Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ҳожи биродаримга мактублар. Учинчи мактуб

Кимматли дўстим! Шайтон мусулмонларни адаштиришга ва уларга ёмон амалларни безаб кўрсатишга нихоятда ўчдир. Аллох таъоло шайтон хакида шундай деди:

(لَعَنَهُ اللَّهُ وَقَالَ لأَتَّخِذَنَّ مِنْ عِبَادِكَ نَصِيباً مَفْرُوضاً) (النساء:118)

« Аллох уни лаънатлади. (шунда) у деди: «Касамки, бандаларнинг орасидан ўзимга тегишли насибани албатта оламан (адаштираман)» (Нисо: 118).

Бошка бир оятда:

(قَالَ فَبِمَا أَغْوَيْتَنِي لأَقْعُدَنَّ لَهُمْ صِرَاطَكَ الْمُسْتَقِيمَ (16) ثُمَّ لآتِيَنَّهُمْ مِنْ بَيْنِ أَيْدِيهِمْ وَمِنْ خَلْفِهِمْ وَعَنْ أَيْمَانِهِمْ وَعَنْ شَمَائِلِهِمْ وَلا تَجِدُ أَكْثَرَهُمْ شَاكِرِينَ) (الأعراف:17)

«У айтди: Касамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом сенинг тўгри йўлинг устида уларни (одам болаларини) кутиб ўтирурман. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу-сўлларидан келиб (тўгри йўлдан оздирурман) ва (окибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр килган холларида топмайсан» (Аъроф: 16,17).

Аллох таъоло инсонни фасод ва бузукликка кадам-бакадам етаклайдиган шайтоннинг изидан боришдан кайтарар экан, шундай дейди:

(يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ وَمَنْ يَتَّبِعْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ فَإِنَّهُ يَأْمُرُ بِالْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَلَوْلا فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ مَا زَكَى مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ أَبَداً وَلَكِنَّ اللَّهَ يُزَكِّي مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ) (النور:21)

«Эй мўминлар, шайтоннинг изидан эргашманглар! Ким шайтоннинг изидан эргашса, албатта ( шайтон) бузуклик ва ёмонликка буюрур. Агар сизларга Аллохнинг фазлу-мархамати бўлмаса эди сизлардан бирон киши (бирон гунохдан) пок бўлмас эди. Лекин, Аллох (фазлу-мархамати билан) ўзи хохлаган кишини поклар. Аллох эшитгувчи, билгувчидир». (Нур: 21).

Шайтон инсонни «энг ёмон боткок» – Аллохга ширк келтириш «боткогига» тушуриш учун харакат килади. Чунки, у ширкнинг хеч кечириб бўлмас гунох эканлигини билади. Аллох таоло айтадики:

(إِنَّ اللَّهَ لا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ) (النساء:48)

«албатта Аллох ўзига (бирон нарсанинг) шерик килинишини кечирмас. Шундан бошка гунохларни ўзи хохлаган бандалари учун кечирур». (Нисо: 48).

Хурматли биродарим, билингки, шайтон ширкка, яъни бошка нарсаларни Аллохга шерик килишга тўгридан-тўгри чакирмайди, балки ширкка олиб борувчи баъзи амалларни безаб кўрсатади.

Пайгамбар Нух алайхиссаломнинг кавмига ширк биринчи бор шу тарзда кириб келган: Уларнинг орасида солех-яхши кишилар бор эди, у кишилар вафот этишгандан кейин, шайтон уларнинг калбига: «ўша яхшиларнинг суратларини чизиб, уй тўрига осиб кўйинглар, токи суратларга кўзингиз тушганда улар эгаллаган билим, килиб ўтган эзгу-ишларини эслаб, кучингизга куч кўшилсин, илму амалга гайрат килинг» – деган васваса солди. Суратларни деворда колдириб, бу авлод дунёдан ўтдилар. Улар ўрнига келган янги авлодга шайтон келиб, «Оталарингиз бошларига мусибат тушганда бу суратлардан ёрдам сўрардилар» -деди. Маккор шайтоннинг шу тарздаги хийла-найранги натижасида, охир окибат улар Аллохга эмас, шу суратларга ибодат киладиган бўлдилар.

