآ ءَأتِنَا فِى الدُّنيَا حَسَنَةً وَ فِى الأَخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ﴾

Маъноси: «Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охи-ратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин».

(Ҳажарул-асвад – Каъбага юзланиб турган ҳолингизда унинг эшигининг чап томонидаги бурчакка ўрнатилган қора тошдир. Каъбанинг ундан олдинги бурча-ги эса Рукни Ямоний деб аталади).

3. Тавофдан сўнг Мақоми Иброҳим-нинг орқасида, узоқроқда бўлса ҳам икки ракъат намоз ўқийсиз. Агар у жойда одам кўплигидан намоз ўқиш иложи бўлмаса, Ҳарамнинг қаерида ўқисангиз ҳам бўлаве-ради. Бу тавофда эркак киши эҳромни мустаҳкам боғламоғи зарур ва ўнг елкани очиб, чап елкани ёпиб эҳром ўраш сун-натдир. Тавофнинг дастлабки уч мар-тасида енгил (лўкиллаб) югурмоқ суннат, бироқ суннат амални бажараман деб бошқа ҳожиларга озор бериш ҳаромдир. Умуман, ҳаж ва умра амалларини бажа-риш асносида бошқа бирор ҳожига озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлиш зарур. Югуриш имкони бўлмаса юрсангиз ҳам бўлади.

4. Cўнг Сафо тепалигига чиқиб, қуйидаги оятни ўқийсиз:

﴿إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْراً فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ﴾ (البقرة:158)

Маъноси: «Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқ-дир. Ва ким ўз ихтиёрила яхшиликни ният қилса, бас, албатта Аллоҳ шукр қилувчи (тақдирловчи) ва билувчидир» (Бақара: 158).

Сўнг Каъбага юзланиб, қўлларингиз-ни дуога кўтариб, 3 марта “Алҳамду лил-лаҳи Аллоҳу акбар” деб, сўнг қуйидаги дуони уч марта ўқишингиз суннатдир:

(لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الأَحْزَابَ وَحْدَهُ)

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ала кулли шайъин қодир. Лаа илаҳа иллаллоҳу вахдаҳ анжаза ваъдаҳ ва насоро абдаҳ ва ҳазамал ахзаба вахдаҳ».

Маъноси: «Ёлғиз ҳамда шериксиз Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва мақтовлар Унгагина хосдир. У барча нарсага қодирдир. Ягона шерик-сиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. У ваъдасига вафо қилди, бандасига ёрдам берди ва Ўзи душман гуруҳларини мағлуб этди».

Сўнг Сафо тепалигидан тушиб Марва тепалиги тарафга қараб юрасиз. Мана шу юришингиз “саъй” деб аталади. Бориш бир, келиш икки ҳисобланиб, етти марта бўлгунча саъй қилинади. Йўлдаги икки яшил чироқли белгилар орасида югурила-ди. Қолган масофани мўътадил юриб, Марва тепалигига бориб, Аллоҳга ҳамд айтиб, Сафода қилган дуоларни такрор айтиб, саъйингизни давом эттирасиз.

Тавоф пайтида ҳам, саъй пайтида ҳам зарурий ҳамда махсус дуо ва зикрлар йўқ, ҳар киши ўзи билган дуо ва зикрларни ёки Қуръон ўқиб юриши мумкин, бироқ имкон қадар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган дуо ва зикрларни қилишга эътибор бериш лозим.

Саъйни Марва тепалигида тугатга-нингиздан сўнг, сочингизни (тўла) олдира-сиз ёки (тўла) қисқартирасиз. Аёллар эса сочларини жамлаб учидан бир энлик чама-си кесишлари кифоя.

Шу билан умра ибодатингиз ниҳояси-га етди ва эҳром таъқиқлари тугади.

Агар сиз Таматтуъ ниятида ҳаж қилиб, ҳаждан аввал умра қилаётган бўл-сангиз, сочингизни қисқартирганингиз маъқул, чунки ҳаж қилганингиздан сўнг сочни тўла олдирганингиз афзал.

