Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳақ дин (6)

Тўртинчи бўлим: исломнинг манҳажи – йўли

1) Илм борасида:

Аллоҳ таоло инсонга буюрган энг биринчи вазифа – илм ўрганишдир. Аллоҳ таоло айтади:

«Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг! Аллоҳ сизларнинг (бу дунёдаги) кезар жойларингизни ҳам, (охиратда) борар жойларингизни ҳам билур» (Муҳаммад: 19).

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Мужодала: 11).

«Айтинг: Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин» (Тоҳа: 114).

«Бас, агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар аҳли илмлардан сўранглар!» (Анбиё: 7).

Саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

«Илм излаш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир».

«Олимнинг илмсиз киши устидаги фазилати тўлин ойнинг бошқа юлдузлар устидаги фазилати кабидир».

Исломда илм ўрганиш талаб жиҳатидан бир неча қисмга бўлинади:

Биринчи қисм: Фарзи айн – эркак бўлсин, аёл бўлсин, ҳар бир инсонга билиши шарт ва лозим бўлган илм, буни билмасликда ҳеч ким маъзур ҳисобланмайди, у – Аллоҳ таолони таниш, Унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниш, Ислом динидан билиш лозим бўлган нарсаларни билишдир.[1]

Иккинчи қисм: Фарзи кифоя – кифоя қиларли кишилар ўргансалар бошқалар зиммасидан соқит бўладиган ва бошқалар ҳаққида вожиб эмас, балки мустаҳаб саналадиган илм, у – ўз эгасини мударрислик, қозилик, муфтийликка лаёқатли қиладиган илм, шунингдек мусулмонлар муҳтож бўладиган касб-ҳунарлар ва ҳаёт учун зарур бўлган меҳнатларни билишдир. Бу каби соҳаларда етарли мутахассислар бўлмаса, мусулмонларнинг раҳбарлари ўшандай кишиларни етиштириб чиқаришга масъул бўладилар.

2) Ақидада:

Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни одамларга улар барчаси ёлғиз Аллоҳнинг бандалари эканини, фақат Унинг ўзига ибодат қилишлари лозимлигини эълон қилишга буюрди, инсонларни ёлғиз Унинг ўзига боғланишга, ибодатда ўртага ҳеч қандай воситачилар қўймасликка, Аллоҳнинг ўзигагина таваккул қилишга ва фақат Ундангина қўрқишга, умидларини Унинг ўзигагина боғлашга буюрди – чунки фойда ва зарар етказувчи фақат Унинг Ўзидир – ва У зотни У Ўзини сифатлаган ва Расули Уни сифатлаган сифатлар билангина сифатлашга буюрди.

3) Одамлар ўртасидаги алоқаларда:

Аллоҳ таоло мусулмон кишини башариятни куфр зулматидан Ислом нурига олиб чиқишга ҳаракат қиладиган солиҳ инсон бўлишга чақирди. Шунинг учун мен ҳам зиммамдаги вазифанинг бир қисмини адо этиш мақсадида ушбу китобни ёзиш ва нашр қилишга бел боғладим.

Аллоҳ таоло мусулмон кишини бошқалар билан боғлаб турувчи алоқа Аллоҳга иймон келтириш алоқаси бўлишини, шунга кўра у Аллоҳнинг солиҳ ва тоат-ибодатли бандаларини – гарчи бегона бўлсалар-да – дўст тутиши лозимлигини, Аллоҳга кофир ва Расулига осий кимсаларни – гарчи энг яқин кишилари бўлсалар-да – ёмон кўриши лозимлигини уқтирди. Мазкур алоқа насаб, ватан ва моддий манфаатлар асосига қурилган ва узоққа бормай емирилиб кетадиган алоқаларга хилоф ўлароқ, тарқоқ кишилар ўртасини жамлайдиган ва турли эл-элатларни бир-бирига биродар қиладиган алоқадир.

Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига қарши чиққан кимсалар билан гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала: 22).

«Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир» (Ҳужурот: 13).

Аллоҳ таоло дўстга ҳам, душманга ҳам адолатли бўлишга буюрди, зулмни Ўзига ҳаром қилди ва уни бандалари ўртасида ҳам ҳаром қилди, омонатдор ва ростгўйликка буюрди, хиёнатни ҳаром қилди, ота-онага яхшилик қилишга, қариндошлар билан алоқа қилишга, камбағалларга инфоқ-эҳсон қилишга, хайрия ишларида иштирок этишга буюрди, барчага, ҳатто ҳайвонотларга ҳам яхшилик қилишга буюрди, уларга азоб беришни ҳаром қилди, ҳатто гўшти ҳалол ҳайвонларни сўйишда пичоқни ўткирлашга ва ҳайвонни қийнамасликка буюрди, аммо қутурган ит, илон, чаён, калхат, калтакесак каби зарарли ҳайвонларни ёмонлигидан сақланиш учун ўлдирилади.

