Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳақ дин (4)

Ислом рукнларидан иккинчи рукн – намоз:

Эй оқил, билингки, Ислом рукнларидан иккинчиси – бир кеча-кундузда беш вақт намозни адо этишдир. Намозни Аллоҳ таоло Ўзи билан мусулмон ўртасида алоқа тикланиши учун фарз қилдики, унда мусулмон киши Аллоҳга нидо ва дуо қилади, у мусулмон кишини фаҳшу мункарлардан қайтаради, у сабабли мусулмон кишида дунёю охират саодатига эриштирадиган руҳий ва жисмоний роҳат ҳосил бўлади.

Аллоҳ таоло намоз учун бадан ва либоснинг, шунингдек намоз ўқиладиган жойнинг пок бўлишини шарт қилди. Мусулмон киши тоза сув билан нажосатлардан тозаланади, баданини ҳиссий нопокликлардан, қалбини эса маънавий нопокликлардан тозалайди.

Намоз – диннинг устуни[1] ҳамда икки шаҳодатдан кейинги энг улкан рукндир. Мусулмон киши балоғатга етган давридан бошлаб умрининг охиригача унга қаттиқ эътибор бериши, оила аъзолари ва фарзандлари намозга одатланишлари учун уларни етти ёшидан намозга буюриши лозим. Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103).

«Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир» (Баййина: 5).

Намоз мусулмонга барча ҳолатларида, ҳатто хавф-хатар ва касаллик пайтларида ҳам вожиб бўлиб, қодир бўлганича – тик туриб ё ўтириб ё ётган ҳолда, бунга ҳам қодир бўлмаса кўз ё дил ишораси билан ўқийди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бенамоз одам мусулмон бўлмаслигини айтиб огоҳлантирганлар: «Биз билан улар (кофирлар) ўртасини ажратиб турувчи аҳд-паймон намоздир. Ким намозни тарк қилса, шубҳасиз кофир бўлибди» (Термизий ривояти, саҳиҳ).

Беш вақт намоз: бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларидир.

Бомдод намози вақти кун чиқиш тарафда тонг ёруғлиги кўринганида бошланиб, кун чиқиш пайтигача давом этади, уни охирги вақтигача кечиктириш жоиз эмас. Пешин намози вақти кун тиккадан оғгандан бошланиб, ҳар нарсанинг сояси завол соясидан ташқари ўз узунлиги миқдорига[2] етгунича давом этади. Аср намози вақти пешин вақти чиққанидан бошлаб, қуёш сарғайгунича давом этади, уни охирги вақтигача кечиктириш яхши эмас, қуёшнинг тиғи йўқолмасидан ўқиш керак. Шом намози вақти қуёш ботгандан бошлаб, то қизил шафақ йўқолгунича давом этади, уни ҳам охирги вақтигача кечиктирилмайди. Хуфтон намози вақти шом вақти чиққанидан бошлаб, кечанинг охиригача давом этади.

Мусулмон киши агар битта намозни ўз иродасидан ташқари бирор шаръий узр бўлмаган ҳолда ўз вақтидан кечиктирса, катта гуноҳ қилган бўлади, Аллоҳга тавба қилиши ва қайтиб бундай қилмаслиги лозим бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгай» (Моъувн: 4-5).

Намознинг ҳукмлари:

Биринчи: Таҳорат.

Мусулмон киши намозга киришидан олдин пок бўлиши зарур, аввало агар қазойи ҳожат қилган бўлса, (мустаҳаб қилади) нажосат ўринларини тозалайди, сўнгра таҳорат қилади.

Таҳорат: қалбида таҳорат қилишни ният қилади, ниятни тили билан талаффуз қилмайди, чунки Аллоҳ қалбдаги нарсани билувчи зотдир. Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ниятни тил билан айтмаганлар. «Бисмиллаҳ» дейди, сўнг оғзини чайқайди, сўнг бурнига сув тортиб, қоқади, сўнг юзини ювади, сўнг икки қўлини ўнг қўлдан бошлаб чиғаноқларигача (чиғаноқни ҳам) ювади, сўнг қўллари билан бошига ва қулоқларига масҳ тортади, сўнг икки оёғини ўнг оёқдан бошлаб тўпиқлари билан ювади.

