Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳожи биродаримга мактублар. Еттинчи мактуб

Иймон заиф, илм оз бўлгани сабабли мусулмонлар орасида уларнинг мусаффо хаётларини булгайдиган ва разил ишлар билан дину дунёларини бузадиган одамлар кўпайди. Мусулмонлар куч-кувватлари бор вактларда бундай ишларга йўл кўймай, бузгунчиларнинг адабини берардилар.

Шундай манфур ишлардан бири сехр ва сехргарлардир.

Азиз биродар, Аллох таоло барчамизни хамма ёмонликлардан сакласин. Сехр катта гунохлардан бири бўлиб, уни пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам ширк билан тенглаштирганлар: «Халок килувчи етти гунохдан сакланинглар! У гунохлар – ширк, сехр, …лардир».[1]

Бошка бир хадисда пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам сехргарлар мусулмон эмаслигини баён килдилар: «Куш учириб фол очган ёки очтирган, парихонлик килган ёки парихонга борган ва сехргарлик килган ёки сехрга борган киши мусулмон эмас».[2]

Сехргарнинг сўзига ишониш куфрдир, Аллох таоло хаммамизни бу балодан сакласин. Ибн Масъуд розияллоху анху айтадилар: «Кимки сехргар, фолбин ёки парихонга бориб гапирган гапига ишонса, Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламга нозил килинган диндан чикади».[3]

Сехргарнинг жазоси ўлимдир.

Умар ибн Хаттоб: «Учраган сехргарни ўлдиринглар!» – деб хокимларга буюрдилар. Бужола исмли киши: «Шунда уч сехргар аёлни ўлдирдик» – деб хикоя килади.[4]

Жундуб ибн Абдуллох розияллоху анху айтадилар: «Сехргарнинг жазоси катлдир».[5]

Азиз биродар, билингки, сехргар, фолбин, парихонларга бориш каби гунох ишлар билан шифо топаман дейиш гумрохлик ва ширкдир. Шифони факат Аллох таоло беради. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам Аллох таоло харом нарса билан мусулмонларга шифо бермаслигини айтганлар.

Сехр – Аллох барчамизни ўз панохида асрасин – куйидаги ишлар билан даволанади:

1. Сехргар афсун килганида ишлатган буюмлар топилса, ёкиб, кўмиб юборилади.[6]

2. Куръон ва пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг дуолари билан дам солиш энг фойдали даволардан саналади. Бу дуоларга куйидагиларни мисол килиш мумкин: «Фотиха» сураси, «Оятал-курсий», икки «кул аъузу» сураси ва ушбу дуолар:

· Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам набиралари Хасан ва Хусайнга дам солганларида куйидаги дуони айтардилар: «Уъийзукумо бикалиматиллахит-тамма мин кулли шайтонин ва хамма, ва мин кулли айнин ламма». Яъни, Аллохнинг етук калималари[7] хакки, сизни хамма шайтонлардан, захарли хашаротлардан ва ёмон кўздан ўзи асрасин».

· «Бисмиллахи уркийка, валлоху яшфийка мин кулли доин юъзийка». Яъни, «Аллохнинг номи билан дам солаяпман. Сенга озор етказаётган дардларга Аллох ўзи шифо бергай»[8]

· «Асъалуллохал-азийм, роббал-аршил карим ан яшфияк» яъни, «арш эгаси буюк Аллохдан сенга шифо беришини сўрайман». [9] Бу дуо етти бор айтилади.

· «Азхибил-баъс, роббаннас, ишфи анташ-шофий, ла шифаа илла шифоука, шифаан ла югодиру сакоман». Яъни, «Эй парвардигор, кулфатни кеткизгин. Хеч дард колдирмайдиган шифо бер, факат сенгина шифо берасан. Сенинг шифойингдан бошка шифо йўкдир».[10]

3. Эрталаб ва кечкурун айтиладиган зикрларни доим айтиш Аллохнинг изни иродаси билан, хамма балолардан сакловчи сабабларнинг энг афзалидир. Бу зикрлар куръон оятлари ва пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг дуоларидан бўлиши лозим.

4. Сехр ва бошка мусибатлардан сакланишнинг энг яхши йўли Аллохнинг буйрукларини бажариш, кайтарикларидан кайтишдир. Кўп одамлар бепарво бўлиб, Аллохнинг буйрукларини бажаришга ахамият бермайдилар ва Аллох харом килган нарсалардан тийилмайдилар. Сўнг бирор дардга чалинганларида, Аллохни эслаб колишади. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам Ибн Аббосга килган насихатларида айтадиларки: «Фаровонлик – бойлик, соглик, бошга мусибат тушмаган вактларда Аллохга ўзингни танитгин, кийинчилик вактида у хам сени танийди».

Демак, ким соглик, куч-куввати бор вактида Аллохга якин бўлса, касал бўлган ва кучдан колган чогида Аллох унга якин бўлади.

[1] – Имом Бухорий 5/94 ва имом Муслим 89- хадис Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килишган.

[2] – Завоидул-Баззор 169- бет.

[3] – Ат-Таргиб ват-тархиб 3/53 ва Мажмаъуз-завоид 5/118 бетга каранг.

[4] – Имом Ахмад ибн Ханбал 1/190 Бужола ибн Абдадан ривоят килган.

[5] – Имом Молик Муваттаъ 2/871 ва Термизий 1460- хадисларда ривоят килишган.

[6] – Бухорий 10/221 ва Муслим 2189- хадисда ривоят килишган.

[7] – Аллохнинг барча каломи айбу нуксондан холи, мукаммал бўлганлиги, панох тиловчига Аллохнинг изни билан фойда бериб, балою-офатлардан сакловчи экани боис пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам шундай деганлар.

[8] – Муслим ривояти 2186-хадис.

[9] – Абу Довуд 3106-хадис ва Тирмизий 2084- хадисларда ривоят килишган.

[10] – Бухорий 10/176 ва Муслим 2191- хадисларда ривоят килишган.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.