4) Инсондаги ички назорат ва ўз-ўзини кузатиш ҳақида:

Қуръони карим оятлари инсонларга қаерда бўлмасинлар, Аллоҳ таоло уларни кўриб туришини, У уларнинг барча амалларини билишини, кўнгилларидан ўтган кечинмаларгача Ундан махфий қолмаслигини, уларнинг гап-сўзларию амалларини ҳисоблаб туришини, малоикалари доим улар билан бирга, улардан содир бўладиган ҳар бир ошкору махфий ишларни ёзиб туришларини, Аллоҳ таоло яқинда буларнинг ҳаммасини ҳисоб-китоб қилишини баён қилган, ушбу ҳаётда Унга осий бўлсалар ва амрларига қарши чиқсалар Унинг аламли азоби уларга етиб қолишидан огоҳлантирган. Мана шунинг ўзи мўминларни Аллоҳнинг маъсиятидан тўсишга кифоя қиларли чора-тадбир бўлди, улар Аллоҳдан қўрқиб гуноҳларни тарк қиладиган бўлдилар.

Аммо Аллоҳдан қўрқмайдиган ва Унинг маъсиятларидан тап тортмайдиган кимсалар учун Аллоҳ таоло мана шу ҳаётнинг ўзида жиловларини тортиб қўювчи чек-чегаралар тузиб қўйди, яъни мусулмонларни уларга амру маъруф ва наҳий мункар қилишга (яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга) буюрди, ҳар бир мусулмон бошқалар қилаётган гуноҳ учун ўзини Аллоҳ олдида масъул деб ҳис қиладиган бўлди, натижада қодир бўлса қўли билан, қодир бўлмаса тили билан уни ўша гуноҳдан қайтарадиган бўлди.

Ундан ташқари, Аллоҳ таоло мусулмонларнинг раҳбарларини Унинг амрига хилоф чиқиб, жиноятларга қўл урган кимсаларга Қуръон ва ҳадисларда баён қилинган жазоларни қўллашга буюрди. Бу эса жамиятда адолат, тинчлик ва осойишталик барқарор бўлишига олиб келади.

5) Ижтимоий ёрдам ва ҳамкорлик борасида:

Аллоҳ таоло мусулмонларни ўзаро моддий ва маънавий ҳамкорликка ва бир-бирларига ёрдам кўрсатишга буюрди (бунинг баёни закот ва садақалар бобида айтиб ўтилди), одамларга озорнинг ҳар қандай тури билан озор етказишни ҳаром қилди, ҳатто бошқалар тарафидан йўлга ташланган ахлат ва шу каби озорларни кўриб қолган одамни уларни йўқотишга ва йўлдан олиб ташлашга буюриб, унга бу иши учун ажру савоб ваъда қилди.

Аллоҳ таоло мўмин кишига ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўришни, ўзи учун ёмон кўрган нарсани биродарига ҳам ёмон кўришни фарз қилди. Аллоҳ таоло айтади:

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2).

«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!» (Ҳужурот: 10).

«Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан – агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар – ҳеч қандай фойда йўқдир. Ким Аллоҳ ризосини истаб бу ишларни қилса, унга улуғ мукофот беражакмиз» (Нисо: 114).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизлардан бирингиз ўзига яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича мусулмон бўлмайди» (Муслим ривояти).

Ҳаётларининг охирги даврида, Ҳажжатул-вадоъда қилган машҳур хутбаларида айтганлар: «Эй одамлар, сизларнинг Раббингиз биттадир, оталарингиз биттадир, огоҳ бўлингки, арабнинг ажам устидан, ажамнинг араб устидан, қоратанлининг қизилтанли устидан, қизилтанлининг қоратанли устидан тақводан бошқа бирон нарса билан афзаллиги йўқдир… Сизларнинг қонларингиз, молларингиз, обрў-номусларингиз бир-бирларингизга худди мана шу ойдаги шу куннинг ва шу шаҳарнинг ҳурмати каби ҳурматлидир».

