Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

002. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашиш

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 65- оятида шундай дейди: “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўъмин бўла олмайдилар”

“Аллоҳ ва унинг Пайғамбари бир ишни хукм қилган-буюрган вақтида бирон мўъмин ва мўъмина учун (Аллоҳнинг хукмини қўйиб) ўзлари хоҳлаган ишларини ихтиёр қилишлари жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди.” Ахзоб: 36

Нур сурасининг 51 ва 63- оятларида эса шундай дейди: 51. “Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида мўъминларнинг сўзи “эшитдик ва бўйсундик”, демоқдир. Ана ўшаларгина нажот топгучилардир”.

63. ….”(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар”.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

— Жаннатга Умматимдан бош тортмаганларидан бошқа ҳаммалари киради дедилар –Саҳобалар ажабланишиб:

— Ё Расулуллоҳ, ким ҳам бош тортарди?! деб сўрашди.

— Ким менга итоат қилса жаннатга киради, ким менга осий бўлса, (жаннатга киришдан) бош тортибди, дедилар.

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш, эргашиш У кишининг гапларини олиб бошқаларнинг гапларини кўйишлик динимиз барпо бўлган иккинчи устундир. Яъни, “Мухаммад-ур-расулуллоҳ” деб берган шаҳодатимизнинг маъноси ва амаллар қабул бўлишининг иккинчи шартидир.

Динимиз икки устун узра барпо бўлган; Аллоҳ таолонинг ўзигагина ибодат қилиш ва ҳамма амаллларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ қилиш. Дунё ва охират саодати, фитналардан саломат қолиш ва жаннатга киришнинг ягона йўли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишдир. Қаранг, имоми Абу Ҳанифа – Нўъмон ибн Собит – раҳматуллоҳи алайҳ бу бобда нима деганлар: “Агар қайси бир ҳадис саҳиҳ (у кишининг назарида заиф бўлгану кейинчалик унинг саҳиҳлиги аник) бўлса у менинг мазҳабимдир”. Яъни Пайғамбар алайҳис саломга тўлиқ эргашиш менинг мазҳабим демоқчилар. Бу ривоятни Ибни Обидийн “Хошияда” нақл қилган. Ал-Фалланий “Ал-Ийқоз” китобида у кишидан нақл қилган ривоятда: “Агар гапим Қуръон ва ҳадисга хилоф бўлса гапимни деворга уриб, Қуръон ва ҳадисни олинглар”,- деганлар. Имомдан бундай таълим-тарбияни олган шогирдлари Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ Мадинага сафар қилиб, Мадинада Имом Молик билан учрашиб илмий мунозаралар олиб боради. Мунозаралар мобайнида ўзининг саҳиҳ ҳадисларга хилоф бўлган бир нечта фатволари борлигини билиб дарҳол фатволаридан қайтади. Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг суннатга бунчалик қаттиқ туриб амал қилиши ҳозиргача илмий китоб ва мажлисларда тасаннолар билан зикр қилинади. Улар ҳақида бундай ривоятлар жуда кўп. Қаранг бизнинг имомларимиз Умматга ўрнак бўлиш учун суннатни қандай маҳкам ушлаганлар. Улар суннатни шундай маҳкам ушлаганларидан кейингина имомлик даражасига етганлар. Аллоҳ таоло ҳаммамизни Қуръон ва Суннатга амал қилишга муваффақ қилсин.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Қилинаётган амал қабул бўлиши учун иккита асосий шарт топилиши керак. Улар: Ихлос ва Суннатга мувофиқ бўлишдир.
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишнинг яна бир маъноси У кишининг каломини – ким бўлишидан қатъий назар – ҳар қандай одамнинг гапидан устун қўйиш демакдир.
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш жаннатга киришга сабаб бўлади.
  4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга осий бўлиш, амрига хилоф қилиш дунёда фитнага ва амалларнинг ҳабата бўлишига, охиратда эса жаҳаннамга киришга сабаб бўлади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.