Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

017. Риёнинг хатари

Имом Термизий Абу Саъд ибн Аби Фузола розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар Аллоҳ таоло одамларни ҳеч шубҳасиз кун-Қиёмат куни жамласа бир жарчи жар солиб: Ким Аллоҳ учун қилган амалида бирон нарсани шерик қилган бўлса, унинг савобини Аллоҳдан бошқа – ўша шерик қилган нарсаси – дан талаб қилсин, чунки Аллоҳ таоло ўзига бирон нарсани шерик қилишнишидан бехожатдир дейди.

Имом Муслим ва Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Қиёмат куни одамлар ичида энг аввал ҳукм қилинадиган киши шаҳид бўлади. Уни олиб келинади ва Аллоҳ унга ўз неъматларини танитади, банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: «Уларнинг шукронасига нима амал қилдинг?-деб сўрайди. У банда: «То шаҳид бўлгунимга қадар Сен учун уришдим», -деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ: «Ёлғон айтаяпсан, лекин сен одамлар сени (жасур-қўрқмас) дейишлари учун уришдинг ва дарҳақиқат, одамлар шундай ҳам дейишди», -дейди. Сўнг буйруқ берилади, уни дўзахга ташлаш учун юзтубан ерга судраб олиб кетилади.

Кейин илм ўрганган ва уни ўргатган, ҳамда қуръон ўқиган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга ҳам ўз неъматларини эслатади. У банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: «Буларнинг шукронасига нима амал қилдинг?» -деб сўрайди. Банда: «Сен учун илм ўргандим, уни бошқаларга ўргатдим ва қуръон ўқидим, деб жавоб беради. Аллоҳ: Алдаяпсан, сен илмни одамлар “Олим”, дейишлари учун ўргандинг, Қуръонни эса одамлар “қори” дейишлари учун ўқидинг, дарҳақиқат одамлар шундай ҳам дейишди”, – дейди Аллоҳ. Сўнгра буйруқ берилади – уни дўзахга ташлаш учун юзтубан ерга судраб олиб кетилади.

Шундан кейин Аллоҳ унга ризқини кенг қилиб берган, бойликнинг ҳамма туридан инъом қилган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга ҳам Ўз неъматларини танитади. Банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: “Буларни шукронасига сен нима амал қилдинг?” – деб сўрайди. “Мол-давлатни Сен хуш кўрган бирон йўлни қолдирмай, ҳаммасига Сен учун сарф қилдим”, -дейди у. “Ёлғон айтаяпсан, лекин сен бу ишни дамлар сени “сахий” деб айтишлари учун қилгансан, дарҳақиқат одамлар шундай ҳам дейишди”,-дейди Аллоҳ. Сўнг буйруқ берилади, уни дўзахга улоқтириш учун юзи билан ерга судраб олиб кетилади.

Имом ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу дедилар: Биз Дажжолни гапириб ўтирган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар ва:

– Мен сизларга Дажжолнинг фитнасидан кўра сизларнинг хаққингизда мен учун хавфлироқ нарса ҳақида хабар берайми?», дедилар.

– Ҳа ё Расулаллоҳ, хабарини беринг, дедик.

– У маҳфий ширк, киши намоз ўкиш учун туради, бошқа киши уни кўриб тургани учун намозини чиройли қилиб ўқийди», дедилар.

Шарҳ

Риё – ибодатларни – Аллоҳ учун эмас, балки – одамлар кўрсин деб хўжакўрсинга зийнатлаб бажаришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Риёни ширк», дедилар. Ва Умматни ундан огоҳлатирдилар, чунки бу амал махфий бўлганлигидан жуда кўп амалларга қоришиб кетади ва қилинган амаларни ҳабата қилади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга қаттиқ танбеҳ бериш учун саҳобалардай улуғ зотлар риё қилиб қўйишидан қўрқишининг хабарини берган.
  2. Солиҳ кишилар ҳам сезмаган ҳолатда риё қилиб қўйиши мумкин.
  3. Риё билан қилинган амал қабул бўлмайди.
  4. Риёкорларга қаттиқ ваъийдлар бор.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.