Таҳоратли кишидан сийдик, ахлат, ел чиқса ёки ухласа ё беҳуш бўлса, намоз ўқимоқчи бўлганида қайта таҳорат қилиши лозим бўлади. Мусулмон киши – эркакдир, аёлдир – жунуб бўлса, яъни хоҳ ўнгида, хоҳ уйқуси ичида шаҳват билан маний (уруғ суви) тўкса, бутун баданини ювиш билан покланади. Аёл киши ҳайз ё нифосдан тоза бўлгач, ғусл қилиши, яъни бутун баданини ювиши лозим бўлади. Ҳайзли ва нифосли аёл намоз ўқиши мумкин эмас, то тоза бўлгунича ундан намоз соқит бўлади, ушбу кунларда ўқилмай қолган намозлар қазосини ҳам ўқимайди.

Сув тополмаган киши ёки сув ишлатиши зиён қиладиган бемор таяммум билан покланади. Таяммумнинг сифати: дилида таҳоратни ният қилади, «Бисмиллаҳ» деб икки қўлини тупроққа уради ва уларни аввал юзига суртади, сўнг ўнг қўлининг орқасига чап қўлининг ичи билан, чап қўлининг орқасига ўнг қўлининг ичи билан суртади, шу билан покланган – таҳоратли бўлган бўлади. Таяммум ҳайз ва нифосдан тоза бўлган аёл учун ҳам, жунуб одам учун ҳам ғусл ўрнига ўтади.

Иккинчи: Намознинг сифати.

1) Бомдод намози:

У икки ракъат бўлиб, ҳар бир мусулмон эр ё аёл киши қиблага – Маккадаги Масжидул Ҳаром ичидаги Каъба тарафга қараб юзланади ва дилида бомдод намозини ўқишни ният қилади, сўнг «Аллоҳу акбар» деб такбир айтиб намоз бошлайди. Такбир айтган ҳолда қўллар икки қулоқ юмшоғи баробарида кўтарилади.

Сўнгра ўнг қўлни чап билак устига қўйилади ва кириш дуоси (сано)ни ўқилади:

سُبْحَانَكَ اللّهمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالى جَدُّكَ، وَلا إِلَهَ غَيْرُكَ

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ва табарокасмука, ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрука» (Маъноси: Эй Аллоҳ, мен сени (барча камчиликлардан) поклайман, сенга ҳамдинг билан тасбеҳ айтаман, сенинг исминг муборак, улуғлигинг олий бўлди ва сендан ўзга ҳақли маъбуд йўқ.)

Кейин «أعوذ بالله من الشيطان الرجيم، بسم الله الرحمن الرحيم» «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм, бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дейди ва «Фотиҳа» сурасини ўқиб, сўнгида «омийн» дейди, маъноси: «Эй Аллоҳ, қабул эт» демакдир.

Кейин бир сурани ўқийди ва рукуъ қилади – икки қўлини икки тиззаси устига қўяди, билакларини ёнбошидан узоқроқ тутиб белини боши (энсаси) билан тенглаштиради. Рукуъда турганда ушбу тасбеҳни айтади:

Уч марта «سُبْحانَ رَبِّيَ الْعَظِيم» «Субҳана роббиял азим». (Маъноси: улуғ Роббимни (барча айб-нуқсондан) поклайман).

Кейин «سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَه» «самиъаллоҳу лиман ҳамида» (Аллоҳ ҳамд айтган кишидан ҳамдини қабул қилди) деб бошини рукуъдан кўтаради.

Рукуъдан кўтарилганда «رَبَّنا لَكَ الحَمْدُ» «роббана лакал-ҳамд» дейди. (Маъноси: Эй роббимиз, барча ҳамдлар сенингдир.)

Кейин такбир айтиб, саждага боради. Саждага бораётганда аввал тиззасини, кейин қўлини, кейин пешонасини ва бурнини қўяди.

Икки тирсагини ерга ҳам, икки тиззасига ҳам қўймайди ҳамда икки ёнбошидан узоқлаштиради. Қорнини сонларига теккизмасдан белини кўтариб туради.

Саждада турганда уч марта «سُبْحانَ رَبِّيَ الأَعْلَى» «субҳана роббиял-аълаа» дейди. Маъноси «Олий роббимни поклайман».

