Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

049. Таяммум

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 43 – оятида шундай дейди: «…сув топа олмасангиз, покиза тупроқни қасд қилинглар ҳамда ундан юз ва қўлларингизга суртинглар.»

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мендан аввалги Пайғамбарларнинг биронтасига берилмаган бешта нарса менга берилди: Бир ойлик масофадан туриб-душманларни-қўрқув олиши билан менга зафар берилди ва менга Ер масжид ва таҳур-покловчи қилинди. Умматимдан қайси одам қаерда бўлмасин намоз вақти бўлиб қолса, намозини ўқиб олаверади…», дедилар.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени иш билан бир жойга юбордилар. Жунуб бўлиб қолиб, ғусл қилгани сув топмай, ҳудди ҳайвонлар тупроққа ағанагандай ағанадим. Қайтганимдан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга қилган ишимни айтдим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана бундай қилиб қўйишинг кифоя қилар эди деб: икки қўлини тупроққа бир уриб, чап қўли билан ўнг қўлини, ўнг қўли билан чап қўлини ва икки қўли билан юзини силадилар.

Шарҳ

Ислом дини ҳараж ва машаққатни кўтарадиган қулай диндир. Агар мусулмон киши сув топа олмаса ёки сув ишлатиш касаллиги ёки жароҳати бўлгани учун унга зарар қиладиган бўлса ёки сув билан унинг орасида душман ё йиртқич ҳайвон бўлса, таҳорат ўрнига таяммум қилади. Таяммумнинг сифати ҳақида уламолар ихтилоф қилишган. Юқорида зикр қилинган ҳадисни жумҳур уламолар далил қилишиб таяммум учун қўл тупроққа бир марта урилади дейишган. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларида қўл икки марта урилади. Таяммум ҳақидаги масалалар фиқҳ қитобларида батафсил берилган.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Юқорида зикр қилинган ҳолатларда таяммум қилинади.
  2. Ислом енгил диндир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.