Дархакикат, кўп кишилар билмасликлари туфайли, ўзлари сезмаган холда Аллохга ширк келтирадилар. Одамлар орасида «Ё Хусайн» «Ё Али» «Ё пирим» «Ё гавсул Аъзам» «Ё Баховуддин пирим» «Менга ёрдам беринг», ёки “Касалимга шифо беринг”, ёхуд «менга фарзанд ато этинг» – дейдиганлар кам деб ўйлайсизми?!

Бу ишлардан хам ёмонроги баъзилар кабрга сажда киладилар, баъзилар эса кабрга караб намоз ўкиш киблага караб намоз ўкигандан афзал- дейдилар. Ёки кабрни тавоф килиш каъбани тавоф килишдан улуг – деб эътикод киладилар.

Мухтарам биродар, бу каби ишлар Аллох таолонинг дини – исломда «ширк» деб аталади. Акли жойида одам кандай килиб куртга ем бўлиб ётган жонсиз жасаддан мадад сўрайди?! Холбуки, ўликнинг кўлидан бирор нарса келганида, ўзини бундай аянчли холга солган ўлимга чап берган бўларди. Боз устига, ўша ёрдам сўралаётган одам канчалик улуг бўлмасин, пайгамбар Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламнинг босган изларига хам арзимайди. Шундай улуг пайгамбарга Буюк Аллох томонидан келган буйрукка кулок тутиб кўринг – а:

(قُلْ لا أَمْلِكُ لِنَفْسِي نَفْعاً وَلا ضَرّاً إِلاَّ مَا شَاءَ اللَّهُ وَلَوْ كُنْتُ أَعْلَمُ الْغَيْبَ لاسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ السُّوءُ إِنْ أَنَا إِلاَّ نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ) (لأعراف:188)

«Айтинг: Мен ўзим учун хам на фойда , на зиён етказишга эга бўла оламан. Факат Аллохнинг хохлагани бўлур. Агар гайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен факат иймон келтирадиган кавм учун (дўзах азобидан) огохлантирувчи ва (жаннат неъматлари хакида) хушхабар бергувчиман холос» (Аъроф:118).

Бошка бир оятда шундай дейди:

(قُلْ إِنِّي لا أَمْلِكُ لَكُمْ ضَرّاً وَلا رَشَداً (21) قُلْ إِنِّي لَنْ يُجِيرَنِي مِنَ اللَّهِ أَحَدٌ وَلَنْ أَجِدَ مِنْ دُونِهِ مُلْتَحَداً) (الجـن:22)

«Айтинг: Албатта мен сизларга на бир зиён ва на бир тўгри йўл беришга эга эмасдирман, (тўгри йўлга согувчи хам, зиён етказа олгувчи хам ёлгиз Аллохдир). Айтинг: албатта мени Аллох (нинг азоби) дан (агар у зотга осийлик килсам) бирон кимса химоя кила олмас ва мен У зотдан ўзга панохгох хам топа олмасман» (Жин: 21,22).

Модомики ахвол шундай экан, бирон киши фойда ёки зарар етказишга кодир, деб эътикод килиш аклсизликдан ўзга нарса эмас. Мусулмон киши сира хам бундай эътикод килмайди.

Аллох таоло айтади:

(وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لا يَضُرُّهُمْ وَلا يَنْفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَؤُلاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ) (يونس:18)

«Улар Аллохни кўйиб, ўзларига зиён хам, фойда хам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат киладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллох хузурида бизнинг окловчиларимиз» – дейдилар» (Юнус: 18).

Бу оятда мушриклар сифатланаяпти. Мусулмон киши мушрикларнинг амалига таклид килиб, ўлиб кетган кишилардан шафоат (оклов) сўраши дурустми?!

Мушриклар, «Бизни Аллохга якин килишлари учун авлиё ва бутларга сигинамиз» – деб узр айтишганда куйидаги оятлар нозил бўлди:

(أَلا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلاَّ لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى إِنَّ اللَّهَ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ فِي مَا هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ إِنَّ اللَّهَ لا يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّارٌ) (الزمر:3)

«У зотдан ўзга «дўстлар» ни (худо) килиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо» ларимизга) факат улар бизни Аллохга якин килишлари учунгина ибодат килурмиз» (- дерлар). Шак-шубха йўкки Аллох (киёмат кунида) улар ихтилоф килаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида хукм килур. Шак-шубха йўкки, Аллох ёлгончи ва кўрнамак кимсаларни хидоят килмас» (Зумар: 3)

Аллохнинг каломи – Куръонга ишонадиган мусулмон одам мушрикларнинг сўзини хужжат килиб, Аллохдан ўзгага илтижо килмайди.

