Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

003. Илмнинг фазли

Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 9-оятида шундай дейди: «Айтинг биладиган зотлар билан билмайдиган зотлар баробар бўладими?»

Мужодала сурасининг 11- оятида эса «Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирган ва илм ато этган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур» дейди.

Тоҳа сурасининг 114- оятида эса «Роббим илмимни зиёда қил-деб айтинг» дейди.

Муовия розияллоҳу анҳу ривоят қилган, муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло кимга яхшиликни хоҳласа уни динда фақиҳ-олим қилиб қўяди”, дедилар.

Имом Абу Довуд (3641) ва Термизий (2682) Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким илм талаб қилиб, йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннатга борадиган йўлини енгил қилиб қўяди. Фаришталар толиби илмнинг қилаётган амалидан рози бўлиб, қанотларини қўйиб туришади. Олим кишига ҳамма нарса, ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтиб туради. Олим кишининг обид — яъни илми йўғу, лекин доимий ибодатдаги — одамдан фазли, Ойнинг бошқа юлдузлардан ортиқлигига ўхшайди. Албатта олимлар пайғамбарларнинг меросхўридир, пайғамбарлар дийнор, дирҳамларни мерос қилиб ташлаб кетмаган, балки илмни колдирганлар, кимики уни олган бўлса насибасини тўлиқ олибди”.

Имом Муслим (1631) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар инсон боласи ўлса унинг учта амалидан бошқа ҳамма амали тўхтайди. Улар: садақаи жория, фойдаланиб турилган илм ва унга дуъо қиладиган солих фарзанд. – дедилар.

Шарҳ:

Ислом дини илм-маърифат, тараққиёт ва инсонларни илм билан зулумотдан нурга олиб чиқувчи диндир. Чунки бу дин чексиз илмли бўлган Аллоҳ таоло томонидан ваҳий қилингандир. Шунга кўра динимизда шаръий илмнинг манзилати жуда улуғдир. Аллоҳ таоло бандаларини шаръий илмларни ўрганишга буюрганидек дунёвий илмларни ҳам таълим олишга тарғиб қилди ва шаръий илм эгасини бошқалардан афзалроқ қилди. Илм талаб қилиш ибодатларнинг энг афзалларидан бўлиб, жаннатга кириш сабабларининг энг катталаридан ҳисобланади. Чунки инсон илм билан Аллоҳни, Унинг буйруқларини, қайтарган нарсаларини ва диннинг асосларини ўрганиб боради. Шунинг учун ҳам уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар инсонларга шаръий илмни мерос қилиб ташлаб кетдилар. Ким илм талаб қилиб, илмига амал қилса, у албатта уларга меросхўр бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Динимизда илм ва олимларнинг фазли улуғдир, чунки улар пайғамбарларнинг меросхўларидир.
  2. Бирон кишининг динда фақиҳ бўлиши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилганлик аломатидир.
  3. Шаръий илмни талаб қилиш ва унга амал қилиш жаннатга киришга сабаб бўлади.
  4. Инсоннинг энг яхши мерос қилиб ташлаб кетадиган ҳазинаси фойдали илмдир, чунки унинг савоби ўлимидан кейин ҳам давом этиб туради.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.