Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

122. Истисқо намози

عن عبد الله بن زيد رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ خَرَجَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْتَسْقِي فَتَوَجَّهَ إِلَى القِبْلَةِ يَدْعُو وَحَوَّلَ رِدَاءَهُ ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ جَهَرَ فِيهِمَا بِالقِرَاءَةِ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмғир сўрагани чиқдилар. Шунда қиблага юзланиб дуо қилдилар, кийимларининг ҳолатини ўзгартирдилар (яъни, Аллоҳ уларнинг аҳволларини ўгартишини умид қилиб кийимларини чаппасига қилиб кийдилар,) сўнгра қироатини жаҳрий қилиб, икки ракъат намоз ўқидилар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: شَكَا النَّاسُ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قُحُوطَ المَطَرِ فَأَمَرَ بِمِنْبَرٍ فَوُضِعَ لَهُ فِي المُصَلَّى وَوَعَدَ النَّاسَ يَوْمًا يَخْرُجُونَ فِيهِ قَالَتْ عَائِشَةُ فَخَرَجَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حِينَ بَدَا حَاجِبُ الشَّمْسِ فَقَعَدَ عَلَى المِنْبَرِ فَكَبَّرَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَحَمِدَ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ ثُمَّ قَالَ: «إِنَّكُمْ شَكَوْتُمْ جَدْبَ دِيَارِكُمْ وَاسْتِئْخَارَ المَطَرِ عَنْ إِبَّانِ زَمَانِهِ عَنْكُمْ وَقَدْ أَمَرَكُمْ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ أَنْ تَدْعُوهُ وَوَعَدَكُمْ أَنْ يَسْتَجِيبَ لَكُمْ» ثُمَّ قَالَ : «{الحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ العَالَمِينَ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ مَلِكِ يَوْمِ الدِّينِ} لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ يَفْعَلُ مَا يُرِيدُ اللَّهُمَّ أَنْتَ اللَّهُ لا إِلَهَ إِلا أَنْتَ الغَنِيُّ وَنَحْنُ الفُقَرَاءُ أَنْزِل عَلَيْنَا الغَيْثَ وَاجْعَل مَا أَنْزَلتَ لَنَا قُوَّةً وَبَلاغًا إِلَى حِينٍ» ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ فَلَمْ يَزَل فِي الرَّفْعِ حَتَّى بَدَا بَيَاضُ إِبِطَيْهِ ثُمَّ حَوَّلَ إِلَى النَّاسِ ظَهْرَهُ وَقَلَبَ أَوْ حَوَّلَ رِدَاءَهُ وَهُوَ رَافِعٌ يَدَيْهِ ثُمَّ أَقْبَلَ عَلَى النَّاسِ وَنَزَلَ فَصَلَّى رَكْعَتَيْنِ فَأَنْشَأَ اللَّهُ سَحَابَةً فَرَعَدَتْ وَبَرَقَتْ ثُمَّ أَمْطَرَتْ بِإِذْنِ اللَّهِ فَلَمْ يَأْتِ مَسْجِدَهُ حَتَّى سَالَتْ السُّيُولُ فَلَمَّا رَأَى سُرْعَتَهُمْ إِلَى الكِنِّ ضَحِكَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَتَّى بَدَتْ نَوَاجِذُهُ فَقَالَ أَشْهَدُ أَنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنِّي عَبْدُ اللَّهِ وَرَسُولُهُ (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаҳатчиликдан шикоят қилишди. У зот намозгоҳга (Мадина ташқарисидаги ҳайит намози ўқиладиган ялангликка) минбар ўрнатишга буюрдилар, минбар ўрнатилди. Одамларни у ерга чиқишлари учун бир кунни белгиладилар. Оиша розияллоҳу анҳо айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш эндигина чиқа бошлаган пайт чиқиб бордилар. Минбарга ўтирдилар, сўнг Аллоҳ таолога такбир ва ҳамду сано айтдилар, сўнгра: «Сизлар менга ёмғир ўз вақтида ёғмаганлигидан ва қурғоқчиликдан шикоят қилдингизлар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сизларни ўзига дуо қилишга буюрган ва қилган дуоларингизни ижобат қилишни ваъда берган» дедилар. Сўнгра: «Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси, меҳрибон ва раҳмли, жазо (қиёмат) кунининг эгаси – подшоҳи бўлмиш ёлғиз Аллоҳ учундир. Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли зот йўқдир. Аллоҳ хоҳлаган нарсасини қилади. Эй Аллоҳ, ўзингдан бошқа ибодатга ҳақли илоҳ йўқ ва Сен бошқалардан беҳожатсан, биз эса ҳожатманд, муҳтож бандаларингмиз. Бизларга ёмғир ёғдир ва ёғдирганинг ёмғирни бизларга маълум муддатгача қувват ва дармон қилгин», дедилар. Сўнгра қўлларини баланд кўтариб дуо қилиб турдилар, ҳатто қўлтиқларининг оқи кўринди. Кейин одамларга орқаларини қилиб қибла тарафга томон бурилдилар, устларидаги ридоларини ўгирдилар ёки чаппасига қилиб кийиб, қўлларини кўтариб дуо қилдилар. Сўнгра одамларга юзландилар ва минбардан тушиб икки ракъат намоз ўқидилар. Аллоҳ таоло бир булутни пайдо қилди, момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақиб, Аллоҳнинг изни билан ёмғир ёғди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларига етиб улгурмасларидан ҳамма ёқ сел бўлиб оқди. Одамларнинг паналарга шошаётганларини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар, ҳатто тишлари кўринди, кейин: «Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодир ва Мен Аллоҳнинг бандаси ва элчисиман деб гувоҳлик бераман», дедилар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ خَرَجَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا يَسْتَسْقِي فَصَلَّى بِنَا رَكْعَتَيْنِ بِلا أَذَانٍ وَلا إِقَامَةٍ ثُمَّ خَطَبَنَا وَدَعَا اللَّهَ وَحَوَّلَ وَجْهَهُ نَحْوَ القِبْلَةِ رَافِعًا يَدَيْهِ ثُمَّ قَلَبَ رِدَاءَهُ فَجَعَلَ الأَيْمَنَ عَلَى الأَيْسَرِ وَالأَيْسَرَ عَلَى الأَيْمَنِ (رواه ابن ماجه).

Имом Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни ёмғир сўраб (намозгоҳга) чиқдилар. Биз билан икки ракъат азон ва такбирсиз намоз ўқидилар. Сўнгра бизга хутба қилдилар ва Аллоҳ таолога дуолар қилдилар. Қўлларини кўтарган ҳолда юзларини қибла томонга ўгириб, кийимларини ўнгини чапга, чапини ўнгга қилиб айлантирдилар.

عَن ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما: إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ مُتَبَذِّلاً مُتَوَاضِعًا مُتَضَرِّعًا (رواه الترمذي).

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам истисқо намозига ҳокисор, тавозуъ ва тазарруъ қилган ҳолларида чиқдилар.

Шарҳ:

Агар ёмғир ёғиши кечикса ёки ерда қурғоқчилик тарқалса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар хорланган, тавозуъ ва тазарруъ билан юриб ялангликка чиқиб, Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб намоз ўқишлари лозимлигини таълим берганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Ёмғир сўраб, хутба билан икки ракъат намоз ўқиш суннат.
  2. Намоздан кейин кийимнинг ҳолатини ўзгартириш ҳам суннат.
  3. Намоздан аввал ёки кейин хутба қилиш жоиз.
  4. Эҳтиёжини Аллоҳ таолога ҳокисорлик ва тазарруъ билан изҳор қилиш суннат.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.