Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

009. Ошуро куни рўза тутишнинг фазилати

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи Муҳаррамдаги рўзадир ва фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз кечаси ўқилган – таҳажжуд – намоздир», дедилар.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага – ҳижрат қилиб – келганида яҳудларни Ошуро куни рўза тутаётган ҳолда топдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан:

– Нима учун бу кунда рўза тутяпсизлар? деб сўрадилар. Улар:

– Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳис-салом ва унинг қавмига нажот берган, Фиръавн ва унинг қавмини ғарқ қилган, Мусо алайҳис-салом шукр қилиб, рўза тутган улуғ кун, биз ҳам – бу кунда – рўза тутамиз деб жавоб беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

-Биз Мусо алайҳис-саломга сизлардан кўра ҳақлироқмиз», дедилар. Ва – шу кунда – рўза тутдилар, умматини рўза тутишга буюрдилар.

Имом Муслим Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ошуро куни тутиладиган рўзанинг савоби ҳақида сўрашди: «Ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорот бўлади», дедилар.

Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Келаси йилга ҳаёт бўлсам, 9- кунни хам тутаман». Абу Бакрнинг ривоятида, «яъни, Ошуро кунини», деган зиёдаси бор.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро кунида рўза тутиб ва бунга буюрганларида саҳобалар айтдилар: Бу яҳуд ва насоролар улуғлайдиган кун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «ин ша Аллоҳ келаси йил бўлса тўққизинчи кунни хам тутамиз» дедилар. Келаси йил келмасдан туриб расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар» (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Ошуро кунидаги рўза дейилганда муҳаррам ойининг ўнинчи куни тутиладиган рўзани тушунамиз. Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳис-саломни қавми билан нажот топтириб, Фиръавнни ғарқ қилган кун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кунда рўза тутмоқни суннат қилдилар ва ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорот бўлишининг хабарини бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилаётган амалларида аҳли китобларга ўхшашлик бўлса, уларга хилоф иш тутишни севардилар. Шунинг учун ҳам келаси йилгача қолсалар 9- кунни ҳам қўшиб тутишларини эълон қилдилар. Ул зотга Аллоҳ таоло келаси Ошурога етишни насиб этмади. Бироқ суннатларига амал қилиш боқийдир, умматнинг солиҳ кишилари 9- ва 10- Муҳаррамда Ошуро рўзасини тутиб келмоқдалар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Нафл рўзаларнинг афзали муҳаррам ойида тутилган рўза.
  2. Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутиш суннат.
  3. Тўққизинчи кун яҳуд ва насоролардан ажралиб туриш учун қўшилган.
  4. Бу кунда тутилган рўза ўтган бир йиллик кичкина гуноҳларни кечирилишига сабаб бўлади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.