6) Ички сиёсатда:

Аллоҳ таоло мусулмонларни ўзлари учун бир амир сайлаб, унга байъат беришга, унинг атрофида бирлашишга ва тарқоқ бўлмасликка, ягона бир уммат бўлиб шаклланишга буюрди, амирлари модомики Аллоҳнинг маъсиятига буюрмас эканлар, уларга итоат қилишга буюрди, фақат Яратувчига маъсият қилинган ўринда махлуққа итоат қилинмайди.

Аллоҳ таоло мусулмон кишини – агар у ўз диёрида Исломни ва Исломга бўлган даъватни ошкор қилишга қодир бўлмаса – барча ишларда исломий шариат билан ҳукм қилинадиган ва Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм юритувчи мусулмон раҳбар бошқарувидаги Ислом диёрларига ҳижрат қилишга буюрди.

Ислом территориал бўлинишларни, миллий ва қавмий жинсия (гражданлик)ларни эътироф этмайди, мусулмон кишининг жинсияси – Исломдир, инсонлар барчаси Аллоҳнинг бандалари, ер Аллоҳнинг ери, мусулмон киши унда Аллоҳнинг шариатига амал қилиш шарти билан, ҳеч қандай тўсиқларсиз кўчиб юришга ҳақлидир, агар шариатга хилоф иш қилса, унга Аллоҳнинг ҳукми ижро этилади. Аллоҳнинг шариатига амал қилиш ва Аллоҳ белгилаб берган жазоларни қўллаш билан тинчлик-осойишталик ўрнайди, одамларнинг ҳаёти барқарор, жону-моллари саломат ва барча яхшиликлар қарор топади. Шариатдан четланишда эса барча ёмонликлар вужудга келади.

Аллоҳ таоло маст қилувчи ва бангивор моддаларни ҳаром қилиш билан ақлларни (мияларни) ҳимоя қилди, маст қилувчи ичимлик истеъмол қилган кимсани 40 даррадан 80 даррагача дарралаш жазосини тайин қилди. Бундан кўзда тутилган мақсад – уни тийиб қўйиш, ақлини сақлаб қолиш, шунингдек, одамларни унинг ёмонлигидан ҳимоя қилиш эди.

Ноҳақ тажовуз қилган кимсадан қасос олиш ва қотилни ўлдириш билан мусулмонларнинг қонларини ҳимоя қилди, етказилган жароҳатларга ҳам қасос жорий қилди, мусулмон кишига ўз жони, обрў-номуси ва молини ҳимоя қилишга изн берди. Аллоҳ таоло айтади: «Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй аҳли донишлар! Шояд (жиноятлардан) сақлансангизлар» (Бақара: 179).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким жонини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳиддир. Ким аҳлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳиддир. Ким молини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳиддир».

Аллоҳ таоло мусулмон кишини ғийбат қилишни ҳаром қилиш билан ва мусулмонга ҳеч қандай шаръий гувоҳ-исботларсиз зино, ливот каби ахлоқий жиноятлар билан туҳмат қилувчига жазо тайин қилиш билан мусулмонларнинг обрў-номусларини ҳимоя қилди.

Аллоҳ таоло зинони қатъан ҳаром қилиш ва уни гуноҳи кабиралардан деб эътибор қилиш билан насабларни ношаръий аралашиб кетишдан, номусларни ахлоқий жиноятлардан ҳимоя қилди, бундай жиноятни қилган шахсга нисбатан жазо қўллаш шартлари топилса, кескин жазо қўллашга буюрди.

Аллоҳ таоло ўғирлик, хиёнат, қимор, порахўрлик каби ҳаромдан тирикчилик ўтказиш йўлларини ҳаром қилиш билан ҳамда ўғри ва қароқчиларга нисбатан кескин жазолар – яъни шартлари топилса қўлларини кесиш, шартлар тўла бўлмаганда бошқа тийиб қўювчи жазо турлари – қўллаш билан кишиларнинг мол-давлатларини ҳимоя қилди.

Мазкур жазо турларини белгилаган ва уларни қўллашга буюрган зот – Билувчи ва Ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир, У халқларининг аҳволи нима билан ислоҳ бўлишини яхши билади, У уларга ўта раҳмли, ушбу жазоларни жиноят қилган мусулмонларнинг гуноҳларига каффорат бўлиши учун, қолаверса жамиятни уларнинг ёмонлигидан ҳимоя қилиш учун тайин қилди. Қотилни ўлдириш ва ўғрининг қўлини кесишни айблаётган Ислом душманлари бу билан агар кесиб ташланмаса фасоди бутун жамиятга юқиб, ёйилиб кетадиган касал бир аъзони кесишни айб санаяптилар. Бироқ шу пайтнинг ўзида ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида бегуноҳ инсонларни зўравонлик билан ўлдиришни айб деб билмайдилар.

