Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

0027. Эрталаб ва кечқурун айтиладиган зикрлар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бомдод намозидан то қуёш чиққунга қадар Аллоҳни зикр қилиб ўтирувчилар билан ўтириш мен учун Исмоил фарзандларидан тўрттасини озод этишдан (ҳам) суюклироқ. Аср намозидан кейин то қуёш ботгунга довур Аллоҳни зикр қиладиган қавм билан ўтириш мен учун яна тўрттасини озод этишдан (ҳам) суюклироқ». (Абу Довуд ривояти. Албоний ҳасан деган).

Тинглангاَلْحَمْدُ للهِ وَحْدَهُ، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى مَنْ لاَ نَبِيَّ بَعْدَهُ.

1 – Ҳамд ёлғиз Аллоҳникидир. Ундан сўнг набий йўқ бўлган зотга салавоту-саломлар!

Тингланг2 – Оят-ал-Курсини ўқийди. (Таржимаси юқорида ўтди.) Ким уни тонг отганда ўқиса, то кун ботгунга қадар жинлардан ҳимояланган бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, то тонг отгунга қадар жинлардан ҳимояланган бўлади. (Ҳоким ривоят қилган. Албоний саҳиҳ деган ва буни Насоий ҳамда Табаронийга нисбатини берган).

Тингланг3 – «Ихлос», «Фалақ» ва «Ан-нос» сураларини ўқийди. (Таржимаси юқорида ўтди.)[2]

Ким бу сураларни тонг отганда ва кун ботганда уч мартадан ўқиса, Аллоҳ уни ҳамма нарсадан кифоялантиради-сақлайди. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Тингланг(أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذَا الْيَوْمِ، وَخَيْرَ مَا بَعْدَهُ، وَأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ هَذَا الْيَوْمِ، وشَرِّ مَا بَعْدَهُ، رَبِّ أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وسُوءِ الكِبَرِ، رَبِّ أَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ).

4 – Тонг оттирдик ва Аллоҳнинг бутун мулки (ҳам) тонг оттирди. Ҳамд Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга (барҳақ) маъбуд йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Эй Аллоҳ! Мен Сендан бу кундаги ва ундан кейиндаги яхшиликни сўрайман. Бу кундаги ва ундан кейиндаги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. Парвардигоро, мен Сендан ялқовликдан ва ёмон қаришдан паноҳ беришингни сўраб илтижо қиламан. Парвардигоро! Менга дўзах ҳамда қабр азобидан паноҳ бер! (Муслим ривояти).

Тингланг(أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ لِلَّهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ، وَخَيْرَ مَا بَعْدَهَا، وَأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ هَذِهِ اللَّيْلَةِ، وشَرِّ مَا بَعْدَهَا، رَبِّ أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وسُوءِ الكِبَرِ، رَبِّ أَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ).

4 – Кечга етдик ва Аллоҳнинг бутун мулки (ҳам) кечкиртирди. Ҳамд Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Эй Аллоҳ! Мен Сендан бу тундаги ва ундан кейиндаги яхшиликни сўрайман. Бу тундаги ва ундан кейиндаги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. Парвардигоро, мен Сендан ялқовликдан ва ёмон қаришдан паноҳ беришингни сўраб илтижо қиламан. Парвардигоро! Менга дўзах ҳамда қабр азобидан паноҳ бер! (Муслим ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا، وَبِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُوْرُ ) .

5 – Эй Аллоҳ! Сен (инг ҳифзу-ҳимоянгда, неъматларингга чўмиб, зикринг ила машғул бўлиб) тонг оттирдик, Сен (инг ҳифзу-ҳимоянгда, неъматларингга чўмиб, зикринг ила машғул бўлиб) кечкиртирдик. Мана шу ҳолда яшаймиз ва мана шу ҳолда ҳаётдан кўз юмамиз. Қайта тирилиш Сенгадир. (Термизий ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ أَصْبَحْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ الْمَصِيْرُ ) .

5 – Эй Аллоҳ! Сен (инг неъматинг) билан тунга етдик, Сен (инг марҳаматинг) билан тонгга етдик. Сен тирилтирасан ва Сен вафот топтирасан. Қайтиш Сенгадир. (Термизий ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَيَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ ) .

6 – Эй Аллоҳ! Сен Роббимсан ва Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг (алмийсоқда олган) аҳд-паймонинг ва (Пайғамбаринг тилида берган; ширк келтирмаган бандангни жаннатга киритиш ) ваъданг (га эришиш)да (қўлимдан келганича тиришиб) турибман. Ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан Сендан паноҳ бершингни тилайман. Сенинг менга берган неъматларингни ҳам, қилган гуноҳларимни ҳам эътироф этаман. Мени мағфират эт. Албатта, фақат Сенгина гуноҳларни кечирувчисан.

