Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

0024. Салавотдан кейин салом беришдан олдин айтиладиган дуолар

Тингланг( اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ).

1 – Парвардигоро! Мен Сендан қабр азобидан, жаҳаннам азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ҳамда масиҳи Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْمَأْثَمِ وَالْمَغْرَمِ).

2 – Эй Аллоҳ! Мен Сендан қабр азобидан, масиҳи Дажжол фитнасидан ва тириклик ҳамда ўлим фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман! Парвардигоро! Мен Сендан гуноҳ ва (ножоиз бўлган ёки тўлашнинг имкони бўлмайдиган) қарздан паноҳ беришингни сўрайман! (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْماً كَثِيراً، وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَ أَنْتَ، فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي، إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ ).

3 – Парвардигоро! Албатта мен ўз нафсимга кўп зулмлар қилдим. Гуноҳларни ёлғиз Сенгина кечирувчисан. Мени Ўз марҳаматинг – Ўз томонингдан бўладиган мағфират билан кечир, раҳм эт! Албатта Сен кечирувчи ва раҳмли Зотдирсан. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ، وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ، وَمَا أَعْلَنْتُ، وَمَا أَسْرَفْتُ، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ ).

4 – Парвардигоро! Менинг аввал қилганларимни ҳам, (кейин) охир қилганларимни ҳам, яширин қилганларимни ҳам, ошкор қилганларимни ҳам, исрофларимни ҳам ва Ўзинг мендан кўра яхшироқ биладиган (ишларим – гуноҳларим)ни ҳам мағфират эт. Аввал этувчи ҳам, охир этувчи ҳам Сенсан. Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ! (Муслим ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ، وَشُكْرِكَ، وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ ) .

5 – Эй Аллоҳ! Сени зикр этишга, Сенга шукр қилишга ва гўзал ибодатингга мени мушарраф эт-кўмак бер. (Абу Довуд ва Насоий ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْبُخْلِ، وَأَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُرَدَّ إِلَى أَرْذَلِ الْعُمُرِ، وَأَعُوْذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الدُّنْيَا، وَعَذَابِ الْقَبْرِ).

6 – Парвардигоро! Мен Сендан бахиллик, қўрқоқлик ва тубан-разил умр (ҳаёт)га қайтарилишдан паноҳ беришингни сўрайман. Эй Аллоҳ! Мен Сендан дунё фитнаси ва қабр азобидан паноҳ беришингни сўрайман. (Бухорий ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنَ النَّارِ).

7 – Парвардигоро! Мен Сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ беришингни тилайман. (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ بِعِلْمِكَ الْغَيْبِ، وَقُدْرَتِكَ عَلَى الْخَلْقِ، أَحْيِنِي مَا عَلِمْتَ الْحَيَاةَ خَيْراً لِي، وَتَوَفَّنِي إِذَا عَلِمْتَ الْوَفَاةَ خَيْراً لِي، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَشْيَتَكَ فِي الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، وَأَسْأَلُكَ كَلِمَةَ الْحَقِّ فِي الرِّضَا وَالْغَضَبِ، وَأَسْأَلُكَ الْقَصْدَ فِي الْغِنَى وَالْفَقْرِ، وَأَسْأَلُكَ نَعِيماً لاَ يَنْفَدُ، وَأَسْأَلُكَ قُرَّةَ عَيْنٍ لاَ تَنْقَطِعُ، وَأَسْأَلُكَ الرِّضَا بَعْدَ الْقَضَاءِ، وَأَسْأَلُكَ بَرْدَ الْعَيْشِ بَعْدَ الْمَوْتِ، وَأَسْأَلُكَ لَذَّةَ النَّظَرِ إِلَى وَجْهِكَ، وَالشَّوْقَ إِلَى لِقَائِكَ، فِي غَيْرِ ضَرَّاءَ مُضِرَّةٍ، وَلاَ فِتْنَةٍ مُضِلَّةٍ، اللَّهُمَّ زَيِّنَّا بِزِينَةِ الإِيمَانِ، وَاجْعَلْنَا هُدَاةً مُهْتَدِينَ).

8 – Эй Аллоҳ ғайбни билишинг ва яратишга қодирлигинг билан (сўрайман) агар ҳаётни мен учун хайрли деб билсанг, яшат. Агар ўлимни мен учун хайрли деб билсанг, ўлим бер. Эй Аллоҳ! Мени ошкору ғайб (ишлар, ҳолат)да Ўзингдан қўрқадиган эт. Розилигу ғазаб (ҳолатда, иш)да ҳақни сўзлашни сўрайман. Бойликда ҳам, фақирликда ҳам тежамкорлик (исроф этмаслик)ни беришингни сўрайман. Туганмас неъмат, узилмас-абадий севинч сўрайман. Қазо-ҳукмдан кейин розиликни, ўлимдан сўнг яхши ҳаётни сўрайман. Юзингни кўриш лаззатини ва зарарли қайғуларсиз, адаштирувчи фитналарсиз висолинг шавқини сўрайман! Эй Аллоҳ! Бизни иймон зийнати ила зийнатла ва тўғри йўлга бошловчи, тўғри йўлда юрувчи (лардан) қил. (Насоий ва Аҳмад ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ يَا اللَّهُ، بِأَنَّكَ الْوَاحِدُ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُواً أَحَدٌ، أَنْ تَغْفِرَ لِي ذُنُوبِي، إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ ).

9 – Эй Аллоҳ! Мен Сенинг яккаю ягона, туғмаган ҳам, туғилмаган ҳам ва ҳеч бир тенги бўлмаган Самад – беҳожат Зот эканлигинг билан сўрайман: Менинг гуноҳларимни кечир! Албатта, Сен кечиримли ва раҳмли Зотдирсан. (Насоий ва Аҳмад ривояти, Албоний саҳиҳ деган).

Тингланг( اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنَّ لَكَ الْحَمْد، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، الْمَنَّانُ، يَا بَدِيعَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ، يَاذَا الْجَلالِ وَالإِكْرَامِ، يَاحَيُّ يَاقَيُّومُ، إِنِّي أَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنَ النَّارِ).

10 – Парвадигоро! Ҳамд (ёлғиз) Сенгалиги, Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқлиги, Сенинг ёлғиз, шериксиз ва яхшиликни инъом қилувчи Зотлигинг билан сўрайман. Эй осмонлару ерни яратувчиси, улуғлик ва икром соҳиби, эй мангу тирик ва абадий турувчи! Мен Сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ тилайман. (Абу Довуд, Насоий, Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُواً أَحَدٌ ) .

11 – Эй Аллоҳ! Мен Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ деб, Сен ёлғиз, шериксиз, туғмаган ҳам, туғилмаган ҳам ва ҳеч бир тенги бўлмаган Самад – беҳожат Зотлигингга гувоҳлик келтирганим туфайли сўрайман. (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.