7) Ташқи сиёсатда:

Аллоҳ таоло мусулмонлар ва уларнинг раҳбарлари зиммасига мусулмон бўлмаган кишиларни куфр зулматларидан ва бу дунё ҳаётининг моддийликларига шўнғишдан ва мусулмонлар баҳраманд бўлаётган руҳий саодатдан маҳрумликдан қутқариб, Иймон нурига олиб чиқиш учун уларни Исломга даъват қилиш вазифасини юклади. Мазкур амри илоҳий билан Аллоҳ таоло мусулмон кишининг жамиики одамзот унинг салоҳияти билан фойдаланадиган ва бутун башариятни қутқаришга ҳаракат қиладиган солиҳ инсон бўлишини кўзда тутган. Башарий манҳажларда эса бунинг аксича, инсондан фақат солиҳ ватандош (граждан) бўлиш талаб қилинади. Бу эса ушбу йўлларнинг фасоди ва нуқсонига, Исломнинг эса салоҳи ва камолига далолат қилади.

Аллоҳ таоло мусулмонлар Исломни ва мусулмонларни ҳимоя қилишлари ва Аллоҳнинг ҳамда ўзларининг душманларини қўрқувга солишлари учун уларни Ислом душманларига қарши имконлари борича куч-қувват ҳозирлашга буюрди. Шу билан бир қаторда, агар вазият талаб қилса, ғайридинлар билан ислом шариати йўриқлари асосида шартномалар имзолашга ҳам рухсат берди, мусулмонларга душманлари билан тузган шартномаларини бузишни ҳаром қилди, фақатгина душман ўзи биринчи бўлиб шартномани бузса ёки шунга олиб келадиган иш қилса, шундагина уни бузишлари мумкин бўлади.

Аллоҳ таоло мусулмонларни ғайридинлар билан уруш бошламасдан туриб аввал уларни Исломга даъват қилишга, агар бош тортсалар улардан жизя тўлаб, Аллоҳнинг ҳукмига бўйсунишни талаб қилишга буюрди, агар бундан ҳам бош тортсалар, шундагина диннинг ҳаммаси Аллоҳники бўлиши учун жанг қилинади.

Уруш қилинган ҳолда ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларга гўдаклар, аёллар ва қарияларни, ибодатхоналарида бўлган роҳибларни ўлдиришни ҳаром қилди – бироқ фикр ёки амалда душманларига ёрдам кўрсатган бўлсалар уларни ўлдириш мумкин бўлади, – уларни асирларларига яхши муомалада бўлишга буюрди. Шундан маълум бўладики, Исломдаги урушдан ҳукмронлик ва ўзгаларни босиб олиш мақсад қилинмайди, аксинча, ҳақни ёйиш, халқларга раҳм-шафқат кўрсатиш ва одамларни махлуқларга ибодат қилишдан Холиққа ибодат қилишга чиқариш мақсад қилинади.

8) Эркинлик борасида:

а) Ақида эркинлиги: Аллоҳ таоло Ислом ҳукми остига кирган мусулмон бўлмаган кишига – Исломни тушунтирилгандан ва Исломга даъват қилингандан кейин – ақида эркинлигини берди, шунда у агар Исломни ихтиёр қилса, унинг саодати ва нажоти шундадир. Борди-ю, ўз динида қолишни ихтиёр қилса, ўзи учун куфрни, бахтсизликни ва дўзах азобини ихтиёр қилган бўлади, бу билан унинг устида ҳужжат барпо бўлади, Аллоҳ таолонинг олдида у учун узр қолмайди. Бу ҳолда мусулмонлар уни бўйин эгиб жизя тўлаш ва Ислом ҳукмига бўйсуниш ҳамда мусулмонлар олдида ўзининг кофирона расм-русумларини ошкор қилмаслик шарти билан ўз ақидасида қолдирадилар.