Аллох таоло одамлар сигинаётган сохта «худо» ларнинг ночор ва ожизлигини баён килиб, шундай дейди:

(وَالَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ لا يَسْتَطِيعُونَ نَصْرَكُمْ وَلا أَنْفُسَهُمْ يَنْصُرُونَ) (لأعراف:197)

«Ундан ўзга сизлар илтижо килаётган нарсалар сизларга ёрдам килишга кодир эмаслар ва улар ўзларига хам ёрдам кила олмаслар» (Аъроф: 197).

Шу оятни эшитган мусулмон Аллох эмас, улар ёрдам беради деган хаёлга борадими?! Ахир, бу гап Аллох ёлгончи деганику! Ким Аллох таолони ёлгончи деса, намоз ўкиса хам, рўза тутса хам, мусулмонлик даъвосини килса хам кофир бўлади!!

Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам пайгамбарларнинг энг улуги, одам фарзандларининг саййиди, киёмат кунида шафоат эгаси бўлсаларда, у киши хатто ўз якинларига хам бу борада бирор фойда – ёрдам кила олмаганлар. Хадисда айтилишича, «расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам Аллох таолонинг: «Якин кариндошларингизни огохлантиринг» ояти нозил бўлгач, Сафога чикдиларда: «Эй Курайш жамоаси, ўзингизни Аллохнинг азобидан куткариб олинг. Мен Аллохнинг азобидан сизларга панох бера олмайман. Эй Абду маннофнинг фарзандлари, мен Аллохнинг азобидан сизларни куткара олмайман! Эй расулуллох (саллоллоху алайхи ва саллам)нинг аммаси Сафийя, Аллохнинг азобидан сизни саклаб кололмайман. Эй Абдулмутталибнинг ўгли Аббос, Аллохнинг азобидан сизни саклаб кололмайман. Эй Мухаммад (саллоллоху алайхи ва саллам)нинг кизи Фотима, мол-давлатимдан хохлаганингни сўрагин, аммо Аллохнинг азобидан сени саклаб кололмайман» – дедилар»[1].

Агар пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам ўз амакилари, аммалари хатто кизларини хам Аллохнинг азобидан куткара олмайдиган бўлсалар, бошкалар кандай куткара олади?! Огох бўлинг, азиз биродар.

Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам Аллох таолодан амакилари Абу Толибнинг кўрсатган ёрдамлари учун гунохларидан ўтишини сўрамокчи бўлганларида, парвардигор пайгамбарини кайтариб айтдики:

(مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَنْ يَسْتَغْفِرُوا لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُوا أُولِي قُرْبَى مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ الْجَحِيمِ) (التوبة:11)

«На пайгамбар ва на мўминлар – агар мушриклар кариндошлари бўлса хам – уларнинг дўзах эгалари эканликлари аник маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун магфират сўрашлари жоиз эмасдир» (Тавба: 113).

Аллох таоло ўз пайгамбарининг амаким мусулмон бўлиб колармикан, деб жон куйдираётганини кўргач, куйидаги оятни нозил килди:

(إِنَّكَ لا تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ) (القصص:56)

«(Эй Мухаммад), аникки, сиз ўзингиз суйган кишиларни хидоят кила олмассиз, лекин Аллох ўзи хохлаган кишиларни хидоят килур. У хидоят топгувчи зотларни яхширок билгувчидир» (Касас: 56).

Азиз биродарим, жохиллар каби Аллохдан ўзгаларга илтижо килманг! Аллох таоло айтадики:

(وَتَوَكَّلْ عَلَى الْحَيِّ الَّذِي لا يَمُوتُ) (الفرقان:58)

«Ва ўлмайдиган тирик зотга таваккул килинг» (Фуркон: 58).

Факатгина Аллохдан дуо килиб сўранг, Аллохгагина ёлворинг, ёрдам ва мададни факат Аллохдан сўранг. Билингки, Аллох сизга хар нарсадан якинрокдир! Аллох таоло айтадики:

(وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ) (البقرة:186)

«Бандаларим сиздан (Эй Мухаммад) мен хакимда сўрасалар, мен уларга якинман. Менга дуо килган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат киламан» (Бакара: 186).

