Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳожи биродаримга мактублар. Иккинчи мактуб

Хожи биродар, келинг, навбатдаги мактубимизда кўпчилик хожилар томонидан билмасдан ёки эътиборсизлик билан содир бўладиган хатоларни айтиб ўтайлик.

1. Ихром кийиш вактида содир бўладиган хатолар:

· Мийкотдан ихром киймаслик.

· Ихром боглаганда оёк кийимини киймаган бўлса, кейин кийиб бўлмайди, деб эътикод килиш.

· Ихром кийимини алмаштириб бўлмайди, деб ўйламок.

· Ихром холатида доим ўнг елкани очиб юриш. Холбуки, бу амал товофулкудумда бўлади холос.

· Ихром боглаганда икки ракаат намоз ўкиш фарз деб эътикод килиш.

2. Мийкотдан масжидул-харомга боришда учрайдиган хатолар:

· Талбия айтмай бошка сўзлар билан овора бўлиш, бундан хам ёмонроги вактини ашула эшитишга ўхшаш харом амаллар билан ўтказиш.

· Талбияни жўр бўлиб айтиш.

3. Масжидул-харомга киришда учрайдиган хатолар:

· Харамга муайян эшикдан кириш керак деб эътикод килиш.

· Харамга киришда муайян дуоларни ўкиш, холбуки, харамга кириш учун махсус дуолар йўк. Балки, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам хар кандай масжидга, шу жумладан масжидул-харомга хам киришда айтиладиган дуони ўргатганлар.

بِسْمِ اللَّهِ، وَالصَّلاةُ وَالسَّلامُ عَلَى رَسُوْلِ اللَّهِ اللَّهُمَّ اغْفِر لي ذنوبي،وافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

«Бисмиллах, вассолату вассаламу ала росулиллах, аллохуммагфирли зунубий вафтахлий абваба рохматик»[1]

· Масжидул-харомга кирганда, тавоф килмасдан ўтириб бўлмайди, деб эътикод килиш. Аслида масжидул-харомда хам, бошка масжидлардагидек икки ракаат намоз ўкигандан сўнг ўтирса бўлади.

4. Тавофда учрайдиган хатолар:

· Тавоф олдидин ниятни талаффуз килиш. Айримлар эй парвардигор, етти бор тавоф килишни ният килдим дейишади. Бу амал пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва салламдан хам, улуг сахобалардан хам накл килинмаган.

· Тавофни хажарул-асвад олдидан бошламаслик.

· Хажарул-асвад ва рукнул-ямоний ёнида каттик тикилинч хосил килиш.

· Хажарул-асвадни ўпмаса тавоф кабул бўлмайди, деб эътикод килиш.

· Рукнул-ямонийни ўпиш.

· Рамл [2] ни хар шавт (айланиш) да бажариш. Рамлни аввалги уч шавтда килиш эркакларгагина суннатдир.

· Хар бир айланишда муайян дуо ўкиш.

· Тавоф вактида хижр[3] ичига кириш тавофни бузади. Чунки хижр каъбанинг бир кисмидир.

· Тавоф вактида каъбага чап елкани бермаслик. Масалан, баъзилар аёлларини одамлардан тўсаман деб каъбага ўнг томонини олидини ёки оркасини килиб ўтади. Айланаётган вактда каъба кишининг чап томонида туриши тавоф шартларидан бўлгани учун бундай кишиларнинг тавофи кабул бўлмай колиши мумкин.

· Каъбанинг хамма томонларини ўпиш.

· Баланд овоз билан дуо килиш. Бу хушуъ[4]ни кеткизади, байтуллохнинг хурматига тўгри келмайди ва тавоф килувчиларнинг тинчини бузади. Одамларнинг ибодатларига халакит бериш эса мункар-ёмон иш хисобланади.

· Тавофнинг икки ракаат суннатини макоми Иброхимга якин жойда ўкиш шарт, деб ўйлаб, тавоф килувчиларни сикиш ва уларга азият етказиш.

· Мазкур икки ракаатни узок, чўзиб ўкиш суннатга зид ишдир. Чунки, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам бу ўринда намозни енгил ўкиганлар. Намозни узок, чўзиб ўкиган киши тавоф килувчиларга озор беради ва бу ўринга хаклирок бўлган кишиларнинг жойини банд килади.

· Макоми Иброхим учун махсус дуо ўкиш. Бу бидъатнинг устига-устак тўда бўлиб жўр бўлиб ўкишади.

