Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳожи биродаримга мактублар. Саккизинчи мактуб

Мухтарам биродар, яхши хулк Аллох ва расули суядиган улуг хислатлардан биридир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар: «Аллох таоло юксак ахлокларни яхши кўради, тубан, разил феълларни эса ёктирмайди».[1]

Яхши хулк деганда нимани тушунамиз? Яхши хулк – Абдуллох ибн Муборак айтганларидек – очик чехра билан муомала килиш, кўлдан келган яхшиликни килиш, озор беришдан ўзни тийиш демакдир.

Азиз биродар, биз шу кунларда маънавий кашшоклик балосига мубтало бўлганмиз. Одоб-ахлок масаласига кўпчилик енгил-елпи, бепарво карашади, баъзилар эса буни бош котиришга арзимайдиган масала деб биладилар.

Исломда одоб-ахлок масаласи гоятда юкори ўрин эгаллайди. Буни пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг «Мен юксак инсоний фазилатларни мукаммал килиш учунгина юборилганман» – деган сўзларидан билиб олса бўлади. Гўё у зот пайгамбарликдан кўзланган максадни факат шу масалага чекладилар.

Фикримизнинг яна бир далили шуки, пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламга эзгулик хакида савол берилганда: «Эзгулик – яхши хулк эгаси бўлишдир» – деганлар.

Яхши хулк жуда кўп фазилатларни жамлаган бўлиб, куйида шулардан баъзиларини айтиб ўтаман:

· Амаллар ичида энг кўп жаннатга киритувчи хислат – яхши хулкдир. Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламдан «Кайси амал кишиларни жаннатга кўп сазовор килади?» деб сўрадилар. Шунда у зот : «Такво ва яхши хулк» деб жавоб килдилар.

· Яхши хулк – киёмат куни барча амаллар тарозуга кўйилган пайтда «тош босадиган», тарозини огир киладиган энг улуг хислатдир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар: «Киёмат куни мўминнинг амаллари тортилаётган тарозида яхши хулкдан кўра огиррок бўлган бирон хислат йўкдир. Аллох таоло фахш сўзларни сўзловчи, тилига эрк берган беодоб кимсаларни нихоятда ёмон кўради».

· Бу хислатни ўзида мужассам этган кишига жаннатнинг энг юкори, тўридан бир уй берилишига пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам кафил бўлганлар. Абу Умома розияллоху анху у зотнинг шу сўзларни айтганларини хикоя килади: «Ким яхши хулк эгаси бўлса, унга жаннатнинг тўридан бир уй берилади. Бунга мен кафолат бераман».

· Яхши хулк эгасининг мартабаси кундузлари рўза тутиб, кечаларини тоат-ибодатда ўтказган зохиднинг мартабаси билан тенгдир. Оиша онамиз шундай дейдилар: «Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг мўмин одам ўзининг яхши хулки билан кундузлари рўза тутиб, кечалари намоз ўкиб ибодат килиб чиккан киши даражасига етади»- деб айтаётганларини эшитганман.

· Чиройли, яхши хулк эгалари киёмат куни расулуллох саллоллоху алайхи ва салламга энг якин жойда бўладилар. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар: «Ораларингизда мен энг яхши кўрган, киёмат куни менга жуда якин жойдан ўрин оладиган кишилар – яхши хулк эгаларидир. (Аксинча) мен нихоятда нафратланадиган, киёматда жуда узокда бўладиган кишилар – огзидан боди кириб, шоди чикувчи, такиллаган, мактанчок кимсалардир».

· Яхши хулк билан умматнинг энг етук, саховатпеша улуг кишилари одобланадилар. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – чиройли хулк эгаларидир» – деган сўзни кўп айтардилар.

Мухтарам биродар! Бирон бир мусулмон одоб-ахлок масаласининг исломда бу кадар юксак ўрин эгаллаганини кўргандан сўнг, унга бепарво карармикан? Йўк, асло! Модомики у, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам билан бирга бўлишни чин дилдан истар экан, расулуллох саллоллоху алайхи ва салламда мавжуд бўлган юксак ахлоклар билан одобланишга интилар экан, бу масалага бепарво караши сира хам мумкин эмас.

Анас розияллоху анху шундай дейдилар: «Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам одамлар ичида энг юксак ахлокли киши эдилар». Абдуллох ибн Амр «Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам хеч качон ёмон сўзлар сўзламаган, ёмон килик, ёмон феъл килмаган зот эдилар» – дейдилар.

Яхши хулк эгаси бўлиш бировга эмас, ўзингизга фойда. Машойихлар экканингни ўрасан деб бежиз айтишмаган.

