Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

081. Намозни бошлашда ўқиладиган дуо

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَبَّرَ فِي الصَّلاةِ سَكَتَ هُنَيَّةً قَبْلَ أَنْ يَقْرَأَ فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي أَرَأَيْتَ سُكُوتَكَ بَيْنَ التَّكْبِيرِ وَالْقِرَاءَةِ مَا تَقُولُ قَالَ: «أَقُولُ اللَّهُمَّ بَاعِدْ بَيْنِي وَبَيْنَ خَطَايَايَ كَمَا بَاعَدْتَ بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ اللَّهُمَّ نَقِّنِي مِنْ خَطَايَايَ كَمَا يُنَقَّى الثَّوْبُ الأَبْيَضُ مِنْ الدَّنَسِ اللَّهُمَّ اغْسِلْنِي مِنْ خَطَايَايَ بِالثَّلْجِ وَالْمَاءِ وَالْبَرَدِ» (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар намозни бошласалар қироат қилишдан аввал озгина жим турардилар. Мен: «Ё Расулаллоҳ, ота-онам сизга фидо бўлсин, намозда такбиратул-эҳром билан қироатингиз орасида жим турганингизда нима дейсиз?» дедим. «Аллоҳумма бааид байний ва байна хотояя кама ба-а-адта байнал-машриқи вал-мағриб. Аллоҳумма наққиний мин хотояя кама юнаққос-савбул-абязу минад-данас. Аллоҳумма иғсилний мин хотояя бил-маи вас-салжи вал-барад» (Эй Аллоҳим, мен билан хато-гуноҳларим орасини мағриб билан машриқ орасини узоқ қилганинг каби йироқ қил. Эй Аллоҳ, оппоқ либос кирликдан тозалангани каби мени хатоларимдан покиза қилгин. Эй Аллоҳ, мени хатоларимдан қор, сув ва дўл билан ювгин-поклагин) дейман», дедилар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهاَ قَالَتْ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا اسْتَفْتَحَ الصَّلاةَ قَالَ سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلا إِلَهَ غَيْرَكَ (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни: “Субҳонакаллоҳумма ва биҳамдик, ва табарокасмук, ва таъала жаддук ва ла илаҳа ғойрук” (яъни: Эй Аллоҳ, Сен (барча айбу нуқсонлардан) поксан. Сенинг ҳамдинг-тавфиқинг билан тасбиҳ айтдим. Сенинг исминг баракотли, улуғлигинг олий бўлди ва Сендан ўзга илоҳ йўқ) деб бошлар эдилар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً جَاءَ فَدَخَلَ الصَّفَّ وَقَدْ حَفَزَهُ النَّفَسُ فَقَالَ الْحَمْدُ لِلَّهِ حَمْدًا كَثِيرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيهِ فَلَمَّا قَضَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلاتَهُ قَالَ أَيُّكُمْ الْمُتَكَلِّمُ بِالْكَلِمَاتِ فَأَرَمَّ الْقَوْمُ فَقَالَ أَيُّكُمْ الْمُتَكَلِّمُ بِهَا فَإِنَّهُ لَمْ يَقُلْ بَأْسًا فَقَالَ رَجُلٌ جِئْتُ وَقَدْ حَفَزَنِي النَّفَسُ فَقُلْتُهَا فَقَالَ لَقَدْ رَأَيْتُ اثْنَيْ عَشَرَ مَلَكًا يَبْتَدِرُونَهَا أَيُّهُمْ يَرْفَعُهَا (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу шундай дейди: Бир киши шошилганидан нафаси бўғзига тиқилганича келиб, сафга қўшилди-да: «Алҳамдулиллаҳи ҳамдан касийрон, тоййибан, мубарокан фийҳ» (Аллоҳга кўпдан-кўп, покиза ва муборак ҳамду санолар бўлсин), деди. Намоздан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳалиги сўзларни айтган қай бирингиз?» дедилар. Ҳамма жим туриб қолди. «Қай бирингиз айтди? (Қўрқмасин,) чунки ёмон гап айтмади», дедилар. Бир киши: «Мен нафасим тиқилиб, шу дуонигина айта олдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен ўн икки фариштани кўрдим, ҳар қайсиси бу дуони биринчи бўлиб осмонга олиб чиқиб кетишга шошилишар эди», дедилар.

Шарҳ:

Намоз ўқувчи такбиратул-эҳромдан кейин, қироатдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган дуо билан намозини бошлаши суннатдир. Бу дуолар Аллоҳ таолога ҳамду санолардан иборат бўлиб, турли лафзларда келган. Намозларда бу дуоларнинг биттаси билангина кифояланмасдан, бир намозда бирини, иккинчи намозда бошқасини ўқиш суннатга тўлиқ эргашишга, суннатларни тирилтиришга, суннат аҳлидан бўлишга ва намозда кўпроқ хушуъ билан туришга сабаб бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Намоз ўқувчи намозини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган дуолар билан бошлаши суннат.
  2. Бу дуоларнинг фақат биттасига чекланиб қолмасдан, ҳаммасини ёд олиб, намозларда алмашлаб ўқилса яхши бўлади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.