Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳижрат ва унинг ҳукмлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ушбу рисоламни

– Кенг ерлари торлик қилиб ҳижратдан ўзга чора тополмаётган…

– Ягона гуноҳлари «Ла илаҳа иллаллоҳ» бўлгани туфайли барча ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум этилган, ўз юртларида хорлик ва хўрлик кўриб, ҳатто инсон қаторидан чиқариб ташланган…

– Фитна ва имтиҳон замонида энг яқин дўстларидаги ўзгаришларни кўриб, ҳайрону лол қолган…

– Ҳақ йўлда юртидан, оиласидан қувғин қилинган…

– Аллоҳ йўлида ҳижрат қилиб, ўзлари учун маъқул бўладиган азизлик ва жиҳод майдонини излаётган…

… Барча-барча муҳожир биродарларимга бағишлайман. Ушбу китобчам мазлум оға-иниларим, мазлума опа-сингилларим қалбига озгина қувонч ва таскин бағишласа, ўзимни бахтиёр сезардим. Албатта Аллоҳ таъоло ҳар нарсани эшитгувчи ва меҳрибон зотдир.

Муқаддима

Барча ҳамду санолар Аллоҳгадир. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг расулидир.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда (ҳаёт кечириб, мусулмон бўлган ҳолларингизда) дунёдан ўтинглар!». («Оли-Имрон»-103).

«Эй инсонлар, сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта Аллоҳ устингиздан кузатувчи бўлган Зотдир». («Нисо»-1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг расулига итоат этса, бас, у буюк саодатга эришибди». («Аҳзоб»-70,71).

Энг рост сўз Аллоҳнинг китоби ва энг яхши йўл Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидир. Ишларнинг энг ёмонроғи – янги пайдо қилинганларидир, зеро диндаги ҳар бир янгилик – бидъат, ҳар бир бидъат эса залолатдир. Залолат эса дўзахга бошлайди.

Мўмин киши ҳаёти давомида қалбида ҳам, амалда ҳам бутунлай Аллоҳ таъоло тарафига ўтиб олмоғи, ҳамиша Унинг розилигини топишга тиришмоғи лозим. Шу туфайли мўмин киши ўз динига, иймонига ва ибодатига тажовуз қилинмайдиган ҳамда инсон ҳаётининг мазмун-моҳиятини ташкил қилувчи асосий ғоя – Аллоҳ таъоло ибодати – ўзининг энг тоза ва баркамол кўринишида намоён бўла оладиган ерни истамоғи ва шундай ернигина ўзига ватан тутмоғи лозим.

«Мен жин ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим». («Ваз-зариёт»-56).

«Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, у Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) адо этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (йўлдаги миллатнинг) динидир». («Баййина»-5).

Мўмин мажбурлик сабабидан жоҳиллар орасида яшаса ҳам унинг ички ва ташки дунёси ҳамиша улардан фарқ қилмоғи зарур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

(Агар бошқа имконларингиз бўлмаса), улар билан фақат жуссаларингиз аралашиб юрсин, амалларингиз билан эса улардан фарқли бўлинг».

Соф эътиқодли мўминлар, хусусан, бугунги кунда ислом оламининг ҳеч қаерига сиғмаяптилар. Ҳозирда ягона Аллоҳга бўйсунадиган мўминлар учун омонлик диёрининг топилиши мушкул. Ҳақ-ҳуқуқлари топталиб, фисқу фужур тантана қилаётган бир кунда биродарларимиз қаерга бош олиб кетишга ҳам ҳайронлар.

Ҳижрат қиладиган жойнинг ўзи бўлмаса, қаерга ҳижрат қилинади?

Агар ҳижрат қиладиган жой топилса, дунёнинг тўрт томонига сочилиб кетган мўминлар ўша ҳижрат ховлисига тўпланишлари керакми?

Умуман ҳижратнинг ўзи нима? У фақат туғилган юртни ташлаб чиқишми?

Ҳижрат қачон фарз ва қачон мустаҳаб бўлади?

Унинг мақсадлари, сабаблари нима?

