Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳожи биродаримга мактублар. Олтинчи мактуб

Исломнинг калимаи шаходат – «Ла илаха иллаллоху Мухаммадур-расулуллох» дан кейинги буюк рукни, асоси – НАМОЗ хакида икки огиз сўзламокчиман.

Намоз пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг сўнгги васиятларидир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам вафот этаётган вактларида: «Намозга махкам бўлинглар, намозга махкам бўлинглар!» деганлар[1]

Айрим мусулмонлар намознинг хукмини билмаганлариданми, ёки эътиборсизлик килибми, намозга бепарво карайдилар. Масалан, айримлар вактидан кечиктириб юборсалар, баъзилар жамоатни хеч-бир узрсиз тарк этадилар, хатто умуман намозни адо этмайдиганлар хам бор!

Намозга бепарволик нихоятда хатарлидир. Чунки, намоз исломни кўтариб турувчи устун, куфр билан исломни ажратиб турадиган мустахкам девордир. Шунинг учун хам уламолар намозни тарк килган киши кофир бўлади дейдилар. Аллох таоло шундай дейди:

(فَإِنْ تَابُوا وَأَقَامُوا الصَّلاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ) (التوبة:11)

«Энди агар тавба килсалар ва намозни тўкис адо этишиб, закотни (хакдорларга) ато килсалар, у холда диний биродарингиздир» (Тавба:11).

Бу ояти карима намозни тарк килган киши мусулмонларга биродар эмаслигини баён килди.

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Одам билан ширк ва куфр ўртасидаги нарса намозни тарк килишдир. (яъни, намозни тарк килган киши мусулмонликдан чикиб, куфр, ширк доирасига кириб колади)»[2].

Бошка бир хадисда бундай дейдилар: «Биз билан улар (кофирлар) ўртасидаги ахд намоздир. Ким намозни тарк килса кофир бўлади»[3].

Абдуллох ибн Шакик: «Пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг асхоблари намоздан бошка бирор амални тарк этишни куфр деб билмасдилар» – дейди.[4]

Хурматли хожи биродарим, намозни тарк килишни окибати ёмондир. Уламолар, бенамоз одам кофир бўлади дейишган. Кофир эса:

1. Оилада бошлик бўлиши жоиз эмас.

2. Меросда хакки бўлмайди ва унинг мероси хам (яъни, вафот килганидан сўнг) меросхўрларига таксим килинмайди.

3. Унинг Маккага кириши мумкин эмас, харомдир. Чунки, Аллох таоло бундай дейди:

(إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ فَلا يَقْرَبُوا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ بَعْدَ عَامِهِمْ هَذَا) (التوبة:28)

«Эй мўминлар, хеч шак-шубхасиз мушриклар нопок кимсалардир, бас, (улар) бу йилдан сўнг Масжидул – Харомга якин келмасинлар!…» (Тавба:28).

4. У сўйган хайвонни еб бўлмайди.

5. Агар вафот этса жаноза ўкилмайди ва хаккига дуо килинмайди.

6. Агар аёли намоз ўкийдиган мусулмон аёл бўлса, талок тушади.

7. Мусулмонларнинг кабристонига дафн килинмайди.

Хожи биродарим, Аллох сизни хамма ёмонликлардан асрасин, намозни ўз вактида жамоат билан адо килишингиз зарурдир. Касаллик ёки кўркув каби узр бўлмаса, уйда намоз ўкишингиз дуруст эмас. Аллох таоло айтади:

(وَارْكَعُوا مَعَ الرَّاكِعِينَ) (البقرة:43)

«…Рукуъ килувчилар билан бирга рукуъ килинг» (Бакара:43).

Аллох таоло намозни жамоат билан адо килишни хатто уруш холатида, душманга юзма-юз келган холатда хам фарз килди. Агар жамоатни тарк килишда бирон кишининг узри кабул килинганда эди, душман каршисида саф тортиб турганлар якка холда ўкишлари жоиз бўлган бўларди. Лекин, Аллох таоло шу холатда хам жамоат билан ўкишга буюриб шундай дейди:

(وَإِذَا كُنْتَ فِيهِمْ فَأَقَمْتَ لَهُمُ الصَّلاةَ فَلْتَقُمْ طَائِفَةٌ مِنْهُمْ مَعَكَ وَلْيَأْخُذُوا أَسْلِحَتَهُمْ فَإِذَا سَجَدُوا فَلْيَكُونُوا مِنْ وَرَائِكُمْ وَلْتَأْتِ طَائِفَةٌ أُخْرَى لَمْ يُصَلُّوا فَلْيُصَلُّوا مَعَكَ وَلْيَأْخُذُوا حِذْرَهُمْ وَأَسْلِحَتَهُمْ) (النساء:102)

«(Эй Мухаммад ), качон сиз (жанг майдонида) мўминлар орасида бўлиб, уларга имом бўлган холда намоз ўкимокчи бўлсангиз, улардан бир тоифаси куролланган холларида сиз билан намозга турсинлар. Бас, качон сажда килишгач (яъни, намозни ўкиб бўлишгач), оркаларингга бориб сизларни кўриклаб турсинлар ва хали намоз ўкимаган бошка тоифа келиб сиз билан бирга намоз ўкисинлар. Улар хам эхтиёт чораларини кўриб куролланиб олсинлар» (Нисо:102).

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар: «Бир кишини имомликка ўтишга буюриб, сўнг жамоатга келмайдиганларнинг уйларига бир неча кишилар билан бориб, устларидан ўт кўйиб юборгим келиб колди».[5]

Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам замонларини сифатлаб айтадилар: «Нифоки ошкор бўлган мунофик ёки каттик касалдан бошка бирор киши жамоатдан колмасди. Хатто баъзи касалларни намозга икки киши кўлтикларидан суяб олиб келишарди.

Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху яна шундай дейдилар: «Кимки тонгла киёмат Аллохга мусулмон холда рўпара бўлишни истаса, мана шу беш вакт намозни ўз вактида, жамоат билан доим адо этиб юрсин. Чунки, бу намозлар Аллох ўз пайгамбарига кўрсатиб берган хидоят – тўгри йўлнинг асосий аломат – белгиларидандир. Агар жамоатни тарк этган мана бу одамга ўхшаб уйингизда намоз ўкисангиз, пайгамбарингиз йўлини ташлаган бўласиз. Пайгамбарингиз йўлини тарк этсангиз, шубхасиз, хак йўлдан тойиб, гумрохлик чохига йикиласиз. Кимки яхшилаб тахорат олиб, сўнгра масжид томон йўл олар экан, босган хар кадами эвазига Аллох бир савоб ёзиб, мартабасини яна бир погона кўтаради ва килган гунохларидан бирини афв этади».

Бир кўр одам пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам ёнларига келиб, шундай деди: «Эй расулуллох, менинг масжидга етаклаб олиб келадиган хеч кимим йўк. Намозни уйимда ўкисам майлими?». Пайгамбар ундан: «азонни эшитасизми?» – деб сўрадилар. У «ха» деб жавоб бергач: «ундай бўлса, жамоатга келинг!» дедилар. Каранг, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам умматларига нихоятда мехрибон, рахмдил бир зот бўлсаларда, ушбу кўзи ожиз одамга жамоатни тарк килишга рухсат бермадилар. Шунинг ўзи жамоатни тарк килиш хеч мумкин эмаслигига яккол далил бўлади.

Мухтарам биродар, намозни жамоат билан адо этишга каттик эътибор бермогингиз, жамоатни хеч тарк килмаслигингиз зарурдир. Бу ишга фарзандлар, ака-ука, кўни-кўшни ва бошка мусулмон биродарларни хам чорламогингиз лозим. Шунда Аллох ва пайгамбарининг буйрукларига бўйсунган, кайтарикларидан кайтган, нифок ахлига ўхшаб колишдан узок бўлган бўласиз.

Аллох хаммамизни ўз ризосига етказувчи эзгу ишларни килишга муваффак килиб, барча ёмон ишлардан ўзи сакласин.

[1] – Имом Ахмад 3/117, Ибн Можа 2697- хадис ва Хоким 3/57 Анас ибн Молик розияллоху анхудан ривоят килишган.

[2] – Муслим 88- хадис Жобир ибн Абдуллох розияллоху анхудан ривоят килган.

[3] – Ахмад 5/346 , Термизий 2623 –хадис ва Ибн Можа 1079- хадис Бурайда ибн Хусайб розияллоху анхудан ривоят килишган.

[4] – Бу асарни Термизий 2624- хадис ва Хоким 1/7 да ривоят килишган.

[5] – Бухорий, Фатх ал-Борий 2/148 ва Муслим 651- хадис ривоят килишган.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.