Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳожи биродаримга мактублар. Бешинчи мактуб

Хожи биродарим, Аллох таоло хаммамизни ўзига итоат килиш бахтига мушарраф килсин. Ислом умматига куфр миллатлари томонидан ошкора адоват ўклари ёгилаётган, мусибат ва фожеалар гирдобида колган, мусаффо осмонини кора булутлар коплаган ушбу аянчли кунларда мусулмон ўз эътикодига ахамият бермоги, эътикодини тузатиб, коплаб турган кора булутларни осмонидан хайдамоги лозимдир. Чунки, сог-соф эътикод умматга ўзлигини кайтаради ва душманлар томонидан режалаштирилган манфур ишнинг – куфр миллати ичига сингиб, йўк бўлиб кетишнинг олдини олади. Соглом эътикод умматни бирлаштиради, писиб турган душманни танитиб, унинг режа-ниятларини тўгри кўра билишга муваффак килади. Бир сўз билан айтганда, соглом эътикод умматга ўзлигини кайтаради.

Эътикоднинг «Ал-валоу вал-баро»[1] боби умматнинг бутун борлигини саклайдиган, уни бир тану бир жон киладиган, куфр миллатига кўшилиб, йўк бўлиб кетишнинг олдини оладиган мухим боблардан биридир. «Ал-валоу вал-баро» эътикодини душманлар мусулмонлар хаётидан ўчириб ташлашга уриниб, имкониятларидаги бор чора воситаларни кўлладилар. Лекин, хар-бир мусулмон кунига камида ўн етти бор яхудий ва насоро (христиан)лар йўлидан панох тилаб, «Бизларни газабга дучор бўлмаган ва хак йўлдан тоймаган зотларга инъом килган йўлинг бўлмиш – тўгри йўлга йўллагайсан» (Фотиха: 6,7) деб Аллохга ёлворар экан, бу макру хийлалар асло таъсир килмайди. Газабга дучор бўлганлар яхудийлар ва улар каби билиб туриб амал килмаган кимсалардир. Хак йўлдан тойганлар эса, насоролар ва улардек билимсизлик билан Аллохга ибодат килган нодон кимсалардир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам: «Фотиха сурасини ўкимаган кишининг намози намоз эмас» – деганлар.

Барча мусулмонлар ардоклайдиган азиз куръони карим оятлари хар кандай кофир билан дўстлашиш у ёкда турсин, уларга ишониш, хатто хайрихохлик килишнинг хам ёмон окибатларидан огохлантириб туради. Куръони карим «тавхидул-ибода» (ёлгиз бир тангрига сигиниш) ва «алвалоу-валбаро» эътикодларини атрофлича ёритиб бериши натижасида ислом уммати шаклланиб, ислом келишидан олдин бўлиб турган барча низоларга, келишмовчиликларга бархам берилди, жамиятда кофирга ишониш, гап-сўзи, ваъдаси ва хабарларини тасдиклаш колмади.

Алвалоу валбаро акидаси йўк бўлар ёки сусаяр экан, одамлар душманларига огиб коладилар, душманлари эса уларни огир азоблар билан кийнаб, хурматларини оёк ости килади. Ана шундай вактларда мусулмонларга эътикодларини таълим бериб, душманлар билан кандай муомалада бўлишни баён киладиган, эътикоддан гафлатда бўлиш олиб келадиган ёмон окибатлардан огохлантирувчи куръон карим оятларига кулок тутиб, уларни хаётда татбик этиш мусулмонлар учун накадар мухимдир. Куйида куръон карим баён этган таълимотлардан айримларини келтирамиз:

1. Куръонда кофирларнинг иши мусулмонларни кийнаб ўлдириш ёки диндан кайтариш эканлигини ўкиймиз:

(إِنَّهُمْ إِنْ يَظْهَرُوا عَلَيْكُمْ يَرْجُمُوكُمْ أَوْ يُعِيدُوكُمْ فِي مِلَّتِهِمْ وَلَنْ تُفْلِحُوا إِذاً أَبَداً) (الكهف:20)

«Чунки, улар (яъни шахар ахли кофирлар) сизлардан огох бўлиб колсалар, сизларни тошбўрон килурлар ёки яна ўзларининг динларига кайтарурлар ва у холда хеч качон кутула олмассизлар» – дейишди» (Кахф:20).

2. Кофирлар ўзларининг йўлларини, услублару хийла найрангларини канчалик хилма-хил этмасинлар, барибир, мусулмонлар билан урушда, уларни тахкирлаб озор етказишда давом этаётганлигини, кўлларидан келса динларидан жудо килгунча кўнгиллари тинчимаслигини онгли мусулмон яхши билади.

( وَلا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ فَأُولَئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَأُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ) (البقرة:217)

«Улар (кофирлар) кўлларидан келса то динингиздан кайтаргунларича сизлар билан урушаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан кайтиб, динсиз холда ўлса, ундай кимсаларнинг килган амаллари дунёю охиратда бехуда кетур. Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий колажаклар» (Бакара:217).

