Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳожи биродаримга мактублар. Тўққизинчи мактуб

Азиз биродар, хаммамизни Аллох таоло фиску-фужурдан сакласин, сиз мусика ва куй-ёмонлик элчиси, бузуклик ўчоги, халкларнинг онгини захарлаб, жамиятни бузадиган нарса эканлигини биласизми?!

Бу касаллик жуда кўп халкларнинг аклини ўтмаслаштирган, уларни кўплаб ютук ва маърифатдан махрум килиб, шахвоний табиатини кўзгаб, охир окибат расволикка дучор этгандир.

Тарих гувохлик беришича, мусика гирдобига тушган хар кайси халк нотавонлик ва ахлокий хамда рухий касалликларга гирифтор бўлади. Рум ва Форс халклари бунга жуда яккол мисол бўла олади. Оврупо халкларининг кандай халокат боткогида ётганлиги хаммага маълум.

Афсуски, кўп мусулмонлар ўтган умматларнинг йўлига эргашиб кетди, кўпчилик уйида, машинасида, хатто ишхона-дўконида мусикани кўймай эшитадиган бўлиб колди! Вахоланки, мусиканинг харомлигига, тиришкоклик талаб киладиган, пок, юксак ислом дини таълимотларига зид эканлигига далиллар жуда кўп!

Аллох таолонинг буйрукларини бажариш харакатида юрадиган, Аллох таоло ва расулуллох саллоллоху алайхи ва салламга тўлик содик эканликларини эълон киладиган, ислом кўрсатмаларига тескари бўлган хохиш – истаклардан ва урф-одатлардан воз кечадиган, « Аллох номи зикр килинганида калбларига кўркинч тушадиган, унинг оятлари тиловат килинганда иймонлари зиёда бўладиган ва парвардигорларигагина суянадиган» (Анфол:2) хакикий мўминларга; кўп кишиларнинг назарларида яхши амалга айланиб колган бу мункар – кабих амал хакидаги Аллох ва росулининг хукмини айтиб ўтамиз:

Аллох таоло айтади:

(وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَهَا هُزُواً أُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ) (لقمان:6)

«Одамлар орасида шундай кимсалар хам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллохнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўл)ни масхара килиш учун бехуда сўз (лар)ни сотиб олур. Ана ўшалар учун хор килгувчи азоб бордир». (Лукмон:6)

Сахобалар бу оятдаги «бехуда сўз» дан максад мусика эканлигини айтганлар:

Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху : «Ягона Аллох номига касамки, бунинг маъноси мусикадир» деб уч бор кайтардилар.[1]

Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхумо хам шу оятни: «Мусика ва унга кулок солиш» деб тафсир килганлар.[2]

Мужохид, Икрима, Хасан ал-Басрий, Саъид ибн Жубайр, Катода, Нахаъий каби кўпчилик тобеинлар хам мазкур оятни «мусика» деб тафсир килишган.

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Роббим менга арок, кимор, «ковба» ва «киттийн»ни харом килди».[3]

«Ковба» сўзи хакида Хаттобий айтадилар: «Бу сўзни «ногора» деб изохлашган, баъзилар нард дейишади. Бу сўз хар кандай торли мусика асбоблари маъносида хам ишлатилади.

«Киттийн» – хабаш тилида танбур маъносида бўлиб, бу хадиснинг ривоятчиларидан бири «удга ўхшаган мусика асбоби» – деб изох берган.

Яна бир хадисда шундай дейдилар: «Кўнгирок шайтоннинг сурнайларидан биридир».[4]

Бошка бир хадисда шундай дейдилар: «Менинг умматимда зино, арок, ипак ва мусикани халол дейдиганлар чикади…».[5]

Хадисда музикани харомлиги хаммага маълум бўлган зино, арок ва шойи кийим кийиш билан бирга айтилганига эътибор беринг -а!