Аммо мусулмон кишидан Исломга кирганидан сўнг ундан қайтиши – муртад бўлиши қабул қилинмайди. Агар муртад бўлса, Аллоҳга тавба қилиши ва Исломга қайтиши, муртадлиги Исломни бузувчи ишлардан бирортасини қилиш билан бўлган бўлса, ўша ишни тарк қилиш, ёмон кўриш ва Аллоҳга истиғфор айтиши билан ундан тавба қилиши талаб қилинади, акс ҳолда унинг жазоси қатл бўлади. Чунки у ҳақни таниганидан сўнг ундан қайтиши билан яшашга нолойиқ инсонга айланди.

Исломни бузувчи ишлар кўп бўлиб, улардан энг машҳурлари қуйидагилар:

1. Аллоҳ таолога ширк келтириш, яъни Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга сиғиниш; дуо қилиш ва яқинлик ҳосил қилиш билан бўлса-да, уни ўзи билан Аллоҳ ўртасида восита қилиш. Солиҳ кишиларнинг рамзи туширилган бутларга сиғинадиган жоҳилият даври мушрикларига ўхшаб илоҳ ва ибодат маъносини билгани ҳолда ўша илоҳининг улуҳиятини исман ва маънан эътироф этадими, ёки ўзларини тавҳидга чорлаган кишиларни қабул қилмайдиган, ширк дегани фақат бут-санамларга сиғиниш ва Аллоҳдан бошқасини: «Шу менинг илоҳим» дейиш билан бўлади, деб даъво қиладиган мусулмонлик даъвосидаги мушриклар каби уни Аллоҳ билан бирга илоҳ деб ва унга сиғинишини Аллоҳга сиғиниш деб эътироф этмайдими, фарқи йўқдир.

Улар гўё маст қилувчи ичимлик ичиб туриб, уни ўз номидан бошқача ном билан атайдиган кишиларга ўхшайди, уларнинг ҳолатлари юқорида баён қилинди. Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), албатта Биз сизга бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик, бас сиз Аллоҳга — У зот учун динингизни холис қилган ҳолда ибодат қилинг! (Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ зотдир). У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас» (Зумар: 2-3).

«Ана шу Аллоҳ сизларнинг Парвардигорингиздирки, (барча оламларга) подшоҳлик ёлғиз Уникидир. (Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз эса (хурмо данагини ўраб турувчи) пардача нарсага ҳам эга эмасдирлар. Агар сизлар уларни чорласангизлар, дуоларингизни эшитмаслар. Агар эшитсалар-да, сизларга жавоб қила олмаслар ва қиёмат кунида уларни (Аллоҳга) шерик қилиб олганларингизни инкор қилурлар. (Эй Муҳаммад, дунё-ю, охират ҳақида ҳеч ким) сизга хабардор зот (яъни Аллоҳ) каби хабар бера олмас» (Фотир: 13-14).

2. Мушрикларни, шунингдек яҳудий, насоро, мулҳид, мажусийларни ва Аллоҳ нозил қилгандан бошқа нарса билан ҳукм қиладиган ва Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлмайдиган тоғутларни кофир санамаслик. Кимки уларни Аллоҳ кофир санаганини билганидан кейин ҳам кофир санамаса кофир бўлади.

3. Катта ширкни келтириб чиқарувчи сеҳр. Ким сеҳр билан шуғулланувчи кофир бўлишини билгандан кейин ҳам у билан шуғулланса ёки унга рози бўлса кофир бўлади.

4. Исломдан бошқа бирон тузум ёки қонунни Ислом шариатидан кўра яхшироқ деб, ёки қайсидир бир шахснинг ҳукмини Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмидан яхшироқ деб, ёки Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳукм билан ҳукм қилиш жоиз деб эътиқод қилиш.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёки у зотнинг шариатларидан бирон нарсани ёмон кўриш.

6. Ислом динидаги бирон нарсани масхара қилиш.

7. Исломнинг ғалабасини ёмон кўриш ёки унга етган зарардан хурсанд бўлиш.

8. Кофирларни дўст тутган киши кофирлардан ҳисобланишини билиб туриб кофирларни дўст тутиш ва уларга ёрдам кўрсатиш.

9. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларидан чиқиб кетиш ҳеч кимга ва ҳеч қачон дуруст бўлмаслигини била туриб, у зотнинг шариатларидан чиқишни ўзига дуруст санаш.

10. Ислом динидан юз ўгириш.

11. Исломнинг аниқ-тиниқ ҳукмларидан бирон ҳукмни инкор қилиш.

Мазкур Исломни бузувчи ишларга Қуръону Суннатда кўплаб далиллар келган.

[1] Бунинг тафсилоти ўтган учинчи бўлимда айтиб ўтилди.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.