Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳожи биродаримга мактублар. Тўртинчи мактуб

Азиз биродар! Шубхасиз, биз мусулмонлар хаммамиз суюкли пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламнинг Аллохнинг бандаси ва элчиси эканлигига гувохлик берамиз. Аллох таоло у зотни бутун оламга рахмат килиб, такводор кишиларга йўлбошчи ва хамма халклар устидан хужжат килиб юборди. Бу киши пайгамбарликни бекаму-кўст етказдилар, зиммаларига юкланган омонатни тўлик адо этдилар, умматларига холис насихат килдилар. Бизни туни хам кундуздек ёп-ёруг йўл устига кўйиб кетдиларки, бундан бахтсиз кишиларгина юз ўгиради! Аллох таоло у киши оркали одамларни залолат – гумрохликдан хидоят – тўгри йўлга бошлади, одамларнинг калб кўзларини очди. Парвардигор у кишининг мартабаларини баланд килди, амру-фармонларига каршилик килганларни, йўлларига хилоф иш тутганларни хору-зорликка махкум этди.

У зотга, ахли байтлари ва барча асхобларига, киёматга кадар ул зотнинг йўлларига чакирган, суннатларига эргашган, «чизиб» берган йўлларидан юрган кишиларга яратганннинг салоту саломлари бўлсин.

Аллох таоло биз бандаларга у кишига бўйсунишни, яхши кўриб улуглашни ва хакларини адо этишни фарз килди. Мухтарам биродар, бизнинг пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам олдидаги бурчимиз нималардан иборат? Куйида зиммамиздаги у кишининг анча хукукларидан баъзиларини айтиб ўтаман.

1. кўп салавоту саломлар айтиш.

Аллох таоло айтади:

(إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيماً) (الأحزاب:56)

«Албатта Аллох хам, унинг фаришталари хам пайгамбарга дуою салавот айтурлар, эй мўминлар, сизлар хам у зотга салавот ва салом айтинглар!» (Ахзоб:56).

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ким менга бир бор салавот айтса, бунинг эвазига Аллох таоло унга ўнта салавот юборади».[1]

Кимматли биродарим, энг афзал салавот у зотнинг ўзлари асхобларига ўргатиб кетаган салавотларидир. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам:

(اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ).

2. У зотни чин дилдан яхши кўриш, хеч кимни у кишича яхши кўрмаслик.

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Биронтангиз мени ўз фарзандидан, отасидан ва хамма одамлардан кўра кўпрок яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди» (Муттафакун алайх).

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг суннатлари ва буйрукларини хар кандай одамнинг розилигидан устун кўйиш, хамма кайтарикларидан тийилиш, бир сўз билан айтганда, у кишига эргашиш одобларига риоя килиш у кишига бўлган мухаббат аломатларидандир.

3. У зотнинг буйрук ва кайтарикларига бўйсуниш, олиб келган хабарларини тасдиклаш. Аллох таоло айтади:

( وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا) (الحشر:7)

«Пайгамбар сизларга олиб келиб келган нарсани олинглар, у зот кайтарган нарсадан кайтинглар…» (Хашр:7).

Бошка оятда бундай дейди:

(قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ) (آل عمران:3)

«Айтинг (Эй Мухаммад): агар мени севсангиз менга эргашинглар. Шунда Аллох сизларни севади ва гунохларингизни магфират килади. Аллох (гунохларни) магфират килгувчи мехрибондир» (Оли Имрон:31).

Бошка оятда бундай дейди:

(لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيراً) (الأحزاب:21)

«(Эй мўминлар), сизлар учун – Аллох ва охират кунидан умидвор бўлган хамда Аллохни кўп ёд килган кишилар учун Аллохнинг пайгамбарида гўзал намуна бордир» (Ахзоб:21).

4. У зотнинг суннатларига хукм сўраб мурожаат килиш ва чикарган хукмларига эътироз билдирмасдан рози бўлиш фарздир.

Аллох таоло айтади:

(فَلا وَرَبِّكَ لا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجاً مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيماً) (النساء:65)

«Йўк, Парвардигорингизга касамки, то улар ўз ўрталарида чиккан келишмовчиликларда сизни хакам килмагунларича ва кейин сиз чикарган хукмдан дилларида хеч кандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйсунмагунларича зинхор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо:65).

5. Аллох таолога фикр-хохишимиз, хавою нафсимиз, бидъатлар ёки ота-боболардан «мерос» колган урф-одатлар билан эмас, балки расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам олиб келган, Аллох тузган конун бўйича ибодат килмогимиз лозим. Чунки, у киши яратувчи томонидан етказувчидирлар. Биз хаммамиз у киши пайгамбарликни етказиб, омонатни тўлик адо этганларига ва умматларига холис насихат килганларига гувохлик берамиз. Бирон яхшилик колмаганки, кўрсатмаган бўлсалар, бирон ёмонлик йўкки огохлантирмаган бўлсалар – Ота-оналаримиз у кишига фидо бўлсин. Дархакикат, Аллох таоло у киши оркали неъматини тўлик килиб, динини комил килди. Аллох таоло айтади:

( الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الأِسْلامَ دِيناً) (المائدة:3)

«Бугун сизларга динингизни комил килдим, неъматимни бенуксон, тўкис килиб бердим ва сизлар учун (факат) Исломни дин килиб танладим» (Моида:3).

[1] – Имом Муслим 384-хадисда ривоят килган.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.