Кеч кирганда ушбу дуони чин дилдан ишониб айтган киши, шу кечасида вафот этса, жаннатга киради. Кундузи ҳам шундай. (Бухорий ривояти).

Тингланг(اللَّهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ ( وَإِذَا أَمْسَى قَالَ : اللَّهُمَّ إِنِّي أَمْسَيْتُ ) أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلائِكَتَكَ، وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ وَحْدَكَ لاَشَرِيكَ لَكَ، وأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ ) أَرْبَعَ مَرَّاتٍ.

7 – Эй Аллоҳ! Тонгга етдим. (Агар кеч кирса: Кечга етдим). Мен Сени, аршингни кўтариб турувчиларни, малоикаларингни ва бутун махлуқотингни гувоҳ қилиб айтаман-ки: Сен Аллоҳдирсан ва Сендан ўзга ҳеч бир барҳақ илоҳ йўқ. Сен ёлғизсан ва Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ҳамда Расулингдир. (Тўрт марта айтилади).

(Ким бу дуони тонгда ва кечда тўрт марта айтадиган бўлса, Аллоҳ уни дўзахдан озод қилади). (Бухорий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Сунний ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ ( وَإِذَا أَمْسَى قَالَ : اللَّهُمَّ مَا أَمْسَى) بِي مِنْ نِعْمَةٍ، أَوْ بِأَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَشَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ).

8 – Эй Аллоҳ! Менга ёки бандаларингдан қай бирига (эрталаб) етган неъмат фақат Сен тарафдандир. (Агар кеч кирса: (кечда) етган, дейилади). Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ. Ва ҳамд ҳам, шукроналар ҳам Сенингдир. (Абу Довуд ва Насоий ривояти).

Тингланг(اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْكُفْرِ، وَالْفَقْرِ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ.

9 – Эй Аллоҳ! Менинг баданимни, қулоғимни ва кўзимни соғлом қил – офият бер! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Эй Аллоҳим! Мен Сендан куфр ва фақирликдан паноҳ беришингни сўрайман. Қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. (Уч марта айтилади). (Бухорий, Абу Довуд ва Насоий ривояти).

Тингланг(حَسْبِيَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ) سَبْعَ مَرَّاتٍ.

10 – Аллоҳ менга кифоя қилувчидир. Ундан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим ва У улкан аршнинг Парвардигоридир. (Етти марта айтилади).

(Тонг ва тунда уни етти марта айтадиган кишининг дунё ва охиратга тегишли бўлган муҳим ишларига Аллоҳ ўзи кифоя қилади). (Ибн Сунний ривояти).

Тингланг(اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي، وَدُنْيَايَ، وَأَهْلِي، وَمَالِي، اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي، وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفِظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ، وَمِنْ خَلْفِي، وَعَنْ يَمِينِي، وَعَنْ شِمَالِي، وَمِنْ فَوْقِي، وَأَعُوْذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِيَ).

11 – Эй Аллоҳ! Мен Сендан дунё ва охиратда афву-офият сўрайман. Эй Аллоҳим! Мен Сендан динимда, дунёйимда, аҳлимда ва молимда афву-офият тилайман. Эй Аллоҳ! Менинг авратимни беркит! Қўрқувимдан омонлик бер-кетказ. Эй Аллоҳ! Мен олдимдан ҳам, ортимдан ҳам, ўнгимдан ҳам, чапимдан ҳам, тепамдан ҳам, Ўзинг сақла! Оёғим остидан ҳиёнатга учрашдан Сенинг улуғлигингла паноҳ сўрайман). (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

Тингланг(اللَّهُمَّ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ، وَأَنْ أَقْتَرِفَ عَلَى نَفْسِي سُوءاً، أَوْ أَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ).

12 – Ғайбу ошкорни билувчи, осмонлару ернинг яратувчиси, барча мавжудотнинг Парвардигори ва Молики-подшоҳи бўлган эй Аллоҳ! гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ! Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва унинг ширк (келтиришга чақириб қиладиган васвасаси)дан паноҳ беришингни илтижо қиламан. Ўзимга ёки бошқа бир муслимга ёмонлик етказишдан паноҳ тилайман. (Термизий ва Абу Довуд ривояти).

Тингланг(بِسْمِ اللَّهِ الَّذِي لاَيَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ) ثَلاَثاً.

13 – Унинг исми билан бирга бўлганда на ердаги ва на осмондаги бирон нарса зарар бера олмайдиган Аллоҳ исми билан паноҳланаман. У эшитувчи, билувчи Зотдир. (Уч марта айтилади).

Тонгда ва кечда шу дуони уч мартадан айтадиган кишига ҳеч нарса зарар етказмайди. (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

Тингланг(رَضِيتُ بِاللَّهِ رباً، وَبِالإِسْلامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ r نَبِيًّا) ثَلاَثاً.

14 – Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим. (Уч марта айтилади).