Келинг, яхши хулк ўз ичига олган кўп одоблардан бири бўлмиш – рахмдилликни мисол килиб олайлик. Рахмдил бўлсангиз, рахмли зот Аллох рахматига сазовор бўласиз. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам «Ердагиларга рахм килинг, сизга осмондаги зот рахм килур!» – дейдилар. Бошка бир хадисда «Аллох бандалари орасида рахмдил кишиларгагина рахм килади» – деганлар.

Аксинча, берахм, тошбагр кишиларга Аллохнинг хам рахми келмайди. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар: «Кимки одамларга рахм этмас экан, Аллох хам унга рахм килмайди».

Аллохнинг рахматига сизда андак бўлсада интилиш бўлса, ўзингизга хам, бошкаларга хам рахмдил бўлинг, яхшилигингизни дариг тутманг! Жохилга илмингиз, хору-зор бўлганга мансабингиз, камбагалга молингиз билан рахм этинг. Каттаю кичикдан мехр-шафкатингизни аяманг, гунохкор, осий бандалар хакига доим дуода бўлинг. Хайвонлар хам сизнинг мехрибонлигингиз, рахмдиллигингиздан бебахра колмасин! Билингки, Аллохнинг рахматига энг якин киши – энг мехрибон, энг рахмдил кишидир.

Яна олий хислатлардан бири – мусулмонларга холис хизмат килиб, уларга ёрдам бериш хислатини олайлик. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар: «Кимки ўз биродарининг хожатини чикариш йўлида бўлса, Аллох унинг хожатини чикаради. Кимки дунёда мусулмон биродарининг айбини ёпса, киёмат куни Аллох унинг айбини ёпади». Яна бир хадисда «Кимки бир мўмин бошидан дунё кийинчиликларидан, мусибатларидан бирини аритса, Аллох унинг бошидан киёмат куни бўладиган кийинчиликлардан бирини аритади. Кимки бир кийналган одамнинг мушкулини осон килса, Аллох дунёю охиратда унинг мушкулини осон килади. Ким бир мусулмоннинг айбини бекитса, Аллох дунё ва охиратда унинг айбини бекитади. Банда, модомики ўз биродари хизматида экан Аллох унинг кўмакчиси бўлади» – дедилар.

Мухтарам биродар! Киши айрим хожилар, зиёратга келган кишиларнинг ахволига назар ташлар экан, жуда аянчли холатнинг гувохи бўлади: Ростгўйлик ўрнига ёлгонни, рахмдиллик, мулойимлик ўрнига кўрслик, кўполликни, вафо, омонат ўрнига хиёнатни кўради. Очик юзлик, кечиримлилик ўрнини кахру газаб, беозорлик ўрнини дилозорлик, саховат ўрнини бахиллик эгаллаган. Одамлар бир-бирларига кани, мархамат, дейиш ўрнига, жой, ичимлик ёки таом хусусида талашиб, тортишадилар, камтаринлик ўрнини кибр, адолат ва инсоф ўрнини эса ноинсофлик ва зулм ишгол этгандир!

Шунда ўз-ўзидан савол тугилади: булар чиндан хам мусулмонми? Ундок бўлса… кани иффат? Кани омонат? Хаё кани?! Бечораларга рахм килиш, камбагалнинг бошини силаш каёкда колди?! Мусулмонлар ўртасидаги ўзаро мухаббат, мехр-шафкат каёкка йўколди?!

Азиз биродар, сиз хам, шубхасиз, ушбу кабих феълларнинг гувохи бўласиз: Ибодат килаётганингизда туртиб-суртиб ўтаётганларни, тавоф ва саъйда азият бераётганларни, сигарет хиди бошкаларга етмасин деб хижолат чекмай бадбўй хидларни «таратиб», сизни кийнаётган кишиларни кўрасиз. Эхтимол, баъзилар сизни ёмон сўзлар билан бўралаб сўкиб колар. Хуллас, бу муборак жойларни улуглаш ўрнига, хурматини оёк ости киладиган, бу ерларни чикиндилар, ахлатлар каби моддий ифлосликлардан, гунохлар, бидъатлар, фиску фасод, одамларга озор бериш каби маънавий чиркинликлардан тозалашга эътибор бермайдиган одамларни кўплаб учратасиз. Ажаб, уларга нисбатан кандай муомалада бўлсак экан? Дархол улардан ўч олиб, бирни икки килиб кайтарсакмикан? Агар шундай килсак, улардан фаркимиз колмайди, покиза ерларда, муборак пайтларда ахлоксизликни ёйишда уларга ўз улушимизни кўшган бўламиз.