Кейин «Аллоҳу акбар» деб саждадан туради.

Икки сажда ўртасида ўтиради. Унинг кайфийяти қуйидагича: чап оёқни ёзиб устига ўтиради, ўнг оёқни ўнг томонида тик тутади. Қўлларини сонларининг устига ёки тиззаларига еткизиб қўяди.

Икки сажда ўртасида ўтирганда:

«رَبِّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي، وَاجْبُرْنِي وَعافِنِي وَارْزُقْنِي»

«Роббиғфирлий варҳамний ваҳдиний важбурний ва оофиний варзуқний» дейди. (Маъноси: Эй роббим гуноҳларимни кеч, менга раҳм эт, мени ҳидоятла, мени беҳожат қил, менга офият ато қил ва мени ризқлантир.)

Кейин иккинчи саждани хам аввалгиси каби адо этади.

Кейин иккинчи ракъатга туриб кетади.

Иккинчи ракъатни хам биринчи ракъат каби адо этади. Бироқ, кириш дуоси (сано) ўқимайди.

Иккинчи ракъатни ўқиб бўлгач ташаҳҳудга ўтиради. Бу ўтириш худди икки сажда ўртасида ўтириш каби бўлади. Ташаҳҳудни ўқийди:

«التَّحِيّاتُ للهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّباتُ، السَّلامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكاتُهُ السَّلامُ عَلَيْنا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلاّ اللهُ، وَأَشْهَدُ أنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسولُهُ»

«Аттаҳийя΄ту лилла΄ҳи вас-солава΄ту ват-тоййиба΄т, ассала΄му алайка айюҳан-набийю ва роҳматулло΄ҳи ва барока΄туҳу, ассала΄му алайна΄ ва ала΄ иба΄диллаҳис-солиҳи΄йн, ашҳаду анла΄ ила΄ҳа иллалло΄ҳу, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ» (Маъноси: «Барча қутловлар, дуолар ва ширин сўзлар Аллоҳ учундир. Эй пайғамбар, сизга салом бўлсин ва сизга Аллоҳнинг раҳмати ва баракотлари бўлсин, бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ деб гувоҳлик бераман ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик бераман».)

Сўнг салавот ўқийди:

«اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَّعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَما صَلَّيْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ، وَعَلَى آلِ ابْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَّجِيد. اللهُمَّ بارِكْ عَلَى مُحَمَّدِ، وَّعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَما بارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ، وَعَلَى آلِ ابْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَّجِيد.

«Аллохумма солли ъала Муҳаммад ва ала а΄ли Муҳаммад, кама΄ соллайта ъала Иброҳима ва ъала а΄ли Иброҳим иннака Ҳамидум-Мажид. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммад ва ъала а΄ли Муҳаммад, кама΄ боракта ъала Иброҳима ва ъала а΄ли Иброҳим иннака Ҳамидум-Мажид» (Маъноси: «Эй Аллоҳ, Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳлига салот йўллаганинг каби Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг аҳлига салот йўллагин, албатта Сен мақталган улуғ зотсан. Эй Аллоҳ, Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳлига баракот берганинг каби Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг аҳлига баракот бер, албатта сен мақталган улуғ зотсан».

Салавотдан кейин бу дуони ўқийди:

«أَعوُذُ بِاللهِ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّم وَمِنْ عَذابِ الْقَبْرِ وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيا وَالْمَمَاتِ وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّال»

«Аъузу биллаҳи мин аза΄би жаҳаннам ва мин аза΄бил-қабри ва мин фитнатил-маҳя΄ вал-мама΄т ва мин фитнатил-масийҳид-дажжа΄л» (Маъноси: «Жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ҳамда масийҳид-дажжол фитнасидан паноҳ сўраб Аллоҳга илтижо қиламан»).

Кейин дунё ва охират яхшиликларидан истаган нарсасини дуо қилиб сўрайди.

Шундан сўнг аввал ўнг томонига, кейин чап томонига «السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ» «Ассала΄му алайкум ва роҳматуллоҳ» деб салом беради. Шу билан бомдод намози тугайди.