· Макомни силаш. Бу тўгрида пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламдан хужжат келмаган.

5. Саъйда учрайдиган хатолар:

· Ниятни талаффуз килиш.

· Сафонинг устида намоздагидек каъбага караб кўл кўтариш.

· Эркаклар Сафо ва Марва орасида бир хил юриб икки яшил белги орасида каттик югурмасликлари.

· Баъзилар Сафо ва Марва орасида бир хилда тез югуради. Килинган бу хато натижасида суннатга амал килмаслик, ўзини кийнаш, тикилинч хосил килиш ва бошкаларга озор етказиш каби хатолар келиб чикади. Ачинарлиси шуки, айримлар ибодатни тезрок тугатиш учун югурадилар. Бу юкоридаги хатолардан кўра хам ёмонрокдир. Чунки, бундай килиш ибодатни хохламасликдан, ундан безиллаб туришдан дарак беради. Бу иш мусулмонликка ярашмайдиган нихоятда катта хатодир. Билъакс, мусулмон киши ибодатни дилни ёзиб, хушуъ билан, хурсанд холда адо этмоги лозим.

· (إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ) (البقرة:158)

оятини Сафо ва Марвага хар чикканда ўкиш. Аслида бу оят саъйнинг бошида – Сафога биринчи бор чикканда ўкилади холос.

· Хар бир шавтда муайян дуони ўкиш.

· Саъйни Марвадан бошлаш.

· Сафодан Марвага бориб, яна Сафога келишни бир шавт, деб эътикод килиш.

· Хаж ва умрадан ташкари – нафл саъй килиш. Баъзилар саъйнинг хам тавофга ўхшаш нафли бор, деб ўйлашади.

6. Соч олиш ёки кискартиришда учрайдиган хатолар:

· Сочнинг бир кисмини олиб, колганига тегмаслик.

· Бошнинг бир томонидан бир неча толаларни кесиб кўйиш. Бу иш Аллох таъолонинг куйидаги сўзига зиддир:

( مُحَلِّقِينَ رُؤُوسَكُمْ وَمُقَصِّرِينَ)

«Бошларингизни кирдирган ва (ёки) кискартирган холларингизда…» (Фатх:27).

· Сочни кискартириш ёки кирдиришдан олдин ихромдан чикиш.

7. Тарвия кунида учрайдиган хатолар:

· Ихром кийганда икки ракаат намоз ўкиш вожиб, деб эътикод килиш. Шунингдек, янги ихром кийиш шарт деб эътикод килиш.

· Ихром кийгандан кейин хамиша изтибоъ килиб юриш (ўнг елкани очиб юриш). Изтибоъ Маккага биринчи келгандаги тавофда – тавофул-кудумнинг аввалги уч шавтида килинади, холос.

· Умрага кийган ихромини кийиш дуруст эмас, деб эътикод килиш.

· Минога кетаёатганда овоз чикариб талбия айтмаслик.

· Тўгри Арафотга бориш.

· Маккада колиб, Минога бормаслик.

· Минода намозларни тўлик, каср килмасдан ўкиш.

· Минода намозларни жам килиб ўкиш.

8. Арафотга кетаётгандаги ва Арафотда тургандаги хатолар:

· Арафотга кетаётганда овоз чикариб талбия айтмаслик.

· Кун огганидан сўнг Арафотдан ташкарида туриш.

· Киблага карамасдан «Жабалур-рохма» тогига караб туриш.

· Тогнинг оркасида туриш зарур, деб ўйлаш.

· Арафотдаги дарахтларни синдириш жойиз эмас деб эътикод килиш.

· Тогни ўзига хос мукаддаслиги бор деб эътикод килиб, устига чикиб намоз ўкиш ва дарахтларига латта осиш.

· Пешин ва аср намозларини кийналса хам имом билан масжиди Намирада ўкиш фарз деб ўйлаш.

· Арафотдан куёш ботишидан олдин чикиб кетиш.

· Вактни бефойда ўтказиш. Айникса, харом килинган ишлар – суратга тушиш, ашула-мусика эишитиш, ахлоксиз, ёмон гаплар сўзлаш, одамларни ранжитиш каби ишлар билан шугулланиш гунохнинг яна ортишига сабаб бўлади.

9. Муздалифага боришда содир бўладиган хатолар:

· Хаддан ташкари тез юриш.

