Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

012. Тавбанинг қабул бўлиш шартлари ва баъзи аҳкомлари

Аллоҳ таоло Анъом сурасининг 158- оятида шундай дейди: «Парвардигорингизнинг айрим оятлари келадиган кунда эса илгари иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бирон жонга (энди келтирган) иймони фойда келтирмас»

Нисо сурасининг 17,18-оятларида эса: «Албатта Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилиши фақат биронта гуноҳни нодонлик билан қилиб қўйиб, сўнгра дарҳол тавба қилган кишилар учундир. Аллоҳ ана шундай кишиларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир. На гуноҳ ишларни мудом қилиб юриб, қачонки боровларга ўлим келганда “энди тавба қилдим” дейдиган ва на кофир холда ўлиб кетадиган кимсаларнинг тавбалари қабул бўлмас, улар учун аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз» дейди.

Имом Муслим Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Аллоҳ таоло тунда қўлини чўзади кундуздаги гуноҳкор тавба қилиши учун ва кундузи қўлини чўзади кечасидаги гуноҳкор тавба қилиши учун – шу ҳол давом этаверади – то қуёш мағрибидан (ботадиган томонидан) чиқмагунича», дедилар.

Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ азза ва жалла банданинг тавбасини модомики унинг жони халқумига келмаган экан қабул қилаверади», дедилар.

Шарҳ

Тавбанинг шартлари бор, агар тавба қилувчи бу шартларни бажарса, тавбаси Аллоҳнинг изни билан қабул бўлади. Рух ҳалқумга келмагунча, шунингдек қуёш мағрибдан чиқмагунча тавба қабул бўлади. Қачонки руҳи ҳалқумига келиб, ўлиши аниқ бўлиб қолса, шунингдек қуёш ботадиган томонидан чиқиб, одамлар қиёмат қойим бўлишини аниқ билиб қолсалар, энди уларнинг қилган тавбалари қабул бўлмас. Уламолар тавба ҳақиқий бўлиши учун 4 та шарт қўйганлар: 1) Гуноҳдан дарҳол тийилиш. 2) Аввалда қилиб қўйгани учун қаттиқ надомат қилиш. 3) Гуноҳга қайтмасликка азму қарор қилиш. Агар гуноҳ бошқаларнинг ҳаққига тааллуқли бўлса 4- шарт вожиб бўлади, у ҳақни ўз эгасига қайтариш. Ҳақ мол бўлса, айнан қайтаради, ғийбат бўлса кечирим сўрайди ва ғийбат қилинган мажлисдагилар олдида уни оқлайди ва ҳоказо.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Тавбанинг шартларидан бири тавба ўлим келишидан, рух ҳалқумга етишидан аввал бўлиши керак.
  2. Тавбанинг шартларидан бири тавба қуёш мағрибдан чиқишдан аввал бўлиши керак, чунки бу кунда амалларга муҳр урилади, тавба қабул қилинмайди.
  3. Ким ҳақиқий тавба қилса, сўнгра яна гуноҳига қайтса, аввалги тавбаси қабул бўлади, лекин кейинги гунгоҳи учун қайтадан тавба қилиши керак бўлади.
  4. Тавба эшиги кечаю кундуз очиқ.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.