Агар сиз Таматтуъ ёки Қирон усулида ҳаж қилаётган бўлсангиз, сизга Қурбон ҳайити кунлари қурбонлик сўйиш вожиб бўлади. Агар қурбонлик қилишга қодир бўлмасангиз, уч кун ҳаж кунларида ва етти кун ўз юртингизга қайтганингизда, жами ўн кун рўза тутасиз, шу билан сиздан қурбонлик соқит бўлади. Бундай ҳолатда рўзани арафа кунидан аввал тутга-нингиз афзал, бирор сабаб билан кечи-килган бўлса, ҳайитдан сўнг тутилса ҳам бўлади.


ҲАЖ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


1. Агар сиз Ифрод ёки Қирон усулида ҳаж қилаётган бўлсангиз, ўзингиз келадиган тарафдаги Мийқотдан эҳром боғлайсиз.

Агар Мийқот ичкарисида бўлсангиз, турган жойингизда ният қилиб эҳром кия-сиз.

Агар сиз Таматтуъ ниятида ҳаж қилаётган бўлсангиз, аввал умра учун Мийқотдан эҳром киясиз. Ҳаж учун Тарвия (8-зулҳижжа) куни, турган жойин-гиздан имкони бўлса ғусл қилиб, ҳушбўй-ланиб, “Лаббайкаллоҳумма ҳажжан” деб ҳаж нияти билан эҳром киясиз ва талбия (Лаббайкаллоҳумма лаббайк) айтиб, йўлга чиқасиз.

2. Сўнг Минога бориб, пешин, аср, шом, хуфтон ва бомдод намозларини қаср (яъни, 4 ракъатликларини 2 ракъат) қилиб, ҳар бирини ўз вақтида ўқийсиз.

3. 9-зулҳижжа куни қуёш чиқиши билан Арафот майдонига оҳиста йўл ола-сиз. Сиз каби Аллоҳ раҳматини тилаб, Арафотга йўл олаётган ҳожиларга озор бермасликка ҳаракат қиласиз. Арафотга етиб борганингизга ишонч ҳосил қилгач, у ерда пешин ва аср намозларини бир азон ва икки такбир билан пешин вақтида, қаср қилиб ва жамлаб ўқийсиз.

Арафотнинг чегарасидан ташқарида туриб қолишдан эҳтиёт бўлинг ва Арафот ҳудудида эканингизни таъкидлаб олинг сўнгра қиблага юзланиб, худди Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган-ларидек, қўлларингизни дуога очиб, хоҳ-лаганингизча дуо ва зикрлар қиласиз. Ушбу фурсатни ғанимат билиб, имкон қадар кўпроқ дуо ва илтижолар қилишга ҳаракат қилинг. Арафотда то кун ботгу-нича турасиз.

4. Қуёш ботиши билан, талбия айтган ҳолда виқор ва оҳисталик билан Музда-лифага йўл оласиз. Муздалифада шом ва хуфтон намозларини жам ва қаср қилиб, бир азон, икки такбир билан ўқийсиз. Бомдод намозигача у ерда дам олиб, тонг ёриша бошлаганда бомдод намозини ўқиб олиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек, қиблага юзла-ниб, қўлингизни дуога очиб, Аллоҳдан тилак ва истакларингизни сўрайсиз.

5. Қуёш чиқишидан аввал “лаббайка” айтиб, Мино томон йўл оласиз. Агар сиз аёллар, қариялар, беморлар каби заиф кишилардан бўлсангиз, туннинг иккинчи ярмидан сўнг Минога жўнасангиз ҳам бўлаверади. Муздалифадан 7 дона (нўхат донасидан каттароқ, ўрик данагидан ки-чикроқ) тош териб оласиз. Сиз у тошларни Минода биринчи ҳайит куни Ақаба деб номланувчи жамрага (омилар шайтонга тош отиладиган жой деб атайдиган ўринга) отасиз. Қолган тошларни Минодан терасиз, мана шу еттита тошни ҳам Минодан терсангиз бўлади.

6. Минога келганингиздан сўнг амал-ларни қуйидаги тартибда бажарасиз:

а) Маккага яқинроқ томонда жойлашган Ақаба жамрасига бориб, унга бирин-кетин, ҳар отганингизда “Аллоҳу акбар” деб тош отасиз.