Эй азиз биродарим, пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламнинг жиянлари Абдуллох ибн Аббосга килган васиятларини кулогингизга куйиб олинг: «Агар сўрасанг Аллохдан сўра, агар ёрдам тиласанг Аллохдан тила. Билгинки, дунёдаги хамма одам тўпланиб сенга бирон фойда етказмокчи бўлишса, Аллох пешонангга ёзиб кўйган, такдир килиб кўйган нарсани етказишади, холос. Башарти, бутун халк сенга зарар беришга жамланишса факат Аллох такдир килган нарсанигина етказишади. Каламлар ёзишдан тўхтаб, сахифалар куриб бўлган».

Азиз биродар, расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам асхобларига ўргатган дуоларни ўрганинг ва уларни ёдлаб олиб, амал килинг. Куйида шу дуолардан баъзиларини келтирамиз.

«اللهم إني أعوذ بك من جهد البلاء ودرك الشقاء وسوء القضاء وشماتة الأعداء»

Яъни «Парвардигоро, мен сендан огир мусибатдан, бахтсизликдан, казои-кадарнинг ёмонлигидан ва душманларга масхара бўлишдан панох беришингни сўрайман».

«اللهم أصلح لي ديني الذي هو عصمة أمري ، وأصلح لي دنياي التي فيها معاشي ، وأصلح لي آخرتي التي إليها معادي، واجعل الحياة زيادة لي في كل خير ، واجعل الموت راحة لي من كل شر».

Яъни «Парвардигоро, ишимнинг туткичи (асоси) бўлган динимни умргузаронлик киладиган дунёйимни ислох эт. Ва кайтадиган жойим бўлмиш охиратимни ислох эт. Хаётимни яхшиликларга бой, баракали кил, бордию, дунё ёмонликларга тўлиб кетса, менга ўлим юбориб, бу ёмонликлардан халос эт».

«اللهم إني أسألك من الخير كله عاجله وآجله، ما علمت منه وما لم أعلم، وأعوذ بك من الشر كله عاجله وآجله ما علمت منه وما لم أعلم، اللهم إني أسألك من خير ما سألك منه عبدك ورسولك e، وأعوذ بك من شر ما استعاذ منه عبدك ونبيك e اللهم إني أسألك الجنة وما قرب إليها من قول أو عمل، وأعوذ بك من النار وما قرب إليها من قول أو عمل، وأسألك أن تجعل كل قضاء قضيته لي خيرا».

Яъни: «Парвардигоро, мен сендан хамма яхшиликни, тезда бўладиганини хам, келажакда бўладиганини хам, мен билган ва билмаган яхшиликларни сўрайман. Хамма ёмонликдан, тезда бўладиганидан хам, келажакда бўладиганидан хам, мен биладиган ва билмайдиган ёмонликлардан панох беришингни сўрайман. Парвардигоро, мен сендан банданг ва пайгамбаринг (Мухаммад саллоллоху алайхи ва саллам) сўраган яхши нарсалардан сўрайман. Банданг ва пайгамбаринг панох сўраган ёмон нарсалардан панох тилайман. Парвардигоро, мен сендан жаннатни ва унга якинлаштирувчи сўзу-амалларни сўрайман. Дўзахдан ва унга якинлаштирувчи сўзу-амаллардан панох тилайман. Пешонамга битган хамма казоингни яхши килишингни сўрайман».

«اللهم احفظني بالإسلام قائماً ، واحفظني بالإسلام قاعداً ، واحفظني بالإسلام راقداً، ولا تُشمت بي عدواً حاسداً، اللهم إني أسألك من كلِّ خيرٍ خزائنه بيدك، وأعوذ بك من كل شرٍ خزائنه بيدك».

Яъни «Парвардигоро, мени турсам хам, ўтирсам хам, ухласам хам ислом билан, исломда саклагин бирон душман ёки хасадгўйга масхара, кулги килмагин. Парвардигоро, сендан хамма яхшиликни сўрайман, хамма ёмонликдан панох тилайман. Зеро, хамма нарса сенинг кўлингдадир».

»اللهم إني أسألك يا ألله بأنك الواحد الأحد الصمد الذي لم يلد ولم يولد ولم يكن له كفواً أحد، أن تغفر لي ذنوبي إنك أنت الغفور الرحيم».

Яъни, «Парвардигоро, хамманинг мухтожлиги хакки, на туккан, на тугилган эканлигинг, тенгги йўк, яккаю ягона зот эканлигинг хакки, гунохларимни кечиришингни сўрайман».

