Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

027. Салом қандай берилади?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло Одам алайҳис саломни яратгач унга бор – ана у ўтирган бир жамоа фаришталарга – салом бер ва сенга нима жавоб беришларини эшит, ана шу сенинг ва зурриётларинг саломи деди. — Одам алайҳис салом фаришталарга бориб: “Ассаламу алайкум” деди. Фаришталар: “Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳ” дейишди, улар “ва роҳматуллоҳ” ни зиёда қилишди», дедилар.

Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисда Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу шундай дейди: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: Ассаламу алайкум деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам алик олдилар, сўнгра у ўтирди. Расулуллоҳ: ўнта -яъни ўнта хасанот ёзилди- дедилар. Кейин бошқа одам келиб: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳам алик қайтариб “йигирмата” дедилар. Яна бошқа бир одам келиб: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ деди, алик олганларидан кейин ўтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “ўттизта”», дедилар.

Шарҳ

Саломнинг ўзига хос лафзлари бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари бу лафзларни бизларга ўргатган. Биринчи салом Одам алайҳис салом билан фатишталар орасида бўлиб, Аллоҳ таоло ўша саломни Одам болаларига ато қилган. Бу лафз мусулмон киши салом берганида энг афзал суратида: “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ” дейишидир. Агар қисқа қилиб: “Ассаламу алайкум” ёки “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ” деса ҳам бўлади, лекин юқоридаги ҳадисда зикр қилинган ажрни тўлиқ олмайди. Саломга алик олиш ҳам ҳудди шу суратда бўлади, лекин аликни саломдан зиёдароқ қилиш ҳам суннатдир, масалан биров “Ассаламу алайкум” деса, “ва алайкумус-салам ва роҳматуллоҳ” деса яхши бўлади ёки “ва баракатуҳ” ни ҳам қўшиб қўйса янада гўзал бўлади. Аллоҳ таоло ҳаммамизни сунннатга мувофиқ салом беришга ва йўқолиб бораётган суннат амалларини тирилтиришга муваффақ қилсин.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Суннатга мувофиқ салом бериш “Ассаламу алайкум” дейиш. Маъноси жуда кенг бўлиб, қисқа таржимаси “Сиз мен томонимдан тинчлик, омонликдасиз” дегани. Аммо бугунги кунда кўпчиликнинг “Ассому алейкум” деб бераётган саломининг маъноси “Сизга ўлим сўрайман” дегани.
  2. Агар саломига “ва роҳматуллоҳ” ни қўшса ажри зиёда бўлади, “ва баракатуҳ” ни ҳам қўшса ажри тўлиқ бўлади.
  3. Саломга алик олиш фарз, аликни қайтармаса гуноҳкор бўлади.
  4. Алик олган киши унга қандай салом берилса шундай қилиб, қисқартмасдан жавобини қайтариши вожиб, зиёдаси билан қайтариш суннат, аммо саломга “хуш келибсиз”, “келинг”, “яхши келдингизми?” ва шунга ўхшаш калималар билан жавоб қайтариш жоиз эмас.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.