б) Қурбонлигингизни сўясиз (ёки сўйилгани ҳақида сўраб аниқлайсиз). Имкони бўлса, қурбонлигингиз гўш-тидан ўзингиз ҳам ейсиз ва кам-бағалларга тарқатасиз.

в) Сочингизни қирдирасиз ёки қисқартирасиз. Қирдириш афзалдир. Аёллар эса, сочлари учидан бир энли чамаси кесадилар.

Юқоридаги тартиб афзал, лекин бирортасининг ўрни аввал кейинликда алмашиб қолса зарари йўқ.

Жамрада тош отиб, сочингизни қирдириб ёки қисқартирганингиздан сўнг эҳромингизни ечиб, ўз кийимин-гизни киясиз. Сизга эҳром таъқиқла-ридан фақат аёлларга яқинлик қилиш қолади, холос.

7. Сўнг Маккага бориб “Тавофи Ифо-за” деб аталадиган, Ҳаж ибодатининг (1- ният билан эҳром кийиш, 2- Арафот майдонида арафа куни туришдан кейинги) 3- рукн амалини адо этасиз. Яъни, умрада қилганингиз каби 7 марта тавоф ва 7 марта саъй қиласиз. Энди сизга аёлингиз ҳам ҳалол бўлди.

Агар сиз Қорин ёки Ифрод усулида ҳаж қилаётган ва Тавофи Қудумда саъй қилган бўлсангиз фақат 7 марта Тавофи Ифозани қиласиз холос, саъй қилмайсиз.

Тавофи Ифоза ва саъйни Мино кун-ларидан кейинга қолдирилса ҳам жоиз.

8. Биринчи ҳайит куни Тавофи Ифоза ва саъйдан сўнг Минога қайтасиз. У ерда “Ташриқ кунлари” дейилмиш 11, 12, 13- зулҳижжа тунларини тунайсиз. Агар шош-сангиз 12-зулҳижжада қайтсангиз ҳам бўлади.

9. Иккинчи ва учинчи ҳайит кунлари учта жамранинг ҳар бирига заволдан сўнг, яъни пешиндан кейин 7 донадан тош отасиз. Ҳар отганингизда “Аллоҳу акбар” деб, дастлаб Маккадан энг узоқ томонда жойлашган кичик жамрага, кейин ўрта жамрага, сўнг Ақаба дейиладиган катта жамрага тош отасиз. Биринчи ва иккинчи жамрага тош отганингиздан сўнг қиблага қараб, қўлларингизни кўтариб, истаганин-гизча дуо қиласиз. Учинчи жамрага тош отиб бўлгач, тўхтамай кетаверасиз.

Агар сиз шошилиб, Минода икки кун тунаганингиздан сўнг кетмоқчи бўлсангиз, учинчи куни қуёш ботишидан аввал Мино водийсидан чиқиб кетишингиз зарур. Агар қуёш ботиб қолса, у куни ҳам қолиб, эртаси куни заволдан сўнг тош отиб, кейин қайтасиз. Минода уч кеча тунаш афзалдир.

Бемор ва заиф кишилар тош отиш учун бошқа одамни вакил қилишлари мумкин. Вакил қилинган одам аввал ўзи-нинг тошларини отиб, сўнг ўша жойда туриб, бошқаларнинг тошларини отади.

10. Ҳаж амалларини бажариб, вата-нингизга қайтиш олдидан Масжидул Ҳа-ромга кириб, Каъбани 7 марта тавоф қиласиз, бу “Тавофул-вадоъ”, яъни, хайр-лашув тавофи дейилади. Узрли аёллардан бошқа ҳар бир ҳожи буни адо этиши лозим.


ЭҲРОМДАГИ КИШИГА ВОЖИБ БЎЛГАН ИШЛАР


Ҳаж ва умра қилиш ниятида эҳром кийган кишига қуйидагилар вожибдир:


  1. Аллоҳ вожиб қилган диний буйруқларни бажариш. Масалан, намозларни ўз вақтида жамоат билан адо этиш.

  2. Аллоҳ ман этган фисқу-фужур, ғийбат, сўкиш ва жанжал каби салбий иллатлардан ўзини тийиш.

  3. Қўли ёки тили билан бирор му-сулмонга озор беришдан сақла-ниш.

