Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

106. Витрга тааллуқли ҳукмлар

عَنْ طَلقِ بْنِ عَلِيٍّ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «لا وِتْرَانِ فِي لَيْلَةٍ» (رواه أبو داود والترمذي).

Имом Абу Довуд ва имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Талқ ибн Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Бир кечада икки марта витр ўқилмайди», деганларини эшитдим, дейди.

عَنِ الحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: عَلَّمَنِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَلِمَاتٍ أَقُولُهُنَّ فِي الوِتْرِ: اللَّهُمَّ اهْدِنِي فِيمَنْ هَدَيْتَ وَعَافِنِي فِيمَنْ عَافَيْتَ وَتَوَلَّنِي فِيمَنْ تَوَلَّيْتَ وَبَارِكْ لِي فِيمَا أَعْطَيْتَ وَقِنِي شَرَّ مَا قَضَيْتَ إِنَّكَ تَقْضِي وَلا يُقْضَى عَلَيْكَ وَإِنَّهُ لا يَذِلُّ مَنْ وَالَيْتَ وَلا يَعِزُّ مَنْ عَادَيْتَ تَبَارَكْتَ رَبَّنَا وَتَعَالَيْتَ (رواه أبو داود والترمذي).

Имом Абу Довуд ва имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрда ўқийдиган ушбу дуони ўргатдилар:

{اللَّهُمَّ اهْدِنِي فِيْمَنْ هَدَيْتْ، وَ عَافِنِي فِيمَنْ عَافَيْتْ، وَ تَوَلَّنيِ فِيْمَنْ تَوَلَّيْتَ، وَ بَارِكْ لِي فِيمَا أَعْطَيْتَ، وَ قِنَي شَرَّ ما قَضَيْتَ، إِنَّكَ تَقْضِي وَ لاَ يُقْضىَ عَلَيْك وَإِنَّه لا يَذِلُّ مَنْ وَالَيْتَ وَ لاَ يَعِزُّ مَنْ عَادَيْتَ، تَبَارَكْتَ رَبَّنَا وَ تَعَالَيْتَ}

«Аллоҳуммаҳдиний фийман ҳадайт, ва а’финий[1] фийман а’файт, ва тавалланий фийман таваллайт, ва ба’рик лий фийма’ аътойт, ва қиний шарро ма’ қозойт, иннака тақзий ва ла’ юқзо алайк, иннаҳу ла язиллу ман ва’лайт ва ла’ яиззу ман аадайт, табарокта Роббана’ ватаъалайт” (Яъни, Эй Аллоҳ! Мени ҳидоят этган кишиларинг қатори ҳидоят этгин. Офият (баданимдаю, ақидамда саломатлик, тўғрилик) ато этганларинг қаторида офият бергин. Яқин тутганларинг қаторида мени ҳам Ўзинга яқин этгин. Ато қилган нарсаларингни мен учун баракотли этгин. Қазо-ҳукм қилган нарсаларинг ёмонлигидан мени асрагин. Албатта, Сен ҳукм қиласан. Сенга (қарши) ҳукм қилинмас. Сен дўст тутган киши хор бўлмас ва Сен душман тутган киши азиз бўлмас. Парвардигоро! Сен баракотли-буюк ва олий Зотдирсан.)

Имом Байҳақий Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган витр дуоси эса қуйидагича:

{اللَّهُمَّ إِيَّاكَ نَعْبُدُ، وَ لَكَ نُصَلِّي وَ نَسْجُدُ، وَ إِلَيْكَ نَسْعَى وَ نَحْفِدُ، نَرْجُو رحْمَتَكَ، وَ نََخْشَى عَذَابَكَ، إِنَّ عَذَابَكَ بِالكَافِرِيْنَ مُلحَقٌ. اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْتََعِيْنُكَ وَ نَسْتَغْفِرُكَ، وَ نُثْني عَلَيْكَ الخَيْرَ، وَ لاَ نَكْفُرُكَ، وَ نُؤْمِنُ بِكَ، وَ نََََخْضَعُ لَكَ، وَ نَخْلَعُ مَنْ يَكْفُرُكَ }

“Аллоҳумма иййа’ка наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа’ ва наҳфид, наржу роҳматака ва нахша’ аза’бак, инна аза’бака бил куффа’ри мулҳақ. Аллоҳумма инна’ настаъийнука ва настағфирука, ва нусний алайкал хойра ва ла’ накфурук, ва нуъмину бика ва нахзаъу лака ва нахлаъу май якфурук” (яъни, Эй Аллоҳ! Сенга ибодат қиламиз ва Сен учун намоз ўқиб, саждалар қиламиз. Сен томон (яқин бўлиш учун) ҳаракат этиб, Сенга ошиқамиз. Раҳматингдан умидвормиз, азобингдан қўрқамиз. Албатта, азобинг кофирларга етгувчидир. Парвардигоро! Биз Сендан мадад сўраймиз, мағфират тилаймиз. Сенга яхши сано-мақтовлар айтамиз. Сенга кофир бўлмаймиз. Сенга иймон келтириб, итоат этамиз ва Сенга кофир бўлган кимсаларни тарк қиламиз.)

عَنْ عَبْدِ العَزِيزِ بْنِ جُرَيْجٍ قَالَ سَأَلنَا عَائِشَةَ رضي الله عنها بِأَيِّ شَيْءٍ كَانَ يُوتِرُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَتْ كَانَ يَقْرَأُ فِي الأُولَى بِسَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الأَعْلَى وَفِي الثَّانِيَةِ بِقُل يَا أَيُّهَا الكَافِرُونَ وَفِي الثَّالِثَةِ بِقُل هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ وَالمُعَوِّذَتَيْنِ (رواه أبو داود والترمذي).

Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисда Абдулазиз ибн Журайж раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрда қайси сураларни ўқир эдилар?» деб сўрадик. «Биринчи ракъатда “Саббиҳисма роббикал аъла”, иккинчи ракъатда “қул йа’ аййуҳал ка’фирун” ва учинчи ракъатда “қул ҳуваллоҳу аҳад”, “на’с” ва “фалақ” сураларини ўқир эдилар» деди.

عَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَلَّمَ فِي الوِتْرِ قَالَ سُبْحَانَ المَلِكِ القُدُّوسِ (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витр намозида салом бергач: “Субҳанал Маликил Қуддус” деб (уч марта) айтар эдилар.

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кечада бир мартадан ортиқ витр ўқишдан қайтардилар. Витрда ўқиладиган дуоларнинг лафзи турли иборалар билан келган бўлиб, буларнинг барчасини алмашлаб ўқиш суннатга мувофиқ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрнинг биринчи ракъатида “Саббиҳисма”, иккинчисида “Қуля”, учинчисида “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нос” сураларини ўқир эдилар. Витр намозидан салом берганларидан кейин “Субҳанал маликил қуддус”, деб уч марта айтар эдилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Бир кечада бир мартадан ошиқ витр ўқилмайди. Кечанинг аввалида витр ўқиб олган одам, кечанинг охирида намоз ўқимоқчи бўлса икки ракъатдан қилиб ўқийверади, охирида витр ўқимайди.
  2. Витр намозида ҳадисларда ворид бўлган қунут дуолари билан дуо қилиш мустаҳаб.
  3. Витрда “Саббиҳисма” “Кафирун” ва “Ихлос” сураларини ўқиш афзал.
  4. Витрдан кейин “Субҳанал маликил қуддус” деб уч марта айтиш ва охиргисини чўзиброқ қўйиш суннатдир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.