Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

047. Таҳоратнинг сифати

Аллоҳ таоло Моида сурасининг 6- оятида шундай дейди: «Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларингизгача ювинглар, бошларингизга масҳ тортинглар (яъни намланган қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювинглар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз уйқусидан турса, қўлини уч марта ювмагунича сув идишга тиқмасин, чунки у туни билан қўли қаерда бўлганини билмайди», дедилар.

Муттафақун алайҳ бўлган бошқа ҳадисда Усмон розияллоҳу анҳу обдастани олиб, икки кафтини уч марта ювди, сўнгра оғзини-уч марта- чайқади ва бурнига-уч марта- сув олиб бурнини қоқди, кейин юзини уч марта ювди, кейин ўнг қўлини чиғаноғигача уч марта ва чап қўлини ҳам чиғаноғигача уч марта ювди, кейин бошига масҳ тортиб, ўнг оёғини сўнг чап оёғини тўпиғигача уч марта ювди, сўнгра мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шундай таҳорат олганларини кўрганман деди.

Муттафақун алайҳ бўлган яна бир ҳадисда Абдуллоҳ ибн Зайд асҳобларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратларини олиб кўрсатди: Икки қўлига тоғорадан сув қуйиб уч марта ювди, сўнгра тоғорага қўлини солиб уч марта сув олиб оғзини ва бурнини уч марта чайиди, кейин яна сув олиб юзинини уч марта ювди, кейин икки қўлини чиғаноғигача икки марта ювди, кейин қўлини сувга ботириб олиб, қўлларини бошининг олдидан орқасига, орқасидан олдига бир марта юргизиб суртиш билан бошига масҳ тортди, кейин оёғини тўпиғигача ювди.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратнинг фарзи бир мартадан ювиш эканини баён қилдилар, Ўзлари икки ва уч мартадан ювиб таҳорат олдилар, бироқ уч мартадан оширмадилар. Аҳли илмлар таҳоратда исроф қилишни ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феълларидан оширишни кариҳ кўрдилар.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда ибн Аббос деди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир марта, бир марта (дан аъзоларини ювиб) таҳорат олдилар”.

Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилади, Абдуллоҳ деди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки марта, икки марта (дан аъзоларини ювиб) таҳорат олдилар”.

Шарҳ

Саҳобалар – Аллоҳ улардан рози бўлсин – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратларини омонат ва диққат билан бизга нақл қилишди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқусидан турган киши қўлини уч марта ювмагунча идишга тиқишдан қайтарганлар. Таҳорат аъзоларини бир мартадан ювиш фарз, икки ва уч мартадан ювиш суннат, ундан ошириш эса бидъат.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Уйқудан турган одам қўлини уч марта ювмагунича қўлини сув идишга тиқишдан қайтарилган.
  2. Мусулмон киши динидаги ҳамма нарсада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашади, шу жумладан таҳорат қилишда ҳам.
  3. Истинжо таҳоратдан эмас, яъни таҳорат олмоқчи бўлган киши истинжо қилиши шарт эмас.
  4. Таҳоратда аъзоларни бир марта ювиш фарз, икки ва уч марта ювиш суннат, бошга эса бир мартагина масҳ тортилади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.