  4. Эҳромда таъқиқланган ишлардан ўзини тийиш. Улар қуйидагилар-дир:

а) соч, тук ва тирноқларини олиш, агар ўзидан-ўзи тўкилса, зарари йўқ.

б) баданига ва кийимига хушбўй-лик суриш, емак-ичмакларига хуш-бўйлик аралаштириш.

в) қуруқликдаги ов қилинадиган ҳайвонларни овлаш, шунингдек, би-ровнинг овига кўмаклашиш.

г) аёллар борасидаги ишларга аралашиш, масалан: ўз никоҳига олиш ёки бировга никоҳлаш, унаштирилиш, аёлларга шаҳват билан қараш ва ҳо-казолар.

Мазкур ҳолатлар эркак учун ҳам, аёл учун ҳам бирдек таъқиқланган ишлардир.

Эркаклар учун хос таъқиқлар:

а) бош кийим киймайдилар, соябон ёки бирор нарсанинг соясидан фойдаланишлари мумкин.

б) Баданга мослаб тикилган кийим киймайдилар, эҳромнинг паст-ки (изор) қисми топилмай қолган тақдирдагина, ноиложликдан лозим ёки шалвар кийиш мумкин. Шунинг-дек, оёқ учун тўпиқни ўрамайдиган шиппак (тапочка, туфли) кабилар топилмаган ҳолатда махси (этик) каби тўпиқни ўраб турадиган оёқ кийимлар кийилиши мумкин.

Аёллар эҳромдалик вақтларида қўлларига қўлқоп киймайдилар, юзла-рига ниқоб тутмайдилар. Лекин но-маҳрам эркаклар олдида юзларига рўмолларини ташлаб тўсадилар.

Агар эҳром кийган киши ўзи билмаган ҳолда ёки унутган ҳолда тикилган нарса кийиб олган бўлса, ёки бош кийим кийиб олган бўлса, ёки эҳтиётсизлик билан бош қашиб сочи-ни тўкаётган бўлса, ёки тирноқларини олаётган бўлса, эсига келиб қолиши биланоқ ёки бирор киши айтиши биланоқ дарҳол бу хатони тўхтатмоғи лозим.

Шиппак, тапочка кийиш, узук, кўзойнак, қулоққа эшитиш асбоби, қўл соат, пул ва хужжатлар солина-диган ҳамён (кармон) ёки сумкача тақиш мумкин.

Эҳромни алмаштириш, уни то-залаш, ювиш, баданни, бошни ювиш дуруст. Ювиниш жараёнида ўз-ўзидан соч тўкилса зарари йўқ. Ювинишда атир совун ишлатилмайди


ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ МАСЖИДЛАРИ ЗИЁРАТИ


Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам масжидларини зиёрат қилиш ва у ерда намоз ўқишни ният қилиб йўлга чиқиш суннатдир. Чунки у ерда ўқил-ган намоз бошқа жойда ўқилган на-моздан минг баробар яхшидир. Мас-жидул Ҳаром бундан мустасно.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларини зиёрат қилиш учун эҳром кийилмайди, талбия ай-тилмайди. Ҳаж қилиш билан бу зиёрат ўртасида боғлиқлик йўқ.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам масжидларига етиб борганингизда ўнг оёғингиз билан кирасиз, бисмил-лаҳ ва пайғамбарга салавот айтиб, Аллоҳдан ўзингизга раҳмат эшигини очишини тилаб, қуйидаги дуони ўқий-сиз:

أَعُوذُ بِاللهِ الْعَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الْكَرِيمِ وَ سُلْطَانِهِ الْقَدِيمِ مِنَ الشَيْطَانِ الرَّجِيمِ اللَّهُمَّ افْتَحْ لِى أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

«Ауузу биллаҳил азийм ва биваж-ҳиҳил карим ва султониҳил қодим минаш шайтонир рожийм. Аллоҳум-мафтаҳ лий абваба роҳматик».

Маъноси: «Улуғ Аллоҳдан, Унинг Карим Юзи ва Қадим салтанати билан тошбўрон қилинган шайтондан паноҳ тилайман. Эй Аллоҳ! Менга раҳмат эшикларини очгин».

