Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

036. Дуо қабул бўлишидан тўсадиган нарсалар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда, модомики гуноҳ бўладиган нарсалар ёки қариндошлик алоқаларини узиш билан дуо қилмас ва дуоси қабул бўлишига шошилмас экан унинг дуоси ижобат бўлаверади», дедилар.

Имом Термизий Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ер юзидаги қайси мусулмон Аллоҳга дуо қилса, модомики гуноҳ бўладиган нарсалар ёки қариндошлик алоқаларини узиш билан дуо қилмас экан, Аллоҳ унинг сўраганини беради ёки ундан (унга етиши мумкин бўлган) ёмонликдан дуоси миқдорича қайтаради», дедилар.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта Аллоҳ тоййиб-покдир фақат пок нарсанигина қабул қилади. Аллоҳ таоло мўминларни пайғамбарларни буюрган нарсага буюрди, Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг 51- оятида шундай деди: «Эй Пайғамбарлар, ҳалол пок таомлардан енглар ва амали солиҳ қилинглар». Бақара сурасининг 172- оятида эса: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз – покиза нарсалардан енглар». – оятини ўқиб ундан кейин бир кишини зикр қилдилар: Бу киши узоқ сафар қилади, соч соқоли тўзиган, уст боши чангга беланган, қўлини осмонга чўзиб: Эй Роббим, Эй Роббим деб дуо қилади, ҳолбуки, емоғи ҳаром, ичмоғи ҳаром, кийим боши ҳаром, ҳаром билан боқилган, унинг дуоси қандай ижобат бўлсин!», дедилар.

Имом Термизий Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Ё сизлар яхши ишларга буюрасизлар ва ёмон ишлардан қайтарасизлар, ёки Аллоҳ таоло сизларнинг устингизга бир қаттиқ азоб тушуради-ки ундан кейин дуо қилсангизлар дуойингиз ижобат бўлмайди».

Шарҳ

Дуо қабул бўлмаслигига сабаб бўладиган баъзи амаллар борки мусулмон киши дуоси қабул бўлиши учун бундай амаллардан четланиши керак. Лекин сўралган нарсанинг амалга ошмай қолиши дуонинг ижобат бўлмаганига далолат қилмайди. Балки ҳикмат ва илм эгаси бўлган Аллоҳ бандаларига нима фойдалироқ эканини билади, эҳтимол дуосини у учун Қиёмат кунига сақлаб қўяр, эҳтимол ундан дуоси миқдорича ёмонликни қайтарар. Демак, мусулмон киши дуо қилсаю муроди ҳосил бўлмаса, дуойим ижобат бўлмабдида, деб ноумид бўлмаслиги керак экан.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Ҳаромдан еб ичиш дуо ижобат бўлишини тўсади.
  2. Дуо ижобат бўлишига шошилиш дуо ижобат бўлишидан тўсади.
  3. Гуноҳ билан ёки қариндош уруғлик ришталарини узишга қилинган дуо ижобат бўлмайди.
  4. Яхшиликка буюрмаслик ва ёмонликдан қайтармаслик дуо ижобат бўлмаслигига сабаб бўлади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.