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Менинг умматимдан бир тоифаси охир замонда тўнгиз ва маймунга айлантириб кўйилади» -дедилар. Шунда сахобалар, ё расулуллох улар ла илаха иллаллох Мухаммадур-расулуллох? – дейишмайдими деб сўраганларида, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам: «Улар намоз ўкийдилар, рўзаларини хам тутишади, хаж хам киладилар» – дедилар. «Ундай бўлса, нега бундай азобга гирифтор бўладилар?» – дейишганида, «азоб мусика сабабли бўлади: доира чалиб, раккосаларнинг раксини тамошо килиб, кечани ўйин-кулгу ва ичкилик билан ўтказадиларда, тонгда тўнгиз ва маймунларга айланиб коладилар» – дедилар.[6]

Ибн Масъуд розияллоху анху айтадилар: «Сув экинни кандай ўстирса, мусика калбда нифокни шундай ўстиради».[7]

Ибн Аббос розияллоху анхумо айтадилар: «Чилдирма харом, торли мусика асбоблари харом, кавба харом, сурнай харом».[8]

Тўрт мазхаб уламолари хам музиканинг харомлиги борасида ихтилоф килишмаган.

Имом Абу Ханифа –рохматуллохи алайхнинг- мазхаблари музика борасида бошка мазхабларга нисбатан каттикрокдир: Мазхаб олимлари хар кандай мусикани –хох най билан чалинсин, хох бошка асбоби билан бўлсин-харом, мусика эшитган киши фосик, гувохлиги ўтмайди-деганлар.

Имом Молик –рохматуллохи алайх-дан мусика хакида сўрашганда, уни бизда фосиклар эшитади, холос-деб жавоб берган эканлар.

Имом Шофеъий –рохматуллохи алайх: Багдод шахрида бединлар «тагбир»[9] деган нарса ўйлаб топиб одамларни куръондан тўсишяпти –дедилар.

Шофеъий мазхабидаги олим Ибн Салох айтадилар: кўшикка чилдирма ёки най кўшилса, мазхаб имомлари хам, бошка олимлар хам эшитиш харом дейишган.

Имом Ахмад ибн Ханбал –рохматуллохи алайх- айтганлар: «Мусика калбда мунофикликни пайдо килади, танбурга ўхшаш мусика асбоблари синдириб ташланиши керак».

Бу хукмдан аёллар мустаснодир. Лекин, уларга хам хар кандай кўшик халол бўлмасдан, балки куйидаги шартлар топилсагина рухсат этилади:

1. Шеър ёки лапарда бузук ва ифлос сўзлар бўлмаслиги зарур.

2. Чилдирманинг ўзи бўлиши керак, бошка мусика асбоблари харом килинган.

3. Ийд (хайит) ёки тўй куни бўлиши керак.

4. Аёллардан бошкалар иштирок этмаслиги лозим.

Мазкур шартларнинг далили:

Омир ибн Саъд айтади: «Абу Масъуд, Кураза ибн Каъб ва Собит ибн Зайдларнинг олдларига кирдим. Бир неча киз чилдирма чалиб ашула айтиб туришган экан, «Сахобасизлару бу ишни инкор килмайсизларми?!» – десам «тўйда бизга рухсат берилган» – дедилар.[10]

Оиша розияллоху анхо айтадилар: «Хайит куни пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам менинг уйимда эдилар, кўшикчи бўлмаган оддий икки ансорий киз Буъос жангида ансорийлар айтган кўшикларни айтиб туришган эди, шу вакт Абу Бакр розияллоху анху кириб колдиларда, «Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг уйларида шайтон кўшиклари нима килади?!» – дедилар. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам «Э Абу Бакр, хар кавмнинг байрами-ийди бўлади, бугун бизнинг ийдимиз» – дедилар.

Ўша кизчалар хайит кунида жангга чорловчи кўшикларни чолгу асбобларисиз айтаётган эдилар.

Азиз биродар, келинг куйидаги икки оятни тадаббур килиб, маъноларини чакишга харкат килиб кўрайлик.

Аллох таоло айтади:

(إِنَّمَا يَسْتَجِيبُ الَّذِينَ يَسْمَعُونَ وَالْمَوْتَى يَبْعَثُهُمُ اللَّهُ ثُمَّ إِلَيْهِ يُرْجَعُونَ) (الأنعام:36)

«Албатта, эшита оладиган зотларгина (сизнинг даъватингизни) кабул килурлар. Ўликлар (кофирлар) ни эса Аллох тирилтирур. Сўнгра ўзига кайтарилурлар». (Анъом:36)

Аллох таоло айтади:

(فَإِنْ لَمْ يَسْتَجِيبُوا لَكَ فَاعْلَمْ أَنَّمَا يَتَّبِعُونَ أَهْوَاءَهُمْ وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنِ اتَّبَعَ هَوَاهُ بِغَيْرِ هُدىً مِنَ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ) (القصص:50)

«Энди агар улар сизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки улар факат хавои нафсларигагина эргашурлар. Аллох томонидан хидоятланмаган холда ўз хавои нафсига эргашган кимсадан хам йўлдан озганрок ким бор?! Албатта Аллох бундай золим кавмни хидоят килмас». (Касас:50)

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «ким нохак эканини билатуриб тортишаверса, хатосидан кайтмагунча Аллохнинг газабида бўлади».[11]

Хожи биродарим, Аллох ўзи асраб, тўгри йўлдан оздирмасин! Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Ким хаж килиб, бехаё-бепарда сўз айтмаса ва гунох ишлар килмаса, онадан янги тугилган чакалокдек бегунох бўлиб колади».[12]

Бошка бир хадисда эса «Хажжи мабрурнинг жаннатдан бошка ажри йўк!» – дедилар.

Агар шу ажрни кўлга киритган бўлсангиз, Аллохнинг номига касам ичиб айтаманки, сиз улуг-азиз одамсиз! Энди гунох ишлар килиб, тоат-ибодатларни ташлаб бу ажрни йўк килиб юбориш ёки камайтириб кўйишдан эхтиёт бўлинг! Чунки, хаждан кейин яхши амаллар килиб тоат-ибодатда бўлиш, мункар-ёмон ишларни ташлаш хажингиз кабул бўлганининг аломатидир. Аксинча, гунох килиб, яхши амалларга бепарво бўлиш эса, хажни кабул бўлмаганининг аломатидир.

Азиз биродарим! Хаждан топган фойдангиз «фалончи хожи» деган номгина бўлиб колмасин! Аллохнинг номига касам ичиб айтаманки, бу ном сизга Аллох таоло хузурида хеч кандай фойда бермайди! Бугун эрта бу ташвишли дунёни чор-ночор тарк этган вактингизда амалларнинг хажми ёки жимжимадор номи эмас, балки Аллох даргохида кабул бўлиши сиз учун канчалик мухим эканини англайсиз!

Аллох таоло хажингизни мабрур килган бўлсин, гунохларингизни кечсин, килган саъй-харакатларингизни макбул айласин, оила-фарзандларингиз кучогига, юртингизга сог-саломат улуг ажрлар билан кайтарсин! Бу ишларга ундан ўзга хеч ким кодир эмас!

Пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламга, у зотнинг ахли байтларига ва барча асхобларига яратганнинг салавоту саломлари бўлсин. Бутун оламларнинг хожаси-Аллох таолога хамду санолар бўлсин. Охир окибат такводорларники бўлур.

[1] – Хоким ривоят килган Сахихул-жомеъ 1885- хадисга каранг.

[1] – Тафсирут-Табарий 10/202.

[2] – Тафсирут-Табарий 10/203.

[3] – Имом Ахмад Ибн Аббос ва Абдуллох ибн Амр розияллоху анхумодан ривоят килган. «Алфатхур-раббоний» 17/132.

[4] – Имом Муслим 2114- хадис ва Абу Довуд 2556-хадисларда ривоят килган.

[5] – Имом Бухорий ривоят килган, Фатхул-борий 10/51.

[6] – Бу хадис Абу Хурайра, Оиша, Имрон ибн Хусайн, Абу Молик, Абу Саъид ал-Худрий, Али ибн Абу Толиб, Абу Умома ва бошка бир неча сахобалардан накл килиган бўлиб, хасан хадисдир.

[7] – Ибн Абуд-Дунё ривоят килган.

[8] – Саъид ибн Мансур ривоят килган.

[9] – Ибнул-Каййим айтадилар: «Тагбир охиратни ёдга соладиган шеър айтаётганларида ёстик ёки шолчага шеърнинг охангига мослаб уриб туришдир…» Игосатул-Лахфон 1/347-351.

[10] – Насоий 2/93, Таёлисий 221-хадис, Ибн Абу шайба, Хоким ва бошкалар ривоят килишган.

[11] – Ахмад 2/70 ва Абу Довуд 3597 – хадисларда ривоят килишган.

[12] – Бухорий 3/302 ва Муслим 1350-хадисларда ривоят килишган.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.