Бошқа масжидларга кирилганда ҳам шу дуони айтиб кириш суннат.

Масжидга кирганингиздан сўнг икки ракъат Таҳийятул-масжид намози ўқинг. Агар Равза ичида бўлса яхши, бўлмаса масжиднинг қаерида бўлса ҳам бўлаверади. Равза деб, Пайғам-баримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг илк масжидларининг ўрнини ай-тилади.

Сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари рўбарўсига борасиз. Одоб билан ва паст овозда қуйидагиларни айтасиз;

اَلسَّلاَمُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ، اَللَّهُمَّ آتِه الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ الْمَقَامَ الْمَحْمُودَ الَّذِي وَعَدْتَهُ، اَللّهُمَّ أَجْزِهِ عَنْ أُمَّتِهِ أَفْضَلَ الْجَزاءِ.

«Ассаламу алайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Алло-ҳумма аатиҳил василата вал фазилата вабъасҳул мақомал маҳмуд, аллази ваъадтаҳу. Аллоҳуммажзиҳи ан умма-тиҳи афзолал жазаи».

Маъноси: «Эй Набий! Сизга Аллоҳ-нинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Эй Аллоҳ! У зотга Васила (жан-натдаги энг олий мақом) ва фазилат ато этгин. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тургизгин. Эй Аллоҳ! У зотни умматлари тарафидан энг афзал муко-фотларга эриштиргин».

Сўнг бир оз ўнг тарафга сурилиб, Абу Бакр розияллоҳу анҳу қабрлари рўбарўсига келасиз ва салом бериб, у кишига Аллоҳнинг мағфирати, раҳмати ва розилигини тилайсиз.

Сўнг яна бир оз ўнг тарафга силжиб, Умар розияллоҳу анҳу қабрлари тўғри-сига келиб, салом бериб, у кишига ҳам Аллоҳнинг мағфирати, раҳмати ва рози-лигини сўрайсиз.

Агар сиз таҳорат қилиб, Қубо мас-жиди зиёратига бориб, у ерда намоз ўқисангиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини адо этган бўласиз.

Ал-Бақиъ қабристонини зиёрат қилиш ҳам суннат, у ерда ҳазрати Усмоннинг қабрлари ҳам бор. Уҳуд шуҳадолари-ни, жумладан Хамза розияллоҳу ан-ҳум қабрини зиёрат қилиш суннатдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларни зиёрат қилар ва хақларига дуолар қилар эдилар. У зот соллалло-ҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобаларига қабрларни зиёрат қилганда ўқишлари учун қуйидаги дуони ўргатганлар:


اَلسَّلاَمُ عَلَيْكُمْ، أَهْلَ الدِّيَارِ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ، وَإِناَّ إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لاَحِقُونَ ، نَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ.

«Ассаламу алайкум аҳладдияри минал мўъминина вал муслимин, ва иннаа инша-аллоҳу бикум лааҳиқун насъалуллоҳа лана ва лакум ал аафия».

Маъноси: «Мўмин ва муслимлардан иборат бўлган эй диёр (қабристон) аҳли, сизларга салом бўлсин! Биз ҳам Аллоҳ хоҳласа, сизларнинг ёнингизга келамиз. Аллоҳдан ўзимизга ҳам, сизларга ҳам офият тилаймиз».

Мадинаи Мунаввара шаҳрида юқори-да зикр қилинган жойлардан бошқа зиёрат қилинса савоб олинадиган ер йўқ, шунинг учун муҳтарам ҳожиларимизга тавсиямиз шуки, ҳар намозга минг баробар кўп ажр бериладиган Пайғамбаримиз масжидлари-даги намозларни ғанимат билсинлар.

Аллоҳ ибодатларимизни қабул этсин.

أدعـيـــة

يناسب الدعاء بها أو ما تيسر منها في عرفات وفي المشعر الحرام وفي غيرها من مواطن الدعاء:

اللهم إني أسألك العفو والعافية في ديني ودنياي وأهلي ومالي. اللهم استر عوراتي، وآمن روعاتي اللهم احفظني من بين يدي ومن خلفي، وعن يميني وعن شمالي ومن فوقي، وأعوذ بعظمتك أن أغتال من تحتي.

