Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

037. Таҳорат аҳкомлари (1)

Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳ анҳу шундай дейди: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб:

– Ё Расулаллоҳ, биз денгизда юрамиз, ўзимиз билан озгина чучук сув оламиз. Агар у билан таҳорат олсак сувсиз қоламиз, денгиз суви билан таҳорат олсак бўладими? деди.

– Денгизнинг суви таҳур – яъни пок, ўлимтиги эса ҳалол», дедилар.

Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган бошқа ҳадисда Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу:

– Ё Расулаллоҳ Бузоа қудуғидан — бу қудуққа ҳайз латталари, сасиган нарсалар ва ит гўштлари тушарди — таҳорат олсак бўладими? деди.

– Сув таҳурдир, уни бирор нарса нажас қила олмайди», дедилар.

Шарҳ

Уламолар сувни икки қисмга бўлишган: таҳур ва нажас. Ер юзидаги барча сув таҳурдир, қачонки унга нажас аралашиб унинг рангини, ҳидини ёки таъмини ўзгартирса, улардан биттасини ёки аксарини ўзгартирса сув нажас бўлади. Таҳур сувни ичиш, таҳорат ва ғусл қилишда ишлатса бўлади. Нажас сувни ичиб, у билан таҳорат ва ғусл қилиб бўлмайди. Агар сувга чой, хамир юқи ёки шунга ўхшаш пок нарсалар аралашса сувни таҳурлик сифатидан чиқармайди, бу сув ичишга, таҳоратга ва ғуслга тоза сув каби яроқлидир.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги мана бу “бу қудуққа ҳайз латталари, сасиган нарсалар ва ит гўштлари тушарди” ибораси кишини ўйлантириб қўйиши мумкин. Мазкур ҳадиснинг шарҳида шайх Муҳаммад Шамсул Ҳақ айтади: “Одамлар ҳайз латталари, итларнинг гўштлари ва сасиган нарсаларни саҳрога, уйларининг орқасига ташлашар эди. Ёмғирнинг суви ўша нарсаларни оқизиб келиб қудуққа туширарди, чунки қудуқ сувнинг оқиш йўналиши узра эди. Ҳадиснинг маъноси саҳобалар ўша нарсаларни қудуққа ташлашарди дегани эмас. Чунки бу кофирлар ҳам қилмайдиган иш, уни қандай қилиб саҳобалар ўзларига эп кўрсинлар.” (Авнул Маъбуд) Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий ушбу ҳадисни шарҳлар эканлар шундай дедилар: “Манбаъларга нажосат тегиши билан — агар уни чиқариб ташланса, модомики уларнинг биронта сифати ўзгармас ва тушган нажосат ўта кўп бўлмас экан нажас бўлиб қолмайди. Бузоа қудуғида нажосатлар қолиб кетарди деб қандай ўйлаш мумкин? Ҳолбуки одамзотга бундай нарсалардан четланиш одат бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек зот қандай қилиб бу қудуқдан сув ичадилар?! Балки нажосатлар бу қудуққа атайлаб одамлар томонидан ташланмас эди, ҳудди замонамиздаги қудуқларга нарсалар тушиб кетгандек, уларни дарҳол олиб ташланади. (Туҳфатул Аҳвазий)

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Сув ҳамиша покдир ҳаттоки унга нажосат тушган бўлса ҳам, фақат нажосат унинг таъми, ҳиди ёки рангини ўзгартирсагина у поклигини йўқотади.
  2. Денгиз сувида – агарчи шўр бўлса ҳам – таҳорат олса бўлади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.