2) Пешин, аср ва хуфтон намозлари:

Ушбу намозлар тўрт ракъатли бўлиб, уларда аввалги икки ракъатни худди бомдод намози каби ўқийди, ташаҳҳуддан сўнг салом бермай, Аллоҳу акбар деб ўрнидан туриб кетади ва аввалги икки ракъат каби икки ракъат ўқийди, иккинчи ташаҳҳуддан сўнг салавот ўқигач, аввал ўнг томонига, кейин чап томонига салом бериб намозини тугатади.

3) Шом намози:

Шом намози уч ракъат бўлиб, аввалги икки ракъатдан кейин салом бермай туриб кетади ва яна бир ракъат ўқигач, ўтириб ташаҳҳуд ва салавотлар ўқигач, салом беради.

Эркаклар ушбу фарз намозларни масжидда жамоат билан имом ортида ўқишлари лозим. Имом бомдод намозида ва шом ҳамда хуфтон намозларининг аввалги икки ракъатида рукуъга боришидан олдин овоз чиқариб қироат қилади, орқадагилар қулоқ солиб турадилар.

Аёллар уйларида ўранган ҳолда ўқийдилар, бутун баданларини, ҳатто қўл ва оёқларини ҳам ўрайдилар, чунки юзларидан бошқа барча аъзолари намозда аврат ҳисобланади. Агар муслима аёл масжидда намоз ўқишни истаса, унга монеълик йўқ, бироқ шарти шуки, ўранган ва хушбўйланмаган ҳолда чиқади ва фитнага сабаб бўлмаслик учун эркакларнинг ортида ўқийди.

Мусулмон киши намозида хушуъ-ҳокисролик, хузуъ ва уйғоқ қалб билан туриши, қиёмда, рукуъ ва саждаларда хотиржам туриши, шошилмаслиги, кераксиз ҳаракатлар қилмаслиги, кўзини осмонга қаратмаслиги, Қуръон ва намоз зикрларидан бошқа нарсани сўзламаслиги лозим. Фақат имом намозда хатога йўл қўйса, зиёда қилса ё камайтирса уни огоҳлантириш учун «Субҳаналлоҳ» дейиш мумкин, шунингдек намоздаги одамни биров чақирса унга жавобан ҳам шундай дейди. Аёллар эса бунинг ўрнига чапак чаладилар.

Жумъа куни мусулмонлар икки ракъат жумъа намози ўқийдилар, имом худди бомдод намозида бўлгани каби овоз чиқариб қироат қилади, намоздан олдин мусулмонларга дин ишларидан таълим бериб, икки хутба қилади. Ушбу намоз жумъа куни пешин намози ўрнига ўқилади.

Ислом рукнларидан учинчи рукн – закот:

Аллоҳ таоло моли нисобга етган ҳар бир мусулмонга бир йилда бир марта молининг закотини чиқаришни фарз қилди. Закот уни олишга ҳақдор бўлган камбағал-мискин кишиларга ва Қуръони Каримда номлари зикр этилган бошқа кишиларга берилади.

Тилланинг нисоби – 20 мисқол, кумушнинг нисоби – 200 дирҳам ёки шунга тенг қоғоз пулдир. Тижорат молларининг қиймати нисобга етса, мол эгаси ундан закот чиқаради. Закот чиқариш учун мол нисобга етгач, бир йил ўтган бўлиши лозим. Дон-дун ва мева-чеванинг нисоби 300 соъ, сотиш мақсадида олиб қўйилган кўчмас мулкларнинг қийматидан ҳам закот чиқарилади. Тилла, кумуш ва тижорат молларининг закоти 2,5%, дон-дун ва мева-чеванинг закоти анҳор, чашма, ёмғир сувлари билан машаққатсиз суғориладиган ерларда 10%, машаққат билан, сув чиқариб суғориладиган ерларда 5%дир.

Дон-дун ва мева-чеванинг закоти бериладиган пайт унинг етилиб пишган пайтидир, агар бир йилда икки-уч марта ўриб-йиғиб олса ҳам фақат бир марта закот беради. Туя ва мол-қўйлар закоти шариат аҳкомлари китобларида баён қилинган. Аллоҳ таоло айтади: «Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир» (Баййина: 5). Закот чиқариш билан камбағал-мискинлар кўнглига шодлик киради, уларнинг эҳтиёжлари қонади, бойлар ва камбағаллар ўртасида меҳр-муҳаббат алоқалари кучаяди.

