Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

0025. Намоздан сўнг салом бергач айтиладиган зикрлар

Тингланг( أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ – ثَلاَثاً
Тингланг
– اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلامُ، ومِنْكَ السَّلامُ، تَبَارَكْتَ يَاذَا الجَلالِ وَالإِكْرَامِ).

1 – Аллоҳдан истиғфор сўрайман. (3 марта айтилади). Эй Аллоҳ! Сен Саломдирсан (яъни, Салом Аллоҳнинг исмларидан бири, маъноси Сен барча айбу нуқсондан саломатсан ва Сен бандаларингни ҳалокат ўринларидан сақловчи-саломат этувчи Салом Зотдирсан). Салом Сендандир! (Яъни, саломатлик фақат Сен томонингдан). Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен (айбу нуқсондан) пок ва муқаддасдирсан. (Муслим ривояти).

Тингланг( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ ) .

2 – Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ! У ёлғиз ҳам шериксиз зотдир! Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! У барча нарсага қодир. Эй Аллоҳ, Сен берган нарсани тўсувчи, Сен тўсган нарсани берувчи йўқ. Сенинг ҳузурингда улуғлик-бойлик эгасига улуғлиги-бойлиги фойда беролмас. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тингланг(لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ، وَلاَ نَعْبُدُ إِلاَّ إِيَّاهُ، لَهُ النِّعْمَةُ وَلَهُ الْفَضْلُ وَلَهُ الثَّنَاءُ الْحَسَنُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ ).

3 – Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ, У ёлғиз, шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. У барча нарсага қодир. Ҳарака ва қувват ёлғиз Аллоҳ (мадади) биландир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Биз фақат Унгагина ибодат этамиз. Неъмат ҳам, фазл ҳам, гўзал (ҳамду) сано ҳам Уникидир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Гарчи кофирлар ёмон кўрсаларда динни Унинг учун холис қилувчилармиз. (Муслим ривояти).

Тингланг
(سُبْحَانَ اللَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَاللَّهُ أَكْبَرُ – ثَلاَثاً وَثَلاَثِيْن
Тингланг

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

4 – Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, валлоҳу акбар (33 марта айтади) (Субҳаналлоҳ, алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар деб ҳар бирини 33 мартадан айтса ҳам бўлади ИНТ). Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз ҳамда шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. У барча нарсага қодир.

(Ким агар ҳар намоздан сўнг шуни айтадиган бўлса, хатолари – агар денгиз кўпикларича бўлса ҳам – мағфират қилинади). (Муслим ривояти).

5 – «Ихлос», «Фалақ» ва «Ан-нос» сураларини ҳар намоздан кейин бир мартадан, бомдод ва шом намозидан кейин уч мартадан ўқийди. (Абу Довуд, Насоий ва Термизий ривояти. «Фатҳул-Борий»га қаралсин).

Тинглангبِسمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
} قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ * اللهُ الصَّمَدُ * لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ * وَلَمْ يَكُن لَّهُ كُفُواً أَحَدٌ { .

(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: У – Аллоҳ бирдир (яъни, Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир, У якка ёлғиздир). Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзланувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни, Аллоҳнинг ўғли-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир. (Ихлос сураси).

Тинглангبِسمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
} قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ * مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ * وَمِنْ شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ * وَمِنْ شَرِّ النَّفَّاثَاتِ فِي الْعُقَدِ * وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ{.

(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қиламан. (Фалақ сураси).

Тинглангبِسمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
} قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ * مَلِكِ النَّاسِ * إِلَهِ النَّاسِ* مِنْ شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ* الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ * مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ{.

(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) чекиниб яшириниб оладиган васвасачи шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман. (Ан-нос сураси).

ويقْرَأ آيةَ الكُرسي عقِبَ كلِّ صلاةٍ.

Ҳар намоздан сўнг оятал-курсийни ўқийди. Оятал-курсийни ҳар намоздан кейин ўқийдиган кишини жаннатга киришдан фақат ўлимгина тўсиб туради. (Насоий ривояти. Албоний саҳиҳ деган).

Тингланг} اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لاَ تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلاَ نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلاَ يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ وَلاَ يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ{.

6 – Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай (барҳақ) илоҳ йўқ. Фақат Унинг ўзи барҳақдир. У тирик ва абадий турувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз шафоат қила олмайди. У уларнинг (барча махлуқларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани (яъни дунё ва охиратдаги ҳолларини) билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг курсиси осмонлару ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир. (Бақара: 255).

Тингланг( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ) عَشْرَ مَرَّاتٍ بَعْدَ صَلاَةِ الْمَغْرِبِ وَالصُّبْحِ.

7 – «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. (У) ҳаёт беради ва (У) ўлдиради. У ҳар бир нарсага қодир». Шом ва бомдод намозларидан сўнг 10 марта айтилади. (Термизий ва Аҳмад ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً ) بَعْدَ السَّلاَمِ مِنْ صَلاَةِ الْفَجْرِ.

8 – «Парардигоро! Мен Сендан фойдали илм, ҳалол-тоййиб ризқ ва мақбул амал сўрайман». Бомдод намозидан салом берилгандан сўнг айтилади. (Ибн Можа ва бошқалар ривояти).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.