Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

001. Ихлос ва ният

Аллоҳ таоло Ҳуд сурасининг 15 ва 16- оятларида шундай дейди: “Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. 16. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч кандай насиба йўқдир. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир.”

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қилган, муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта амаллар ниятга қараб бўлади ва ҳар бир киши нимани ният қилса шуни олади. Ким Аллоҳ ва Расули учун ҳижрат қилса унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учундир. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, дунёдан улушини олади ёки аёл киши учун бўлса, унга уйланади. Ким қандай ният билан ҳижрат қилса, унинг ҳижрати ниятига яраша бўлади.”, деганларини эшитдим дейди.

Имом Муслим ва Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат куни одамлар ичида энг аввал ҳукм қилинадиган кишиларнинг биринчиси шаҳид бўлган киши бўлади. Уни олиб келинади ва Аллоҳ унга ўз неъматларини эслатади, у уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: “Уларнинг шукронасига нима амал қилдинг?”-деб сўрайди. У банда : “То шаҳид бўлгунимга қадар Сен учун жанг килдим,”- деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ: “Ёлғон айтаяпсан, зеро сен одамлар сени жасур-қўрқмас дейишлари учун урушдинг ва дарҳақиқат, шундай дейилди,” – дейди. Сўнг буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб олиб кетилади ва дўзахга ташланади.

Кейин илм ўрганган ва уни ўргатган, ҳамда Қуръон ўқиган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга ҳам ўз неъматларини эслатади. У банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ:

— Буларнинг шукронасига нима амал қилдинг? – деб сўрайди. Банда:

— Илм ўргандим, уни бошқаларга ўргатдим ва Сен учун Қуръон ўқидим, деб жавоб беради.

— Ёлгон гапирдинг, сен илмни “олим” дейилиши учун ўргандинг, Қуръонни эса “қори” дейилиши учун ўқидинг, дарҳақиқат, шундай дейилди,- дейди Аллоҳ. Сўнгра буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб, олиб кетилади ва дўзахга ташланади.

Кейин Аллоҳ унга ризқни кенг қилиб берган, бойликнинг ҳамма туридан инъом қилган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга Ўз неъматларини танитади. У уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ:

— Буларни шукронасига сен нима амал қилдинг? – деб сўрайди.

— Сен хуш кўрган бирон йўлни қолдирмай, ҳаммасида Сен учун сарф қилдим, -дейди.

— Ёлғон сўзладинг, зеро, сен бу ишларни “сахий” дейилиши учун қилдинг, дарҳақиқат шундай дейилди,- дейди Аллоҳ.

Сўнгра буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб, олиб кетилади ва дўзахга ташланади.

Шарҳ::

Дарҳақиқат, ният амалнинг асосидирки, ҳар бир яхши амал унинг устига барпо бўлади. Одам алайхис саломдан тортиб, то қиёматгача келадиган барча одамзод сўз ва амалда ихлос қилишга буюрилган. Ким ихлосни маҳкам ушласа – нажот топади. Ким уни зое қилса ҳалокатга юз тутади. Зеро амалнинг қабул бўлиши ёки бўлмаслиги, унга мукофот ёки жазо берилиши ўша амалда ихлоснинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги эътибори билан бўлади.

Демак, бир амалнинг бошқа амалдан афзаллиги унинг катта ёки кичиклигига қараб эмас, балки шу амал соҳибининг қалбида сақладиган иймон ихлоснинг қай даражада эканига қараб белгиланар экан. Зеро амал суратдир, ихлос эса унинг руҳидир. Шайх Дувайш айтадилар: “Агар амалларда ихлос қилмасанг, ўзингни чарчатиб ўтирма. Ихлос дарахтининг илдизи мустаҳкамдир, риё дарахтининг илдизи эса қўпориб ташлангандир”. Дарҳақиқат агар дарахтнинг илдизи мустаҳкам бўлса, унинг танаси қанчалик кесилиб-қирқилиб ташланмасин, барибир ўсишда, ривожланишда давом этаверади, аммо унинг илдизи қўпориб ташланган бўлса, унинг тезда қуришини кутавер. Аллоҳ таоло ҳаммамизни сўз ва амалда ихлос қилишимизга муваффақ қилсин.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Қилинаётган амал қабул бўлиши учун иккита шарт топилиши керак. Улар ихлос ва амалнинг суннатга мувофиқ бўлиши.
  2. Ихлос ҳар бир амалда буюк аҳамиятга эга, чунки ихлоссиз амал эгасига бало бўлади.
  3. Амалнинг зоҳири чиройли бўлмоги унинг қабул бўлишига кифоя қилмайди, ҳудди амалда ихлос топилиб суннатга мувофиқ бўлмаганига ўхшаш. Демак, ҳар бир амалда ихлос ва суннатга мувофиклик топилиши шарт.
  4. Ҳар амал олдида ниятни тўғирлаш ва суннатга мувофиқми ёки мувофиқ эмаслигини текшириш вожибдир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.