Ушбу рисоламизда Аллоҳ таъоло тавфиқи ила юқоридаги саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таъоло барчамиздан қилган хайрли амалларимизни Ўз даргоҳида қабул этсин. Пайғамбаримиз ва саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг аҳли-оиласи ва асҳобларига салоту саломлар бўлсин.

Абдул Мунъим Мустафо
1422-ҳ.й. 24-Рамазон / 2001-й. 9-декабр

Зарур таърифлар

«Ҳижрат» сўзининг луғавий маъноси бир жойдан иккинчи жойга кўчиш демакдир.

Шариатда эса «ҳижрат» деб Аллоҳ йўлида куфр ерини ташлаб, ислом юртига ёки фитна авж олган ердан фитна камроқ жойга чиқишга айтилади.

Демак, бошқача қилиб айтганда Аллоҳ розилигини топиш имкони бўлган ерларга интилиш ва шундай ерларни ўзига ватан қилиш ҳамда Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи ишлар ривож топган ерлардан ўзини олиб қочиш ҳижратдир.

Ҳажр аслида бирон нарсани тарк қилмоқ, ундан узоқлашмоқ дегани бўлиб, араб тилидаги «васл» (уламоқ, боғламоқ, жамламоқ маъноларини англатувчи) сўзининг зиддини англатади.

Шунинг учун ёмон нарсани ҳажр қилиш вожиб бўлади ва бундай ҳажр таҳсинга сазовор. Аммо шариатда мақталган бир хайрли амални ҳажр қилиш ножоиз бўлиб, аксинча уни васл қилиш, яъни унга яқинлашиш лозим.

Ҳижрат икки турли бўлади:

Биринчиси: Жон ва дин саломатлиги йўлида амалга ошириладиган маконий ҳижрат бўлиб, Аллоҳ йўлида куфр ерини тарк этиб, ислом диёридан бошпана топмоқ ёки фитна авж олган ерларни ташлаб, фитна камроқ бўлган ерга чиқмоқдир.

Бундай ҳижрат шариатда собит бўлиб, у ҳақда бир қанча оят-ҳадислар ворид бўлган.

«Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқса, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, батаҳқиқ унинг ажри-мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир». («Нисо»-100).

«Зулму қийноқларга дучор бўлганларидан сўнг Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган зотларни албатта бу дунёда ҳам гўзал (гўшаларга) жойлаштирурмиз. Энди охират ажри-мукофоти янада каттароқ эканини (одамлар) билсалар эди!». («Наҳл»-41).

«Сўнгра (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, билингки), албатта Парвардигорингиз, (Макка мушриклари томонидан азобланиш, куфрга мажбур қилиниш билан) фитналарга дучор этилганларидан кейин (Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага) ҳижрат қилган, сўнг (Аллоҳ йўлида) жиҳод этиб, (бу жиҳод машаққатларига) сабр-тоқат қилган зотлар учун (мададкор, ёрдамчидир). Албатта Парвардигорингиз У (меҳнат-машаққатларни кўтарганларидан) кейин (улар учун) мағфират қилгувчи, меҳрибондир». («Наҳл»-110).

«Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар – ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир». («Анфол»-74).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Мушриклар билан уларнинг диёрида бирга яшаган кишидан (мусулмонлар) зиммаси пок». (Табароний ривояти).

«Мушриклар орасида яшаётган барча мусулмондан мен покман,- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Ё Расулуллоҳ, нега?- деб сўрадилар. – Уларнинг (яъни мушрик билан мўмин) ёққан гулҳанлари (бир-бирига) кўринмаслиги лозим,- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Термизий ривояти).

«Менга Аллоҳ буюрган беш калимани сизларга (ҳам) буюраман: қулоқ солиш, итоат, жамоат, ҳижрат ва жиҳод».(Термизий ривояти).

«Абу Фотима розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга дедилар:

– Ё Расулаллоҳ, менга шундай бир амални ўргатингки, уни мудом тўлиқ адо этай.

– Ҳижратни маҳкам тутгин, зеро унинг мисли йўқ!- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Насоий ривояти).

Яъни ҳижрат муҳожирга дунёю охиратда кўп яхшиликлар келтиргани боис, унга тенг келадиган бошқа нарса йўқдир.

