Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

004. Одамларга таълим бериш ва яхшиликга чақиришнинг фазли

Аллоҳ таоло Жумъа сурасининг 2- оятида шундай дейди: «У (Аллоҳ) омийлар (яъни аҳли китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасига ўзларида бўлган, уларга (Қуръон) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб Қуръон ва ҳикмат ҳадисни ўргатадиган бир пайғамбарни (яъни Муҳаммад алайҳис-саломни) юборган зотдир.» дейди.

Оли-Имрон сурасининг 110-оятида эса: «(Эй уммати Мухаммад алайҳис салом), одамлар учун чиқарилган миллатнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро яхши амалларга буюрасиз ва ёмон амаллардан қайтарасизлар», дейди.

Имом Муслим Абу Масъуд Уқба ибн Омир ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким бирон яхшиликка бирор кишини йўллаб қўйса, у кишига шу — яхшиликни қилган — кишичалик савоб ёзилади.

Имом Муслим ривоят қилган бошқа ҳадисда Абу Хурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким одамларни яхшиликка чақирса, бу кишига ҳам шу яхшиликни қилган одамларнинг ажричалик — уларнинг бирон ажри ноқис бўлмасдан — ажр ёзилади. Ким одамларни залолат-ёмонликка чақирса, бу кишига ҳам шу ёмонликни қилган одамлар қатори —уларнинг бирон гуноҳи ноқис бўлмасдан тўлиқ — гуноҳ ёзилади, дедилар.

Имом Термизий Абу Умома ал-Баҳалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: Албатта Аллоҳ таоло, Фаришталар, Еру-осмон аҳли ва ҳаттоки чумолилар уясида туриб одамларга яхшиликни ўргатувчи кишига дуо-истиғфор айтиб туришади.

Шарҳ:

Аллоҳ таоло пайғамбарларни жўнатишидан мақсад инсонларга динларидаги амалларни ўргатиш ва хайрли амалларга чақиришдир, шунинг учун ҳам бу амал улуғ вазифа ҳисобланади. Кимни Аллоҳ таоло инсонларга дин ишларидан таълим беришга ва яхшиликга йўллашга муваффақ қилиб қўйса дарҳақиқат пайғамбарларга меросхўр бўлибди, чунки бу амал сабабли илм тарқалади, ер юзида амру маъруф, наҳий мункар бўлиб, одамлар устига Аллоҳ таолонинг ҳужжати барпо бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Одамларга хайрли амаллардан таълим бериш пайғамбарларнинг амалидандир.
  2. Одамларга дин ишларидан таълим беришнинг фазли улуғ, чунки бундай кишилар одамларнинг қилган амалларининг савобида шерик бўладилар.
  3. Одамларга яхшилик ўргатувчи кишининг ажри беҳисоб бўлади, чунки бундай кишини Аллоҳ таоло мақтаган ва Еру-осмон аҳли унинг хаккига дуо-истиғфор айтиб туради.
  4. Одамларни Аллоҳга чақириш, амру-маъруф ва наҳий-мункар қилишнинг фазли буюк, бунга Оли Имрон сурасидан келтирилган оят далолат қилмоқда.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.