Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

0130. Тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтишнинг фазли

قَالَ : ( مَنْ قَالَ: ( سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ) فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَلَوْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ).

1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Кимки бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳ вабиҳамдиҳи (Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир ва Унинг ҳамди билан тасбеҳ айтаман)», деб айтса, хатолари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам ўчирилади. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тинглангوَقَالَ : ( مَنْ قَالَ : ( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ، لاَ شَرِيْكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيْرٌ ) عَشْرَ مِرَارٍ، كَانَ كَمَنْ أَعْتَقَ أَرْبَعَةَ أَنْفُسٍ مِنْ وَلَدِ إسْمَاعِيْلَ).

2 – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: Кимки ўн маротаба «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир», деб айтса, Исмоил болаларидан тўрт жонни озод этган киши каби бўлади. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тинглангوَقَالَ : ( كَلِمَتَانِ خَفِيْفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ، ثَقِيْلَتَانِ فِي الْمِيْزَانِ، حَبِيْبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيْمِ).

3 – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: Кимки ўн маротаба «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир», деб айтса, Исмоил болаларидан тўрт жонни озод этган киши каби бўлади. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тинглангوَقَالَ : ( لأَنْ أَقُولَ : سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، أَحَبُّ إِلَيَّ مِمَّا طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ).

4 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкроқдир», деб айтишим мен учун (қуёш нури тушадиган барча нарсадан) қуёш (унинг) устига чиқадиган барча нарсадан суюклироқдир. (Муслим ривояти).

وَقَالَ : ( أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَكْسِبَ كُلَّ يَوْمٍ أَلْفَ حَسَنَةٍ ؟ فَسَأَلَهُ سَائِلٌ مِنْ جُلَسَائِهِ : كَيْفَ يَكْسِبُ أَحَدُنَا أَلْفَ حَسَنَةٍ ؟ قَالَ : يُسَبِّحُ مِائَةَ تَسْبِيْحَةٍ، فَيُكْتَبُ لَهُ أَلْفُ حَسَنَةٍ، أَوْ يُحَطُّ عَنْهُ أَلْفُ خَطِيْئَةٍ).

5 – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ҳар куни мингта яхшилик қилишдан биронтангиз ожизми? Саҳобийлардан бири сўради: қандай қилиб мингта яхшилик қилади? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Юзта тасбеҳ айтади ва унга мингта яхшилик ёзилади ёки мингта хатоси ўчирилади. (Муслим ривояти).

Тингланг( مَنْ قَالَ : ( سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيْمِ وَبِحَمْدِهِ) غُرِسَتْ لَهُ نَخْلَةٌ فِي الْجَنَّةِ).

6 – Кимки «Улуғ Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир ва Унинг ҳамди билан тасбеҳ айтаман», деб айтса, унинг учун жаннатда бир хурмо (кўчати) экилади. (Термизий ва Ҳоким ривояти).

Тинглангوَقَالَ : ( يَا عَبْدَ اللهِ بْنَ قَيْسٍ، أَلاَ أَدُلُّكَ عَلَى كَنْزٍ مِنْ كُنُوزِ الْجَنَّةِ؟ فَقُلْتُ: بَلَى، يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ : قُلْ : لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ).

7 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Эй Абдуллоҳ ибн Қайс, мен сизни жаннат ҳазиналаридан бирига йўллаб кўяйми? Ҳа, эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, – дедим мен. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» «Ҳаракат ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ мадади биландир», деб айтинг. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тинглангوَقَالَ : ( أحَبُّ الْكَلاَمِ إِلَى اللهِ أَرْبَعٌ : سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، لاَ يَضُرُّكَ بِأَيِّهِنَّ بَدَأْتَ).

8 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Аллоҳга энг суюмли бўлган сўзлар тўртта: Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Ҳамд Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкроқдир. Уларнинг қайси бири билан бошласангиз ҳам зарари йўқ. (Муслим ривояти).

Тинглангجَاءَ أَعْرَابِيٌّ إِلَى رَسُولِ اللهِ فَقَالَ : عَلِّمْنِي كَلاَماً أَقُولُهُ، قَالَ : قُلْ ( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ، لاَ شَرِيْكَ لَهُ، اللهُ أَكْبَرُ كَبِيْراً، وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيْراً، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَالَمِيْنَ، لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ الْعَزِيْزِ الْحَكِيْمِ )، قَالَ : فَهؤُلاَءِ لِرَبِّي، فَمَا لِي ؟ قَالَ : قُلْ ( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَارْزُقْنِي).

9 – Бир саҳройи араб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир сўз ўргатинг, уни айтиб юрай», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Аллоҳ жуда улуғдир. Унга кўпдан-кўп ҳамдлар бўлсин. Оламлар Парвардигори Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Ҳаракат ҳам, қувват ҳам Азизу-Ҳаким бўлган Аллоҳ мадади биландир», деб айт. Саҳройи араб сўради: Бу сўзлар Парвардигорим учун, энди ўзим учунчи? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Парвардигоро, мени мағфират қил, менга раҳм эт, мени ҳидоятга йўлла ва ризқлантир», деб айт. (Муслим ривояти).

(Абу Довудда қуйидагича зиёда-қўшимча ҳам бор: Ўша киши кетгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Икки кўлини ҳам яхшиликка тўлдириб кетди).

Тинглангكَانَ الرَّجُلُ إِذَا أَسْلَمَ عَلَّمَهُ النَّبِيُّ الصَّلاَةَ، ثُمَّ أَمَرَهُ أَنْ يَدْعُوَ بِهَؤُلاَءِ الْكَلِمَاتِ : ( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَعَافِنِي، وَارْزُقْنِي).

10 – Агар бирон киши исломни қабул қиладиган бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга намозни ўргатар, сўнгра эса қуйидаги сўзлар билан дуо қилишини буюрар эдилар: «Парвардигоро, мени мағфират қил, менга раҳм эт, мени ҳидоятга йўлла, менга офият-саломатлик ҳамда ризқ бер». (Булар сенга дунёю охиратингни жамлайди) (Муслим ривояти).

( إِنَّ أَفْضَلَ الدُّعَاءِ : اَلْحَمْدُ للهِ، وَأَفْضَلَ الذِّكْرِ: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ ) .

11 – Дуоларнинг энг афзали «Аллоҳга ҳамд бўлсин», зикрларнинг энг афзали «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ» зикридир. (Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривояти).

Тингланг( اَلْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ : سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ).

12 – Боқий қолувчи солиҳотлар ушбулар: (Субҳаналлоҳ) Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. (Алҳамду лиллаҳ) Ҳамд Аллоҳникидир. (Ла илаҳа иллаллоҳу) Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. (Аллоҳу акбар) Аллоҳ буюкроқдир. (Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи) Ҳаракат, бир ҳолатдан иккинчисига ўтиш ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ мадади биландир. (Аҳмад ривояти).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.