«Жарир розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байъат олаётганларида ёнларига бордим ва:

– Ё Расулуллоҳ, қўлингизни беринг, сизга байъат бераман. Менга шартларингизни айтинг, сиз яхшироқ биласиз!- дедим.

– Аллоҳга ибодат қиласиз, намозни қоим этасиз, закот берасиз, мусулмонларга насиҳатгўй бўласиз ва мушриклардан йироқ юрасиз. (Ана шу шартларга биноан) байъатингизни қабул қиламан!- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Насоий ривояти).

«Ким мушрик билан бирлашиб, у билан бирга яшаса, ўша (мушрик) билан баробардир». (Силсилаи саҳиҳа).

«Кимга Аллоҳ йўлида (жиҳодга чиққан чоғида) бирон шиш (чипқон) чиқса, бу ундаги шаҳидлар аломати-белгисидир». (Абу Довуд ривояти)

«Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан: Мадинада туғилиб ўсган бир киши Мадинада вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жаноза ўқигач дедилар:

– Қанийди у ўзга юртда вафот қилганида.

– Нима учун, ё Расулуллоҳ?- дейишди саҳобалар.

– Агар киши туғилиб ўсган еридан бошқа юртда вафот этса, унинг учун жаннатда туғилган еридан то қадами узилган жойга қадар ўлчаб берилади». (Насоий ривояти).

Булардан ташқари Аллоҳ йўлида ҳижрат қилишга чақирувчи ҳамда ҳижратдан қолишни қораловчи яна бир қанча ҳадислар мавжуд.

Иккинчиси: Гуноҳ-маъсиятларни ва Аллоҳ қайтарган ҳар қандай нарсани ҳажр қилиш, яъни тарк этиш.

«Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат қолган киши мусулмондир. Аллоҳ таъоло қайтарган нарсадан ҳижрат қилган киши муҳожирдир». (Бухорий ривояти).

Юқорида ўтган ҳадислардан маълумки Аллоҳ таъоло мўминни мушриклар орасида яшашдан ҳам қайтарган. Демак, мазкур ҳадис ҳижратнинг ҳар иккала турини ўзида жамлаган.

«Одамлар моллари ва жонларига (унинг тажовузидан) омонда бўлган киши мўминдир, хато ва гуноҳларни тарк қилган киши муҳожирдир». (Ибн Можа ривояти).

«Ҳижратнинг энг афзали – Парвардигоринг ёмон кўрган нарсани тарк этмоғингдир». (Аҳмад ривояти).

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг афзал ҳижрат ҳақида сўрашганида: – Аллоҳ ҳаром қилган нарсани тарк этган киши!- деб, жавоб бердилар». (Абу Довуд ва Насоий ривояти).

Ибн Ҳажар ёзади:

– Ҳижрат зоҳирий ва ботиний бўлади. Ёмонликка буюрувчи нафс ва шайтон чақириғига жавоб бермаслик – ботиний ҳижрат. Динини фитналардан олиб қочиш – зоҳирий ҳижрат.

Ҳижрат сабаблари ва мақсадлари

Ҳар бир ҳижратнинг шаръий ҳукм доирасига кирмоғи учун маълум сабаб ва мақсадлар топилиши лозим. Акс ҳолда бу ҳижрат саналмайди. Қуйида ана шу сабаб ва мақсадларнинг энг муҳимлари хусусида сўз юритамиз.

1. Ибодат ва дин саломатлиги

Агар мўминнинг дину ибодатига тазйиқ ўтказилса ва Аллоҳ унга вожиб қилган диний амалларни у ўз юртида адо этолмаса, унинг учун ибодатини эркин адо этадиган, динига тўла амал қила оладиган бошқа жойга ҳижрат қилиш фарз бўлади. Чунки инсон Аллоҳ таъолога ибодат қилмоқ учун яратилган. Яъни, унинг тириклигининг мазмуни, ҳаётининг бош мақсади – Аллоҳ азза ва жалла ибодати бўлмоғи керак. Шундай экан мўмин киши ана шу йўлда ҳар қандай нарсасидан воз кеча олиши лозим.

«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим». («Ваз-Зариёт»-56).

«Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) адо этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (йўлдаги миллатнинг) динидир». («Баййина»-5).