· Муздалифага етмасдан йўлда тунаб колиш.

· Шом ва хуфтан намозини йўлда, Муздалифага етмасдан ўкиш.

· Хуфтан намозини вактидан кечиктириш. Масалан, баъзи хожилар Муздалифага етганда ўкиймиз, деб ярим кечадан хам кечиктириб юборадилар. Бу жуда катта хатодир.

· Бомдод намозини эрта ўкиш. Баъзи хожилар – Аллох хидоят берсин – тонг отишини кутиб турмайдилар, хожилардан бири азон айтганини эшитишлари билан вакт кирмаган бўлса хам намоз ўкийверадилар.

· Муздалифадан тунда, бомдод намозидан олдин чикиб кетиш.

· Кечани бехуда гап – сафсаталар билан ёки харом ишлар билан ўтказиш.

· Муздалифада куёш чиккунча колиш.

· Тошни Муздалифадан териб олиш шарт деб ўйлаш.

10. Тош отишда учрайдиган хатолар:

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам тош отишдаги хикматни куйидаги хадисда баён килиб берганлар: «Байтуллохни тавоф килиш, Сафо-Марва орасида югуриш ва тош отиш Аллохни зикр килиш – ёдга олиш учун машруъ килинди, бошка нарса учун эмас»[5].

· Тошни ювиш ёки хушбўй килиш (атир сепиш).

· Жамаротларни шайтон, деб ўйлаш. Бу хато эътикоддир. Зеро, биз факат Аллохни ёдга олиш – зикр этиш максадида, у Зот илохийга куллик-бандалик изхор килиш учунгина тош отишга буюрилганмиз. Юкоридаги нотўгри эътикод окибатида нихоятда хунук ишлар келиб чикади. Биргина шу мисолни олайлик: Айрим хожилар каерда эканликларини унутадиларда, одамларга озор бериб, кахр билан олдинга ташланадилар. «Жанг майдонида душман сари олга бораётган» бу «кахрамонлар» тош отиш билан Аллох таъолога бандалик киляпман, ибодат киляпман, деган ўйни хаёлларининг кўчасига хам келтиришмаса керак.

Окибатда хотиржам, тинчгина тош отиб, Аллохни ёд этиш ўрнига бенихоя аклсиз ишлар килинаётганини – катта-катта тошлар, турли тахта бўлаклари, оёк кийимлар ва соябонлар дўлдек ёгилаётганини кўрасиз.

· Тошлар устунга тегиши шарт, деб ўйлаш.

· Тош отишга курби етса хам, ўзи отмасдан, бошка кишини ўзининг ўрнига жўнатиш.

· Муздалифанинг тошидан бошка тошни отиш жоиз эмас, деб ўйлаш. Тўгриси, хар кандай жойнинг тоши бўлаверади.

· Тартибсиз ёки тескари отиш.

· Вактидан олдин отиш.

· Еттитадан оз отиш.

· Биринчи ва иккинчи жамрадан сўнг дуо килмаслик.

· Белгиланганидан ортик отиш.

11. Минода учрайдиган хатолар:

· Минода кечаси колмасдан, беузр кетиб колиш. Шунингдек, тузукрок текшириб ўзига Минода жой изламаслик. Факат жой умуман топилмай колгандагина Макка ёки Азизияда туриш мумкин бўлади.

· Минодан 12-куни кун огиши- тушдан олдин чикиб кетиш.

[1] – Абу Довуд 465-хадис, Абу Усайд ал-Ансорийдан, Тирмизий 314- хадис ва Ибн Можа 771- хадис Фотимадан ривоят килишган.

[2] – Кичик одимлаб тез юриш.

[3] – Каъбанинг шимолий томонида ярим доира шаклида ихота килиб кўйилган жой.

[4] – Хушуъ – Аллохнинг буюклигини, унинг хамма нарсаларни билиб турувчи мехрибон, айни пайтда, кахри каттик бир зот эканини чукур хис эттириб, килган гунохларига, агар Аллох ўз мархаматига олмаса, азоб келишини сездириб, юракни титратиб турувчи ички бир туйгудир.

[5] – Имом Ахмад 75, 139, 6416- хадислар, Ибн Абу Шайба («Мусаннаф» 432- хадис) Абу Довуд 1888- хадис, Хатиб «Тарихи Багдод» 11/311 ва Ибн Хузайма 2882, 2970- хадисларда Оиша онамиздан ривоят килишган.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.