3. Яхудий ва насороларга канчалик паст келсангиз, хукукларингиздан воз кечиш билан уларни рози килмокчи бўлсангиз ва хар кандай хўрлаш-тахкирлашларга кўниб, улар истаган ишларини килсангизда, ўз динингиз, эътикодингиз ва диндош биродарларингиздан юз ўгириб, у кофирларнинг динига эргашмасангиз, улар сиздан хеч качон рози бўлмайдилар. Аллох таоло айтади:

(وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ) (البقرة:120)

«Яхудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча харгиз сиздан рози бўлмайди» (Бакара:120).

4. Улар тилларида дўстлик, мехр-шафкат, инсон хукукларини химоя килиш каби нарсалар билан лоф урадилар. Калблари эса бизни кўролмаслик, адоват билан тўла! Аллох таоло айтади:

( يُرْضُونَكُمْ بِأَفْوَاهِهِمْ وَتَأْبَى قُلُوبُهُمْ وَأَكْثَرُهُمْ فَاسِقُونَ) (التوبة:8)

«Огизларида сизларни рози килишадию, кўнгиллари (ахдга вафо килишга) ибо-ор килади. Уларнинг кўплари итоатсиздир» (Тавба:8).

5. Улар бизга зарар етказиш йўлида кучларини аямайдилар, бизга бало мусибатлар келиши уларни жуда хурсанд килади. Уларнинг ахволларини кузатган киши мазкур ишлар уларнинг ўз огзи – баёнотларидан содир бўлаётганининг шохиди бўлади. Дилларидаги адоватлари эса янада каттарокдир. Аллох таоло айтади:

(يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لا يَأْلُونَكُمْ خَبَالاً وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآياتِ إِنْ كُنْتُمْ تَعْقِلُونَ) (آل عمران:118)

«Эй мўминлар, ўзларингни кўйиб, бошка (кофир-мунофик) ларни сирдош дўст килиб тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон холга тушишингизни орзу киладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўриши огизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттарокдир. Агар акл юргизсангизлар, сизлар учун оят-аломатларни аник-равшан килиб бердик». (Оли Имрон:118)

Бошка оятда бундай дейди:

(إِنْ تَمْسَسْكُمْ حَسَنَةٌ تَسُؤْهُمْ وَإِنْ تُصِبْكُمْ سَيِّئَةٌ يَفْرَحُوا بِهَا وَإِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا لا يَضُرُّكُمْ كَيْدُهُمْ شَيْئاً إِنَّ اللَّهَ بِمَا يَعْمَلُونَ مُحِيطٌ) (آل عمران:120)

«Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни хафа килади. Агар сизларга бирон ёмонлик етса бундан хурсанд бўладилар. Агар сабр токат килсангиз ва Аллохдан кўрксангиз, уларнинг найранглари сизларга зарар кила олмайди. Албатта Аллох уларнинг килаётган амалларини ихоти килгувчидир» (Оли Имрон:120).

Аллох таоло улар холи колсалар, бизга карши нафрат-адоватларини ошкор килишларини билдириб, шундай дейди:

(وَإِذَا خَلَوْا عَضُّوا عَلَيْكُمُ الأَنَامِلَ مِنَ الْغَيْظِ) (آل عمران:119)

«Ўзлари холи колишганда эса сизларни каттик ёмон кўрганлари сабабли бармокларини тишлайдилар» (Оли Имрон:119).

Маълумки, инсон газабланса бир бармогини тишлайди. Лекин улар адоват нафратлари кучлилигидан бор бармокларини тишлайдилар.

6. Кофирлар билан дўстлашишга кариндош-уруг ва бола-чакаларга хавф борлиги бахона бўла олмайди. Аллох таоло: «Эй мўминлар, менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар) ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (хакида хат-хабар) юборурсизлар…» (Мумтахана:1) дегандан сўнг шу бахонани кўрсатганларга жавоб бериб айтаяптики:

(لَنْ تَنْفَعَكُمْ أَرْحَامُكُمْ وَلا أَوْلادُكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يَفْصِلُ بَيْنَكُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ) (الممتحنة:3)

«(киёмат кунида) сизларга кариндош-уругларингиз хам, бола-чакаларингиз хам харгиз фойда бермас! Киёмат кунида ( Аллох ) ўрталарингизни ажратиб кўюр. (нечун ўша уруг-авлодингизни химоя килиш учун Аллохга гунохкор бўлмокдасизлар?!). Аллох килаётган амалларингизни кўриб тургувчидир» (Мумтахана:3).

7. Кофирлар ўзаро ихтилоф килиб, ўрталарида урушлар бўлиб турса хам, ислом уммати – мусулмонларга карши бирлашиб, хамкор бўладилар. Шу холатда улар бир умматга айланиб, бир-бирлари билан дўстлашадилар. Мўминлар бирлашиб, бир-бирларига дўст бўлмас эканлар, катта фитна ва фасод бўлади.

(وَالَّذِينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ إِلاَّ تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ) (لأنفال:73)

«Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига хамкордирлар. (Бас, эй мўминлар сизлар уларни ўзларингизга душман тутингиз.) Агар шундай килмасанглар (яъни, мўминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур». (Анфол:73).

8. Хузайфа розияллоху анху «ўзларинг билмаган холда яхудий ёки насроний бўлиб колишдан кўркинглар!» – деб куйидаги оятга ишора килдилар:

(يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ) (المائدة:51)

«Эй мўминлар, яхудий ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллох золим кавмни хидоят килмас» (Моида:51).

Аллох таоло кофир ота, ака ё ўгилни дўст тутишдан кайтарган бўлса, бошкаларни кўяверинг! Аллох таоло айтади:

)يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَتَّخِذُوا آبَاءَكُمْ وَإِخْوَانَكُمْ أَوْلِيَاءَ إِنِ اسْتَحَبُّوا الْكُفْرَ عَلَى الأِيمَانِ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ) (التوبة:23)

«Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-онангиз ва ака-укаларингизни хам дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса, бас, улар золимлардир» (Тавба:23).

Бошка бир оятда эса бундай дейди:

(لا تَجِدُ قَوْماً يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءَهُمْ أَوْ أَبْنَاءَهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ أُولَئِكَ كَتَبَ فِي قُلُوبِهِمُ الأِيمَانَ وَأَيَّدَهُمْ بِرُوحٍ مِنْهُ) (المجادلة:22)

«Оллохга ва охират кунига иймон келтирадиган кавмнинг Аллох ва унинг пайгамбари чизган чизикдан чиккан кимсалар билан – гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўгиллари, ёки ога-инилари, ёки кариндош-уруглари бўлсаларда дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилларига ( Аллох ) иймонни битиб кўйгандир ва уларни ўз томонидан бўлган рух – куръон билан кувватлантиргандир…» (Мужодала:22).

Азиз биродарим, куйида кофирлар билан дўстлашишнинг айрим кўринишларини айтиб ўтаман:

· Кофирларга одоб-ахлок, кийиниш ва шу кабиларда таклид килиш. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Ким ўзини бир кавмга ўхшатса у шу кавмдандир (яъни, мусулмонлардек юрган киши мусулмон, кофирлардек юрган киши кофир)»[2].

· Мусулмонларга карши кофирларга ёрдам бериш. Бу иш одамларнинг муртад бўлишига – мусулмонликдан чикиб колишига сабаб бўлади.

· Кофирларни мусулмонларнинг сирларидан хабардор бўладиган мансабларга кўйиш. Уларни сирдош, маслахатчи килиб олиш хам шу жумладандир.

· Кофирларнинг байрам (янги йилни нишонлаш каби) ва тўйларида иштирок этиш, шу маросимларни ўтказишга ёрдамлашиш ёки шу муносабат билан уларни табриклаш (масалан, «янги йилингиз билан!»)[3].

[1] -Бу икки калима кискача «яхши кўриш» ва «ёмон кўриш» маъносини берсада, бирок бунинг замирида нихоятда кенг маъно ётади. Зотан, ислом ана шу асосда – мусулмонларни яхши кўриш, улар ўртасидаги ўзаро мухаббат, кофирларни эса ёмон кўриш, уларни душман деб билиш асосида курилган. Куръон ва суннатга очик калб билан мурожаат килган киши буни яхши англайди. Лекин бу ўринда шуни айтиб ўтмок керакки, «Кофирларни ёмон кўриш, уларни душман деб билиш» деган жумладан хурматли ўкувчи «Кофирларга озор берса бўлар экан, уларга яхшилик килиб бўлмас экан» деган маънони зинхор тушунмаслиги лозим. Балки, ислом кишиларга, агарчи кофир бўлсалар хам, озор бермаслик, одамларга яхшилик килиш маданиятининг чўккиси хисобланади. Лекин бу ерда биз таъкидлаётган масала – кофирларни ёмон кўришдан максад – шундай Буюк Аллох буйрукларига бўйсунмаётганликлари, юборган пайгамбарининг таълимотларига итоатсизлик килаётганликлари учун уларга нисбатан дилда нафрат уругларини сакламок, уларга ёрдам бериб, мусулмонларга зарар етказиб кўйишдан эхтиёт бўлмок демакдир. Лекин шу билан бирга ислом ўз фойдасини билмаётган, Аллохнинг йўли ёп-ёруг чарогон бўлиб кўриниб турсада, жаханнам томон кетаётган бу кофирларга рахм килишга, уларни тўгри йўлга чакиришга буюрган. Зеро, Аллох ислом динини бутун башариятга нажот йўли килиб юборгандир.

[2] – Бу хадисни Абу Довуд 4031-хадис ва Ахмад 2/50 да ривоят килишган.

[3] – Бу мавзуда Солех ал_Фавзоннинг «ал Валоу вал-Баро» китобига каранг.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.