Ушбу оятлардаги ибодат калимаси умумий маънода келган бўлиб, у Аллоҳ таъолога суюкли бўлган зоҳирий ва ботиний барча амалларни, сўз ва ҳатти-ҳаракатларни ўз ичига олади.

Инсон ҳаётининг моҳияти саналмиш Аллоҳ таъоло ибодати тинчликда ҳам, уруш ҳолатида ҳам, сафарда ҳам, муқимликда ҳам ҳамиша асосий ғоя-мақсадлигича қолаверди.

Шу боисдан қаерда Аллоҳ таъолога тўлиқ ибодат қила олса, мўмин ўша ерни ватан тутади. Қаерда ибодат қилиш эркинлиги йўқолса, у ерни тарк этади.

«Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, менинг ерим кенг, каттадир. Бас, сизлар менгагина ибодат қилинглар!». («Анкабут»-56).

Инсон ибодатини комил суратда адо этмоғи учун Аллоҳ таъоло ерни кенг қилиб қўйгандир. Яъни бирон ерда ибодатга тўсқинлик қилинса, инсон албатта ибодат эркинлиги мавжуд бўлган бошқа ерни топиши ва у ерга ҳижрат қилиши мумкин. Демак, ибодатдаги ноқислик учун яшаётган жойни баҳона қилиб бўлмайди.

Юқоридаги ояти каримани олимлар қуйидагича шарҳлаганлар:

Мужоҳид айтади: – Менинг ерим кенгдир. Унда ҳижрат қилиб, жиҳод қилинглар.

Саъид ибн Жубайр айтади: – Бирон ерда гуноҳ-маъсиятлар қилинаётган бўлса, уни тарк этинглар. Зеро, Менинг ерим кенгдир.

Ато айтади: – Маъсиятга буюрилсангиз, у ердан қочиб чиқинг. Чунки Менинг ерим – кенг. Шунингдек, яшаётган жойида содир этилаётган маъсиятларни ўзгартиришга қурби етмаган ҳар бир мўмин ибодат қилиш имкони бор ерларга ҳижрат қилмғи лозим.

Мутарриф ибн Абдуллоҳ айтади: – Менинг ерим, яъни сизларга беражак ризқим кенгдир. Бас ҳижрат қилинглар.

Ибн Касир ўз тафсирида ёзади: – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаҳарлар Аллоҳнинг шаҳарларидир. Бандалар Аллоҳнинг қулларидир. Қаерда яхшиликни топсангиз, ўша ерни ватан тутингиз», деганлар. Шу боис Маккада аҳвол оғирлашгач, саҳобалар Ҳабашистонга ҳижрат қилдилар. Динларини фитнадан олиб қочган зотлар Ҳабаш ерларида ибодат эркинлиги ва бошпана топдилар. Нажоший (Аллоҳ уни раҳматига олсин) саҳобаларга ҳурмат кўрсатиб, уларни ўз ҳимоясига олди ва уларни озод-эркин инсонлар қилиб қўйди.

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг иймон келтирган бандаларимга айтинг: «Парвардигорингиздан қўрқингиз! Бу дунёда чиройли амал қилган зотлар учун (охиратда) чиройли (оқибат-жаннат) бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Ҳеч шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари беҳисоб равишда тўла-тўкис қилиб берилур»». («Зумар»-10).

Мазкур ояти каримада Аллоҳ таъоло тақвога буюриш билан Аллоҳнинг ери кенг эканлигини бир-бирига боғлиқ суратда зикр қилди. Гўёки шундай хитоб бўлмоқда: Эй, Аллоҳнинг бандаси, ҳеч нарса сизни тақводан тўсмасин. Агар юртингизда сизни тақводан тўсмоқчи бўлсалар, билингки – Аллоҳнинг ери кенгдир. Бундай ерни тарк этиб, ҳақиқий тақво ва ибодатга имкон бўлган юртни ватан тутинг.

«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?», деганларида: «Биз бу ерда чорасиз-бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди? (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишади. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандаям ёмон жойдир у». («Нисо»-97).

