Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

103. Намоз ўқиш дуруст бўлмайдиган ўринлар

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي فِي مَرَابِضِ الغَنَم. (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Анас Ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўй қўраларида намоз ўқийверар эдилар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صَلُّوا فِي مَرَابِضِ الغَنَمِ وَلا تُصَلُّوا فِي أَعْطَانِ الإِبِلِ» (رواه الترمذي).

Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қўй қўраларида намоз ўқийверинглар, туя қўраларида намоз ўқиманглар», дедилар.

عَنْ جُنْدَبٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَبْلَ أَنْ يَمُوتَ بِخَمْسٍ وَهُوَ يَقُولُ: «إِنِّي أَبْرَأُ إِلَى اللَّهِ أَنْ يَكُونَ لِي مِنْكُمْ خَلِيلٌ فَإِنَّ اللَّهَ تَعَالَى قَدْ اتَّخَذَنِي خَلِيلاً كَمَا اتَّخَذَ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلاً وَلَوْ كُنْتُ مُتَّخِذًا مِنْ أُمَّتِي خَلِيلاً لاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلاً، أَلا وَإِنَّ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ كَانُوا يَتَّخِذُونَ قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ وَصَالِحِيهِمْ مَسَاجِدَ، أَلا فَلا تَتَّخِذُوا القُبُورَ مَسَاجِدَ إِنِّي أَنْهَاكُمْ عَنْ ذَلِكَ. (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жундаб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан беш кун аввал шундай деяётганларини эшитдим дейди: «Мен сизлардан биронтангизни халил – яъни, ўта яқин дўст тута олмайман, чунки Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис-саломни халил тутганидек, мени ҳам ўзига халил тутди. Агар ер юзида бирон одамни ўзимга халил тутганимда Абу Бакрни халил тутган бўлар эдим. Огоҳ бўлингларки, сизлардан аввалгилар ўз пайғамбарларининг ва солиҳ кишиларининг қабрларини масжидлар қилиб олишди. Қабрларни масжид қилиб олишдан эҳтиёт бўлинглар, мен сизларни бундан қайтараман.»

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الأَرْضُ كُلُّهَا مَسْجِدٌ إِلا الحَمَّامَ وَالمَقْبَرَةَ» (رواه أبو داود والترمذي).

Имом Абу Довуд ва имом Термизий Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳаммом ва қабристондан ташқари ер юзининг ҳаммаси масжиддир», дедилар.

Шарҳ:

Ер юзининг ҳамма жойи мусулмонлар учун пок ва намозга яроқлидир. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг бу умматга бўлган раҳматидан. Мусулмон киши намоз вақти кирганида қаерда бўлмасин, намозини адо қилиб кетаверади. Аммо шариатимиз баъзи сабабларга кўра айрим ўринларда намоз ўқишдан қайтарган. Мисол учун, қабристонларда намоз ўқиш ширкка олиб борадиган воситалардан. Туяларнинг қўралари жин-шайтонлар макони ёки туя бефаросат ҳайвон бўлганидан намоз ўқувчига халақит бериши ёки унинг намозини бузиб юбориши мумкин, ҳаммомлар эса нажосатдан ва авратларни очишдан холи бўлмаган ўринлар бўлгани учун улардан намоз ўқиш мумкин эмас. Қўйхоналарда намоз ўқишга рухсат берилганини эшитган пайтда бизлардан биттамиз бугунги кунимиздаги сингари 2×3 метрли қўйхоналарни тасаввур қилмасин, балки тоғ-адирлардаги қўйхоналарни тасаввур қилсин. Ана шунда тўғри бўлади. Олимлар бунинг ҳикмати ҳақида кўп гапирганлар, улардан биттасини келтиришни ўринли деб билдик. Туя муайян жойга чўкиб дам олишга одатланган бўлади, агар у ерда бирон киши намоз ўқиётган бўлса, туя унинг устига келиб чўкиб ҳалиги одамни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин, ундай бўлмаган тақдирда унинг намозини бузади, чунки унда риоя қилиш деган нарса йўқ. Аммо қўйнинг табиати юмошоқ бўлганидан биров унинг жойини эгаллаб турган бўлса у то жойини бўшатмагунча унга бирон зиён-захмат етказмайди.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Туялар ётадиган қўраларда намоз ўқиб бўлмайди.
  2. Қўй қўраларида намоз ўқиш жоиз.
  3. Қабристонларда намоз ўқиш мумкин эмас, улар устига масжид ҳам солинмайди.
  4. Ҳаммомда намоз ўқиб бўлмайди.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.