«اللهم إني أسألك بأن لك الحمد لا إله إلا أنت وحدك لاشريك لك، المنان، يابديع السموات والأرض ياذا الجلال والإكرام، ياحي ياقيوم إني أسألك الجنة وأعوذ بك من النار».

Яъни, «Эй Парвардигор! Эй осмонлару ернинг яратувчиси! Эй буюклик ва карам сохиби! Эй тирик ва абадий зот! Барча хамду сано, мактовларга лойик зот эканлигинг хурмати, хеч шерикка мухтож бўлмаган, тенгсиз тангри эканлигинг хурмати, танхо ўзингдан бўлак хак маъбуд йўклиги хакки, жаннатингдан бенасиб килма, дўзахдан панох бер!».

«اللهم إني أعوذ بك من زوال نعمتك، وتحول عافيتك، ومن فجاءة نقمتك، و جميع سخطك».

Яъни, «Парвардигоро, неъматингни ва офиятингни мендан дариг тутма, бу ночор бандангни кахру газабингга дучор эмта».

Агар бошингизга бирон гам кайгу, мусибат тушса, расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам тавсия килган куйидаги дуоларни ўкинг:

«لا إله إلا الله العظيم الحليم، لا إله إلا الله رب العرش العظيم، لا إله إلا الله رب السموات ورب الأرض ورب العرش الكريم».

Яъни, «Буюк ва мулойим зот (бўлмиш) Аллохдан ўзга хак маъбуд йўкдир. Буюк Арш сохиби – Аллохдан бўлак ибодатга лойик зот йўкдир, Осмонлару Ер Парвардигори Улуг Арш эгаси Аллохдан бошка илох йўк».

«ياحي ياقيوم برحمتك أستغيث فأصلح لي شأني كله ولا تكلني إلى نفسي طرفة عين».

Яъни, «Эй тирик ва абадий зот! Рахмлилигинг хурмати, сенга ёлвораман: бутун борлигимни ислох кил. Мени бир лахза бўлса хам ўзимга топшириб кўймагин».

«لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين».

Яъни, «ўзингдан бошка ибодатга лойик зот йўк, сен хамма нуксонлардан поксан, мен ўзимга зулм килиб кўйдим»

«اللهم إني عبدك، ابن عبدك، ابن أمتك، ناصيتي بيدك، ماض في حكمك، عدل في قضاؤك، أسألك بكل اسم هو لك، سميت به نفسك، أو أنزلته في كتابك، أو علمته أحداً من خلقك، أو استأثرت به في علم الغيب عندك، أن تجعل القرآن ربيع قلبي، ونور صدري، وجلاء حزني، وذهاب همي».

Яъни «Парвардигоро, мен кулинг ва чўрингнинг фарзанди – бир бечора кулингдирман, такдирим сенинг кўлингда, мен тўгримда бир хукм чикарсанг, мукаррар, ижро бўлажакдир, менга келган хамма казоинг айни адолатдир. Ўзинг ёд этган номларинг хакки, китобингда нозил килган, бандаларингдан бирон кишига ўргатган, ёки илми гайбингда – ўз хузурингда хеч кимга огох килмасдан саклаб кўйган хамма номларинг хурмати, сендан сўрайман: Куръонни калбимнинг бахори, дилимнинг нури, гаму кайгуларимга малхам килгин».

«اللهم إني أسألك العفو والعافية في الدنيا والأخرة، اللهم إني أسألك العفو والعافية في ديني ودنياي وأهلي ومالي، اللهم استر عوراتي، وآمن روعاتي، اللهم احفظني من بين يدي، ومن خلفي، وعن يميني، وعن شمالي، ومن فوقي، وأعوذ بعظمتك أن أغتال من تحتي».

Яъни, «Эй Аллох! Мен Сендан дунё ва охиратда афву-офият сўрайман. Эй Аллохим! Мен Сендан динимда, дунёйимда, ахлимда ва молимда офият-хотиржамликни сўрайман. Эй Аллох! Менинг авратларимни беркитгин! кўркувимдан омонлик бергин-кетказгин. Эй Аллох! Мен олдимдан, ортимдан, ўнгу-сўлимдан ва тепамдан, бало келишидан саклагин! Остимдан хам бало келиб колишидан ўзинг панох бер»

[1] – Имом Бухорий 8/386 ва имом Муслим 206-хадис Ибн Аббос ва Абу Хурайра розияллоху анхумодан ривоят килишган.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.