Ўз ватанлари ва ҳовли-жойларини қизғанганлари ҳамда кофирлар сонини кўпайтиришга хисса қўшганлари учун Аллоҳ таъоло ҳижрат қилишга қодир бўла туриб, ундан қолган кимсаларни ўз жонига зулм қилганлар деб атади ва ҳижрат қилишлари мумкин бўлган ер мавжуд бўла туриб, улар келтираётган арзимас важ-баҳоналарни эътиборга олмади.

Ҳижратнинг аҳамиятини таъкидловчи омиллардан яна бири шуки, золимлар орасида – уларнинг мункар ишларини инкор этмасдан – ҳаёт кечириш кишининг динига, хулқига ва турмуш тарзига ёмон таъсир қилади. Шунинг учун Аллоҳ таъоло зулм эгалари билан ўтирмасликни буюрди.

«Энди агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг!» («Анъом»-68).

«Ахир (Аллоҳ) сизларга Китобда: «Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики улар билан ўтирган экансизлар), демак сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг худди ўзисиз. Албатта Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир». («Нисо»-140).

Яъни, амри маъруф ва наҳйи мункар қилмасдан, ўз ихтиёри билан ана шу даврада ўтирган киши ҳукмини Аллоҳ таъоло шу мажлис эгалари ҳукми билан баробар қилди. Демак, улар куфр устида ўтирган бўлсалар, у ҳам кофир бўлади, агар улар фосиқлик ёки зулм устида бўлсалар, у ҳам золим ёки фосиқ бўлади.

Умар ибн Абдулазиз шароб ичиб ўтирган бир неча кимсани тутиб келтирилганда уларга дарра уришни буюрди. Улар орасида бир рўзадор ҳам бор эди. Табиийки, у ичмаганди. «Бу рўзадор»,- дейилганда, Умар ибн Абдулазиз: «(Модомики, улар билан ўтирган экансизлар), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз, уларнинг худди ўзисиз», деган оятни ўқиди ва ҳалиги рўзадорни ҳам дарралатди.

«Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо бин Марям тилида лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг осий бўлганлари ва ҳаддан ошганларидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш!». («Моида»-78,79).

Тафсирларда келадики, Бани Исроил маъсият ишларга қўл урганида, уламолари уларни қайтардилар. Бироқ улар ҳаромдан тийилмадилар. Бора-бора уламолари ҳам аста-секин ўз қавми билан гуноҳ-маъсиятларда иштирок этадиган ва ҳаромдан тийилмайдиган бўлишди. Шунда Аллоҳ таъоло уларни бир-бирларига ўхшатиб қўйди. Улар Довуд, Сулаймон ва Исо бин Марям тилида лаънатландилар.

Аввал қавмини мункардан қайтарган ва шундан сўнггина уларга ўхшаб қолганлар ҳоли шу бўлса, мункар қилинаётган ўринда ҳеч бир эътирозсиз қатнашиб ўтирганларнинг жазоси нима бўларкин-а?! Шубҳасиз, улар аввалгилардан кўра жазоланишга, Аллоҳнинг раҳматидан йироқ этилишга кўпроқ сазовордир.

Ҳадиси шарифда келадики:

«Яхши суҳбатдош билан ёмон суҳбатдошнинг мисоли гўё мушк-анбар эгаси билан босқон босувчига ўхшайди. Мушк-анбар эгаси ё сенга мушк ҳадя қилади, ё ундан ўзинг сотиб оласан, лоақал ундан мушкнинг ҳушбўй ҳидини туясан. Босқон босувчи эса ё кийимингни куйдириб қўяди ёки ундан бадбўй ҳид топасан». (Муттафақун алайҳ).

Демак, золимларни ҳажр қилиш, ёмонлар даврасидан йироқ бўлиш ислом шариати талабларидандир. Ушбу талабга шариат буйруқларига мувофиқ равишда риоя қилмоқ лозим.

2. Жон омонлиги

Агар мўмин киши золимлар уни қатл қилмоқчи бўлаётганларини сезса ёки улар тарафидан жонига шу каби жиддий бир таҳдидни ҳис этса ва ўзини бу тажовуздан ҳимоялашга қодир бўлмаса, ўз ҳаётини ва аҳли-оиласини омон сақлаш учун бехавотир ерларга ҳижрат қилади.