اللهم عافني في بدني، اللهم عافني في سمعي، اللهم عافني في بصري. لا إله إلا أنت. اللهم إني أعوذ بك من الكفر والفقر، ومن عذاب القبر، لا إله إلا أنت. اللهم أنت ربي لا إله ألا أنت خلقتني، وأنا عبدك، وأنا على عهدك ووعدك ما استطعت، أعوذ بك من شر ما صنعت، أبوء لك بنعمتك علي، وأبوء بذنبي فاغفر لي، إنه لا يغفر الذنوب إلا أنت. اللهم إني أعوذ بك من الهم والحزن، وأعوذ بك من العجز والكسل، ومن البخل والجبن، وأعوذ بك من غلبة الدين وقهر الرجال. اللهم اجعل أول هذا اليوم صلاحاً وأوسطه فلاحاً، وآخره نجاحاً، وأسألك خيري الدنيا والآخرة يا أرحم الراحمين. اللهم إني أسألك الرضا بعد القضاء، وبرد العيش بعد الموت، ولذة النظر إلى وجهك الكريم، والشوق إلى لقائك في غير ضراء مضرة، ولا فتنة مضلة، وأعوذ بك أن أظلم أو أُظلم، أو أعتدي أو يعتدى عَليَّ، أو اكتسب خطيئة أو ذنباً لا تغفره. اللهم إني أعوذ بك أن أرد إلى أرذل العمر. اللهم اهدني لأحسن الأعمال والأخلاق لا يهدي لأحسنها إلا أنت. واصرف عني سيئها لا يصرف عني سيئها إلا أنت. اللهم أصلح لي ديني، ووسع لي في داري وبارك لي في رزقي. اللهم إني أعوذ بك من القسوة والغفلة والذلة والمسكنة وأعوذ بك من الكفر والفسوق والشقاق والسمعة والرياء. وأعوذ بك من الصمم والبكم والجذام وسيء الأسقام. اللهم آت نفسي تقواها، وزكها، أنت خير من زكاها أنت وليها ومولاها، اللهم إني أعوذ بك من علم لا ينفع، وقلب لا يخشع، ونفس لا تشبع، ودعوة لا يستجاب لها، اللهم إني أعوذ بك من شر ما عملت، ومن شر ما لم أعمل، اللهم إني أعوذ بك من زوال نعمتك، وتحول عافيتك، وفجاءة نقمتك، وجميع سخطك. اللهم إني أعوذ بك من الهدم والتردي، ومن الغرق والحرق والهرم، وأعوذ بك من أن يتخبطني الشيطان عند الموت، وأعوذ بك من طمع يهدي إلى طبع. اللهم إني أعوذ بك من منكرات الأخلاق والأعمال والأهواء والأدواء، وأعوذ بك من غلبة الدين، وقهر العدو، وشماتة الأعداء. اللهم أصلح لي ديني الذي هو عصمة أمري، وأصلح لي دنياي التي فيها معاشي، وأصلح لي آخرتي، التي إليها معادي، واجعل الحياة زيادة لي في كل خير، واجعل الموت راحة لي من كل شر، رب أعني ولا تعن عليَّ، وانصرني ولا تنصر علي، واهدني ويسر الهدى لي. اللهم اجعلني ذكَّاراً لك، شكَّاراً لك، مطواعاً لك، مخبتاً إليك، أواهاً منيباً، رب تقبل توبتي، واغسل حوبتي، وأجب دعوتي، وثبت حجتي، واهد قلبي وثبت لساني، واسلل سخيمة صدري. اللهم إني أسألك الثبات في الأمر والعزيمة على الرشد، وأسألك شكر نعمتك وحسن عبادتك، وأسألك قلباً سليماً، ولساناً صادقاً، وأسألك من خير ما تعلم، وأعوذ بك من شر ما تعلم، واستغفرك مما تعلم، وأنت علام الغيوب. اللهم ألهمني رشدي، وقني شر نفسي. اللهم إني أسألك فعل الخيرات وترك المنكرات، وحب المساكين، وأن تغفر لي وترحمني، وإذا أردت بعبادك فتنة فتوفني إليك منها غير مفتون، اللهم إني أسألك حبك وحب من يحبك، وحب كل عمل يقربني إلى حبك. اللهم إني أسألك خير المسألة، وخير الدعاء وخير النجاح، وخير الثواب، وثبتني وثقل موازيني، وحقق إيماني، وارفع درجتي، وتقبل صلاتي، واغفر خطيئاتي، وأسألك الدرجات العلى من الجنة. اللهم إني أسألك فواتح الخير، وخواتمه، وجوامعه، وأوله وآخره، وظاهره وباطنه والدرجات العلى من الجنة. اللهم إني أسألك أن ترفع ذكري، وتضع وزري، وتطهر قلبي، وتحصن فرجي، وتغفر لي ذنبي، وأسألك الدرجات العلى من الجنة، اللهم إني أسألك أن تبارك في سمعي، وبصري، وفي روحي، وفي خَلقي، وفي خُلقي، وفي أهلي وفي محياي، وفي عملي، وتقبل حسناتي، وأسألك الدرجات العلى من الجنة. اللهم إني أعوذ بك من جهد البلاء ودرك الشقاء، وسوء القضاء، وشماتة الأعداء، اللهم مقلب القلوب، ثبت قلبي على دينك. اللهم مصرف القلوب والأبصار، صرف قلوبنا على طاعتك. اللهم زدنا ولا تنقصنا وأكرمنا ولا تهنا، وأعطنا ولا تحرمنا، وآثرنا ولا تؤثر علينا. اللهم أحسن عاقبتنا في الأمور كلها، وأجرنا من خزي الدنيا وعذاب الآخرة. اللهم اقسم لنا من خشيتك ما تحول به بيننا وبين معصيتك، ومن طاعتك ما تبلغنا به جنتك، ومن اليقين ما تهون به علينا مصائب الدنيا، ومتعنا بأسماعنا وأبصارنا وقواتنا ما أحييتنا واجعلها الوارث منا، واجعل ثأرنا على من ظلمنا، وانصرنا على من عادانا، ولا تجعل الدنيا أكبر همنا ولا مبلغ علمنا ولا تجعل مصيبتنا في ديننا ولا تسلط علينا بذنوبنا من لا يخافك ولا يرحمنا. اللهم إني أسألك موجبات رحمتك، وعزائم مغفرتك، والغنيمة من كل بر، والسلامة من كل شر، والفوز بالجنة، والنجاة من النار. اللهم لا تدع لنا ذنباً إلا غفرته، ولا عيباً إلا سترته، ولا هماً إلا فرجته، ولا ديناً إلا قضيته، ولا حاجة من حوائج الدنيا والآخرة هي لك رضاً ولنا فيها صلاح إلا قضيتها يا أرحم الراحمين.