Аслида, буларга нисбатан бизнинг муомаламиз, Аллох буюргандек, кечиримлилик, ёмонликка яхшилик билан жавоб бериш бўлмоги лозим. Аллох таоло шундай дейди:

( وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ) (آل عمران:134)

«У такводор зотлар… газабларини ичларига ютадиган, одамларнинг хато камчиликларини афв этадиган кишилардир. Аллох бундай яхшилик килувчиларни севади» (Оли Имрон:134).

Бошка бир оятда мўминларни сифатлаб, бундай дейди:

( وَيَدْرَأُونَ بِالْحَسَنَةِ السَّيِّئَةَ أُولَئِكَ لَهُمْ عُقْبَى الدَّارِ) (الرعد:22)

«…ёмонликни яхшилик билан кайтарадиган зотлар – ана ўшалар учун охират диёри (жаннат) бордир» (Раъд:22).

Яна бир оятда эса:

(وَلا تَسْتَوِي الْحَسَنَةُ وَلا السَّيِّئَةُ ادْفَعْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَإِذَا الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ عَدَاوَةٌ كَأَنَّهُ وَلِيٌّ حَمِيمٌ) (فصلت:34)

«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (хар кандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан даф килинг! (шунда) баногох, сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса кайнок – содик дўст каби бўлиб колур» (Фуссилат:34).

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Садака килиш билан мол харгиз камайиб колмайди. Банда кечиримли бўлар экан, Аллох уни азиз килади. Кимки нотавон, бечоралигини изхор этиб, Аллохга бош эгса, Аллох унинг мартабасини янада юкори килади».

Шу ўринда расулуллох саллоллоху алайхи ва салламдаги етук инсоний фазилатларга бир назар ташласак, ёмон бўлмасди. У зот энг азиз, энг мукаррам, энг улуг инсон бўлсаларда, бирон марта хам ўзлари учун бировдан касд олмаганлар. Оиша онамиз шундай дейдилар: «расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам ўзлари учун хеч качон бировлардан касд (ўч) олмасдилар. Лекин, Аллохга бехурматлик килинганда – буйруклари бажарилмасдан, кайтарикларидан кайтилмай, харом ишларга кадам кўйилганда, Аллох учун каттик газабланиб, гунохкорнинг жазосини берардилар». Анас ибн Молик хикоя киладилар: «Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам билан йўлда кетаётиб эдим, у кишининг эгниларида кўпол жиякли нажроний тўн бор эди. Оркаларидан бир аъробий етиб келдида, тўнларидан шундай каттик тортдики, бунинг зарбидан тўннинг жияги пайгамбарнинг муборак бўйинларига ботиб кетиб, из колдирганини кўрдим. Сўнгра у одам бу хам етмагандек, «Эй Мухаммад, хузурингдаги Аллохнинг молидан менга хам ажрат!» – деди. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам унга бурилиб караб, кулдиларда, байтулмолдан унга мол ажратишга буйрук бердилар».

Шундай экан, нега биз бир мусулмондан озгина озор етиши билан газабланамиз? Нима учун бир биродаримизда учраган кичкина хато туфайли кизариб-бўзарамиз? Гўё душманга карши жангда тургандек олишамиз?! Аллох таолонинг «Мўминлар хеч шубхасиз ога-инилардир» (Хужурот:10) деган сўзи эсимсиздан чикдими?! Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг «мусулмонлар ўзаро мухаббат, рахмдиллик ва хамдардликда худди бир танага ўхшайдилар: бир аъзо касалга чалинадиган бўлса, тананинг бошка аъзолари хам шу аъзога уйкусизлик ва иситма билан жавоб беради» деган сўзлари кайда колди?! Ушбу покиза жойларда, муборак вактларда ўзни тийиб, яхши хулклар билан одобланмас эканмиз, качон одобга кирамиз, айтинг, качон?!

Агар Аллох бизни тўгри йўлга бошласин, деган ниятда бўлсак, ўзимизга кайта мурожаат килмогимиз, нафсимизни яхши феълларни килишга каттик ундамогимиз, бу хусусда уни каттик назорат килиб турмогимиз зарур. Аллох таоло шундай дейди:

(وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ) (العنكبوت:69)

«Бизнинг (йўлимизда) жиход килган – курашган зотларни албатта ўз йўлларимизга хидоят килурмиз. Аникки, Аллох чиройли амал килгувчи зотлар билан биргадир» (Анкабут:69).

[1] – Хоким ривоят килган Сахихул-жомеъ 1885- хадисга каранг.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.