Зеро, Ислом шариатининг асосий мақсадларидан бири ҳам инсон ҳаётининг ҳар қандай хатардан омонлигини таъминлашдир. Шунинг учун шариатда ўлим хавфи таҳдид солганида бир қанча рухсатлар кучга киради.

Мўмин хаётини сақлаб қолиш учун зарурат туғилганда айрим ҳаром нарсаларни ейиши мумкин. Масалан, саҳрода ташналикдан ўлар ҳолатига келган инсон маст қилувчи ичимликдан бошқа нарса топмаса, сувли жойга етиб олгунга қадар унга кифоя қиладиган миқдорда ҳаром ичимликдан ичиши мумкин.

Очликдан силласи қуриган киши ҳалол егуликка етиб олгунига қадар, очликдан ўлмайдиган миқдорда ўлимтик ёки чўчқа гўштидан ейиши мумкин.

«Ахир У сизларга ҳаром қилган нарсаларни муфассал баён қилиб қўйгандир. Магар чорасиз қолган ҳолларингиздагина (у ҳаром қилинган нарсалардан ейишларингиз мумкин). Шубҳасиз, кўп (кишилар) билмаган ҳолларида ўз ҳаво-хоҳишлари билан (ўзларини ҳам ўзгаларни ҳам) йўлдан оздирурлар. Албатта Парвардигорингиз бундай тажовузкор кимсаларни жуда яхши билгувчидир». («Анъом»-119).

«Албатта У сизларга фақат ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Энди кимки золим бўлмаган ва ҳаддан ошмаган ҳолида ночор вазиятда қолса, гуноҳкор бўлмайди. Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир». («Бақара»-173).

Мазкур ва бошқа далилларга таяниб уламолар: «Заруратлар маҳзуротларга (мумкин бўлмаган ишларга) рухсат очади» деган фиқҳий қоидани ишлаб чиққанлар:

Мусулмон жонини сақлаб қолиши учун тилида куфр калимасини айтиши ҳам мумкин.

«Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса, (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан (яъни Диндан чиқиб, кофир бўлиш билан) ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улар учун улуғ азоб бордир». («Наҳл»-106).

Мушриклар Аммор розияллоҳу анҳуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилишга ва ўз олиҳаларни мақтаб гапиришга мажбур қилишди. Аммор розияллоҳу анҳу бўлиб ўтган барча ишни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтди.

Қалбинг нима дейди?– сўрадилар ундан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Қалбим фақат иймон билан ором топади,– жавоб берди Аммор розияллоҳу анҳу.

Агар улар ўз қилмишларини қайтаришса, сен ҳам шу қилган ишингни такрорлашинг мумкин,– деб йўл кўрсатдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Агар киши шундан бошқа имкон топмаса, ўзи ва аҳли-оиласини ҳалокатдан қутқариш учун куфр диёрига ҳам ҳижрат қилиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айрим асҳобларини Ҳабашистон ерига ҳижрат қилишга буюрдилар. Ҳабашистон куфр мамлакати бўлсада, адолатпарвар шоҳи билан танилган юрт эди. Ҳимоячисиз қолган мўминлар Макка мушриклари зулмидан фақат Ҳабашистонга ҳижрат қилиб қутилдилар.

Ибн Ҳазм айтади: – Зулмдан қутулиш учун мусулмонлар орасида ҳимоячи тополмай дорул ҳарбга (мусулмонлар билан уруш ҳолатидаги давлатга) қочишга мажбур бўлган киши – башарти у ерда мусулмонларга қарши курашмаса ва мўминлар зарарига кофирларга ёрдам бермаса – гуноҳкор бўлмайди. Чунки у шундан бошқа чораси йўқ бўлган музтар ҳисобланади.

Шунинг учун имом Зуҳрий Муҳаммад ибн Муслим ибн Шиҳоб «Агар Ҳишом ибн Абдулмалик вафот этса, Рум ерларига кетаман», деб қарор қилганди. Чунки Ҳишомнинг ўрнига ўтириши кутилаётган Валид ибн Язид Зуҳрийни ўлдиришга назр қилганди. Шундай ҳолатга тушган ҳар қандай инсоннинг ҳолати узрли ҳисобланади. (Давоми бор)

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.