Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

021. Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардаги дуолардан бошқа нарсалар билан дам солиш

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дейди – Мен – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим:

Албатта – Қуръон ва ҳадислардаги дуолардан бошқа жоҳилий йўллар билан – дам солиш, тумор ва ҳалақаларни – кўздан сақлайди, шифо бўлади ёки иситади- совутади деб – осиб олиш ширкдир.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлимидан аввалги касалида Ихлос, Фалақ ва Нос суралари билан ўзига дам соларди, оғирлашиб қолгач мен ўша сураларни ўқиб дам солиб, қўлларининг баракасини умид қилиб, ўз қўллари билан баданини силардим.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳлибайтларининг баъзиларига дам солиб, ўнг қўли билан силаб туриб шундай дер эди: «Аллоҳумма Роббан-наас, азҳибил-баъс, ишфи, анташ-шаафий, ла шифаа илла шифааук, шифаан ла юғодиру сақома (н)» Эй Парвардигор, инсонларнинг роббиси, касалликни кетказ, Сен шифо берувчисан, Сенинг шифоингдан бошқа ҳеч бир шифо йўқ, ундан кейин касаллик қолмайдиган шифо билан шифолагин.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чаён чаққан кишига ва шунга ўхшаган дардларга дам солишга рухсат бердилар.

Шарҳ

Дам солиш деганда, касал кишига Қуръон оятларидан ёки саҳиҳ ҳадисларда келган дуоларни ўқиб дам солиш ёки касалнинг оғриган жойига қўлни қўйиб ўқиш тушилинади. Бу амал – Аллоҳнинг изни билан агар Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардан иборат бўлса,- фойдали бўлади, агар шайтонлар воситаси билан бўлса ширк бўлади. Кўпчилик Қуръон билан дам солувчилар билан шайтон мадади ила дам солувчиларнинг фарқини билмагани учун биз шайтон билан дам солувчиларнинг аломатларига ишора қилиб кетамиз:

Сеҳргарнинг аломатлари:

Биз зикр қиладиган аломатларнинг биронтасини топсангиз билингки бу киши сеҳргар, азайимхон, дарҳол ундан узоқлашинг.

  • Бемордан беморнинг исмини, онасининг исмини сўрайди.
  • Беморнинг бирон нарсасини олади: рўмолча, кийимидан бир бўлак ва шунга ўхшаш.
  • Кўпинча бир муайян сифатдаги жонлиқни сўйиб, муайян сифатда пишириб маълум шахсларга ёки маълум маконларга олиб боришни талаб қилади.
  • Араб тилида бўлмаган, тушунарсиз дуоларни ўқийди.
  • Гапининг орасида парилар, кишилар, авлиёлар ёрдам беради деб айтади.
  • Гоҳо бемордан одамларга кўринмай, алоҳида қуёш ҳам тушмайдиган хонада ўтиришини талаб қилади.
  • Гоҳо беморга баъзи нарсаларни бериб, уни кўмиб юборишга ёки ёқиб юборишга буюради.
  • Баъзилари бемордан аввал унинг исми, яшаш жойи ва муаммоси ҳақида айтиб беради.
  • Баъзан беморга катаклар ичига чизилган ҳар хил шакллардан иборат қоғозни тумор қилиб беради ёки берадида кейин уларни ўчириб юборишга ёки ёқиб юборишга буюради.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. 1- Куръон ва шаръий дуолар билан дам солиш жоиз
  2. Қуръон ва шаръий дуолардан бошқа маъносиз лафзлар билан дам солиш ҳаром.
  3. Агар дам солишда Аллоҳдан бошқасига дуо қилиш, бошқалардан мадад сўраш бўлса ширк акбар бўлади.
  4. Инсон ўзига шаръий дуолар билан дам солиши суннат, бошқалардан дам солиб қўйинг деб талаб қилиши шарт эмас.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.