اللهم إني أسألك رحمة من عندك، تهدي بها قلبي، وتجمع بها أمري، وتلم بها شعثي، وتحفظ بها غائبي وترفع بها شاهدي، وتبيض بها وجهي، وتزكي بها عملي، وتلهمني بها رشدي، وترد بها الفتن عني، وتعصمني بها من كل سوء. اللهم إني أسألك الفوز يوم القضاء، وعيش السعداء، ومنزل الشهداء، ومرافقة الأنبياء والنصر على الأعداء. اللهم إني أسألك صحة في إيمان، وإيماناً في حسن خلق، ونجاحاً يتبعه فلاح، ورحمة منك، وعافية منك، ومغفرة منك، ورضواناً. اللهم إني أسألك الصحة والعافية، وحسن الخلق والرضى بالقدر. اللهم إني أعوذ بك من شر نفسي، ومن شر كل دابة أنت آخذ بناصيتها، إن ربي على صراط مستقيم، اللهم إنك تسمع كلامي، وترى مكاني، وتعلم سري وعلانيتي، ولا يخفى عليك شيء من أمري وأنا البائس الفقير، والمستغيث المستجير، والوجل المشفق المقر المعترف إليك بذنبه، أسألك مسألة المسكين، وأبتهل إليك ابتهال المذنب الذليل، وأدعوك دعاء الخائف الضرير، دعاء من خضعت لك رقبته، وذل لك جسمه، ورغم لك أنفه.

وصلى الله على سيدنا محمد وعلى آله وصحبه وسلم.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.