Тонгда ва кечда бу дуони уч мартадан айтиб юрувчи кишини қиёмат кунида рози этиш Аллоҳ зиммасига ҳақ бўлади. (Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Тингланг( يَا حَيُّ، يَا قَيُّومُ، بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ).

15 – Эй мангу ҳаёт ва абадий турувчи Зот! Сенинг раҳматинг билан мадад сўрайман. Менинг бутун шаъним-ишимни ўнгла ва мени бирон бир лаҳза ҳам ўзимга топшириб қўйма. (Ҳоким ривояти. Заҳабий саҳиҳ деган).

Тингланг( أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ).

16 – Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ривояти).

( أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذِهِ اللَّيْلَةِ : فَتْحَهَا، وَنَصْرَهَا، وَنُورَهَا، وَبَرَكَتَهَا، وَهُدَاهَا، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهَا، وَشرِّ مَا بَعْدَهَا).

17 – Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб кечга етдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу кечанинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ривояти).

Тингланг(أَصْبَحْنَا ( وَإِذَا أَمْسَى قَالَ : أَمْسَيْنَا ) عَلَى فِطْرَةِ الإِسْلامِ، وَعَلَى كَلِمَةِ الإِخْلاصِ، وَعَلَى دِينِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ r، وَعَلَى مِلِّةِ أَبِينَا إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً مُسْلِماً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ).

18 – Ислом фитрадида, ихлос калимасида, набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам динида ва отамиз Иброҳим миллатида (турган ҳолда) тонг оттирдик. (Агар кеч кирса: кечга кирдик, дейилади). (У: Иброҳим) ҳақиқий мусулмон бўлиб, мушриклардан эмасди. (Аҳмад ва Ибн Сунний ривояти).

Тингланг( سُبْحَانَ اللَّهِ وبِحَمْدِهِ ) مِائَةَ مَرَّةٍ.

19 – Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Аллоҳни ҳамди билан тасбеҳ айтаман.

Ким тонгда ва кечда 100 мартадан айтган бўлса, қиёмат кунида фақат бу зикрни шунча миқдордан кўпроқ айтган кишигина ундан афзалроқ нарса билан келиши мумкин. (Муслим ривояти).

Тингланг( لاَإِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ، لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ) عَشْرَ مَرَّاتٍ أَوْ مَرَّةً وَاحِدَةً عِنْدَ الْكَسَلِ .

20 – Аллоҳдан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ. У ёлғиз, шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир зот. (Ўн марта ёки ялқовлик қилинса бир марта айтилади). (Насоий, Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).

Тингланг(لاَإِلَهَ إِلاَّ اللَّه وَحْدَهُ، لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ) مِائَةَ مَرَّةٍ إِذَا أَصْبَحَ.

21 – Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! У барча нарсага қодир. (Тонг отганда юз марта айтади).

Буни бир кунда юз марта айтган кишининг савоби ўнта қулни озод қилишга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта хатоси ўчирилади. Шу кун то кечгача бу зикр унинг учун шайтондан ҳимояловчи қўрғон-ҳимоя бўлади. Қиёмат кунида фақат бу дуони ундан ҳам кўпроқ қилган кишигина ундан афзалроқ амал билан келади. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тингланг( سُبْحَانَ اللَّهِ وبِحَمْدِهِ : عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَا نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ، وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ إِذَا أَصْبَحَ .

22 – Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Аллоҳга махлуқотлари ададича, нафсининг ризолигича, аршининг вазнича ва калималарининг (сонича) миқдорича ҳамд ва тасбеҳлар айтаман. (Тонг отганда уч марта айтилади). (Муслим ривояти).

Тингланг(اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً) إِذَا أَصْبَحَ.

23 – Парардигоро! Мен Сендан фойдали илм, покиза-ҳалол ризқ ва қабул бўладиган амал тилайман. (Тонг отганда айтади). (Ибн Сунний ва Ибн Можа ривояти).

Тингланг( أَسْتَغْفِرُ اللهَ، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ ) مِائَةَ مَرَّةٍ فِي الْيَوْمِ .

24 – Аллоҳдан истиғфор тилайман ва Унга тавбалар қиламан. (Ҳар куни юз марта айтилади). (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тингланг( أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ إِذَا أَمْسَى.

25 – Аллоҳнинг мукаммал сўзлари билан яратганларининг ёмонлигидан паноҳ тилайман. (Кеч кирганда уч марта айтади).

Шу дуони кеч кирганда уч марта ўқиган кишига туннинг заҳари-зарари етмайди. (Аҳмад, Насоий, Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ) عَشْرَ مَرَّاتٍ .

26 – Эй Аллоҳ! Набиййимиз Муҳаммадга салот ва саломлар эт. (Ўн марта айтади). (Табароний ривояти).

[1] таржимаси учун 25-факраларга каралсин.

[2] таржимаси учун 25-факраларга каралсин.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.