Ислом дини мусулмонлар ўртасидаги ижтимоий ҳамкорлик ва ўзаро молиявий ёрдамлар соҳасида закот билангина чекланиб қолмаган, балки очарчилик пайтларида камбағалларни ўз қарамоғига олишни бойларга вожиб қилган, мусулмон кишига қўшнисини оч қўйиб ўзининг қорнини тўйдириб юришини ҳаром қилган, бундан ташқари ийдул-Фитр (Рамазон ҳайити) куни мусулмон кишига фитр садақаси чиқаришни лозим қилган, фитр садақаси ҳар бир диёрнинг ўзига хос емишларидан жон бошига бир соъдан ҳисоблаб чиқарилади, ҳатто гўдак ва хизматкорлар ҳисобидан ҳам берилади. Бундан ташқари Аллоҳ таоло мусулмон кишига қасамнинг каффоратини[3] вожиб қилган, шунингдек, шаръий назрларга вафо қилишни вожиб қилган, ихтиёрий инфоқ-эҳсонлар қилишга чорлаган, Ўзининг йўлида яхши ишларга пул-мол сарфлаган кишиларга кўп ажру савоблар ваъда қилган, уларнинг ажрларини етти юз баробаргача ва ундан ҳам кўпроқ қилиб мукофотлашини ваъда қилган.

Ислом рукнларидан тўртинчи рукн – рўза:

Яъни ҳижрий тўққизинчи ой бўлмиш Рамазон ойида рўза тутишдир.

Рўза тутиш кайфияти:

Мусулмон киши тонг ёришмасидан илгари рўзага ният қилиб, то кун ботгунга қадар ейиш-ичиш ва жинсий алоқадан тийилади, Рамазон ичи тўла бир ой шундай қилади ва бу иши билан Аллоҳнинг розилиги ва ибодатини қасд қилади.

Рўзадан инсонларга кўплаб фойдалар етади, улардан энг муҳимлари:

1) У Аллоҳга ибодат, Унинг амрига бўйсунишдир, банда шаҳватини, емак-ичмагини Аллоҳ учун тарк этади, у Аллоҳга бўлган тақвони кучайтириш сабабларидандир.

2) Рўзанинг саломатликка, шунингдек иқтисодий ва ижтимоий тарафдан ҳам кўп манфаатлари борки, бунга иймон ва эътиқод билан рўза тутган кишилар эришадилар. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирор киши ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади. (Кексалик ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим. Бас, ким ўз ихтиёри билан зиёда яхшилик қилса (лозим бўлганидан ортиқроқ эваз тўласа), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз ўзингиз учун (эваз бериш ёки ҳатто узрли ҳолатда рўза тутмасликка нисбатан) яхшироқдир. (У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунлари­нинг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» (Бақара: 183-185).

Аллоҳ таоло Қуръонда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида баён қилган рўза ҳукмларидан:

1) Бемор ва мусофирлар рўза тутмайдилар ва қолдирган кунларининг қазосини Рамазондан сўнг тутиб берадилар.

2) Ҳайзли ва нифосли аёллар ҳам рўза тутмайдилар, қолдирган кунларининг қазосини Рамазондан сўнг тутиб берадилар.

3) Ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам ўз соғликларига ёки фарзандларининг соғлигига хавф қилсалар рўза тутмайдилар ва қазосини кейин тутиб берадилар.

Агар рўзадор эсида йўқ еб-ичиб қўйса, кейин рўзалиги эсига тушса, унинг рўзаси дуруст ҳисбланади, чунки Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматидан унутиб, хато қилиб ва мажбурланган ҳолда қилган ишларини афв қилган.

[1] Бу устун капа (палатка)нинг ўртасига қўйиладиган бир дона устун маъносида бўлиб худди капанинг устуни олиб ташланса капа бузилиб кетгандек, дин арконларидан намоз кетса, дин ҳам капа сингари бузилиб кетади.

[2] Ҳанафий мазҳабида икки баробарга… (ИНТ)

[3] Қасамнинг каффорати – яъни бир иш қилишга қасам ичиб қўйиб, кейин уни қилмаса жарима тўлаш, бир қул озод қилиш ёки ўнта мискинни тўйдириш ё кийинтириш ёки уч кун рўза тутиш билан адо этилади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.