Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

098. Намоздан кейинги зикрлар

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا انْصَرَفَ مِنْ صَلاتِهِ اسْتَغْفَرَ ثَلاثًا وَقَالَ اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلامُ وَمِنْكَ السَّلامُ تَبَارَكْتَ يا ذَا الجَلالِ وَالإِكْرَامِ (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Савбон розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларидан бурилгач, уч марта истиғфор айтар, сўнг: “Аллоҳумма антас-сала’м ва минкас-сала’м табарокта я зал-жала’ли вал-икром” дер эдилар.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сен Саломдирсан (яъни, Сен барча айбу нуқсонлардан саломатсан ва бандаларингни ҳалокатлардан сақловчи-саломат этувчи Зотсан). Саломатлик Сен тарафингдандир. Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен пок ва муқаддасдирсан.

عَنِ المُغِيرَة بْنِ شُعْبَة رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا فَرَغَ مِنْ الصَّلاةِ وَسَلَّمَ قَالَ: لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ لَهُ المُلكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ اللَّهُمَّ لا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلا يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Муғира ибн Шўъба розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларидан фориғ бўлиб, салом бергач: “Ла’ ила’ҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла’ шари’ка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала’ кулли шайъин қоди’р, Аллоҳумма ла’ ма’ниъа лима’ аътайта ва ла’ муътия лима’ манаъта ва ла’ янфаъу зал-жадди мин-калжадду” дер эдилар.

Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! У ёлғиз ҳам шериксиз Зотдир! Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! У барча нарсага қодир. Эй Аллоҳ, Сен берган нарсани тўсувчи, Сен тўсган нарсани берувчи йўқ. Сенинг олдингда салтанат ва улуғлик соҳибига улуғлиги фойда бермайди.

عَنْ عَبْد اللهِ ابنِ الزُّبَيْرِ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ دُبُرَ كُلِّ صَلاةٍ حِينَ يُسَلِّمُ : لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ لَهُ المُلكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ لا حَوْلَ وَلا قُوَّةَ إِلا بِاللَّهِ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَلا نَعْبُدُ إِلا إِيَّاهُ لَهُ النِّعْمَةُ وَلَهُ الفَضْلُ وَلَهُ الثَّنَاءُ الحَسَنُ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الكَافِرُونَ (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намозда салом берганларидан кейин: “Ла’ ила’ҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла’ шари’ка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала’ кулли шайъин қоди’р, ла’ ҳавла ва ла’ қуввата илла’ билла’ҳ, ла’ ила’ҳа иллаллоҳ ва ла’ наъбуду илла’ ийя’ҳу, лаҳун-неъмату валаҳул фазлу валаҳус-сана’-ул ҳасан, ла’ ила’ҳа иллаллоҳ, мухлисийна лаҳуд-дийна ва лав кариҳал ка’фируун” дер эдилар.

Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз, шериксиз. Мулк Уники, ҳамду сано ҳам Унга хос. У барча нарсага қодир. Куч-қувват ёлғиз Аллоҳ (мадади) билан. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Биз фақат Унгагина ибодат этамиз. Неъмат ҳам, фазл ҳам, гўзал мақтовлар ҳам Уникидир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Гарчи кофирлар кариҳ-ёмон кўрсалар-да динни холис Унинг учун қилувчилармиз.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاةٍ ثَلاثًا وَثَلاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلاثًا وَثَلاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلاثًا وَثَلاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ المِائَةِ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ لَهُ المُلكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ البَحْرِ (رواه مسلم).

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳар намоздан кейин Аллоҳ таолога ўттиз уч марта тасбиҳ (субҳаналлоҳ), ўттиз уч марта ҳамд (алҳамду лиллаҳ), ўттиз уч марта такбир (Аллоҳу акбар) айтса, бунинг жами тўқсон тўққизта бўлади, юзинчиси қилиб: “Ла’ ила’ҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла’ шари’ка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала’ кулли шайъин қоди’р” деса гуноҳлари, гарчи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا : أَنَّ رَفْعَ الصَّوْتِ بِالذِّكْرِ حِينَ يَنْصَرِفُ النَّاسُ مِنْ المَكْتُوبَةِ كَانَ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида одамлар фарз намозини тугатгач, овозларини зикр билан кўтаришар эди.

Шарҳ:

Фарз намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳум овозларини кўтариб, ҳар бирлари алоҳида тасбеҳу такбир айтишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир намоздан кейин давомий равишда айтадиган зикрлари бўлиб, улар тавҳид, ҳамду сано, Аллоҳни улуғлаш маъноларини ўз ичига олган эди. Намоздан олдин иқоматда тавҳид калималари билан бошланиши ва намоздан салом берибла, тавҳид калималарини айтилиши намозни Ёлғиз Аллоҳга ўқилганига ишоралардир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Фарз намозларидан кейин ҳадисларда ворид бўлган зикрларни айтиш фазилатли суннат.
  2. Ушбу зикрларни овоз чиқариб айтиш суннат.
  3. Ўттиз уч мартадан тасбеҳ, такбир, ҳамд айтиб, охирида бир бор таҳлил айтиш фазилатли суннат амалдир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.